Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги мажлисида иштирок этади. Учрашувда иқтисодий ҳамкорлик, рақамли трансформация, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва бошқа устувор йўналишлар бўйича қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Тошкентда бировнинг машинасини олиб қочган "мойкачи" ўқотар қурол билан тўхтатилди — видео

25 ёшли йигит "мойка"даги Gentra'ни олиб қочиб, ЙТҲ содир этса ҳам тўхтамай йўлида давом этган. Сўнг, ИИО ходимлари ўқотар қуролидан фойдаланишга мажбур бўлишган.

Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан сув шартномасини қайта кўриб чиқмоқчи

Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан Сирдарё ҳавзасининг сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича келишувни ўзгартирмоқчи. Қозоғистон томони Ўзбекистондан келаётган ифлослантирувчи моддалар туфайли дарёнинг экологик ҳолати бузилганини билдирди.

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим ҳудудларда "свет" ўчирилди

Энергетика вазирлиги Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғида носозлик юзага келганини маълум қилди. Энергетика вазирлигининг хабар беришича, бугун соат 14:25 да Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

“Сен жипириқ, рақамларни кўрмайсанми?" — Шуҳрат Ғаниев ҳокимлар билан танқидий йиғилиш ўтказди (видео)

Президент маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев дам олиш куни йиғилиш ўтказиб, ҳокимларни қўшиб ёзганлик учун танқид қилди. Ижтимоий тармоқларда президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Ғаниев йиғилиш ўтказиб, унда ҳокимлар ва сув хўжалиги раҳбарларини қўшиб ёзиш ва суғориш ишлари сифатсиз олиб борилаётгани учун танқид қилган видеоси тарқалди.

Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари устидан депутатлик назоратини кучайтирамиз — Робахон Махмудова

"Адолат" СДП президентликка номзод Робахон Махмудова маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари устидан депутатлик назоратини кучайтириш орқали халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг ролини оширишни таклиф қилди. Ушбу йўналишда давлатда бошқарув интизомини сақлаб қолиш мақсадида халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлари ҳокимларга нисбатан ишончсизлик билдириш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартнома ратификация қилинди

Шавкат Мирзиёев имзоланган қонун билан Қозоғистон билан чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди.30 июнь куни Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун [ЎРҚ-849-сон] билан Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон — Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилинди.

Тошкентда халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги бошланди

Тошкентда 3−7 июль кунлари Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги бўлиб ўтади. Ҳафталик доирасидаги 50 дан зиёд конференция, давра суҳбатлари ва амалий мулоқотларда 60 дан зиёд давлатдан 450 дан ортиқ сиёсат ва жамоат арбоблари, йирик бизнес вакиллари ва экспертлар қатнашади.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати +33 даражагача пасаяди

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 3 июль куни салқин ҳаво республиканинг барча ҳудудларига тарқала бошлайди.

“Док-1 Макс”ни ишлаб чиқаришда заҳарли саноат маҳсулотидан фойдаланилган — Reuters

Мазкур сироп ўтган йили Ўзбекистонда 19 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган эди. Манбага кўра, сиропни ишлаб чиқаришда заҳарли саноат версиясидан фойдаланилган.

Олимпиадада Европа шарафини кимлар ҳимоя қилиши маълум бўлди

2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол турнирида Европа шарафини Украина, Испания, Исроил ва Франция терма жамоалари ҳимоя қилади. Турнирда дастлабки уч жамоа ёшлар ўртасидаги Евро-2023 ярим финалчиси, “уч рангли”лар мезбон сифатида иштирок этади.

“Елорда кубоги”ни еттита медал билан якунладик

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича “Елорда кубоги” ўз якунига етди. Дунёнинг кўплаб терма жамоалари етакчи спортчилари билан қатнашган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам иштирок этиб, 3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Ягона Европа валютаси ҳам рақамли бўлади

Брюссель электрон еврони муомалага киритишни таклиф қилди. Европа марказий банки рақамли шаклда ягона валютага «яшил чироқ» ёқиши керак, дея хабар беради Euronews.

Президентликка номзодлар вакилларининг иккинчи теледебати 2 июль куни ўтказилади

2 июль куни соат 18:00 да президентликка номзодлар вакилларининг иккинчи теледебати бўлиб ўтади. У давлат бошқаруви тизими ва суд-ҳуқуқ соҳасини ривожлантиришга бағишланади.

Нурсултон Рўзибоев UFC’даги дебют жангида енгилмас рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди (видео)

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 2 июль тонгида UFC мусобақаси ўтказилди.UFC Vegas 76 мусобақасининг асосий кардида ўзбекистонлик яккакурашчи Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) жанг қилди.

Эртага Тошкентнинг иккита туманида ‘’свет’’ бўлмайди

Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Тошкент шаҳар Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим кўчаларида ҳамда Тошкент туманининг баъзи ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Баҳодир Жалолов дунёнинг етакчи промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади

Бокс бўйича оғир вазн тоифасида жанг қиладиган Баҳодир Жалолов янги промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади.ESPN нашри инсайдери Майк Коппинжернинг Twitter саҳифасида маълум қилишича, шу пайтга қадар "Пробеллум" компанияси мижози бўлган Баҳодир Жалолов бундан буён "Топ Ранк" промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилади.

‘’Адолат’’ CДПдан президентликка номзод “Ақлли тиббиёт” тизимини кенгайтирмоқчи

Робахон Махмудованинг таклиф қилишича, тиббиёт соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш такомиллаштирилади. ‘’Адолат’’ CДПдан президентликка номзод Робахон Махмудованинг таклиф қилишича, “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, тиббиёт соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилиши такомиллаштирилади.

‘’Адолат’’ CДП қишлоқ хўжалигида суғурталаш бўйича янги қонунни қабул қилишни таклиф қилди

Президентликка номзод Робахон Махмудова қишлоқ хўжалигида суғурталаш, мавсумий ишчиларга меҳнат стажини ташкил қилиш борасида бир қатор таклифлар берди. ‘’Адолат’’ CДПдан президентликка номзод Робахон Махмудова Гулистон шаҳар Ёшлар марказида сайловчилар билан учрашди.

Yunusobod business city’ни қуриш ДУК ходими $300 минг пора билан ушланди — видео

У тадбиркордан мазкур тадбиркорлик марказида кўп қаватли турар-жой қуриш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган. ДХХ хабарига кўра, ‘’Yunusobod business city тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш Дирекцияси” давлат унитар корхонаси ходими тадбиркорга пул эвазига мазкур марказда кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Навоийдаги сув омборида Сobalt машинаси оқиб кетди — видео

ФВВ видеодаги ҳолат юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда Сobalt автомобили дарёда сузиб юргани акс этган видео тарқалди.

Тошкент вилоятида ‘’Matiz shou’’ кўрсатган бир гуруҳ ҳайдовчилар жазоланди — видео

Бир нечта Matiz ҳайдовчилари гуруҳ бўлиб, катта йўлда қоидани бузиб, ҳаракат қилишган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир нечта Matiz ҳайдовчилари гуруҳ бўлиб, ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.

Бугун тўрт нафар боксчимиз «Елорда кубоги» ярим финалида жанг қилади

Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган «Елорда кубоги» мусобақасида бугун 8 вазн тоифасида ярим финал жанглари ўтказилади. Унда 4 нафар юртдошимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади.

Руслан Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони асосида «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони асосида мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, ижодий ва интеллектуал салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, ҳалол ва самарали меҳнати, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юртимиз тараққиётига, унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, она Ватанимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларимиз «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлансин:Абдуллаев Руслан Анвар ўғли – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Тошкент вилоятиЭслатиб ўтамиз, Руслан Абдуллаев шу йил Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлганди. Манба: president.uz

Тошкентда "Жигули" ҳаракатланиб кетаётган мотоциклнинг орқасига бориб урилди — видео

ЙТҲ натижасида, мотоцикл ҳайдовчиси тан жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Яшнобод тумани Янги Ўзбекистон кўчасида 1997 йилда туғилган Ж.Х.

ЕХҲТ ДИИҲБ Ўзбекистондаги сайловолди кампанияси «суст» ўтаётганини қайд этди

Ўзбекистонда сайловолди кампанияси нисбатан суст ўтмоқда, дейилади ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси оралиқ ҳисоботида. Унда айтилишича, расмийлар ЕХҲТнинг илгари берган айрим тавсияларини инобатга олган, қолганларини эса сайловдан кейин кўриб чиқишни режалаштирган.

Бухорода бировларнинг ишқий фото ва видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул ишламоқчи бўлган эр-хотин ушланди

Улар дўконга келган бир эр ва хотиннинг Telegram’даги аккаунтларини улаб олиб, уларнинг ишқий фото ва видеоларини тарқатмаслик учун $5 минг талаб қилишган. Бухорода ишқий муносабатлар акс этган ёзишмалар, фото ва видео тасвирларни оила аъзоларига кўрсатиб фош этиш орқали таъмагирлик қилган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Намангандаги дам олиш масканида канаткага чиққанларнинг канати тўхтаб қолди — видео

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ ва туман ҳокимлиги бўлимларидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиб чиқиш мақсадида юборилди. Ижтимоий тармоқда Намангандаги Чодак дам олиш масканида канаткага чиққан йигит ва қизларнинг канатлари тўхтаб қолгани акс этган видео тарқалди.

Ўзбекистондан Германияга ‘Work and travel’га борган 100 дан ортиқ талабалар сарсон юргани айтилди — видео

Талабларни юборган агентлик ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларининг Германияга бориб, қийин аҳволда қолгани акс этган видео тарқалди.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади

Ўзбекистон президенти Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади. Мамлакатда унинг шарафига Арқадағ шаҳри очилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.