Бугун чиқарилган апеллация судининг ажримига мувофиқ, унга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳукмга ўзгартирилди. 2023 йилнинг январь ойида Тошкентда 2001 йилда туғилган йигит ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган қўшиқларни (нашида) юклаб олиб, интернетда тарқатгани сабаб 5 йилга қамалгани ҳақида хабар бергандик. Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун, 2 март куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида судланувчи С.
Бир ой ичида 258 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Февраль ойида 23,2 млрд сўмлик ёки 258 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Нукусда яшовчи шахс Telegram орқали ҳар хил шармандали мазмундаги порнографик сурат ва видео тарқатгани сабаб судланди. Қорақалпоғистон ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Нукус шаҳрида яшовчи Ж.Г.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўшилмаслик ҳаракати саммитидаги нутқида ташкилот аъзоларининг БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий ўрни бўлиши кераклиги ҳақида гапирди.2 март куни президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган Қўшилмаслик ҳаракати саммитида нутқ сўзлади, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.
Сенаторлар ўқитувчиларни ўз фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилганлик учун жиноий жавобгарликни, уларнинг фаолиятига аралашганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Сенатнинг 37-ялпи мажлисида “Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.
Қатарнинг Доҳа шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи давом этмоқда. Мусобақанинг биринчи кунида дастлабки саралаш баҳслари ўтказилди.
Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) этика бўйича мустақил бўлинмаси (BIIU) баъзи мамлакатларнинг спорт мутасаддилари томонидан IBA низоми ҳамда интизом ахлоқ кодексини бузганлиги ҳақидаги шикоятни кўриб чиқишни бошлади, дея хабар беради ассоциация расмий сайти. Гап бокс бўйича Жаҳон Чемпионатларини бойкот қилишга чақириқлар ва айрим мамлакат спортчиларининг тўғридан-тўғри иштирокини тақиқлашлар ҳақида кетмоқда.
Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига ҳужум қилиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани муносабати билан сенаторлар "Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш тўғрисида"ги қонунни маъқуллади. Сенатнинг 37-ялпи мажлисида “Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун тасдиқланди.
Сенатнинг 2022 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисобот берилди. Бугун, 2 март куни сенатнинг ўттиз еттинчи ялпи мажлисида Олий Мажлис Сенатининг 2022 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган масала ҳам кўриб чиқилди. Қайд этилишича, ўтган йили қонунчилик йўналишида жами 79 та қонун кўриб чиқилди.
Улар ҳаракат давомида бир-бирларига йўл бермасдан келиб, жамоат жойида жанжаллашиб, майда безорилик қилишган. Кеча, 1 март куни Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашгани ҳақида хабар берган эдик.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Остонада берган интервьюсида айтишича, АҚШ Марказий Осиё мамлакатларига хавфсизлик, иқтисодий фаровонлик ва жамият барқарорлигини ошириш имкониятларини яратишда ёрдам бермоқда. Бунинг учун кучли институтлар, жумладан эркин ОАВ ва фуқаролик жамияти керак, дейди у.
Ислоҳот қилинадиган компаниялар рўйхатига «Ўзбекнефтгаз», «Ўзтрансгаз», «Ўзавтосаноат», «Ўзбекистон ҳаво йўллари», ОКМК, НКМК ва бошқалар киради. "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" президент қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар (31 та) рўйхати тасдиқланди.
Мактаб ўқувчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар куни эрталаб соат 07:00 дан бошлаб ППХ ходимлари мактаблар атрофида патруллик қилади. Болаларнинг ўғирланиши ҳақидаги сохта хабарлар тарқалганидан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, сўнгги 5 йил ичида бирорта ҳам бола ўғирлаш ҳолати кузатилмаган бўлса ҳам пойтахтда болалар хавфсизлиги бўйича чора-тадбирларни кучайтиришга қарор қилинди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия-Украина уруши Путиннинг биргина қарори билан якунланиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, Хитойни Россия ташвиқотини илгари суриб, халқаро ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилишда айблади.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдони диверсификация қилиш ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. У, шунингдек, минтақа давлатлари Россиянинг санкцияларни айланиб ўтиши борасидаги ҳаракатларини олдини олиш борасидаги фаолиятини эътироф этди.
Иқтисодий судда фермер "ишини ҳал қилиб бермоқчи" бўлган ҳокимлик ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. ДХХ хабарига кўра, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
“Миллий” телеканали маълумотларига асосланиб мухбиримиз хабар беришича, “Қуйлиқ” бозорида ишловчи савдогар эр-хотин ўртасидаги тортишувга аралашгани учун маст эркакни пичоқлаган.
Улар ЙПХ ходимининг махсус кийимини ноқонуний кийиб, видеони Instagram'га жойлаштирган. Жорий йилнинг 21 январь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар "Ғалаба" маҳалласи Ғафур Ғулом кўчасида М.Н ва Х.С Ички ишлар органларининг махсус кийим-бошини ноқонуний кийиб, видеоролик тайёрлаб, уни ижтимоий тармоққа жойлаштирган. Ўрганишлар давомида ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган фуқаролар Шаҳрисабз шаҳар ва Наврўз туманида яшаши маълум бўлган.
Шу вақтгача Ўзбекистонга давлат котибларидан-да мартабалироқ америкалик амалдор келмаган. 1992 йилдан бери АҚШ ташқи сиёсатига масъул Давлат департаментига 11 киши раҳбарлик қилган бўлса, уларнинг тўрт нафари Ўзбекистонга келмаган.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Тошкентда журналистларга берган интервьюсида ташқи пропаганда ва дезинформацияга қарши курашишда мустақил ва очиқ ОАВ учун шароит яратиш зарур эканини қайд этди. «Одамларга нима тўғри ва нима нотўғрилигини ўзлари ҳал қилиш имкониятини бериш керак», — деди у.
Банкнинг тугатиш комиссияси ўз фаолиятини тугатганлиги маълум қилинди. Ўзбекистон Марказий банки хабарига кўра, 2023 йил 15 февралдаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкини банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ва Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкининг тугатиш комиссияси ўз фаолиятини тугатганлиги ҳамда суд томонидан А.Келдиев тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлиги маълум қилинади. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрь ойида Марказий банк “Туркистон” банкидан лицензия чақириб олгани ҳақида хабар бергандик.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Ўзбекистонга ташрифи ТИВ раҳбари в.б. Бахтиёр Саидов билан учрашишдан бошланди.
Юнусобод туманидаги айрим ҳудудларда электр энергияси, Яшнобод туманидаги ҳудудларда эса газ таъминоти вақтинча ўчирилади. Жорий 2023 йилнинг 2 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат тонгги 08:00 дан 17:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади, дея хабар бермоқда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мазкур тартиб мажбурий бўлишига оид хабарлар тарқалган эди. ИИВ ЖХД ЙҲХХ тушунтириш берди.
Қора ниқоб тақиб олган, қўлида пичоқ ва қўлқопи бўлган жиноятчилар Тошкентдаги дўконга ҳужум қилишган.
Тошкентда ўта маст ҳолатдаги эркак дўконни ўмарган ва эрталаб нима қилганини эслай олмаган.
Россия шахмат федерацияси Осиё шахмат федерациясига (ACF) қўшилди. Осиё шахмат федерацияси бош ассамблеяси аъзолари РШФни ташкилотга қўшиш учун овоз берди.
Комбинат «Ёшлик 1» конида ишлар қандай олиб борилаётгани ва шамол кўтарилишининг таъсири ҳақида баёнот берди. Олмалиқ кон-металлургия комбинати Тошкентдаги чангнинг асосий сабаби «Ёшлик 1» конининг янги участкасини очиш учун ОКМК томонидан амалга оширилган портлатиш ишлари эканлиги ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди.
Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов мактаб ўқувчи қизларига “Ҳаёт мактаби”дан дарс ўтилиб, уларга нон ёпишни ўргатишни таклиф қилди. Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов мактаблар негизида президент ташаббуси билан ташкил этилган "Ҳаёт мактаби" лойиҳаси ҳақида тўхталиб ўтиб, ҳаётий мисолларни келтириб ўтди. “Ўқувчи қизларимизни ҳафтада бир кун ҳаётга ўргатиш куни бўлади.
Бухорода “уддабурон” ҳайдовчи йўл-ҳаракати қоидаларини бузиб, жаримани бошқа ҳайдовчиларга йўналтириш усулини топган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.