Тошкентда Қатар элчихонаси очилди. Маросимда Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурайхий иштирок этди.
Фестиваль доирасидаги тадбирлар давом этаяпти. Куннинг иккинчи ярмидан кейинги танловлар доирасида турли-тилдаги ижро жараёнлари барчани ҳайрат ва ҳаяжонга солди.
Тошкентда ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг марказига яқинлашмоқда. Бугун 5 та вазнда жанглар ўтказилади.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида тураржой қурилишида қарийб 3,8 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган. Тураржойлар қурилишида ўзлаштирилган жами инвестициялар ҳажмида: — республика буджети маблағлари ҳисобидан – 9,3 млрд сўм — корхона ва ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан – 5,3 млрд сўм — аҳоли маблағлари ҳисобидан – 3,6 трлн сўм — бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан – 157 млрд сўм.
Қатарда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси ўз ҳисобига кумуш медални ёзиб қўймоқда. Ҳамюртимиз Дилшодбек Баратов -60 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.
Энг оғир вазн тоифасида олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов Тошкентда турнирда ўзининг иккинчи жангини ўтказди. Ҳамюртимиз австралиялик Теремоана Жуниорга қарши жангнинг дастлабки раундида нисбатан сокинроқ ҳаракат қилди ва бўлимни ўз фойдасига ҳал қилди.
Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов пойтахтимиз мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатидаги иккинчи жангини ўтказди. -51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчимиз бу гал марокашлик Саид Мортажий устидан ишончли ғалабага эришди.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида 75 кг. вазнда ёш боксчи жаҳон чемпионатида дебют қилди.
Айни кунларда оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида давом этмоқда.Эркаклар ўртасида -67 кг вазн тоифасидаги мусобақа ўз ниҳоясига етди.
Белград-2021 жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Абдумалик Ҳалаков (57 кг.) Тошкентдаги турнирда муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. У бугун нимчорак финал босқичи доирасида Чарли Сениор (Австралия)га қарши жанг олиб борди.
Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда фуқаро елкасига Ўзбекистон байроғини тақиб юргани сабабли ИИБ ходимлари билан ўртасида тортишув келиб чиққани акс этган видео тарқалди.
Бу 9 май — Хотира ва қадрлаш куни тадбирларига тайёргарлик кўриш ва санитар ишлар ўтказилиши билан боғлиқ. Мудофаа вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни тадбирларига тайёргарлик кўриш ва санитар ишлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига кириш вақтинчалик тўхтатилди.
Сирдарё вилоятининг маркази Гулистон шаҳри чинакам чўлқувар қўли гул инсонлар шаҳри. Бу галги халқаро бахшичилик фестивали шаҳар аҳолиси ва байрамга ташриф буюрган меҳмонларнинг кайфиятини яна ҳам кўтариб юборди.
Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун еттинчи кун жанглари ташкил этилади. Унда икки ҳамюртларимизнинг икки нафари нимчорак финал босқичи учун, икки нафари эса чорак финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалларини қўлга киритди. Аёллар ўртасида ўтган -55 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Жамила Панфилова иккита бронза медалига сазовор бўлди.
Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 6-кунги баҳслари 6 май, шанба куни бўлиб ўтмоқда.-67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев япониялик Юто Вакитага қарши рингга кўтарилди.
Президент Илхомжон Абдугафаровни транспорт вазири ўринбосари этиб тайинлади. Бунга қадар у Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Пойтахтимизда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Руслан Абдуллаев учинчи ғалабасига эришди. Маврикийлик Ричарно Колинга қарши рингга чиққан юртдошимиз шоҳсупа сари яна бир дадил қадам ташлади.
У аёлни пичоқлаб, сўнг ўзига ҳам бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказган. Наманган вилояти ИИБ ижтимоий тармоқда йигит яхши кўрган қизини пичоқлаб ўлдиргани ҳақидаги хабар юзасидан маълумот берди.
Аёл фотосуратни Telegram'дан олган. У масжид ёни ва кўчаларда суратни одамларга кўрсатиб, ёрдам пули ундириб келган.
Наманган давлат университети тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Наманган вилоятида Наманган давлат университети олдида йигит ўзининг яхши кўрган қизини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.
Оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалларини қўлга киритди. Аёллар ўртасида ўтган -55 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Жамила Панфилова иккита бронза медалига сазовор бўлди.
Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида ўтказилиши кутилаётган бахшичилик анжумани аввалида «Замонавий бахшичилик санъати:олтин мероснинг янги оҳанглари” мавзусида 3 халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади. 6-7 май кунлари ўтказиладиган бу галги бахшичилик анжумани кўплаб фольклор фидоийларининг мулоқотлари, янги авлод иқтидор вакиллари кашф этиш ва кенг жамоатчилик учун улкан таасуротларга бой бўлмоқда.
Юк машинаси ҳайдовчиси автомобилни бошқариб, маст ҳолда йўлдан ўтаётган икки нафар пиёдани уриб юборди. Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 5 май куни соат 15:30 ларда Сариосиё туманида яшовчи 1997 йилда туғилган Қ.Б.
Строгино туманида чиқинди тозаловчиси сифатида ишловчи эркак 5 млн рубль топиб, уни эгасига қайтариб берди. Маълум бўлишича, Усмон Мелиев исмли ўзбекистонлик эркак Мосвкада 15 йилдан бери кўп қаватли уйлардан бирида чиқинди тозловчиси сифатида ишлайди.
Болливуд актёри Шоҳрух Хоннинг ўғли Арян Хон актёрлик соҳасига қизиқмайди, бироқ сценарий ёзиш ва режиссёрлик қобилиятига эга. Арян ўзининг режиссёрлик дебютини “Юлдузлик” сериали билан бошламоқчи.
Видеода фуқаронинг қўли жиддий жароҳатланганини кўриш мумкин. Ходимнинг хатти-ҳаракатлари қонунийлиги юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Натижаларни 2023 йил 30 сентябрга қадар текшириш мумкин. Бугун, 6 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб Diversity Visa Programm 2024 (Green Card) натижаларини текшириш мумкин бўлади.
Жума куни Ўзбекистон Президенти Тошкентда Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино билан 5 май куни ўтказган учрашувда мамлакатда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни биргаликда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Россиянинг «Матч ТВ» телеканали журналисти Василий Конов Sports.kz сайтига берган интервьюсида Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг энг оғир вазнда спортчилари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. — Қозоғистонлик Қамшибек Қўнқабаевни табриклаш керак.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.