Янги тартиб нафақат йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жаримага, балки суд томонидан қўлланиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун ҳам қўлланилади. Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича қонун президент томонидан имзоланди.
Давлат ҳар бир фуқаросининг кимлигидан қатъий назар, ишсизликдан қонуний ҳимояси таъминланишини кафолатлайди. PhD Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари Ахмедова Муҳаббат Абдулхашимовна Ўзбекистонда ишсизликдан ҳимояланиш бўйича алоҳида қонун белгиланиши моҳиятини тушунтирди.
19 апрелдан Ўзбекистоннинг янги Конституциясини қабул қилиш бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди. Унда референдум куни айрим сабабларга кўра яшаш манзилида бўлмайдиган фуқаролар қатнашиши мумкин.
Феруз Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Шунқор Худойбердиев эса қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.Самарқанд вилояти ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хоразм вилояти, Янгибозор туманидан келган маълумотга кўра, кеча тунда мавжуд узумзорларни совуқ урган. Расмлардан кўриш мумкинки, ток барглари совуқ таъсирида қорайиб қолган.Боғбонларнинг айтишича, улар токзорларига сув қўйиб, сақлаб қолишга уринган, аммо бу фойда бермаган.
Оқибатда бир нафар йўловчи вафот этган. Автомобиль ҳайдовчилари жароҳатланган.
Аэровокзал мажмуалари биноларига кириш жойларига яқин келиб тўхташ учун фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат этилади. “Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
«Катта еттилик» (G7) ТИВ раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари дуч келаётган муаммоларни, жумладан «Россиянинг агрессив уруши оқибатлари, Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлаштирувчи таъсири, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигининг етарли эмаслиги» кабиларни ҳал этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.Катта еттилик давлатлари (G7 — Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ) ташқи ишлар вазирлари Марказий Осиё давлатлари дуч келаётган муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар асосида кузатишмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарига кўра, идорада Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда.
Аввалроқ, ўқитувчилар хонасида икки аёл бир эркак томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалганди. Бош прокуратура ижтимоий тармоқда тарқалган ўқитувчилар оммавий калтаклангани акс этган видео юзасидан маълумот берди.
Ёнғинга машинанинг двигатель қисмида юзага келган қисқа туташув сабаб бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда юк машинаси ёнаётгани акс этган видео тарқалди.
Автоуловни йиғишда Damas'нинг двигатели ҳамда “Ваз-2106”нинг узатмалар қутисидан фойдаланилган. Наманган вилояти Чуст туманидаги 11-умумтаълим мактабида жисмоний тарбия ўқитувчиси Шуҳратбек Раҳмонов автомобилсозлик соҳасида янги машина ихтиро қилган.
Рустам Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи в.б. этиб тайинланди.
Ўрганишлар давомида атмосфера ҳавосига водород сульфиди, формальдегид, олтингугурт углерод вак қўш оксидлари каби заҳарли моддалар меъёридан ортиқ чиқарилаётганлиги аниқланди. Навоий вилоятида аҳоли мурожаатлари асосида ўрганишлар олиб борилиб, натижада оҳак ишлаб чиқарувчи бир қанча цехлар фаолияти тўхтатилди.
3 гектар ер ҳужжатларини танишлари ёрдамида расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, фуқаро А.Н.
ЕТТБ грант маблағлари ҳисобидан Самарқанд шаҳрига жорий йилда 100 та узунлиги 10,5 метр бўлган электробус харид қилиш ва парк қуриш режалаштирилган. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида Самарқанд шаҳри учун 350 та электробус сотиб олиш ва тегишли инфратузилмани яратиш бўйича 95 млн долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Мамлакат мазкур вақт давомида 12 та давлатга пайпоқ сотди. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 12 та хорижий давлатларга қиймати 10,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган пайпоқ экспорт қилган.
Конституциянинг 18-моддасида нималар ўзгараётганлиги ҳақида Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори, сиёсатшунослик фанлари доктори Сайфиддин Жўраев тушунтириш берди. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 18-моддасида "Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади" нормаси белгиланган.
Олий суд жорий йилнинг ўтган уч ойи мобайнида судланганлар ва тайинланган жазолар ҳақида маълумот берди. Ўтган уч ойда 13907 нафар шахс судланган.
Цюрихдаги (Швейцария) аукционда улар тираннозавр рекснинг тўрт метрли скелетини сотишни режалаштирмоқда. У ТРХ-293 Тринитй сифатида танилган.
Конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳасига кўра, давлат нафақат барчанинг билим олиш ҳуқуқини таъминлаш, балки узлуксиз таълим (катталар таълими) учун шарт-шароитларни яратилишини кафолатлайди. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти бош илмий ходими, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Вахабова Дилфуза Хаитваевна янги Конституцияга киритилаётган давлат таълим тизимининг ривожланишини қўллаб-қувватлаши ҳақидаги моддани аҳамиятини тушунтирди.
Бобур Усманов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар президент Администрациясида ишлаган.
Бунинг учун аввало «Call»-марказига қўнғироқ қилинг: ● Халқ банки – 1106;● Ўзмиллийбанк — 1344;● ТБC Банк – 1150;● Асакабанк – 1152;● ЎзСҚБ – 1180;● Инфинбанк – 1214;● Агробанк – 1216;● Туронбанк – 1220;● Ипотека-банк – 1233;● Тенге Банк – 1245;● Қишлоққурилишбанк – 1254;● Ҳамкорбанк — 1256;● Даврбанк – 1284;● МКбанк – 1285;● Трастбанк – 1287;● Анорбанк – 1290;● Зираат Банк – 1293;● Ипак йўли банки – 1296;● Ўзмиллийбанк – 1344.
Президент Администрацияси, Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда турли лавозимларда ишлаб келган номзод вазирга ўринбосар бўлди. Усманов Бобур Масудович ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
17-апрел куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда уюшма матбуот хизмати.Мурод Хидир 1939-йилда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Олақўйлиқ қишлоғида туғилган.
Forbes журнали дунёнинг энг миллиардер аёллари рўйхатини эълон қилди. Бу сафар ҳам рўйхатдан миллиардерларнинг собиқ хотинлари ва меросхўрлари юқори ўринларни банд қилди.
Биз Озарбайжон халқининг буюк фарзанди Ҳайдар Алиев билан ҳамиша фахрланамиз. Ўзбекистонда уни эҳтиром билан хотирлашади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокимлигида ишловчи ходим пичоқлаб кетилгани ва операция қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Қўшимча дақиқаларда футболчилар ҳакамни ноҳақликда айблаган ва тортишув юз берган. Бугун, 17 апрель куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўртасида Coca-cola суперлигасининг 6-туридан ўрин олган учрашувида икки жамоа вакиллари ўзаро жанжаллашишди.
Мазкур кўп қаватли уйнинг қуриш жараёнида бир қатор қўпол қоидабузарликлар аниқланган. Ҳозирда бино қурилиши вақтинча тўхтаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.