Фуқаролар тиббий ёрдамга оид муаммолар, саволлар ва таклифлар юзасидан ўз мурожаатларини юборишлари мумкин бўлади. Йил бошида ССВ вазири Амрилло Иноятовнинг шахсий телефон рақами орқали коррупцион ҳолатлар бўйича мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Контехназоратнинг хабар беришича, ўтган йилнинг декабрь ойида аттракциондан фойдаланиш тақиқланган. Бироқ, унинг эгаси камчиликларни бартараф этмасдан, фойдаланишда давом этган.
Тегишли қонун президент томонидан имзоланди. Сенаторлар "Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш тўғрисида"ги қонунни маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик.
Вақтинча пойтахт ҳокими бўлган Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал ҳам ҳоким ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Солиқ қўмитаси мазкур ҳолатни кескин қоралаб, бир қатор масъулларга чора кўрди. Ортиқча ундирилган фойда солиғи бўйича бўнаклар қайтарилиши маълум қилинди.
Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификациялаш бўйича қонунни имзолади. Битим икки давлат президентлари томонидан 2022 йилнинг декабрида Тошкентда имзоланган.
У йўлда ўз хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходимларини видеога олиб, уларни ҳақорат қилган. Бир неча кун аввал Фарғона вилояти Фурқат туманида бир эркак йўлда хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходимларини видеога олиб, уларни ҳақорат қилгани ижтимоий тармоқда тарқалди.
Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилди. Маросимда Ўзбекистон ва Венгрия ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Петер Сийярто иштирок этди.
Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборида сув сатҳининг пасайиши оқибатида юзага чиқиб қолган одам суяклари акс этган видео тарқалди.
Иқлим ўзгариши – бугунги кунда барчани ташвишга солаётган жаҳоннинг глобал муаммоси бўляпти ва бу Ўзбекистонда етиштириладиган озиқ-овқат маҳсулотларига қай даражада таъсир қилиши мумкинлиги мамлакатимиз аҳолиси учун ҳам қизиқ. Сабаби, иқлим муаммолари кўп ҳолларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларнинг бозордаги нархларига ҳам тасир кўрсатади.Мутахассислар иқлимнинг ўзгариши бу йилги Ўзбекистонда етиштирилаётган қайси озиқ-овқат маҳсулотларига таъсир кўрсатиши ва бу борада кўрилаётган чоралар ҳақида маълум қилишди.
2023 йилнинг биргина феврал ойида киритилган тақдимнома ва сўровномалар натижасида 12 та давлат хариди бекор қилинган ҳамда 7 та маъмурий иш қўзғатилган. Жумладан, Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигидаги 796 млн сўмга тиббий асбоб ускуналар сотиб олиш бўйича ўтказилган давлат харидида аффилланганлик ҳолатларига баҳо берилмагани маълум бўлган.
Эртага Тошкентнинг бешта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади — манзиллар "Ҳудудгаз Пойтахт" Матбуот хизматининг хабар қилишича, Юнусобод, Яшнобод, Олмазор ва Сергели туманлари газ таъминоти бўлими томонидан бир қанча таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Шу сабабли жорий йилнинг 28 март куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Аэропортнинг номаълум муддатга ёпилиши аэродром мажмуасини реконструкция қилиш билан боғлиқ. 1 апрелдан бошлаб "Андижон" халқаро аэропорти аэродром мажмуасини реконструкция қилиш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва чиқаришни вақтинча тўхтатади, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.
Ҳукумат қарори билан айрим қарорларга ўзгартиришлар киритилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, — электромобилларга бериладиган алоҳида фарқловчи давлат рақами белгилари гибрид автомобилларга ҳам берилади; — юридик шахсларнинг автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган юридик шахс номи, жойлашган жойи, СТИР рақами бўйича амалга оширилади; — ЙҲХДХ органларида рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатларнинг сақланиш муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилади.
Шавкат Мирзиёев педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонунни имзолади. Аввалроқ, Сенатнинг 37-ялпи мажлисида «Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун муҳокама қилинган эди.
Тошкентда уч нафар вояга етмаган қизлар кўп қаватли уйнинг томига чиқиб, селфи қилишган.
23 ёшли ҳайдовчига БҲМнинг 10 баравари миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинланган. Ижтимоий тармоқларда Malibu ҳайдовчисининг йўлдаги қўпол хатти-ҳаракатлари акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
ИИВ ҳолат юзасидан маълумот берди. ИИВ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, 26 март куни Бухородаги ,,Самонийлар" истироҳат боғида эр-хотин ва уларнинг вояга етмаган фарзанди каруселда учаётган вақтида карусель корпусидан узилиб кетган.
МСК Конституция бўйича ўтказиладиган референдум учун чет давлатларда 55 та участкалари тузилишини маълум қилди. Хусусан, Россияда 7 та, Қозоғистон ва Хитойда 3 тадан, АҚШ, БАА, Германия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Туркияда 2 тадан ташкил этилади.
Фуқаролар уч кун давомида тунда ҳудудда яширилган "закладка"ни қидирган. Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар кўчада яширилган нарсаларни қидириб юрганлиги акс этган видео тарқалган эди.
Гидравлик синовлар ёз-куз даврида режалаштирилган. Ҳар чоракда иссиқ сув ўчирилади.
Давлат солиқ қўмитаси солиқ органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномалари ҳақидаги маълумотларни очиқлади. Ўзбекистонда 2023 йил 1 март ҳолатига солиқ органларида 307 мингдан ортиқ шартнома ҳисобга қўйилди, дея хабар берди Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати.
Аёл ўзининг яқин ҳамтовоғи билан жиноий тил бириктириб, ҳар бир фуқародан $12 минг талаб қилган. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, 1974 йилда Тойлоқ туманида туғилган, муқаддам судланган, ҳозирда Самарқанд шаҳрида яшовчи Ж.Ш.
Бугун Тошкентда Руминиянинг “Шамол изловчи” бадиий филми намойиш этилади, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. Тадбир Руминия элчихонаси томонидан Тошкентдаги Франсуз алянси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида аёллар бокси бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова бронза медали билан тақдирланди.
Жабрланган аёл калтакланган ўғлини кўрсатиб, ижтимоий тармоққа видеомурожаат қилиб чиқди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Грузия пойтахтида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси учта медалга сазовор бўлди.
Пулларни банк картасига тушириб олган бош ҳисобчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Матбуот хизматининг хабарига кўра, Яшнобод туманида “S.G.” МЧЖ бош ҳисобчиси Е.К.
Хавфли ҳаракатларни содир этишга рухсат бергани учун Cobalt ҳайдовчиси жазоланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир аёл ҳаракатланиб кетаётган Cobalt ойнасидан танасини чиқариб олгани акс этган видео тарқалди.
Грузия пойтахти мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича «Катта Дубулға» мусобақасининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг ғазнаси кумуш медали билан бойиди. -73 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Обидхон шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.