Авиакомпания Намангандан Оренбург, Екатеринбург ва Нижневартовскка мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлайди. Uzbekistan Airways 27 мартдан бошлаб Наманган – Оренбург – Наманган йўналиши бўйича парвозларни тиклаяпти.
Tуризм саноатининг асосий манзилларидан бири бўлган Туркиянинг Истанбул шаҳрида, 25-30 апрель кунлари Жаҳон хор мусиқаси симпозиуми бўлиб ўтади. Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги мезбонлиги остида ташкиллаштириши кутилаётган симпозиумда дунёнинг энг етакчи хор жамоалари ва мутахассислари учрашади.
У бу ишини "ишхонамга келадиган амаки билан бир ҳазиллашиб қўйдик", дея изоҳлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир йигит кафеда ёши катта эркакни мазах қилгани акс этган видео тарқалди.
2022 йилнинг ёз ойларида Нукусда содир бўлган тартибсизликларда айбли деб топилган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш тугади. Бугун, 17 март куни, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “АПЕХ БАНК” АЖ ва “ҲАЁТ БАНК” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лисензия берди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.
Сўнгги 6 йилда ишлов бериш саноатида металлургия саноатининг жисмоний ҳажми улуши 11 фоиздан 24 фоизга ошгани алоҳида эътиборга молик. 2022 йилнинг 11 ойи давомида ишлаб чиқариш ҳажми 97,8 триллион сўмни ташкил этди.
Сифатсиз гўштни автомашинасида олиб кетаётган шахсга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо қўлланилди. Жорий йилнинг 15 март куни соат 21:10 атрофида «Қарши – Самарқанд» йўналишида ҳаракатланиб келган Cobalt автомашинаси Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган «Мингчинор» мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилди.
Ўзгидромет қатор вилоятларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ўзгидромет раҳбари Ҳабибуллахўжа Шерзодхўжанинг хабар беришича, 18-21 март кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.
Укаси ўзидан катта аёл билан "илакишиб" юрганидан ғазабланган акалар аёлнинг қўлларини боғлаб, унга жиддий жароҳат етказишди. 2022 йилнинг июль ойида Қашқадарёда ака-ука 38 ёшли аёлни қамчи билан калтаклаб, унинг сочларини кесиб ташлагани ҳақида хабар бергандик.
Бугун Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи кун жанглари ўтказилади. Унда уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади: -63 кг: Ҳадичабону Абдуллаева – Алеша Жекман (Гуайана) (Б ринг, 14:25 дан сўнг)-75 кг: Соҳиба Рўзметова – Кун Дием (Вьетнам) (А ринг, 14:55 дан сўнг)-60 кг: Ситора Турдибекова – Римма Волассенко (Қозоғистон) (А ринг, 17:40 дан сўнг)Жанглар бошланиш вақти тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.
-2018-йилда Ўзбекистонда деҳқончилик маҳсулотлари 89 триллион, чорвачилик — 98 триллион сўмни ташкил этган. Ҳозирда бу кўрсаткич 2 бараварга кўпайиб деҳқончилик 167 триллион, чорвачилик эса — 179 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаряпди.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей плей-офф босқичининг ярим финалидан ўрин олган Қозоғистоннинг «Бейбарис» клубига қарши учинчи ўйинни ўтказди.Атирау шаҳридаги кечган қийин ўйинда тошкентликлар ғалабани илиб кетишди.
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида ташкилотнинг тизимли ҳамкорлик платформаси, шунингдек, Табиий офатлар мониторинги марказини яратишни таклиф қилди. Ўзбекистон Ҳатай вилоятининг Овакент туманини қайта тиклашга ҳам ёрдамлашади.
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 16 март, пайшанба куни старт олди.Биринчи кунги баҳсларда икки нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқди.
Икки йигит ўртасидаги келишмовчилик муштлашувга айланиб кетди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижонда бир нечта йигитлар ўртасида муштлашув содир бўлаётгани акс этган видео тарқалганди.
Аниқланишича, бу ҳолатга эркак спиртли ичимликка ружу қўйиб, энди даволанаётганда оиласидагилар томонидан киноя гаплар айтилгани сабаб бўлган. Аввалроқ, ота ўз ўғлига ҳам пичоқ билан таҳдид қилган.
Қорақалпоғистон чегара божхона постида газли тўппонча ва унинг эҳтиёт қисмларини ноқонуний олиб ўтаётганлар ушланди. Қорақалпоғистон божхона бошқармаси "Довут-ота" чегара божхона постида Россиядан Ўзбекистонга кириб келган Cadillas русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда икки давлат корхоналари ўртасида ҳамкорлик қилиш учун ишлаб чиқариш майдонини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.16 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти навбатдан ташқари саммитининг асосий тадбирлари доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.
Бош прокуратура блогернинг ҳибсга олиниши тўғрисида маълумот берди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар қилишича, 23 январь куни Dili.me номи билан танилган блогер Ў.Д.
Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Дунёнинг кучли аёл чарм қўлқоп усталари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ғолиблик учун баҳсларга киришди.
Жиноятчилар Ўзбекистонга тамаки маҳсулотларини контрабанда қилишнинг янги схемасини ўйлаб топишган.
Марказий сайлов комиссияси ва Иқтисодий молия вазирлиги томонидан тузилган харажатлар сметасига кўра, бу харажатларга 182,3 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган. Марказий сайлов комиссияси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини ишлаб чиқди.
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича республика референдуми 30 апрель — якшанба куни ўтказилади. Муддатидан олдин овоз беришни истаганлар 19−26 апрель кунлари жараёнда қатнашишлари мумкин.
Ўзбекистонда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун 182 миллиард 386 миллион сўм ажратилди.Ўзбекистонда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 182 миллиард 386 миллион сўм миқдорида ишлаб чиқилди.
Илгари бир неча маротаба судланган рецидивист хонадонга ўғирликка кириб, 14 ёшли қизни ўлдирган.
Мухбиримиз берган хабарга кўра, самолётда ўзи билан исириқ олиб ўтган уч нафар ўзбекистонлик Россияда етти йилга қамалиши мумкин.
Энергетика соҳасида энергия ресурсларининг ноқонуний исроф қилиниши ва бошқа қонунбузарликларга гувоҳ бўлган фуқаролар Бош прокуратуранинг Telegram ботига маълумотларни юборишлари мумкин. Энергия ресурсларини исрофгарчиликка йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Бош прокуратура томонидан @EnergonazoratBot махсус Telegram-боти ишга туширилди, деб хабар берди бошқарма матбуот хизмати.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Ўзбекистонда ҳожатхоналарнинг санитария қоидаларига жавоб бериши ҳақидаги таҳлилини эълон қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) ва БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) маълумотларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистондаги мактабларнинг 13 фоизида қўлни совун ва сув билан ювиш учун шароит бўлмаган.
Бугун Ҳиндистоннинг Ню-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади! Мусобақанинг биринчи кунида 2 нафар боксчимиз рингга кўтарилади: -52 кг: Феруза Казакова – Жунхюнг Жун (Жанубий Корея) (А ринг, 14:10 дан сўнг) -57 кг: Маҳлиё Ҳабибуллаева – Тина Рахими (Австралия) (14:55 дан сўнг) Манба: @OlympicUz
Анвар Орипов Сурхондарё вилояти ҳокимига молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар, Фарҳоджон Исмоилов эса қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланди.Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.