Мухбиримиз берган хабарга кўра, самолётда ўзи билан исириқ олиб ўтган уч нафар ўзбекистонлик Россияда етти йилга қамалиши мумкин.
Энергетика соҳасида энергия ресурсларининг ноқонуний исроф қилиниши ва бошқа қонунбузарликларга гувоҳ бўлган фуқаролар Бош прокуратуранинг Telegram ботига маълумотларни юборишлари мумкин. Энергия ресурсларини исрофгарчиликка йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Бош прокуратура томонидан @EnergonazoratBot махсус Telegram-боти ишга туширилди, деб хабар берди бошқарма матбуот хизмати.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Ўзбекистонда ҳожатхоналарнинг санитария қоидаларига жавоб бериши ҳақидаги таҳлилини эълон қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) ва БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) маълумотларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистондаги мактабларнинг 13 фоизида қўлни совун ва сув билан ювиш учун шароит бўлмаган.
Бугун Ҳиндистоннинг Ню-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади! Мусобақанинг биринчи кунида 2 нафар боксчимиз рингга кўтарилади: -52 кг: Феруза Казакова – Жунхюнг Жун (Жанубий Корея) (А ринг, 14:10 дан сўнг) -57 кг: Маҳлиё Ҳабибуллаева – Тина Рахими (Австралия) (14:55 дан сўнг) Манба: @OlympicUz
Анвар Орипов Сурхондарё вилояти ҳокимига молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар, Фарҳоджон Исмоилов эса қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланди.Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Истеъмолга яроқсиз гўштлар текширувдан ўтказилиб, ёқиб юборилган. ИИВ Матбуот хизматининг хабар қилишича, 14 март куни соат 02:20 да Кармана туманида жойлашган "Самарқанд" ЙПХ масканида "Бухоро-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган бухоролик 1976 йилда туғилган У.Б.
Туркия вице-президенти Фуат Октай Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Мукофотни Анқарада президент Шавкат Мирзиёев топширди.
Газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги учун таъмирлаш ишлари олиб борилади. "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкентнинг Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида жорий йилнинг 16 март куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ўзбекистондаги музокараларда гендер тафовутига чек қўйиш, қамоқда сақлаш жойларида шафқатсиз муносабатга барҳам бериш, ННТларнинг эркин фаолият юритиши, ОАВ ва сўз эркинлигини ҳимоя қилиш, шунингдек, Қорақалпоғистон воқеалари каби масалаларни муҳокама қилди.БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Волкер Тюрк 13−15 март кунлари Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи якунлари бўйича ўз кузатувлари ва тавсияларини журналистлар билан ўртоқлашди ҳамда бу ҳақда мамлакат расмийларига билдирди.
Бугун аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади. Унда 2 нафар боксчимиз рингга кўтарилади:-52 кг: Феруза Казакова – Жунхюнг Жун (Жанубий Корея) (А ринг, 14:10 дан сўнг)-57 кг: Махлиё Ҳабибуллаева – Тина Раҳимий (Австралия) (14:55 дан сўнг)Жанглар бошланиши тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Тадбирда барча қитъалардан 29 мамлакатнинг 52 жамоаси қатнашди. Қайд этиш жоиз, Марказий Осиё давлатлари мазкур анжуманда илк бор қатнашди.
Бугун Ҳиндистонда ўтказиладиган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Унга кўра, ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини қуйидаги рақибларга қарши бошлашади: -48 кг: Фарзона Фозилова – Роберта Бонатти (Италия) -50 кг: Азиза Якубова – Чутхамат Раксат (Таиланд)-52 кг: Феруза Казакова – Жунхюнг Жун (Жанубий Корея)-54 кг: Нигина Ўктамова – Каролина Фернандез (Мексика)-57 кг: Маҳлиё Ҳабибуллаева – Тина Рахими (Австралия)-60 кг: Ситора Турдибекова – Римма Волассенко (Қозоғистон)-63 кг: Ҳадичабону Абдуллаева – Алеша Жекман (Гуайана)-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Сара Варерау (Янги Зеландия) / Манжу Бамбория (Ҳиндистон)-70 кг: Азиза Зокирова – Анастасия Демурчян (Россия)-75 кг: Соҳиба Рўзметова – Кун Дием (Вьетнам)Маълумот учун, 16 март куни старт оладиган жаҳон чемпионатида дунёнинг 65 мамлакатидан 324 боксчи иштирок этади.
Ўзбекистоннинг биринчи механизатор аёли Турсуной Охунованинг хотирасига ҳурматсизлик қилган талаба йигитларнинг бу иши судга оширилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида бир йигит хотира бюсти устига чиқиб олгани акс этган видео тарқалди.
Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон бош вазири маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди, дея маълум қилди ҳукумат.Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг маслаҳатчиси этиб тайинланганини рад этди.
Ижтимоий тармоқда янги қурилаётган бинонинг деразаси хавф остида эканлиги акс этган видео тарқалди. Қурилиш вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.
Президент 15 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк билан учрашди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Туркни қабул қилди.
Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар давлатга тегишли бўлган ерни ноқонуний равишда 700 минг доллар эвазига сотмоқчи бўлган.
Бунга юқори босимли газ тақсимлаш пунктини бошқа манзилга кўчириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган. Жорий йилнинг 16 март куни соат 10:00дан 18:00га қадар Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
2024 йилдан Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларига кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланиши мумкин. Конституция лойиҳасида уларнинг депутат ва сенатор этиб сайланиши тақиқланмаган.
Болаларнинг бири 20 фоиз, иккинчиси 80 фоиз тана куйиши билан ётқизилди. Ўзбекистон темир йўллари Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 14 март куни соат 15:18 да Чиноз бекатида икки болакай поезднинг юк вагони устига чиқиб олишган.
Ушбу қарор шу йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб кучга киради. Жорий йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади.
Икки қитъани бирлаштирган Истанбул, айни вақтда ниҳоятда бетакрор Рамазон анъаналарининг ватани ҳисобланади. Турк маданиятида “Ўн бир ойнинг султони” номи билан машҳур бўлган Рамазон ойи ўз-ўзини назорат қилиш, баҳам кўриш, фидойилик ва рўза тутиш ойидир.
Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасида парламент ва президент ваколатларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Бош вазир номзоди барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувдан сўнг президент томонидан таклиф этилади.
Жорий йилнинг 10-12 март кунлари мамлакатимиз элчихонаси томонидан Япониянинг «Office ALP» ташкилоти билан ҳамкорликда ўзбек-япон қўшма замонавий рақс лойиҳасининг якуний қисми бўлган «Echoes of Calling – rainbow after» тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. Намойиш Токио санъат саройининг шарқий театр залида3 кун давомида икки маҳалдан ўтказилди.
Ўзбекистонликлар қимматбаҳо санъат асарларини сотишлари мумкин бўлган махсус веб-сайт ишга туширилди. Ўтган йилнинг май ойида Музейлар халқдан маданий бойликларни сотиб олишни бошлаши ва «Миллий меросга менинг ҳиссам» акцияси ҳар йили ўтказилиши ҳамда унинг доирасида музейлар аҳолидан қимматбаҳо санъат асарларини харид қилишлари мумкин бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
У АҚШга бормоқчи бўлган фуқароларга ўзини элчихона ходими сифатида таништириб, визага ёрдам қилиш учун пул олган. Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган жиноятчи экстрадиция қилинди.
Реконструкция қилинган йўлларнинг умумий узунлиги 111 км. Автомобиль йўлларини реконструкция қилиш учун 183,8 миллион доллар йўналтирилади.
Жорий йилнинг 29 май — 9 июнь кунлари Норвегияда кучли шахматчилар иштирокидаги "Norway Chess" супертурнири ўтказилади. Унда 10 шахматчи иштирок этади ва мусобақага Нодирбек Абдусатторов ҳам таклиф этилган.
Колумбиялик эстрада юлдузи Шакира собиқ турмуш ўртоғи, футболчи Жерар Пикенинг хиёнати ҳақида куйлаган қўшиғи туфайли Гиннеснинг рекордлар китобига кирди деб хабар бермоқда Aniq.uz. Шакира Жиммй Фаллоннинг «The Tonight Show» дастурига DJ Бизаррап билан бирга борган ва Music Sessions #53 трекини куйлаган.
Жорий йилнинг 24-26 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида «катта дубулға» туркумига кирувчи навбатдаги турнир бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.