“Sergek” камералари вилоятнинг 13 та участкасида 25 та аппарат-дастурий тизимда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини аниқламоқда. Наманганда жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг “Sergek” интеллектуал тизими жорий этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Human Rights Watch ташкилотининг 2022 йилги ҳисоботида Нукус воқеаларида ҳаддан ташқари куч ишлатилгани, кўплаб фуқаролар оғир жароҳат олгани ва баъзилари вафот этгани айтилган, шунингдек, парламент комиссияси мустақиллиги шубҳа остига олинган. Комиссия HRWга жавоб қайтарди.
Парвозлар ҳафтада икки марта – сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Uzbekistan Airways жорий йил 28 мартдан бошлаб Тошкент–Милан–Тошкент ва 31 мартдан Тошкент–Париж–Тошкент йўналишида авиақатновларни амалга оширишни бошлайди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airways матбуот хизмати.
Аниқланишича, болалар кемирувчиларга қарши дори воситасини ошхона ва битта хонага сепишган. Сепиш вақти ва сепганидан сўнг хоналарда ўткир ҳид сезилган.
Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп Коста-Рикадан ананас импорт қилган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонга 1,1 минг тонна ананас импорт қилинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қуйи Сургил” газконденсат конида 4323-3873 метр оралиғига фильтр ўрнатилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзмиллийбанк Solfy муддатли тўлов картасининг афзалликлари, карта қандай ишлаши ва уни қаерда расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Solfy картаси – ҳамкор дўконларнинг кенг тармоғида 12 ойгача муддатли тўлов асосида фоизсиз ва дастлабки тўловларсиз харидларни амалга оширишдир.
Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Алмада Гран-приси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 81 мамлакат ичида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритди.
Австралиянинг Мелбурн шаҳрида эркаклар ўртасида Australian Open мусобақасининг финали 29 январь, якшанба куни ўтказилди.Ҳал қилувчи баҳсда сербиялик Новак Жокович Греция вакили Стефанос Циципас билан баҳс олиб борди.
Австралия очиқ чемпионатида ғалаба қозониб, «катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра чемпиони бўлган Новак Жокович мусобақа сўнггида фикр билдирди. Ҳал қилувчи баҳсда Жокович Стефанос Циципасни 6:3, 7:6 (7:4), 7:6 (7:5) ҳисобида мағлуб этди.
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess-2023" турнири деярли якунига етди.Ушбу мусобақада илк марта қатнашган Нодирбек Абдусатторов "Мастерс" гуруҳида ажойиб иштирок этди.
Нидерландияда нуфузли «Tata Steel Chess-2023» шахмат турнири якунига етди. "Challengers" гуруҳида иштирок эттган Жавоҳир Синдаров бугун сўнгги тур доирасида Томас Беердсен (Нидерландия, 2515) билан тўқнаш келди ва ғалабани қўлга киритди.
Хабарингиз бор, сербиялик теннисчи Новак Жокович Австралия очиқ чемпионати ғолибига айланди ва «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларда совринлар сони бўйича испаниялик Рафаэль Надалга етиб олди. Ҳар икки теннисчи ҳисобида 22 та йирик ғалаба бор.
Сербиялик теннисчи Новак Жокович грециялик Стефанос Циципасдан устун келди ва 2023 йилги Аustralian Open чемпионлигини қўлга киритди. Жокович 6:3, 7:6 (7:4), 7:6 (7:5) ҳисобида рақибидан кучлироқ эди.
19 январь куни Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн мамлакатни бошқаришга куч топа олмаётгани, истеъфога чиқмоқчи эканлигини эълон қилди. Ушбу мақолада бош вазирнинг фаолияти, қабул қилган қарорлари ҳақида баён этамиз.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Обидхон Нўмонов (-73 кг) Алмада Гран-приси ғолибига айланди. Ҳамюртимиз финалга қадар Грузия, Япония, Марокаш, Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратишга эришди.
Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасида бугун 12-тур баҳслари ўтказилмоқда. "Челержерс" гуруҳида иштирок этаётган Жавоҳир Синдаров бугун эронлик Амин Табатабий (2686) билан қора доналарда ўйнади.
Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасида бугун 12-тур баҳслари ўтказилмоқда. "Мастерс" гуруҳида иштирок этаётган Нодирдек Абдусатторов АҚШ вакили Со Уэсли (2760) билан қора доналарда ўйнади.
18-26 январь кунлари Таиланд пойтахтида бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоа ҳам эркаклар, ҳам аёллар тоифасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, ўзбек бокси ҳамон қитъада етакчи эканини кўрсатди.
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокимлигида кадрлар алмашинувини давом эттирмоқда. У ўз хоҳишига кўра лавозимдан кетишни сўраган Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Умаровни ишдан бўшатди.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Раҳмонов тегишли қарор имзолади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси Умаров Анвар Хуснутдинович лавозимидан озод этилди.
Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг 1-куни якунига етди. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси кунни 1 та олтин медаль билан тугатди.
Бугун Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасининг 11-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда. «Челленжер» гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб келаётган Жавоҳир Синдаров (2654) нидерландиялик гроссмейстер Макс Вармердам (2616) билан баҳс олиб борди.
Чегирма авиакомпаниянинг 31 йиллиги муносабати билан тақдим қилинмоқда. Uzbekistan Airways авиакомпанияси ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 28 январь куни харид қилинган барча авиачипталарга 30 фоизлик чегирма эълон қилади.
Бугун Нидерландия ўтаётган «Tata Steel Chess-2023» шахмат мусобақасининг 11-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда. «Мастерс» гуруҳида 1-ўринда бораётган Нодирбек Абдусатторов (2713) иккинчи поғонада турган мезбон Аниш Гири (2764) билан қора доналарда ўйнади.
Португалияда старт олган дзюдо бўйича Алмада Гран-присининг биринчи кун кечки дастурида медаллар учун татамига чиқадиган спортчилар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, унда -66 кг вазн тоифасида Муҳриддин Тиловов чемпионлик учун курашади.
Ушбу енгиллик исталган транспорт орқали (самолёт, поезд, автомобил, автобус ва ҳк) чегарани кесиб ўтишда амал қилади. Илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи давомида 2006 йил 3 октябрда имзоланган Ўзбекистон Ҳукумати билан Қирғизистон Ҳукумати ўртасида имзоланган фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома ҳам алмашинилди.
Telegram канал администраторлари орасида бошқа ташкилот вакиллари ҳам борлиги айтилмоқда. Жорий йилнинг 27 январь куни Human.uz сайти директори Хуршид Далиев ва сайтнинг бош муҳаррири Муслим Мирзажонов Kompromatuzb аноним Telegram каналини юритганликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Ўзгартиришлар Савдо-саноат палатасига аъзо бўлишни режалаштираётган тадбиркорлик субъектлари ва қимматбаҳо металлар билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга таъсир қилади. Norma.uz маълумотларига кўра, жорий йил 1 февралдан бошлаб қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар назарда тутилган: Aдвокатларнинг ордерлари электрон шаклга ўтади Aдвокат тузилмалари муайян ишни юритиш учун анъанавий шаклдаги буйруқ мақомига тенглаштирилган QR кодли “Электрон адвокат буйруғи” чиқаради.
Россиянинг "Татнефт" компанияси заводни мавжуд барча кредит мажбуриятлари ва қарздорликларни ўз зиммасига олган ҳолда $80,0 млнга сотиб олган. 2022 йилнинг 1-2 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Россия бизнес форуми доирасида олиб борилган музокаралар натижасига кўра Россиянинг “Татнефт” компанияси билан “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖнинг 100 фоиз улушини мавжуд барча кредит мажбуриятлари ва қарздорликларни ўз зиммасига олган ҳолда, келгусида корхонада янги турдаги резинотехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш шарти билан 80,0 млн АҚШ долларига сотиб олиниши юзасидан келишувга эришилди, дея хабар бермоқда Ўзкимёсаноат АЖ матбуот хизмати.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.