Ўтган йили Ўзбекистонга деярли 750 кг наркотик моддалар олиб киришга уринилди

2022 йилда Божхона ходимлари томонидан 844 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. 2022 йилда 749 кг оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди.

Ўзбекистон – Қирғизистон. Товар айирбошлаш 21 фоиз ўсган

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев Бишкек шаҳрида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Бахит Торобоев учрашди.Суҳбат давомида Б.Торобоев Ўзбекистон – Қирғизистон муносабати дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳида жадал ривожланиб бораётганини қайд этди. Бу йил мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланади.

«Tata Steel Chess 2023». Жавоҳир Синдоров 10-турда дуранг ўйнади

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» халқаро турнирида кеча 10-тур ўйинлари ўтказилди."Challengers" гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдаров кеча мезбон спортчи Элвин Л'Ами билан қора доналарда ўйнайди.

Бухорода “Цинепар” сиропидан болалар вафот этгани ҳақида ёлғон хабар берилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ, Бухородаги янгиликларни бериб борувчи Telegram-каналда мазкур хабар эълон қилинганди. Куни кеча Bukhara News Telegram-каналида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақида хабар эълон қилинганди.

Бокс. U22 Осиё чемпионатида 10 нафар вакилимиз финалда жанг ўтказади: 4та дерби бор!

Бугун бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал баҳслари ўтказилади. Унда 10 нафар боксчимиз олтин медаль учун рингга кўтарилади: -48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) (12:00 да бошланади)-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Путанет Родсук (Таиланд) (13:00 дан сўнг)-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев - Тулга Оюнбаатар (Мўғулистон) (13:15 дан сўнг)-67 кг: Бекзод Ҳамидов - Абзал Серик (Қозоғистон) (13:30 дан сўнг)-71 кг: Нурислом Исмоилов - Сабиржан Аккаликов (Қозоғистон) (13:45 дан сўнг)-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Диас Молжигитов (Қозоғистон)  (14:00 дан сўнг)-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Халимулати Риеманду (Хитой)  (14:15 дан сўнг)-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Роберрд Мускита (Индонезия)  (14:30 дан сўнг)-92 кг: Нусрат Тоҳиров - Абдулла Ражабов (Камбоджа)  (14:45 дан сўнг)+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Аижахаир Туононгдажи (Хитой)  (15:00 дан сўнг) Манба: stadion.uz

Сурхондарёда бир кунда 13 нафар ҳоким алмашди

Сурхондарёнинг 13 та туманида халқ депутатлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларида янги ҳокимлар тасдиқланди. Сессияларда вилоят ҳокими в. б.

Моддий ёрдамга муҳтож оилалар индивидуал дастурлар доирасида камбағалликдан чиқарилади

“Темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” ягона тизимга бирлаштирилиб, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади. Шавкат Мирзиёев раислигида 25 январь куни камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

«У оёғимдан ушлаб олиб, сонимга тегинмоқчи бўлди»

Ҳар иккинчи қиз жамоат транспортида ҳеч бўлмаса бир марта тегажоғликка учраган. Ўзбекистонда одамлар бу мавзу ҳақида гапиришмайди ва муаммоларни айтишмайди.

Tata Steel Chess 2023. Абдусатторов 2 соатда дуранг қайд этди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» халқаро турнирида бугун 10-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. "Мастерс" гуруҳида пешқадамлик қилаётган Нодирбек Абдусатторов бугун хитойлик Лирен Динг (2811) билан оқ доналарда ўйнайди.

Камбағалликни қисқартириш учун давлат бюджетидан 1,5 трлн сўм ажратилади

Ушбу маблағлар энг оғир маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришга йўналтирилади. Йиғилиш давомида илгари ажратилган кредитларнинг қайтарилиши масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Президент оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни маълум қилди

Жорий йилда тадбиркорларга ўз фаолиятини кенгайтириш учун ажратиладиган кредитлар миқдори учдан бир қисмга кўпайтирилиб, бир мартадан ортиқ имтиёзли кредитлар олишга рухсат берилади. Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 25 январь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек, кичик бизнесни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Камбағалликни қисқартириш бўйича Хитойдан экспертлар жалб қилинади

Шавкат Мирзиёев туманларда бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича режалар пухта ишлаб чиқилмаганини танқид қилди Шавкат Мирзиёев иштирокида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказаётган видеоселекторда вилоятларнинг бир қатор шаҳар ва туманларини танқид қилди. Навоий, Бухоро, Наманган, Қўқон, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари, Зафаробод, Арнасой, Вобкент, Шофиркон, Когон, Ғиждувон, Ромитан туманларининг бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича режалари пухта ишлаб чиқилмагани, уларда мавжуд барча имконият ва захиралар ҳисобга олинмаганини танқид қилинди.

Нодирбек Абдусатторов: «Дурангга эришганимдан хурсандман»

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Нидерландиядаги супертурнирда кеча германиялик Винсент Кеймер билан 7 соатлик баҳсда иштирок этиб, қийин дурангга эришди. Ўйиндан сўнг у ташкилотчилар матбуот хизматига интервью берди.

2022 йилда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга қисқарган — Шавкат Мирзиёев

Ҳоким ёрдамчилари 1 миллион нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорликни бошлашга кўмаклашган. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон ва Россиянинг “Газпром” компанияси ўртасидаги ҳамкорлик тафсилотлари маълум бўлди

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги газ соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бир кун аввал имзоланган “йўл харитаси” тафсилотларини маълум қилди. “Йўл харитаси”га мувофиқ, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўлган техник чора-тадбирлар келишиб олинди.

«Суверенитетимизга қандайдир таҳдид йўқ» — Энергетика вазирлиги «Газпром» билан имзолаган «йўл харитаси» ҳақида

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Россиянинг «Газпром» компанияси билан газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича имзолаган «йўл харитаси» бўйича тушунтириш берди. «Бунда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ», — дейилади хабарда.

Jama Music гурухи фаолияти тўғрисида

“Jama Music” гуруҳи айни вақтда Ўзбекистондаги энг машҳур гуруҳ бўлиб, у 2006 йил ташкил топган. Ўзбекистондаги энг машҳур гуруҳнинг ташкил топишига ижодкорлар Жамшид Гаффаров ва Жамшид Шодиев сабабчи бўлишган.

Бухорода “Цинепар” сиропидан 23 нафар бола вафот этгани рад этилди

ССВ ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Бухорода бир куннинг ўзида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Бокс U22. Ўзбекистонлик қизлар 10 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди

Бокс бўйича Таиланд бўлиб ўтаётган U22 Осиё чемпионати қизлар ўртасидага мусобақа якунига етди. Куннинг иккинчи ярмида яна 3 нафар вакилимиз финал жангини ўтказди.

Aйрим АЁҚШларда AИ-80 бензини AИ-91 ва AИ-92 маркаси остида сотилган

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан мамлакатдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида қимматроқ ва сифатли ёқилғи арзонга алмаштирилаётгани, бензинни кам тўлдириш ҳолатлари аниқланди. Зарар салкам 500 миллион сўмга баҳоланган.

Бокс U22. Яна битта олтин ва кумуш!

Бокс бўйича Таиланд бўлиб ўтаётган U22 Осиё чемпионати қизлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда. Яна икки нафар ҳамюртимиз чемпионлик учун рингга кўтарилди.

Контрабандачи Ўзбекистонга отда умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган телефонларни олиб кирмоқчи бўлган. Видео

Давлат божхона қўмитаси маълумотлари асосида мухбиримиз хабар беришича, контрабандачи Ўзбекистонга умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган телефонларни отда олиб кирмоқчи бўлган. Андижон вилояти божхоначилари отда учта юкхалта олиб кетаётган одамни тўхтатишган.

Бокс U22. Феруза Казакова учинчи олтин медални келтирди

Бокс бўйича Таиланд ўтказилаётган U22 Осиё чемпионати қизлар ўртасида финал жанглари бошланди. -52 кг вазнли Феруза Казакова финал жангини хитойлик Дашуанг Тангга қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди!

Сурхондарёнинг 6 та туманига янги ҳокимлар тайинланди

Ангор туманига Қосим Мардонов, Термиз туманига Шухрат Назаров, Жарқўрғон туманига Элмурод Авазов, Музработ туманига Абдурашид Исмаилов, Шўрчи туманига Улуғбек Зокиров ва Сариосиё туманига Абдуқодир Донаев ҳоким этиб тайинланди.Сурхондарё вилояти Ангор, Термиз, Жарқўрғон, Музработ, Шўрчи ва Сариосиё туманларига янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бокс U22. Фозилова ва Бобоқулова — Осиё чемпиони!

Бокс бўйича Таиланд ўтказилаётган U22 Осиё чемпионати қизлар ўртасида финал жанглари бошланди. Энг енгил вазн тоифаларида (48 ва 50 кг.) чемпионлик жанглари ўтказилди.

21 та вазирлик, 25 та агентлик: вазирлик ва идораларнинг ягона рўйхати тасдиқланмоқда

Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та этиб белгиланмоқда. Президент фармони билан вазирлик ва идораларнинг ягона рўйхати тасдиқланмоқда.

Абу-Дабига $45: Wizz Air арзон авиакомпанияси Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

Рейслар Airbus A320/A321 самолётларида ҳафтасига уч марта душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг 25 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:33 да Венгриянинг Wizz Air авиакомпаниясининг самолёти Тошкентга қўнди, дея хабар бермоқда Uzbekistan airports матбуот хизмати.

Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар ходимларининг чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланди

Президент фармони билан вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий сони 56 573 нафар этиб чекланди. Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони эса жами 26 та этиб белгиланди.

Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ўринбосарлари сони 30 фоизга қисқартирилмоқда

Президент вазирлик ва идораларда штат бирликларини қисқартириш бўйича фармон имзолади. Бунинг натижасида 1,5 млрд сўмдан кўп пул иқтисод қилинмоқда.

Тошкентликларга тегишли бўлган автомобиллар сони маълум қилинди

Бир йилда Тошкентда фуқароларга тегишли автомобиллар сони 95 мингтага ошди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Тошкент шаҳрида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 562,1 минг тани ташкил этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.