Тошкентда Афғонистондан келтирилган гиёҳванд моддалари ортилган “Матиз” ушланган

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкентда “Матиз” русумли автомобилни тўхтатишган.

Сурхондарёда бир неча миллион йил олдин яшагани тахмин қилинаётган отнинг суяги топилди

Шунингдек, бир дона чўкичлаб ишланган дромедар туясининг тасвири топилди. Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Ғоз ва Қаттиқ-Қамиш қишлоқлари атрофидаги Оқтош тоғларида ЎзР ФА Миллий археология марказининг бир гуруҳ илмий ходимларидан иборат экспедиция томонидан археологик қидирув-қазув ишларини олиб борилди.

Бокс. Ёшлар терма жамоамиз Анападаги мусобақага жўнаб кетди

6-11 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган XIII халқаро турнир ўтказилади. Ушбу анъанавий мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

Президентнинг шу ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилади. Қолаверса, сентябрь ўртасида Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Афғонистондаги масжидда содир этилган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралади

Ўзбекистон ТИВ Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжидда содир бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралади. «Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади», — дейилади баёнотда.

Самарқандда 61 ёшли аёлни зўрлаб, қочиб юрган эркак ушланди

Жабрланган аёл кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай, шифохонада вафот этган. Пастдарғом туманида 1961 йилда туғилган аёлни номусига текканликда гумонланган эркак тергов органларидан яшириниб ҳали ҳамон озодликда эканлиги бўйича "Миллар" дастури хабар берган эди.

Яна 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади

“Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–366-сон, 30.08.2022 й.) қабул қилинди Қарорга кўра, 2022 йил 1 ноябрдан қуйидаги 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади: 🔹уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати; 🔹автомобиль бозорларида воситачилик хизмати; 🔹риелторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш); 🔹уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати; 🔹маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар); 🔹гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш); 🔹тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш; 🔹ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш; 🔹уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш; 🔹кулолчилик. ☑️ 2023 йил 1 январдан ЯТТлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизидан йилига БҲМнинг бир бараваригача камайтирилади (савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар бундан мустасно).

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси таркиби

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси таркибида юқори улушга эга бўлган асосий турлар: ЭКСПОРТ – 11,3 млрд. АҚШ доллари Саноат маҳсулотлари – 2,7 млрд.

Бокс. Қозоғистондаги мусобақада 6 та медаль қўлга киритилди

30 август - 3 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бокс бўйича халқаро мусобақа ташкил этилди. Қозоқ бокси асосчиларидан бири Шокир Болтекули хотирасига бағишланган халқаро турнирда Қозоғистон, Таиланд, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон мамлакатларидан 130 нафар боксчи иштирок этди.

Ўзбекистон Россияга қарши санкцияларга риоя қилмоқчи — АҚШ элчиси

Ўзбекистон расмийлари Россияга қарши санкцияларга риоя қилиш истаги борлигини ва уларни четлаб ўтувчи давлатга айланиш ниятида эмаслигини тасдиқлади, деди АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Дэниел Розенблюм. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати АҚШ билан санкциялар режими бўйича маслаҳатлашган.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида йил бошидан бери нима ишлар қилингани ўрганилди

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги ишлаб чиқариш, реконструкция ва модернизация ишлари ҳолати ўрганилди. "Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Aбдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Қашқадарё вилоятида табиий газ қазиб чиқриш ҳолати бўйича ўрганиш ишларини якунлаб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ўрганиш ишларини давом эттирди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда экологик лойиҳани амалга оширишга кўмаклашади

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Нарзулло Обломурадов ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Ядро хавфсизлиги департаменти директори Балтазар Линдауэр ўртасида мамлакатимизнинг Чоркесар ва Янгиобод махсус полигонларини рекультивация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича грант лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Битим имзоланди. 7 млн еврога тенг грант шартномасини имзолаш маросими 2022 йил 1 сентябр куни ЕТТБнинг Лондондаги штаб-квартирасида бўлиб ўтди.

Тарихда илк бор 4 нафар шахматчимиз ФИДE рейтингида ТОП-100ликдан ўрин олди

Жаҳон шахмат федерациясининг ҳар ой эълон қилинадиган рейтингида айни дамда кучли 100ликдан 4 нафар шахматчимиз ўрин олган.30. GM Нодирбек Абдусатторов (2004) — 2713.72. GM Рустам Қосимжонов (1979) — 2670.89. GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) — 2656.92. GM Жавоҳир Синдоров (2005) — 2651.Энг кучли 20 ёшгача шахматчилар юзлигидан 5 нафар вакилимиз ўрин олган:4. GM Нодирбек Абдусатторов (2004) — 2713.11. GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) — 2656.12. GM Жавоҳир Синдоров (2005) — 2651.19. GM Шамсиддин Воҳидов (2002) — 2566.84. IM Абдумалик Абдусалимов (2002) — 2472.20 ёшгача қизларимиздан фақат WFM Умида Омонова (2006) 2196 балл билан кучли 100 ликда – 64-ўринда.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, "тонировка" рухсатномаси ва бошқа хизматлар вақтинча тўхтатилди

Бу Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХБ сервер қурилмаларида профилактика ишлари олиб борилиши билан боғлиқ. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл харакати хавфсизлиги хизматининг сервер қурилмаларида техник-профилактик ишлар олиб борилаётганлиги туфайли, жорий йилнинг 31 августидан 5 сентябрь кунига қадар my.gov.uz (ЯИДХП) вақтинча ишламайди, дея хабар берди my.gov.uz Ахборот хизмати.

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Маҳаллий туристларга кешбэк берилади, такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритилади, автотранспортларни техник кўрикдан ўтказиш муддати ўзгаради, автомобиль ишончномаси онлайн тузилади, кўп квартирали уйларнинг зилзилага чидамлилиги текширилади — 1 сентябрдан нималар ўзгаради?«Газета.uz» 2022 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этади.

«Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади. У Янги Ўзбекистон деганда ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият тушунилишини таъкидлади.

Нозимжон Холмуродов ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нозимжон Холмуродов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.Президент қарори билан Нозимжон Қосимович Холмуродов Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилди ИТСВ матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача энг аввало эътибор қаратиладиган асосий 5 та вазифани белгилаб берди

Шунингдек, президент Янги Ўзбекистон қандай бўлиши кераклигини ҳам айтди. Бугун, 31 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Telegram'да 200 дан ортиқ аёлларнинг маълумотларини тарқатган шахслар ушланди

Улар ижтимоий тармоқ орқали аёлларни ҳақорат қилиб, фоҳишаликда айблаб, туҳмат қилиб келган. ИИВ ЖҚББ Уюшган жиноятчилик ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ ҳамкорлигида интернет орқали аёлларни ҳақорат қилиб, уларни фоҳишаликда айблаб, туҳмат қилиб келаётган жиноий гуруҳни аниқлаш юзасидан олиб борилган тезкор тадбирлар ташкил этилди.

Ислом Каримов номидаги кутубхона фойдаланишга топширилди — фото

Пойтахтдаги Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги кутубхона расман очилди. 2022 йил 29 август куни Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов номидаги кутубхонанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

"Мустақилликка эришиш осон бўлмаган" — Шавкат Мирзиёев

Қатағон қурбонларини аниқлаш ва хотирасини тиклаш бўйича изланишларни давом эттириш кераклиги президент томонидан таъкидланди. Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.

Москвада болалар майдончасидан 5 ёшли қизалоқни ўғирламоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл ушланган

Россия ОАВга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Москвада болалар майдончасидан 5 ёшли қизалоқни ўғирламоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл ушланган. Эслатиб ўтамизки, 19 август куни Москва шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг майдончаларидан бирида ўзбекистонлик 21 ёшли Сожидахон Рўзибоева беш ёшли қизни олиб кетмоқчи бўлган.

Бу йил ДТМ абитуриентлардан 80 млрд сўмдан ортиқ пул йиғиб олди

Жорий йилда тест синовларида иштирок этиш учун йиғилган пуллар нималарга сарфлангани ҳақида маълумот берилди. Жорий йилда тест синовларига иштирок этиш учун 80 млрд сўмга яқин тўлов давлат тест марказига тушган.

Бугун Тошкентнинг 4 та кўчаси вақтинча ёпилади — харита

Ўзбекистон Мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилиши сабаб айрим кўчаларда автотранспорт ҳаракати чекланади. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 31 август куни Ўзбекистон Мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

СССРнинг биринчи президенти Михаил Горбачёв вафот этди

Михаил Горбачёв оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг 92 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Совет Иттифоқининг собиқ президенти Михаил Горбачёв 92 ёшида вафот этди.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида Жанубий Корея тажрибаси

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни (ТТХИ) жалб қилиш борасида Жанубий Корея тажрибасини ўрганиб чиқди. Ривожланишининг дастлабки босқичида Жанубий Кореяда капитал қўйилмалар ва технологияларнинг катта қисми тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига эмас, балки қарз олиш ва лицензиялаш амалиётига асосланиб жорий этилган.

Тўйиб ухламаслик дунё иқтисодиётига қанча зарар етказмоқда?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари тўйиб ухламасликнинг дунё иқтисодиётига таъсирини ўрганиб чиқди. Уйқу нафақат саломатлигимизни асраш, балки глобал иқтисодий тараққиётни таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Велотрек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида 14 медал қўлга киритди

Таиландда велотрек бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко бир-бирини табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенкони телефон орқали туғилган куни билан табриклади, Беларусь раҳбари бунга жавобан Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан қутлади.Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

АҚШ элчиси — сўнгги йилларда Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақида

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Alter Ego`га берган интервьюсида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва таълим соҳалари ҳақида гапирди. У қатор ижобий ўзгаришларни санаб ўтди ва энг улуғвор ислоҳотларнинг ҳали ўз самарасини бермаганини таъкидлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.