Ўзбекистонда биринчи рақамли подстанция учун 220 кв кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш бўйича шартнома имзоланди

2022 йил 30 июнь куни Сирдарё иссиқлик электр станцияси ва Жиззах вилоятида янги қурилаётган рақамли “Зафаробод” подстанциясини боғловчи 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш бўйича шартнома имзоланди. Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сон қарорига асосан Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Осиё тараққиёт банки иштирокида “2х144 км узунликдаги “Сирдарё” ИЭСдан “Зафаробод” подстанциясигача 220 кВли электр узатиш тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Таэквондо бўйича жаҳон рейтинги эълон қилинди: Чарос Қаюмова пешқадам, Улуғбек Рашидов эса иккинчи

Корея Республикаси мезбонлик қилган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.Унга кўра, -53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова 126,84 очко билан 1-ўринда қайд этилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда мамлакат раҳбариятининг Қорақалпоғистонда барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Елорда кубоги». Боксчиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 16 та медаль қўлга киритишди

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бокс бўйича халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Мусобақада жаҳоннинг 10 дан ортиқ мамлакатидан боксчилар иштирок этишди.

Европа Иттифоқи Қорақалпоғистондаги воқеаларни очиқ ва мустақил тергов қилишга чақирди

Европа Иттифоқи «Қорақалпоғистондаги зўравонлик воқеаларини очиқ ва мустақил тергов қилишга» чақирди. ЕИ конституциявий ўзгаришлар бўйича норозиликларга нисбатан президент Мирзиёев тезкор реакция билдирганини эътироф этди ва вазият кескинлашувининг олдини олиш учун томонларни вазмин бўлишга чақирди.

Европа кенгаши президенти Нукусдаги намойишлар қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирди

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель президент Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқоти чоғида Нукусдаги намойишларда қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Қолаверса, у вазиятни баъзи бузғунчи кучлар томонидан издан чиқарилишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

Кремль Қорақалпоғистондаги воқеаларни Ўзбекистоннинг ички иши деб атади

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қорақалпоғистондаги воқеалар Ўзбекистоннинг ички иши экани, Кремль мамлакат раҳбарияти фаоллик билан муаммоларни ҳал этишига шубҳа қилмаётганини билдирди.Қорақалпоғистондаги воқеалар Ўзбекистоннинг ички иши, Кремль мамлакат раҳбарияти фаоллик билан муаммоларни ҳал этилишига шубҳа қилаётгани йўқ, дея маълум қилди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев президент Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда Қорақалпоғистонда «барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади».4 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар оқибатида 18 нафар фуқаро вафот этди

1−2 июль кунлари Нукус шаҳридаги бўлиб ўтган намойишлар оқибатида 18 нафар фуқаро вафот этди, 243 киши, шу жумладан, 38 нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходими турли жароҳатлар билан шифохоналарга ётқизилди. Тартибсизликларда қатнашган 516 нафар фуқаро ҳибсга олинди.

Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди

Қорақалпоғистондаги фавқулодда ҳолат сабабли ўрнатилган комендантлик соатларида Нукус аэропортининг фаолияти вақтинча чекланади. Шу боис якшанба куни қолдирилган рейс йўловчилари душанба куни кундузи манзилига етказилиши маълум қилинди.

Президент Нукусда нималарни таъкидлади?

Шавкат Мирзиёев мамлакат халқига мурожаатида маълум кучлар «конституциявий ислоҳотларга норозилик баҳонасида… вазиятни беқарор этиш ва издан чиқаришга уринишаётганини» таъкидлади. Қорақалпоғистоннинг мақоми ўзгармаслигини яна бир бор айтиб, сўнгги йилларда минтақада рўй берган ўзгаришларни санади.

«Елорда кубоги». Йигитларимизда 3 та, қизларимизда эса 4 та финал!

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бокс бўйича халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бугун мусобақа доирасида ярим финал баҳслари якунига етди.

Кўня-2021: Жамоавий спорт турларига қуръа ташланди

9-18 август кунлари Туркиянинг Кўня шаҳрида ўтадиган V Ислом бирдамлиги ўйинларининг жамоавий спорт турларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг якунларига кўра, мусобақада иштирок этадиган жамоаларимиз ўз рақиблари номини билиб олишди.

Қорақалпоғистондаги тинч аҳоли ва органлар ходимлари орасида қурбонлар бор — Шавкат Мирзиёев

Президент Қорақалпоғистондаги намойишларда айрим кимсалар органлар ходимларига ҳужум қилиб, аёвсиз калтаклагани, қўриқланадиган ҳудудларга бостириб киришга уринганини таъкидлади. «Минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органлари орасида қурбонлар бор», — деди Шавкат Мирзиёев.

Қозоғистон ТИВ Қорақалпоғистондаги вазият юзасидан баноёт берди

Қозоғистон ТИВ қўшни қардош Ўзбекистондаги воқеаларни ташвиш билан қабул қилгани ва мамлакат раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалапоғистондаги вазият юзасидан баёнот билан чиқди.

Вазият тўлиқ назоратга олинди — Қорақалпоғистон коменданти

Якшанба куни Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида видеоселектор ўтказди ва барча туманлар билан мулоқот қилди. Йиғилишда Қорақалпоғистон коменданти Рустам Жўраев вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади.

«Ўзларинг [ўзгартишларни] тасдиқлагансизлар. Нимага менга телефон қилмадинглар?» Президент — Жўқорғи Кенгесга

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутатларининг ўзлари Конституцияда республиканинг мақомини ўзгартиш таклифини киритгани ва тасдиқлагани ҳамда аҳолининг норозилиги ҳақида хабар бермаганини танқид қилди. «Қорақалпоқ халқи норози бўлса, бирорта модда ҳеч қачон ўзгармайди», — деди у.

Шавкат Мирзиёев яна Нукусга учиб кетди

Ўзбекистон президенти бир кун аввал борган Нукусга яна учиб кетди. Қорақалпоғистонда тундан бери фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги, пойтахтдаги университетга фильмлар яратиш учун маблағ ажратади

Ўзбекистон Кинематография агентлиги Маданият ва санъат институтига, ёшлар ҳақида фильмлар яратиш учун 1 миллиард сўм ажратади. Маблағлар университет талабалари томонидан ёшларга оид қисқа метражли фильмлар яратишга сарфлаш учун мўлжалланган.

«UZAUTO MOTORS» КОМПАНИЯСИ ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИНИ БАЖАРДИ ВА ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РЕКОРДИНИ ЎРНАТДИ.

“UzAuto Motors” компанияси Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғини бажариб, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 160 000 дона автомобиль ишлаб чиқарди. Компания ўз фаолиятини бошлаганидан буён, биринчи марта биринчи ярим йилликда заводда 160 000 дона автомобиль ишлаб чиқарилди.

Шавкат Мирзиёев: «Тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш — барчамизнинг бурчимиздир»

«Қорақалпоғистоннинг ўзига хос этник, маданий хусусиятлари, миллий урф-одат ва қадриятлари, алоҳида ҳуқуқий мақомини эътиборга олиб, лойиҳадаги Қорақалпоғистоннинг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарур, деб ҳисоблайман», — деди Шавкат Мирзиёев Нукусда.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесида нутқ сўзламоқда.

Ольга Забелинская аёллар «Jiro d'Italia Donne» биринчи босқичида иштирок этди

Таниқли велоспортчимиз Олга Забелинская Италияда ўтказилаётган аёллар ўртасидаги “Жиро дЪИталия донне” кўпкунлик велопойгасида қатнашмоқда. Ҳамюртимиз бугун иккинчи босқичда стартга чиқади.

Елорда кубоги. 1 июль куни 11 боксчимиздан 10 нафари ғалаба қозонди

Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида бокс бўйича халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўтказилмоқда. Бугун мусобақа доирасида 11 нафар ( 8 нафари эркак, 3 нафари аёл) боксчимиз рингга кўтарилди.

Велосипедчимиз Олга Забелинская ўзбек велоспорти тарихида илк бор «Jiro d'Italia Donne» мусобақасида иштирок этмоқда

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олга Забелинская машҳур «UCI» профессионал пойгаси – "Jiro d'Italia Donne" босқичида иштирок этмоқда. Бу Ўзбекистон велоспортчиларининг бу каби нуфузли пойгада биринчи иштироки ҳисобланади.

Ўзбекистон ёшларига бериладиган имтиёз ва субсидиялар сони кўпайди

«Ёшлар дафтари»даги имтиёзлар сони 25 тагача кўпайтирилади, ёшларга IT ва чет тилини ўрганиш учун 1,2 млн сўмдан субсидия ажратилади, халқаро олимпиадалар иштирокчиларига харажатлари учун 12 млн сўмдан берилади, фортепиано, мақом ва бахшичиликка ўқийдиганларнинг контрактини давлат тўлаб беради.Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни «Янги Ўзбекистон» боғида Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда ёшлар учун янги имтиёз ва субсидиялар тақдим этилишини маълум қилди.

Самарқандда тошкентлик оғуфурушлар қидирувга берилган

Самарқандда синтетик ва психотроп моддаларни Интернет орқали сотиб келган жиноий гуруҳнинг уч нафар аъзоси қидирувга берилган.

1 июлдан нималар ўзгаради?

Қисман бепул бўлган «тонировка», 100 ва 200 фоизлик устама олувчи айрим шифокорлар, солиқ маъмурчилиги соддалаштирилган бизнес, «Хавфсиз йўл» индекси юритилиши, мустақил оилавий шифокор сифатида ишлашга рухсат берилгани, тунгача ишлайдиган музейлар — 1 июлдан нималар ўзгаради?«Газета.uz» 2022 йил 1 июлдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этади.

Президент: «Мен нафақат Ўзбекистон, Қорақалпоғистоннинг ҳам фарзандиман»

Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзлаган нутқида «бағрикенг, танти, қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтаётган қорақалпоқ халқини эъзозлашини» таъкидлади. «Меҳр ва ғурур билан айтаман, мен нафақат Ўзбекистон, Қорақалпоғистоннинг ҳам фарзандиман», — деди президент.

Ўзбекистоннинг хусусийлаштириш дастури — Мамлакатдаги энг йирик ўғит ишлаб чиқарувчи корхона: Тhe Financial Times» нашрида чоп этилган мақола

Асосий тезислари: Хусусийлаштиришнинг ҳозирги босқичи аввалгисидан фарқи шундаки, Ўзбекистон ҳукумати давлатнинг иқтисодиётдаги ўрнини мақсадли равишда қисқартирмоқда. 2021 йилда хусусийлаштириш кўлами 2020 йилга нисбатан 8 ва ўтган тўрт йилга нисбатан 3 баравар кўплиги ҳукуматнинг қатъиятидан далолат беради.

Николай Валуев ўзбек боксидаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди

Бир неча кун аввал Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Куба бокс мактаби асосчиси бўлган Бокс федерациясининг янги маслаҳатчисини жамоатчиликка тақдим этган эди.Ўтган ҳафтада Карлос Вильянуэва бошчилигида ишчи гуруҳ республика ҳудудларига танишув сафари билан борган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.