Шавкат Мирзиёев 8 гектар майдонга қурилган мажмуада жойлашган Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди. Бугун, 29 август куни Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Урганчга етиб борди. У саркарда Жалолиддин Мангубердининг 25 метрлик ҳайкали очилишида иштирок этади.
Ниагара шаршарасининг 15 дақиқа давом этадиган Ўзбекистон давлат байроғи ранглари билан ёритилишини жонли эфирда томоша қилиш мумкин. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш куни, 1 сентябрь куни Канададаги энг машҳур шаршара ва Шимолий Aмерикадаги энг машҳур сайёҳлик жойларидан бири – Ниагара шаршараси Ўзбекистон давлат байроғи рангларида ёритилади.
Кешбек ҳисобланмайди: ✅агар чек берилганига 10 кундан ортиқ вақт ўтган бўлса; ✅ агар сотиб олинган товар (хизмат)лар чеки учун аввал кешбек ҳисобланган бўлса; ✅автомобиль, ҳаво ва темир йўл чипталарини сотиб олиш натижасида олинган, шунингдек, алоқа ва коммунал хизматлар учун амалга оширилган тўлов чеклари учун; ✅ДСҚ томонидан юритиладиган шубҳали харидорлар реэстрига киритилган жисмоний шахслар чеклари учун. Кимлар шубҳали харидорлар бўлади?
Тезкор шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпиони, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов Туркиянинг Анқара шаҳрида бўлиб ўтган шахмат мусобақасида муносиб иштирок этди.Туркия суперлигаси мусобақасида шахматчилар жамоаларга бўлинган ҳолда 13 раунд ўзаро баҳс олиб бордилар.
Тўлов-контракт қиймати 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади. Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йили учун барча йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди.
Натижаларни 6 хил усулда билиш мумкин. Давлат тест маркази 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилди.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилаётган IT-паркда дастлабки 20, 22 ва 25 қаватли бинолар фойдаланишга топширилди. Уларда «Алоқабанк» ва «Ўзбектелеком» жойлашган.
Тошкент вилояти Зангиота туманида «Электрон ҳукумат» тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона маркази бунёд этилди. 20 петабайт хотирага эга тизим маълумотларни сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш харажатларини камайтиради.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари,"такси" ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади, саёҳат қилганларга харажатларнинг бир қисми қайтарилади — қонунчиликдаги шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 сентябрдан кучга киради. Ўзбекистонда 1 сентябрдан қонунчиликда бир қатор ўзгартириш ва янгиликлар бўлади.
Шу йилнинг 30 октябрь - 13 ноябрь кунлари катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Бу ҳақида Осиё бокс конфедерацияси хабар берди.
Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига кўра, ID-карта, “загранпаспорт”, "техпаспорт" ва автомобиль рақамларини фуқароларнинг уйига ёки унинг турган жойига етказиб бериш хизмати жорий этилади. “Аҳолига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Улардан бири $23 минг, иккинчиси $12 минг пора олган вақтда ушланган. Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати, 1985 й.т.
Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб икки кўчада транспорт ҳаракати чекланади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан пойтахтнинг қуйидаги икки кўчаси 27 август куни соат 9:00 дан соат 13:00 га қадар вақтинча ёпилади. — Сеул кўчаси Фурқат кўчаси билан кесишмасидан Бунёдкор шоҳ кўчаси билан кесишмасигача; — Мўминова кўчаси Шаҳриобод кўчаси билан кесишмасидан Дўрмон йўли кўчасигача.
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Камилов ва ташқи ишлар вазири в. б. Владимир Норов Туркманистоннинг «Галкиниш» («Тикланиш») ордени билан тақдирланди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Мустақиллиги куни билан табриклар экан, «дўст украин халқига тинчлик ва фаровонлик» тилади. У икки давлат ўртасидаги «анъанавий равишда дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган» муносабатлар «бундан кейин ҳам ривожланиб боришига» ишонч билдирди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари ҳавога чиқарилаётган CО2 миқдорини камайтириш нуқтайи назаридан хорижий давлатлар ва Ўзбекистонда электромобиллар бозорини ривожлантириш тенденциялари ва истиқболларини таҳлил қилди.Сўнгги 10 йилда жаҳон бозорида электр транспорт воситаларининг савдоси 50 баравардан ошиб, жаҳон автомобиль бозорида электромобилларнинг улушини 0,2 фоиздан 8,3 фоизгача ўсишига олиб келди. Жаҳонда барча турдаги электр транспорт воситалари савдосининг тахминан 90 фоизи Хитой, Европа ва АҚШ нинг ҳиссасига тўғри келади.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари жаҳон ва Ўзбекистондаги ҳозирги озиқ-овқат инфляциясини таҳлил қилди. Айни чоғда жаҳон озиқ-овқат бозори анча беқарор.
Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Тўлқин Қиличев бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида эълон қилинганди. Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Тўлқин Қиличев бошчилигидаги янгиланган мураббийлар штабининг расман таништирув маросими бўлиб ўтди.
Сурия президенти Башар Асаднинг Самарқанддаги ШҲТ саммитига ташрифи муҳокама қилинмади, деди Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов. Аввалроқ ОАВ унинг саммит доирасида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Мазкур фуқаронинг табиатга етказилган зарар миқдори 156 млн сўм ҳисобланган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қарши шаҳрида қарағай дарахтлари кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Давлат органларида блокчейн технологиясини қўллаш аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, тенгсизликларни камайтириш ва олдинга «сакраш»га ёрдам беради, дея ёзади ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска.Давлат хизматларини рақамлаштиришда шаффофликни ошириш ҳамда коррупция ва порахўрлик ҳолатларини камайтириш орқали давлат муассасаларига нисбатан ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Январь ойидан бошлаб салкам 1,1 млн кишига харид учун кэшбек тўлаб берилган. Жорий йилнинг январь ойидан бери тўланган харид учун кэшбеклар 330 миллиард сўмдан ошди.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада бир эркак болалар боғчасида айнан болаларнинг кўз олдида аёлни бўғаётгани акс этган.
Тошкентда фирибгарлар автомобиль эгаларидан пул талаб қилишнинг янги турини ўйлаб топишган.
Самарқандлик ўсмир бола маиший техника ва телефонларни бепул тарқатиш акцияси ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатиб, 28 кишининг пластик картасидан пул ўғирлаган.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг янги раиси этиб Аманбай Оринбаев сайланди. У аввалроқ ИИВ раҳбари ва Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
Шавкат Мирзиёев икки ой олдинги Нукус воқеалари негизида аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммолари ётганини таъкидлади. «Чунки бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар „халқни рози қилиш“ деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган», — деди у.
Россияда Ўзбекистонга заргарлик маҳсулотлари ва қимматбаҳо тошларни контрабанда йўли билан олиб чиқилишига чек қўйилган.
Нукус шаҳрида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилади. Президент Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.