Хитойнинг Тошкентдаги элчиси Цзян Янь Хитой кредитлари мамлакатларни «қарз тузоғига» тушишига сабаб бўлаётгани ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атади. «Ғарб банклари ёки халқаро молия муассасалари қарз берса — пишлоқ, Хитой қарз ёки кредит берса — тузоқ.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун финал жанглари ўтказилади. Ҳал қилувчи баҳсларга мезбонларнинг 5 нафар боксчиси етиб келди.
Навоий вилояти мансабдор шахслари мактаблар учун спорт анжомларини оширилган нархда сотиб олиб, халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун ўқувчиларга ажратилган пулларни ҳам талон-тарож қилишган.
Азиз Абдуҳакимов ШҲТга аъзо мамлакатлар туризм вазирларига ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш мақсадида доимий мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузишни таклиф қилди. Гуруҳга туризм вазирлари ўринбосарлари раҳбарлик қилади ва давлатлар ўртасида энг оммабоп туристик йўналишлар харитасини тузиб чиқади, трансчегаравий сайёҳлик алмашинуви имкониятларини ўрганади.
Сардор Таиров 7 ёшидан бошлаб қўшиқ куйлашни бошлаган. Биринчи бор устоз санъаткор Таваккал Қодировнинг ,,Ўхшайдику” қўшиғини ижро этган.
Кеча, монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишларга бағишланган АОКА матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шахруҳ Шарахметовга журналистлар томонидан, «UzAuto Motors»нинг 1 майга қадар автомобиль сотиб олишда навбатларни бартараф этиш бўйича Президент топшириғи бажарилишида қўмита назоратни амалга оширадими?» дея савол берилди. UzAuto яна бир бор маълум қилади: Жаҳон бозорининг пандемия билан боглиқ олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳозирги, шунингдек логистика ва геосиёсий муаммолар кузатилаётган шароитида хомашё ва автомобиллар нархининг ошиши, ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши, заводлар фаолиятининг тўлиқ тугатилиши ёки қисман ёпилиши, ходимлар сонининг қисқартирилиши ва катаклизмларнинг бошқа салбий оқибатлари ҳақида хабарларнинг мунтазам ўқилиши одатий ҳолга айланди.
“Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 2022 йил 1 июндан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари: олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун – 15 фоизга; иккинчи малака тоифаси ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун – 10 фоизга; тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун – 15 фоизга оширилади.
Қозоғистонинг Олмаота шаҳридаги “Атакент” кўргазма марказида «27-Қозоғистон халқаро соғлиқни сақлаш кўргазмаси – KIHE 2022″нинг биринчи иш куни бошланди. Ушбу тадбирда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов бошчилигида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Президентимизнинг 27.04.2022-yildagi ПҚ-224-сон қарори билан ипакчилик ва қоракўлчилик соҳасига тақдим этилган айрим солиқ имтиёзлари муддатларини узайтириш белгиланди. Хусусан: Ипак қурти уруғи, тут кўчатлари ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахсларни мол-мулк ва ер солиғидан озод этиш имтиёзи 01.01.2023-йилдан 01.01.2026-йилга қадар узайтирилади.
Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионатига йўл олган энг оғир вазндаги (81+ кг.) спортчимиз Моҳира Абдуллаева бугун ярим финал жангини бугун ўтказди. Унга марокашлик Хайжа Марди рақиблик қилди.
Бугун Туркияда давом этаётган дунё биринчилигида ярим финал беллашувлари ўтказилмоқда.50 кг вазнли боксчимиз ярим финалда колумбиялик Лорена Валенсияга қарши жанг қилди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тўрткўл туманида яшовчи, 1988 й.т.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев билан бирга вертолётда ўзбек-қирғиз чегарасининг белгиланмаган қисмини кўздан кечирди (фото).17 май куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев билан вертолётда учиб, ўзбек-қирғиз чегарасининг белгиланмаган қисмини кўзда кечирди.
Польшада стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида "WTT Youth Series" мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган терма жамоамиз вакиллари олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Элшод Расулов жаҳон чемпионатида ортда қолган чорак финал баҳслари ва бугунги ярим финаллар ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Жаҳон чемпионатидан қайсидир маънода кўнглим тўлди.
Бугун Туркияда давом этаётган дунё биринчилигида ярим финал беллашувлари ўтказилади. Аллақачон мусобақада биз учун қаҳрамонга айланиб улгурган Азиза Ёқубова ҳамда Моҳира Абдуллаевадан яна бир ғалаба кутамиз.
Биржа савдоларни кўпайтириш бўйича ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари Жомбой ва Уйчи туманларида биржа орқали ғишт ҳамда бетон қоришмасини сотган корхоналарни эътироф этиб, ҳокимлар томонидан бу тажриба яхши йўлга қўйилмаганини танқид қилди. «Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масаланинг ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор», — деди у.
ЎзЛиДеП ва «Миллий тикланиш» партиялари Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани парламентнинг икки палатаси кенгашлари муҳокамасига киритиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. ЎзЛиДеП раҳбари Актам Хаитов таклифларда халқнинг орзу-истаклари мужассам эканлигини таъкидлади.
Совет иттифоқининг икки карра қаҳрамони, учувчи-космонавт Владимир Жонибековнинг 80 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон президенти уни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учувчи-космонавт Владимир Жонибековни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади, деб хабар берди «Ўзбекистон 24» телеканали.
Тез орада таэквондо оламида Гран-при сериясига кирувчи нуфузли мусобақалар старт олади. Ушбу турнирларда Олимпиада рейтингида юқори ўринда жойлашган спортчиларгина иштирок этишлари мумкин.
АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмнинг таъкидлашича, Ўзбекистон 2016 йилдан буён диний эркинликни таъминлаш борасида катта ютуқларга эришди, бироқ сўнгги пайтларда «эски даврларни акс эттирувчи» ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. «Орқага кетмайлик, олдинга кетайлик, янада бағрикенгроқ жамият сари ҳаракат қилайлик», — деди элчи.
Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан жорий йилнинг 5-7 май саналарида Хўжанд ва Панжикент шаҳарларида инфотурда Ўзбекистонлик 30 та туроператорлардан иборат делегацияси қатнашди. Амалга оширилган инфотурдан асосий мақсад икки томонлама ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш, янги туроператорларни туризм бозорига кириб келишда янги йўналишларни очиш этиб белгиланган эди.
Туркияда бўлиб ўтаётган бкос бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финал босқичи якунига етди. Ўзбекистонлик икки нафар спортчи ярим финалга чиқишга муваффақ бўлди.
Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионатига йўл олган энг оғир вазндаги (81+ кг.) спортчимиз Моҳира Абдуллаева мусобақадаги илк жангини бугун ўтказди. Қуръага кўра, ҳамюртимизга Конго Демократик Республикаси вакили К'ест Ла Вие Лиза Канжинга рақиблик қилди.
Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати чорак финал жанглари ўтказилмоқда. -66 кг вазнли боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова мезбон боксчиси Бусеназ Сурменелига қарши рингга кўтарилиб, афсуски, имкониятни бой бериб қўйди.
Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида намойишчилар вилоят раҳбари ва Хоруғ ҳокимининг истеъфосини талаб қилишди. Прокуратура митингни мамлакат хавфсизлигига путур етказиш мақсадида ўтказилган «ноқонуний ҳаракат» деб атади.
Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати чорак финал жангглари ўтказилмоқда. Мусобақада 50 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Азиза Ёқубова чорак финалда италиялик Жиордана Соррентинони мағлубиятга учратди ва ярим финалга чиқди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутат этиб сайланди.Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Халқ депутатларининг вилоят кенгашига депутат этиб сайланди.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев терроризм ва экстремизмни дин билан боғлаш зинҳор мумкин эмаслигини таъкидлади. «Ўрнашиб қолган стереотиплар ва янглиш фикрларга қарши курашиш — умумий вазифамиздир», — деди у.
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида чорак финал босқичи жанглари доирасида яна бир вакилимиз рингга кўтарилди. -57 кг вазнли боксчимиз Ситора Турдибекова италиялик Ирма Тестага қарши жангда, афсуски, 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.