Тараққиёт стратегияси лойиҳасига асосан 2023 йилгача давлат бошқарувида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш мақсадида хусусий секторга бериладиган давлат функциялари сони 3 бараварга оширилади. Жумладан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, таълим сифатини назорат қилиш, дори воситаларини сертификатлаштириш соҳаларида давлат назоратини хусусий секторга ўтказиш режа қилинган.
Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, келгуси 5 йилда мактабгача таълимдаги қамров даражасини 62 фоиздан 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. 2026 йилга келиб эса 6 ёшли болаларни 100 фоиз мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш кутилмоқда.
Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг бутун дунёдаги Олимпия оиласига йўллаган Янги йил табриги эълон қилинди. Унда ХОҚ раҳбари ортда қолган Токио-2020 Олимпия ўйинлари биргаликда юқори савияда ўтказилгани, мусобақа шу пайтгача энг кўп кўрилган Олимпиада бўлганини алоҳида таъкидлади.
Ҳар Олимпия циклида деярли барча спорт турларида қонун-қоидаларга ўзгартиришлар киритилади. Бу борада Халқаро дзюдо федерацияси ҳам қоидаларга кичик ўзгаришлар қилишга қарор қилган.
Президент қарори билан Давлат экология қўмитаси 1 декабргача жамоатчилик, илмий-тадқиқот институтлари ва ОАВ вакилларини жалб этган ҳолда Экологик кодекс лойиҳасини ишлаб чиқади. Бундан ташқари, барча ҳокимларнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосаларига экология ва кўкаламзорлаштириш вазифалари ҳам юклатилади.
ЙҲХББ раҳбари Олим Саидов ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Бердиалиев ва унинг ўринбосари Даврон Азизов вазирликнинг бир қанча бўлинмаларини бирлаштирган ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига ўринбосар этиб тайинланди.Ўзбекистон ички ишлар вазири Пулат Бобожонов ИИВнинг янги тузилган Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига ўринбосарларни тайинлади, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
26-30 декабрь кунлари Польшада ўтказилган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлар бўйича жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, рапид дастурида чемпионликни қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов ва терма жамоамизнинг бошқа вакиллари Тошкентга қайтиб келишди. Ярим тун бўлишига қарамасдан қаҳрамонларимизни кутиб олиш учун кўплаб ОАВ, мухлислар ва шахматчимизнинг яқинлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.
Кеча Барселонада ўтган енгил атлетика бўйича халқаро мусобақада 5 км масофага стадион ташқарисида югуриш дастурида эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон рекордлари қайд этилди. Эътиборлиси, ҳар икки рекорд ҳам эфиопиялик ёш югурувчиларга насиб этди.
Президент қарори билан Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2019−2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби сифатида фаолият юритган эди.
Польшанинг Варшава шаҳрида блиц шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Бугун ўтказилган баҳслар якунига кўра, Жавоҳир Синдаров ҳамюртларимиз ичида энг яхши натижани қайд этди.
Ҳалқаро хоккей федерацияси 2022 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини бекор қилишганини маълум қилди.АҚШ, Чехия ва Россия терма жамоалари хоккейчиларида коронавирус аниқланганлиги сабабли, бу қарорга келинди.
Соат сари яқинлашиб келаётган 2022 йилдан барчамизнинг умидимиз катта. Бугун Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти Қўмита ходимларини кириб келаётган янги йил билан қутлади.
Экопартия раиси Нарзулло Обломуродовнинг номзоди қуйи палата депутатлари томонидан Экоқўмита раиси лавозимига маъқулланди. Қўмитанинг олдинги раҳбари президент танқидидан сўнг ишдан олинганди.
Шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган 17 ёшли гроссмейстеримиз Президент фармонига кўра мукофотга лойиқ кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва мазкур спорт турининг рапид йўналишида жаҳоннинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди ҳамда Президентимиз кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.
Ўзбек спортининг олтин генфонди – фахрийларимиз доимо эътиборда. Яқинлашиб келаётган Янги йил байрами арафасида Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси бир гуруҳ фахрийларимизнинг ҳолидан хабар олди.
Ташқи ишлар вазириниг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланди. Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров эса ўриндошлик асосида мамлакатнинг Грециядаги элчиси бўлди.
Президент қарори билан Актам Мухаммадиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази раҳбари Улуғбек Шокиров ва “SAMSUNG Electronics CO. LTD” корпорациясининг телекоммуникация бўлими бизнес менежери Kim Eun Woo ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давомида келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
29 декабрь куни “Uzbekistan Sport Awards-2021” Миллий мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда 30 та номинация бўйича энг яхшилар тақдирланди.
Хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатларга эга ходимларга қўшимча устама тўланиши, ЯТТларнинг ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилиши, 15 турдаги маълумот ва ҳужжат аҳолидан талаб қилинмаслиги, чек бермасдан товар сотганлар ҳақида хабар берганларнинг мукофотланиши, тугалланмаган қурилишни молиялаштириш тўхтатилиши, автомобилни нотариус тасдиғисиз ижарага бериш мумкинлиги ва метро поездлари ҳаракатини кўрсатувчи мобил илова ишга туширилиши ва бошқалар — 1 январдан нималар ўзгаради?«Газета.uz» 2022 йил 1 январдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этади.
Польшада рапид шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Қувонарлиси, чемпионатда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
17 ёшли ўзбек ўғлони Нодирбек Абдусатторов (2593) Польшада якунига етиб бораётган рапид&блиц жаҳон чемпионатида рапид йўналишида ғалаба қозониб, жаҳон нашрларининг диққат-марказида бўлди. Бугун эрта тонгдан унинг сурати бош саҳифаларни безаб турибди.
Тугаб бораётган 2021 йил унутилмас воқеаларга бой бўлди. Унда бир йил ортга сурилган Токио-2020 Олимпия ўйинлари ўтказилди.
17 ёшли Нодирбек Абдусатторов кеча, жаҳон шахмат оммаси учун кутилмаганда, рапид йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Польшада ўтказилаётган турнирда бугун янада тезроқ йўналиш — блиц бўйича ЖЧ бошланади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, давлатимиз раҳбари Санкт-Петербургдаги саммитдан Тошкентга қайтаётган самолётда тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатини катта қизиқиш билан онлайн кузатиб борган.Шавкат Мирзиёев шахматнинг рапид йўналиши бўйича янги ва энг ёш жаҳон чемпионига айланган Нодирбек Абдусатторовга ўзининг энг самимий табрикларини йўллаган ҳамда унинг ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирган.
Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Унда 17 ёшли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Польшанинг Варшава шаҳрида шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпионлиги учун Нодирбек Абдусатторов ва россиялик Ян Непомняшчий ўртасидаги тай-брек босқичи бўлиб ўтди. Бу босқич блиц йўналишида ўтказилди.
Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ФИДЕ жаҳон чемпионатида рапид йўналиши бўйича мусобақа якунланди. 13-турда Нодирбек Абдусатторов полшалик шахматчи Ян Кшиштоф Дуда билан, АҚШ вакили Фабиано Каруана россиялик Ян Непомняший билан, норвегиялик Магнус Карлсен эса яна бир америкалик шахматчи Хикару Накамурага билан дуранг ўйнади.
Польшанинг Варшава шаҳрида шахматнинг рапид йўналишида сўнгги тур баҳслари ўтказилди. Нодирбек Абдусатторов 13-турда польшалик Ян-Кристоф Дудага қарши оқ доналарда ўйнади.
Ухххх. Сал қолишига сал қолди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.