Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-7) UFC’даги бешинчи жангини 2022 йилнинг 3 сентябрида ўтказади.Ўзбекистонлик яккакурашчи Франциянинг Париж шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night мусобақасида асли доғистонлик бўлган Германия вакили Абусуфён «Абус» Магомедовга қарши жанг қилади.
Сенаторлар Мамаризо Нурмуратов номзодини иккинчи муддатга Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига тасдиқлади. У 2017 йилдан бери мазкур лавозимда фаолият юритиб келмоқда.
Сенаторлар «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Унда халққа хизмат кўрсатиш давлат хизматининг тамойилларидан бири сифатида белгилаб қўйилган, даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш, фаолиятни KPI асосида баҳолаш, коррупциявий жиноятларини содир этган шахсларни давлат хизматига қабул қилишни тақиқлаш талаблари ўрнатилмоқда.
2-5 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири бўлиб ўтади. Дунё кураши юлдузлари иштирок этадиган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ҳар уч йўналишда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Жума куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатларини бозорга чиқишдаги техник тўсиқларни бартараф этиш, меҳнат миграцияси тартиб-тамойилларини соддалаштириш, трансафғон темир йўли доирасида ҳамкорлик қилиш, агрокооперация дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (22-0, 19 КО) ўзининг навбатдаги жангини 26 май оқшомида АҚШда ўтказди.Ўзбекистон вакилига аргентиналик Луис Альберто Верон (19-4-2, 9 КО) рақиб бўлди.
Финляндияда ўтаётган хоккей бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари 26 май, пайшанба куни бўлиб ўтди.Канада ва Швеция ўртасидаги ўйиннинг дастлабки икки бўлимида шведлар учта тўп фарқи билан олдинда бораётганди.
ИИББ Тошкентдаги тиббиёт марказларидан бирида эркак ва икки нафар аёл ўртасида юз берган жанжал бўйича изоҳ берган.
Ўзбекистондаги олдинги конституцион ислоҳотлар Конституциянинг президентлик муддатларини чеклайдиган 90-моддасини четлаб ўтишга имкон яратган. Виржиния Университети тадқиқотчилари турли мамлакатларда шунга ўхшаш чекловларни четлаб ўтиш бўйича 60 та уринишларни ўрганиб чиқди.
Бухорода “сўнгги қўнғироқ”да битирувчи директорнинг юзига сув сепган.
Жорий йил 26 май куни пойтахтимиздаги «Wyndham Ташкент» мехмонхонасининг мажлислар залида «Сув таъминоти соҳасида кадрлар сиёсати: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро матбуот анжумани бўлиб ўтди. «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан ташкил этилган тадбирда Жамият раҳбарияти ва мутасаддилари, халқаро молия институтлари вакиллари, маҳаллий олий таълим муассасалари ректорлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Пойтахтимизда икки кун давом этган “Банклар ва ритейл. Рақамли трансформация ва ўзаро ҳамкорлик” иккинчи халқаро ПЛАС-форум якунланди.
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси томонидан суратга олинган “Ипак йўлида” қисқа метражли фильми иккита халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди. Жумладан, Англиянинг Лондон шаҳрида ўтказилган “Eurasian film festival”да “Энг яхши Евросиё қисқа метражли фильми” номинациясида ҳамда Россиянинг Кавказ шаҳрида ўтказилган “Кинокавказ” кинофестивалида “Ҳайъатнинг махсус соврини” билан тақдирланди.
Президент ҳокимларнинг иш ўринлари яратиш бўйича режалари қониқарсиз эканлигини танқид қилди. Вилоят ҳокимларига қўшимча 110 минг иш ўрни ташкил этиш, камида 1 млрд долларлик экспорт учун шароит яратиш вазифаси қўйилди.
Ўзбекистон Бош қонунига ўзгартиришлар киритиш бўйича Конституциявий комиссия ўзининг биринчи йиғилишини ўтказди. 6 кун давомида 13,15, 29, 37, 40, 41, 53, 78 ва 80-моддаларга боғлиқ таклифлар келиб тушган.
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Ролан Гаррос мусобақасининг иккинчи даврасида Корентен Муте устидан 6:3, 6:1 ва 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.Бу 21 карра чемпион учун «Улкан тож» мусобақаларидаги 300-ғалаба ҳисобланади.
Қисқа танаффусдан сўнг дзюдо яна қайтмоқда. 3-5 июнь кунлари Грузия пойтахти дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирига мезбонлик қилади.
Тошкентдаги 25 май, чоршанба куни профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.Akhmat Fight Promotion промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган кечанинг марказий баҳсида MMA вакили Нурсултон Рўзибоев проф боксдаги иккинчи жангини ўтказди.
Икки ўсмир ишлатилган Iphone 11 PROни сотиб олиб, унда интим характердаги фотосуратларни топишган.
Ўзбекистон Хитойдан мамлакатда қўшма ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун 37,5 млн доллар беғараз молиявий ёрдам олади.24 май куни Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов ва Хитойнинг Тошкентдаги элчиси Цзян Янь икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.
Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга қадам ташлаётганлари билан табриклади. Президент Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бораётганини таъкидлаб, олдига аниқ мақсад қўйган ёшларнинг кўзлаган чўққиларга эришишларига ишонч билдирди.
Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Тулкин Абдусаттаров адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди.Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич президент қарорига мувофиқ адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева.
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантириш, минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсат масалаларини муҳокама қилдилар.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат илгариги даврлардан фарқли ўлароқ, нафақат бошқарув, балки фуқароларга хизмат кўрсатиш марказига айланиб бормоқда, деди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. Шундай экан, амалдорларнинг фаолиятига баҳо бериш, муаммоларни парламент усулларида ҳал этиш, қонунларни қабул қилишда етук экспертларга таяниш зарур.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади. Томонлар табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг мониторинги ва прогнози бўйича маълумотлар алмашади, уларни бартараф этишда ўзаро ҳамкорлик қилади.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ислоҳотлар буйруқ билан мувафақиятли амалга оширилиши мушкуллиги ва туб ўзгаришлар аҳоли уларни чуқур ва тўла англашига боғлиқлигини таъкидлади. «Тараққиётни таъминловчи тизимли механизмлар ичида энг муҳими — ҳокимиятнинг уч тармоғи ўртасида бир-бирини тийиб туриш тизимини такомиллаштиришдан иборат», — деди у.
Чирчиқда иккита ўсмир видеони суратга олиш учун эркакни калтаклашган.
Сешанба куни Конституциявий комиссия раҳбари Акмал Саидов Асосий қонун ислоҳоти заруратини Карл Маркс ва Фридрих Энгелснинг «Коммунистик партия манифести»га таяниб асослантиришга ҳаракат қилди. «Ҳозир бутун дунёда конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди», — деди у.
Бугун Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бокс бўйича Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олади. Аввалроқ терма жамоамиз йигитлари ушбу турнирда қатнашишлари ҳақида хабар бергандик.
Ижтимоий тармоқларда бухоролик калтакланган саккизинчи синф ўқувчи-қизнинг видеоси тарқалди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.