Бокс бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов иккинчи бор Олимпиада финалчилари қаторидан жой олмоқда. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз ҳозиргина якунланган жангда германиялик Нелви Тиафакни мағлуб этиб, финал йўлланмасига сазовор бўлди.
Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси швециялик журналистга унинг хитойлик стол теннисчиси Ван Чуцин билан қасддан тўқнашиб кетгани учун мусобақада ишлашини тақиқлади, дея хабар бермоқда The Free Press Journal. Ванг Чуцин (дунёнинг 1-рақами) яккалик баҳсларида мағлуб бўлганидан сўнг Олимпия ўйинларида ОАВ билан суҳбатни тугатди.
Ирландиялик спортчи Кэлли Энн Харрингтон Олимпиаданинг аёллар боксида 60 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Кеча, 6 август куни бўлиб ўтган бокс бўйича финал учрашувида Кэлли Энн Харрингтон хитойлик боксчи Венлу Янгни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, Олимпиада чемпионига айланди.
11 ёшли скейтбордчи кеча Олимпиададаги дебютини ўтказди. "Парк" йўналишида иштирок этган Чжэн Хаохао Олимпиада тарихидаги энг ёш Хитой вакилига айланди.
Қирғизистон делегацияси Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпиадасида ўзининг учинчи медалига эга чиқди. Юнон-рим курашчиси Акжол Махмудов (77 кг) мусобақада бронза медалини қўлга киритди.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини тугатди. -97 кг вазн тоифасида гиламга чиққан юртдошимиз учинчи ўрин учун кечган беллашувда кубалик амалдаги жаҳон чемпиони Габриел Росиллони билан беллашди.
Бокс бўйича 2023-йилги жаҳон чемпионати бошланишидан олдин гендер тестидан ўта олмаган ва кейинчалик турнирдан четлаштирилган жазоирлик Иман Хелиф Париж ёзги Олимпия ўйинларининг аёллар ўртасидаги бокс бўйича ярим финалида ғолиб чиқди ва финалга йўл олди. Унинг ярим финалдаги рақиби Таиланд вакили Янам Суваннафаенг бўлди.
Қозоғистон ҳисобига юнон-рим курашчиси Демеу Жадраев (77 кг) кумуш медални тақдим этди. У финал баҳсида япониялик Нао Кусакага 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
2020 йилги Олимпиада чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони, норвегиялик спортчи Якоб Ингебригцен 2024 йилги Олимпиада финалида 1500 метрга югуриш бўйича кутилмаган натижаси ҳақида фикр билдирди. Бу масофада Токио-2020 чемпиони Ингебригцен бор-йўғи тўртинчи ўринни эгаллади.
"Финикс Санз" ва АҚШ терма жамоасининг кичик ҳужумчиси Кевин Дюрант терма жамоа учун тўпланган очколар бўйича - эркаклар ва аёллар ўртасида биринчи ўринни эгаллади. Баскетбол баҳсларининг чорак финалида Бразилия терма жамоаси билан бугунги ўйинда Дюрант 489 очкодан кўп балл йиғди ва барча турнирларда энг муваффақиятли америкалик баскетболчилар рўйхатида Лиза Леслидан олдинга ўтди.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян (-77 кг) учинчи ўрин учун беллашувда гиламга чиқди. 2021 йилги жаҳон чемпиони, арманистонлик Малхас Амоян билан курашган юртдошимиз мағлубиятга учради ва Олимпиадани бешинчи поғонада якунлади.
Эртадан эркин кураш усталари ҳам Париж-2024 медаллари учун курашга қўшилади. Дастлаб Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар аъзоси баҳсларга киришади.
Френцис Нганну навбатдаги жангини Ренан Феррейрага қарши ўтказади. PFL Super Fight титули учун жанг 19 октабр куни бўлиб ўтади.
Америкалик спортчи Коул Хокер Олимпия ўйинлари финалида 1500 м масофага югуришда сенсацион тарзда ғолиб чиқди. У масофани 3:27,65 га босиб ўтди ва шу билан янги Олимпия рекордини ўрнатди.
2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида юнон-рим кураши бўйича 130 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун жанглар бўлиб ўтди. Учинчи ўринни Хитой вакили Лингже Мен ва эронлик курашчи Амин Мирзазода бўлишди.
Яна бир байдаркачимиз Шахриёр Маҳкамов ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини тугатди. 1000 метр масофага кечган чорак финал баҳсида юртдошимиз 3:35.43 дақиқада учинчи бўлиб маррага етиб келди.
Байдаркачимиз Екатерина Шубина чорак финал босқичида стартга чиқди. 500 метр масофага кечган пойгада ҳамюртимиз олтинчи бўлиб маррага келди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. ИИО ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Парижда Олимпиаданинг бокс мусобақасида асосий баҳслар бўлиб ўтмоқда. Ушбу босқичда Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли қатнашмоқда.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) директори и.ф.д. Умид Обидхўжаев Ўзбекистон-Қозоғистон Экспертлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди.
Яна бир байдаркачимиз Шахриёр Маҳкамов жорий Олимпия ўйинларидаги дастлабки стартини якунлади. 1000 метр масофага кечган йўналишда иштирок этган ҳамюртимиз ўз гуруҳидаги саралаш босқичида 3-бўлиб маррага етиб келди ва у ҳам чорак финалда ўз омадини синаб кўради.
Яна бир “классик” курашчимиз Рустам Ассакалов (-97 кг) ҳам кечки дастурда бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Корея Республикаси вакили Сеонг Жун Ким билан беллашган полвонимиз ажойиб ғалабаси билан Олимпиада медали сари яна бир қадам ташлади.
Юнон-рум курашчимиз Арам Варданян бронза медали учун ўтиш босқичида муваффақиятли иштирок этди. Ҳамюртимиз ҳозиргина якунланган беллашувда жазоирлик Абделкрим Оукалини мағлубиятга учратишга эришди.
Байдаркачилар ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокларини бошлашди. Юртдошларимиз орасида биринчи бўлиб Екатерина Шубина 500 метр масофага кечган саралаш босқичида стартга чиқди.
Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси швециялик журналистга у хитойлик стол теннисчиси Ван Чу Чин билан қасддан тўқнашиб кетгани учун мусобақадан четлатилди. Ван Чу Чин (дунёнинг 1-рақамли теннисчиси) яккалик баҳсларида мағлуб бўлганидан сўнг ОАВ билан суҳбатлашди.
Михаин Лопес кетма-кет бешинчи бор Олимпиадада ғолиби бўлди. Спортчи илк бор 2004 йилда Олимпиадада қатнашган.
Бугун, 7 август куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Қорақалпоғистондаги 7 та туман ҳокимликлари ҳужжатларида рақобат қонунчилиги талабларига зид ҳолатларни аниқлади. Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 11 та туман ҳокимликларида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари юзасидан жами 15 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Оқолтин туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосар қарздорликни камайтириб бериш эвазига пора талаб қилган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари А.Б.
Олим Муҳамедов бошчилигидаги Ёшлар терма жамоамиз 6-21 август кунлари Ҳиндистоннинг Ҳаряна шаҳрида Халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинини олиб боришади. Жамоа бугун тонгда Ҳиндистонга жўнаб кетди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.