Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Корхоналар билан малакали ишчилар тайёрлаш бўйича шартномалар тузилади.
Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари корпусини шакллантириш учун мажоритар-пропорционал (аралаш) сайлов тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларини мажоритар-пропорционал (аралаш) шаклга асосланган сайлаш тизими жорий этилади.
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови кампанияси 10 майдан бошланди. МСК сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари, шунингдек, Арманистон бош вазири билан биргаликда Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди. Номаълум аскар қабрига гулчамбар ҳам қўйди.
Москвага амалий ташриф билан борган Ўзбекистон президенти Кремлда Россия президенти билан учрашди. Икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев 1 июндан жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари устидан солиқ назорати ўрнатилишини бекор қилишни назарда тутувчи янги Конституцияни амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 июндан жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмаларини (p2p ўтказмалари) амалга оширишда электрон ҳисобварақ-фактура бериш тартибини бекор қилиш бўйича топшириқ берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди. Давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
Марказий сайлов комиссияси 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги Ўзбекистон президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик ишларини бошлади. Комиссия 10 май куни сайлов кампанияси бошланишини эълон қилмоқчи.
Доҳада ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик Дилшодбек Баратов кумуш медални қўлга киритди.Доҳа (Қатар) шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик спортчи Дилшодбек Баратов финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медаль ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколарини қўлга киритди.
Шавкат Мирзиёев муддатидан илгари президенти сайловини 9 июлда ўтказиш бўйича фармонни имзолади.Шавкат Мирзиёев «Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси президенти сайловини тайинлаш тўғрисида»ги фармонини имзолади.
Президент Ўзбекистон давлат раҳбари лавозимига муддатидан илгари сайлов бўлиб ўтишини эълон қилди. У нима учун 3,5 йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббуси билан «воз кечаётганлигини» тушунтирди.
«Ўзбекистон — дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев референдум якунларига бағишланган учрашувда. Давлат раҳбари мамлакатда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўйилмаслигини айтди.
Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига 1 августга қадар давлат ўзига олган ҳар бир янги мажбурият бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиб, парламентга киритишини топширди.Ҳукумат 1 августга қадар давлат ўзига олган ҳар бир янги мажбурият бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқади.
Президент референдум якунларига бағишланган учрашув ўтказиб, референдум давомида умумхалқ муҳокамаларида фаол ва муносиб иштирок этган миллионлаб юртдошларни эътироф этди. «Янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор», — деди Шавкат Мирзиёев.
Сайлов кодексига президент, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг навбатдан ташқари сайловларини ўтказиш юзасидан ўзгартишлар киритилди. Президент давлат раҳбари учун муддатидан илгари сайловларни тайинлаганида, улар 2 ой ичида ўтказилиши керак.
Тошкентда Қатар элчихонаси очилди. Маросимда Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурайхий иштирок этди.
Президент Илхомжон Абдугафаровни транспорт вазири ўринбосари этиб тайинлади. Бунга қадар у Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ФИФА раҳбари Жанни Инфантино учрашувида Ўзбекистонда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, спорт ташкилоти раҳбари мамлакат президентига унинг фамилияси ҳамда 24 рақами туширилган футболка тортиқ қилди.
Франция президенти Эммануэль Макрон 2023 йилда Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.Франция президенти Эммануэль Макрон 2023 йилда Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.
«Ўзкимёсаноат» компаниясига аввал «Ўзкимёимпэкс» корхонаси директори лавозимида ишлаб келган Тимур Муҳамеджонов раҳбар этиб тайинланди.Тимур Расулович Муҳамеджонов «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.
Сурхондарёнинг Вочах қишлоғида 30 апрель куни референдум ўтказилмагани, қишлоқ аҳлига бюллетень ҳам берилмагани айтилганди. МСК мазкур ҳудуд учун кўчма қути юборилгани, бироқ аксарият фуқаролар чорва молларига қараш учун тоғга чиқиб кетгани сабабли яшаш манзилида бўлмаганини маълум қилди.
Қирғизистон Жогорку Кенеши Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Эндиликда фуқаролар ҳар икки давлат чегарасидан паспорт кўрсатмасдан ўтишлари мумкин бўлади.
Сенаторлар «Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни маъқуллади.Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлисида «Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Германия президентлари Жеймс Симон галереясида тайёргарлигига бир неча йил кетган «Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача» кўргазмасини очиб берди.
«Хорижий инвестор Ўзбекистон деганда, биринчи навбатда, барқарорлик, ишончлилик ва келажак учун хотиржамликни кўз олдига келтириши лозим. Ҳар бир германиялик тадбиркор мамлакатимизда ўзини эркин ва дадил ҳис этиши учун барча шароитларни яратишга тайёрмиз», — деди Шавкат Мирзиёев Берлинда.
Франциянинг ташқи савдо бўйича вазир-делегати Оливье Бешт 4−6 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Тошкентга келиши арафасида у «Газета.uz»га ташрифидан кўзланган мақсадлар ва Франция-Ўзбекистон ҳамкорлиги туфайли икки мамлакат компаниялари учун очилаётган имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.
Ўзбекистон ва Германия президентлари Берлиндаги музокараларда ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди. Германия минтақадаги ўзаро боғлиқлик лойиҳалари, жумладан, ЕИнинг «Глобал дарвоза» ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр.
Ўзбекистон «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида 2022 йилги ўрнидан 4 поғона пастлаб, 137-ўринни эгаллади. Мамлакатда ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазият «қийин» босқичда қолмоқда.
Ҳокимларга маҳаллий кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланмоқда. Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсида бу жараён 2024 йилдан, туман ва шаҳарларда эса 2026 йилдан бошланади.
Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда унга бўлажак сайловда муваффақият тилади. Эрдоған ҳам Ўзбекистон раҳбарини умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтгани билан табриклади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.