Журналистлар ва фаоллар президентга «яширин, лекин кучли цензура» сабабли мурожаат қилишди

Журналистлар ва жамоат фаоллари Ўзбекистон президентига «яширин, лекин кучли цензура» юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаат муаллифлари давлат раҳбаридан матбуотнинг том маънодаги мустақиллигини таъминлашда тарихий ёрдам беришини сўрашди.

Ўзбекистон тартибсизликларга қарши кураш бўйича Беларусь тажрибасини ўрганди — Беларусь ИИВ раҳбари

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари жамоат тартибини таъминлаш ва тартибсизликларга қарши курашиш бўйича Беларусь тажрибасини ўрганди, дея маълум қилди Беларусь ички ишлар вазири Иван Кубраков.Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Беларуснинг жамоат тартибини таъминлаш ва 2020 йил ёзида юз берган тартибсизликларга қарши курашиш тажрибасини ўрганди.

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкентда норасмий учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Чимкентдаги норасмий учрашувда икки давлат ўртасида саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича кўрсатмалар бердилар.3 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкент шаҳрида норасмий учрашув ўтказдилар, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Вазирликдан элчиликка, элчиликдан вазирликка ва сиёсий бошпана сўрови. АҚШдаги ўзбек элчилари ҳақида

Сафоев ва Камилов АҚШда элчилик қилишдан аввал ҳам, кейин ҳам ТИВга раҳбар бўлган. Ғуломов эса қарийб бутун Европа учун элчилик қилгач, сўнг худди шу ишни қарийб бутун Америка қитъаси учун бажарган.

«Хитой Украина масаласида доим холис ва адолатли бўлган». ТИВ расмийси АҚШ айбловини рад этди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитойни Украина-Россия можаросида иккала томонда ҳам ўйнаш ва Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишни кўриб чиқаётганликда айблаганди. Хитой ТИВ расмийси Мао Нин АҚШнинг ўзи урушни ҳалокатли қуроллар билан таъминлаб, фактларни бузиб кўрсатаётганини билдирди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари норасмий учрашув ўтказади

3 март куни Шавкат Мирзиёев Чимкент шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан норасмий учрашув ўтказади. Мулоқотда икки томонлама ва минтақавий масалалар кўриб чиқилади.

«Қўшилмаслик ҳаракатининг БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий ўрни бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўшилмаслик ҳаракати саммитидаги нутқида ташкилот аъзоларининг БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий ўрни бўлиши кераклиги ҳақида гапирди.2 март куни президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган Қўшилмаслик ҳаракати саммитида нутқ сўзлади, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.

Энтони Блинкен эҳтимолий ташқи таҳдид юзага келганда АҚШ Марказий Осиёга қандай ёрдам беришини айтди

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Остонада берган интервьюсида айтишича, АҚШ Марказий Осиё мамлакатларига хавфсизлик, иқтисодий фаровонлик ва жамият барқарорлигини ошириш имкониятларини яратишда ёрдам бермоқда. Бунинг учун кучли институтлар, жумладан эркин ОАВ ва фуқаролик жамияти керак, дейди у.

«Уруш Путиннинг биргина қарори билан бугуноқ тугаши мумкин» — АҚШ давлат котиби

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия-Украина уруши Путиннинг биргина қарори билан якунланиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, Хитойни Россия ташвиқотини илгари суриб, халқаро ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилишда айблади.

«Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик қанча кўп бўлса, бозор шунча кучли бўлади» — Энтони Блинкен

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдони диверсификация қилиш ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. У, шунингдек, минтақа давлатлари Россиянинг санкцияларни айланиб ўтиши борасидаги ҳаракатларини олдини олиш борасидаги фаолиятини эътироф этди.

АҚШ давлат котиблари Ўзбекистонга неча маротаба ташриф буюрган?

Шу вақтгача Ўзбекистонга давлат котибларидан-да мартабалироқ америкалик амалдор келмаган. 1992 йилдан бери АҚШ ташқи сиёсатига масъул Давлат департаментига 11 киши раҳбарлик қилган бўлса, уларнинг тўрт нафари Ўзбекистонга келмаган.

«Эркин ОАВ учун шарт-шароит яратиш — пропагандага энг яхши жавобдир» — АҚШ давлат котиби

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Тошкентда журналистларга берган интервьюсида ташқи пропаганда ва дезинформацияга қарши курашишда мустақил ва очиқ ОАВ учун шароит яратиш зарур эканини қайд этди. «Одамларга нима тўғри ва нима нотўғрилигини ўзлари ҳал қилиш имкониятини бериш керак», — деди у.

АҚШ давлат котибининг Ўзбекистонга ташрифи қандай ўтди?

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Ўзбекистонга ташрифи ТИВ раҳбари в.б. Бахтиёр Саидов билан учрашишдан бошланди.

Сенатнинг ўттиз еттинчи ялпи мажлиси 2 март куни чақирилади

Олий Мажлис Сенатининг ўттиз еттинчи ялпи мажлиси 2 март куни чақирилади. Унда рақобат, давлат божи ва тиббиёт ҳамда педагог ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади.

«АҚШ Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан Россияга қарши санкциялар оқибатларини юмшатишга ёрдам беради» — Энтони Блинкен

АҚШ Россияга қарши санкциялар Марказий Осиё учун иқтисодий салбий таъсир кўрсатишини тушунади, шу боис уларни юмшатиш ва камайтириш учун барча саъй-ҳаракатларини қилади, деди АҚШ давлат котиби. У МОда савдони диверсификация қилиш ва иш ўринлари яратиш учун $25 млн ажратилишини маълум қилди.

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади. Давлат раҳбари Бокуда бўлиб ўтадиган Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этади.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистонга келди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги Америка делегацияси Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Тошкентда унинг «минтақавий ва икки томонлама масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш» бўйича музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Муродхон Ахмедов Хоразм вилоятига прокурор бўлди

Бош прокурор буйруғи билан Муродхон Ахмедов Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Фарғона вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Сардор Умурзаков Қатар амирига президент мактубини етказди

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди. Унда икки томонлама муносабатлар ҳақида сўз борган.

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда уни таваллуд куни билан табриклади. Шунингдек, зилзилалар муносабати билан яна бир бор далда сўзларини изҳор этди ва зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

«Ҳамма айтади: ОАВни ёпиб қўй, деб. Йўқ, ёпмайман» — президент сўз эркинлиги ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Қаршида фаоллар билан суҳбатда ОАВ, сўз эркинлиги ҳақида тўхталди. У кўпчилик ОАВни ёпиб қўйишни айтишини маълум қилди.

Россиянинг тажовузкор ревизионизми Марказий Осиё давлатларига ҳам таъсир қилувчи глобал таҳдиддир — Жозеп Боррель

Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Россиянинг тажовузкор ревизионизми ва беқарорлаштирувчи ҳаракатлари Марказий Осиё мамлакатларига ҳам таъсир қилувчи глобал таҳдид эканини айтди. Унга кўра, Россия истилоси Европа ва Марказий Осиё учун ҳаддан ташқари қарамликдан қочиш зарурлигини таъкидлади.

Қонунчиликка ҳоким халқ депутатлари Кенгашининг раиси бўлмаслиги ҳақида норма киритилиши мумкин

Қонунчилик палатасидаги қўшма йиғилишда қонун билан «ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас» деган норма ўрнатилаётгани маълум қилинди.Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Қонунчилик палатасида Конституцияни ўзгартириш бўйича лойиҳа муҳокамаси қайта тикланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг икки масъул қўмитаси бугун Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилади. Ҳужжат ноябрь ойида қайта кўриб чиқиш учун қайтариб юборилганди.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди

24 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Қашқадарёга жўнаб кетди.Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.

АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен қатор минтақавий ва икки томонлама масалалар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилиш учун келаси ҳафта Ўзбекистонга келади. Шунингдек, у минтақа давлатлари ташқи ишлар вазирларининг C5+1 форматидаги учрашувида қатнашади.

Украина элчиси: «Ўзбекистоннинг қўллови биз учун жуда муҳим»

Украинанинг Тошкентдаги элчиси Николай Дорошенко Россия босқинига бир йил тўлиши арафасида «Газета.uz»га интервью берди. Элчи Украинадаги ҳозирги вазият, Ўзбекистон билан муносабатлар ҳолати, Украина томони ҳамкорлик истиқболларини қандай кўраётгани ва Ўзбекистон томонининг ёрдами ҳақида гапирди.

Салом Самадов бош прокурор ўринбосари лавозимига қайтди

Қашқадарё прокурори Салом Самадов бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди. У ушбу лавозимда 2017−2018 йилларда ҳам ишлаган.

Шавкат Раҳмонов ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлди

Президент қарори билан Шавкат Раҳмонов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Мирзоҳид Қодиров Дори воситалари экспертизаси давлат маркази директори в.б. этиб тайинланди

Мирзоҳид Қодиров Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропи воқеалари ортидан ишдан олинган Сардор Кариев ўрнини эгаллади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.