Владимир Норов ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди. У 27 апрелдан буён ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шавкат Мирзиёев қирол Карл III`га йўллаган ҳамдардлик мактубида Елизавета II`ни 70 йилдан ортиқ вақт давомида «мамлакат яхлитлиги ва жадал ривожланишининг рамзи бўлиб келган буюк давлат арбоби эди» деб атади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироличаси Елизавета II оламдан ўтгани муносабати билан унинг ўғли Карл III`га ҳамдардлик билдирди.
32 йил ичида илк марта БМТТДнинг Инсон тараққиёти индекси 2 йилдан бери кўп мамлакатларда инқирозлар туфайли пасайиб бормоқда. Ўзбекистонда эса ушбу индекс ўсишни қайд этмоқда.
9 сентябрдан «Реклама тўғрисида»ги қонун кучга кирди. Унга кўра, бир қанча янги тартиб ва чекловлар ўрнатилмоқда.
Шавкат Мирзиёев парламентлар аёл раҳбарларининг халқаро саммитида доирасида мамлакатда бўлиб турган Парламентлараро иттифоқ раиси ва бош котибини қабул қилди. Шунингдек, Озарбайжон, Туркманистон парламент раҳбарлари, Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси ўринбосари билан учрашди.
ШҲТнинг бўлажак саммити кун тартибида глобал геосиёсий инқирозлар ҳақида бирор гап йўқ ва унинг ҳужжатларида геосиёсий мақсадларни кўзловчи масалалар юзасидан баёнот ва чақирувлар бўлмайди, деди Ўзбекистоннинг ШҲТдаги миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов.ШҲТ — Ғарбга қарши яратилган ташкилот эмас, Самарқандда бўлиб ўтадиган давлат раҳбарлари саммитининг кун тартибида глобал геосиёсий инқироз билан боғлиқ масалалар йўқ.
Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Сенат раиси Танзила Нарбаева пандемия ва жаҳондаги геосисёсий вазият туфайли келажак қандай бўлишини башорат қилиб бўлмаётганини таъкидлади.
«Миллий манфаатларингизни ҳимоя қилиш учун 1-навбатда Россиядан қўрқувни четга суриб қўйишингиз керак», деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Марказий Осиё давлатлари журналистларига. Унинг айтишича, уруш тугагач, Украина минтақа давлатлари билан муносабатларга янги динамика бериш ниятида.
Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги миссиясини якунлаётган АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди. Президент Дэниел Розенблюмнинг Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги ҳиссасини қайд этди.
Сенатнинг 32-ялпи мажлиси 13 сентябрь куни чақирилади. Унда ташқи меҳнат миграцияси, пенсия таъминоти, электрон тижоратга оид қонунлар кўриб чиқилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали суҳбатда Қўстанай вилоятидаги ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
5 сентябрь куни эрта тонгда Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида портлаш содир бўлди, дастлабки маълумотларга кўра, уни худкуш террорчи амалга оширган. Икки нафар дипмиссия ходими ва тўрт нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди.
Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилади. Қолаверса, сентябрь ўртасида Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинади.
Ўзбекистон ТИВ Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжидда содир бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралади. «Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади», — дейилади баёнотда.
Ўзбекистон расмийлари Россияга қарши санкцияларга риоя қилиш истаги борлигини ва уларни четлаб ўтувчи давлатга айланиш ниятида эмаслигини тасдиқлади, деди АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Дэниел Розенблюм. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати АҚШ билан санкциялар режими бўйича маслаҳатлашган.
Маҳаллий туристларга кешбэк берилади, такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритилади, автотранспортларни техник кўрикдан ўтказиш муддати ўзгаради, автомобиль ишончномаси онлайн тузилади, кўп квартирали уйларнинг зилзилага чидамлилиги текширилади — 1 сентябрдан нималар ўзгаради?«Газета.uz» 2022 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади. У Янги Ўзбекистон деганда ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият тушунилишини таъкидлади.
Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нозимжон Холмуродов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.Президент қарори билан Нозимжон Қосимович Холмуродов Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилди ИТСВ матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенкони телефон орқали туғилган куни билан табриклади, Беларусь раҳбари бунга жавобан Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан қутлади.Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Alter Ego`га берган интервьюсида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва таълим соҳалари ҳақида гапирди. У қатор ижобий ўзгаришларни санаб ўтди ва энг улуғвор ислоҳотларнинг ҳали ўз самарасини бермаганини таъкидлади.
АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролари президентлик муддатларини ўзгартиришнинг «фойда ва хатарларини диққат билан кўриб чиқишларига» умид билдирди. Бу борада баҳс-мунозаралар борлиги яхши, дея қайд этди у.
Шавкат Мирзиёев 12 нафар чет эл фуқаросини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Улар орасида Туркия вице-президенти, Россия бош вазири ўринбосари, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари вазирлари, АҚШ ва Озарбайжон элчилари ва бошқалар бор.
Президент фармони билан Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди. Шу муносабат билан у инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни мамлакат мустақиллигининг 31 йиллиги билан табриклади. Томонлар минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Европа Иттифоқи доирасидаги конструктив мулоқотни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Депутатлар 16 июлдан бери бўш турган қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитовнинг номзодини маъқуллади. У бунга қадар инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Президент Шавкат Мирзиёев Урганчга етиб борди. У саркарда Жалолиддин Мангубердининг 25 метрлик ҳайкали очилишида иштирок этади.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилаётган IT-паркда дастлабки 20, 22 ва 25 қаватли бинолар фойдаланишга топширилди. Уларда «Алоқабанк» ва «Ўзбектелеком» жойлашган.
Тошкент вилояти Зангиота туманида «Электрон ҳукумат» тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона маркази бунёд этилди. 20 петабайт хотирага эга тизим маълумотларни сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш харажатларини камайтиради.
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Камилов ва ташқи ишлар вазири в. б. Владимир Норов Туркманистоннинг «Галкиниш» («Тикланиш») ордени билан тақдирланди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Мустақиллиги куни билан табриклар экан, «дўст украин халқига тинчлик ва фаровонлик» тилади. У икки давлат ўртасидаги «анъанавий равишда дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган» муносабатлар «бундан кейин ҳам ривожланиб боришига» ишонч билдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.