Мирзанозим Дусмуратов «Дори-Дармон» АК бошқарув раиси этиб сайланди

«Дори-Дармон» акциядорлик компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида компаниянинг бошқарув раиси лавозимига Дустмуратов Мирзанозим Мирзабекович сайланди, деб хабар берди компания ахборот хизмати.Дусмуратов Мирзанозим Мирзабекович 1956 йил Тошкент вилоятида туғилган.

ИИБ раҳбари Қизириқ туманига ҳоким бўлди

Шерхон Йўллиевич Алламуротов Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.Халқ депутатлари Қизириқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов 2024 йилнинг апрелидан буён туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Анвар Орипов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилганини билдирди.

Тошкент ҳокимига янги ёрдамчи тайинланди

Иззатулла Нигматуллаевич Зиявиденов Тошкент шаҳри ҳокимининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди, дея хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати. Бу лавозимда у Бобуржон Абдураҳимов ўрнини эгаллади.

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони президент сайловидаги ғалабаси билан қутлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Беларусь президенти Александр Лукашенкони 26 январь куни бўлиб ўтган президент сайловидаги ғалабаси билан қутлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон ва Афғонистон Ҳайратон — Мозори Шариф темирйўл линиясидан фойдаланиш бўйича шартномани узайтирди

Ўзбекистон ва Афғонистон темирйўл маъмуриятлари Ҳайратон — Мозори Шариф темирйўлидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича шартномани узайтиришга келишиб олди, дея хабар қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти шуъба корхонаси ҳисобланган «Согдиана транс» МЧЖ темирйўл линиясига хизмат кўрсатувчи оператор сифатида сақланиб қолади.

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Амирсойда норасмий учрашув ўтказди

25 январь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ташриф билан Ўзбекистонда бўлди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги Амирсой курорт мажмуасида Қирғизистон етакчиси билан норасмий учрашув ўтказди.

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон президентининг 2025 йил 23 январдаги фармойиши билан суд тизимида қатор тайинлов ва ловозимдан озод этишлар амалга оширилди. Бу ҳақда Олий суд Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар қилди.

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Улуғбек Одашевич Раҳимов Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.Улуғбек Раҳимов бир пайтда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи ҳам ҳисобланади.

Ўзбекистон ва Европа кенгаши раҳбарлари КШҲТ тез орада имзоланишига ишонч билдирди

Шавкат Мирзиёев 23 январь куни Европа кенгашининг янги президенти Антониу Кошта билан илк марта телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Суҳбат чоғида икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий соҳада беш йиллик шериклик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирликлари ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва 2026−2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик шериклик дастурини имзолади, деб хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.Маросим 22 январь куни Тошкентда бўлиб ўтди.

Самарқандда апрелда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё саммити бўлиб ўтади

Апрель ойида Самарқандда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар билан учрашув якунлари бўйича хабарида маълум қилди.

Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ўзбекистон президентининг фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.

«Ўзбекэкспертиза»га янги раҳбар тайинланди

20 январь куни «Ўзбекэкспертиза» кузатув кенгашининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида Акром Василов ташкилот бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон президенти Болудаги курортда ёнғин юз бергани бўйича Туркия етакчисига таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Туркиянинг Болу музофотидаги тоғ-чанғи курортида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.Президент матбуот котибининг ёзишича, давлат раҳбари «қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади».

Тошкент учун кураш, Бўстонлиқ алами, Ўзбекистондаги «қозоқ республикаси». Назарбоевнинг китобида ўзбек-қозоқ чегараси ҳақида нималар ёзилган?

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг «Менинг умрим. Қарамликдан эркинликка» китобида давлат чегараси — бош мавзулардан бири.

Алишер Шадмановнинг бетоблиги сабабли ССВ раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозими Даврон Султоновга юклатилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқди. Унинг вазифасини вақтинчалик Президент администрацияси вакили Даврон Султанов бажаради.

Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди

«Ўзметкомбинат» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди.Президентнинг 9 январдаги қарори билан Дилшод Турсункулович Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Амрилло Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори бўлди

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов 2023 йил кузида қайта ташкил этилган Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори этиб тайинланди.Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Амрилло Шодиевич Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди.

Президент қонунлар «қоғозда эмас, амалда» бажарилиши муҳимлигини таъкидлади

«Қонунлар қоғозда эмас, балки амалда қатъий бажарилганда», одамлар ҳаётида хотиржамлик ва рўзғорида фаровонлик бўлади, деди президент. «Бу мақсадга тўла эришиш мумкин», деди у прокуратура ходимларига йўллаган табригида.

Сирдарёда ёшлар етакчиси вилоятга вақтинча ҳоким бўлди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев қисқа муддатли таътилда бўлгани сабабли унинг ўрнини ёшлар етакчиси Дилмурод Раҳимжонов вақтинча эгаллади. Ҳокимлик буни «ёшларга мотивация бериш» дея изоҳлади.

Ўзбекистон Италия билан шартномаларни ратификация қилди

Ўзбекистон Италия билан ушлаб бериш, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилди.Ўзбекистон президенти 3 январь куни Италия билан 2023 йил 8 июнь куни Римда имзоланган шартномаларни ратификация қилувчи учта қонунни имзолади.

Асилбек Худаяров соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Асилбек Худаяров Амрилло Иноятовнинг ўрнига соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шунингдек, у Президент администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолди.

Бир қатор амалдорлар хусусий компаниялар таъсисчилари ва бошқарувчилари рўйхатидан чиқди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мансабдор шахслар ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бартараф этилганини хабар қилди. Улар орасида икки нафар ҳоким, вазир ўринбосари, Фармацевтика агентлиги, Антидопинг маркази, Марказий депозитарий, PR-марказ ва Ахборотлашув маркази раҳбарлари бор.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули этиб Шерзод Абдуназаров тайинланди. Аввалроқ бу лавозимда ишлаган Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси этиб тайинланганди.

2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» бўлади

2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. «Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш бизнинг асосий вазифамиздир», — деди у ўзининг Янги йил табригида.

Ўзбекистон 2023 йилни қандай ўтказди? Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг асосий воқеалари

Ўзбекистон 2023 йилда ижтимоий ва дунёвий давлат мақомини олди, болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича илғор қонунни қабул қилди, светофорлар ўрнатиш ва жамоат транспортини ривожлантиришга киришиб, шаҳарларни инсонийлаштиришни бошлади. Йилнинг бошқа воқеалари — «Газета.uz» шарҳида.

Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди

Наманган вилояти Чортоқ туманига Илҳомжон Саттаров ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Анваржон Отаходжаев Наманган шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.

Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Бир йилдан буён ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб келган Баҳромжон Аълоев энди вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлайди. Музаффарбек Мадраҳимов ва Раҳматулла Нуримбетов вазирга ўринбосарлик қилади.

Избоскан туманига ҳоким тайинланди

Элёрбек Каримов Андижон вилояти Избоскан туманига ҳоким бўлди. Ҳудудни 5 йил давомида бошқариб келган Серобиддин Исмоилов бир неча кун олдин мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ер бериш тартибини бузишда айбланиб қамоққа олинганди.

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди

Шуҳрат Дўсбеков Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланди. У бу лавозимда 4 ой ишлаган ва маблағларни ўзлаштирганликда гумонланиб ушланган Шуҳрат Мирзаевнинг ўрнини эгаллади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.