Ханчжоу-2022: Анвар Клевлев ўз гуруҳида биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди

Осиё Ўйинларида бугундан слаломда эшкак эшиш бўйича беллашувлар бошланди. Эркаклар ўртасида каноэ слаломида кечган биринчи саралаш баҳсида ҳамюртимиз Анвар Клевлев (92.44 сония) энг яхши натижа билан кейинги босқичга йўл олди.

Ханчжоу-2022: Чавандозларимиз саралашдан муваффақиятли ўтишди

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Осиё Ўйинлари саралашидаги иштирокини якунлашди. Ҳамюртларимиз яккалик ва жамоавий дастурда баҳс олиб боришди.

Ханчжоу-2022, бокс. Бугун Дўсматов, Ҳалаков ва Жалоловнинг финал жанглари бор

5 октябрь куни уч нафар боксчимиз Осиё ўйинларининг олтин медали учун рингга кўтарилади:-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Титисан Панмот (Таиланд) (17:00 дан сўнг)-57 кг: Абдумалик Халоков - Шудаи Харада (Япония) (17:30 дан сўнг)+92 кг: Баҳодир Жалолов - Қамшибек Қўнқабаев (Қозоғистон) (18:30 дан сўнг). Манба: stadion.uz

Ханчжоу-2022. 5-октябрь куни иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати

Ханчжоу-2022 ўйинларида 5-октябрь, пайшанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: stadion.uz

Ханчжоу-2022. 5-октябрь куни иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати

Ханчжоу-2022 ўйинларида 5-октябрь, пайшанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: www.stadion.uz.

Ханчжоу-2022: Жанубий Корея U23 - Ўзбекистон U23 - 2:1 (видеошарҳ)

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё Ўйинларининг ярим финал босқичида Жанубий Кореяга қарши майдонга чиқиб, имкониятни бой берди. Учрашув видеошарҳини қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Ханчжоу-2022: Муҳаммадқодир Тоштемиров делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди

Оғир атлетикачимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров Осиё Ўйанларида Ўзбекистон делегациясига кумуш медаль келтирди. -81 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз даст кўтаришда 159 кг, силтаб кўтаришда 192 кг, икки курашда эса 351 кг натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.

Ханчжоу-2022, шахмат. Йигитларимиздан ишончли ғалаба, қизларимиз эса Ҳиндистонга ютқазди

Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақада бугун 6-тур баҳслари ўтказилди.Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон термасига қарши дона суриб, йирик 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Ханчжоу-2022. 17 ёшли Шарифа Давронова Ўзбекистонга 16-олтин медални тақдим этди!

Осиё Ўйинларида бугунги иккинчи олтин медаль ўз ҳисобимизга қўшилди. Енгил атлетиканинг аёллар ўртасида учҳатлаб сакраш баҳсларида Шарифа Давронова энг яхши натижани қайд этди.

Ханчжоу-2022: Боксда учинчи финалчимиз номи аниқ бўлди

Осиё Ўйинларининг бокс мусобақасида ярим финал жанглари якунланиб бормоқда. Эркаклар ўртасида 57 кг.

Ханчжоу-2022, юнон-рум кураши: 15-олтин! Жалғасбай Бердимуратов — чемпион!

Осиё ўйинларининг юнон-рум курашида бугунга белгиланган барча жанглар ўтказилди. 87 кг. вазн тоифасида Жалғасбай Бердимуратов финалда эронлик Носир Ализодага қарши курашди.

Ўзбекистон Кореяга қарши таркибини маълум қилди

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финал баҳсида асосий таркибда майдонга тушадиган футболчиларни маълум қилди.

Ханчжоу-2022, юнон-рум кураши: Маҳмуд Бахшиллоев ҳам бронза медали учун курашда енгилди

Осиё ўйинларининг юнон-рум курашида медаллар учун жанглар бўлиб ўтмоқда. 67 кг. вазн тоифасида Маҳмуд Бахшиллоев бронза медали учун қирғизистонлик Раззоқ Бейшекеевга қарши гиламга чиқди.

Ханчжоу-2022, юнон-рум кураши: Исломжон Баҳромов бронза медалини қўлдан чиқарди

Осиё ўйинларининг юнон-рум курашида медаллар учун жанглар бошланди. 60 кг. вазн тоифасида Исломжон Баҳромов бронза медали учун жанубий кореялик Хан Жэ Чунгга қарши гиламга чиқди.

Ханчжоу-2022, бокс: Ҳабибуллаев жаҳоннинг вице-чемпионига ютқазиб, бронза медали билан чекланди

Осиё ўйинларининг бокс мусобақаси ярим финалида яна бир юртдошимиз жанг ўтказди.Эркаклар ўртасида 80 кг.

Ханчжоу-2022: Чавандозларимиз жамоавий дастурда совринли ўринлар учун курашишмоқда

От спортининг конкур баҳсларида яккалик ва жамоавий йўналишда куннинг биринчи ярмидан ўрин олган беллашувлар якунланди. Қувонарлиси, унда Баҳромжон Газиев бошчилигидаги чавандозларимиз медаллар учун курашни давом эттиришмоқда.

Ханчжоу-2022. Сувга сакраш бўйича эркаклар ўртасида саралаш баҳсларида ҳамюртимиз финалга йўл олди

10 метрли платформадан сувга сакраш бўйича эркаклар ўртасида саралаш баҳслари якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Игор Мялин 341.30 балл жамғарди.

Ханчжоу-2022: Ҳасанбой Дўсматов кетма-кет иккинчи бор Осиё ўйинларининг финалида!

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов қаторасига иккинчи бор Осиё ўйинларининг финалига йўл олмоқда. -51 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз ярим финалда япониялик Томоя Субоига қарши баҳс олиб борди.

Ханчжоу-2022, юнон-рум кураши. Бир спортчимиз финалга чиқди, уч нафари бронза медали учун курашади

4 октябрь куни  Осиё ўйинларида юнон-рум кураши баҳсларига старт берилди. Бугун 4 та вазнда спортчилар медаллар учун кураш олиб боришмоқда. 60 кг.

Осиё ўйинлари. Бугун футбол бўйича олимпия терма жамоамиз Жанубий Кореяга қарши ярим финал ўйинини ўтказади

Хитойда давом этаётган Осиё ўйинларида футбол бўйича баҳслар ҳал қилувчи паллага етиб келди. Бугун, 4 октябрь куни Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйинда иштирок этади.

Ханчжоу-2022: Баҳромов, Бахшуллоев ва Бердимуратов ярим финалда

Юнон-рум кураши баҳсларида кучлилар сараланмоқда. Исломжон Баҳромов (-60 кг), Маҳмуд Бахшуллоев (-67 кг) ва Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Ханчжоу-2022. Бугун 3 боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади

4 октябрь куни Осиё ўйинлари доирасида уч нафар ҳамюртимиз ярим финал босқичида рингга кўтарилади.Ушбу жангларда ғолиб бўлган боксчиларимиз финалга чиқиш билан биргаликда, Париж Олимпиадаси лицензиясига ҳам эга чиқадилар: -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Томоя Цубои (Япония) (ярим финал) - (11:45)-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Танглайтан Тўхтарбай (Хитой) (ярим финал) - (12:00)-57 кг: Абдумалик Ҳалаков - Пинг Лю (Хитой) (ярим финал) - (16:25) Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Ханчжоу-2022: Кунни ғалаба билан бошладик

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Маҳмуд Бахшуллоев курашчиларимизнинг ғалабали иштирокини бошлаб берди. Ҳиндистонлик Нираж билан беллашган полвонимиз 5:3 ҳисобида муваффақият қозониб, чорак финалга йўл олди.

Ханчжоу-2022. 4-октябрь куни иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати

Ханчжоу-2022 ўйинларида 4-октябрь, чоршанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: www.stadion.uz.

Ханчжоу-2022: Баҳодир Жалолов нокаут эвазига финалга чиқди. Финалдаги рақиб — Қўнқабаев

Бокс бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Осиё ўйинларининг финалига йўл олди. Энг оғир вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жалолов ярим финалда хитойлик Байикевузи Данабиекени 1-раунддаёқ нокаут билан мағлубиятга учратишга эришди ва 5 октябрь куни олтин медаль учун жанг қиладиган бўлди.

Ханчжоу-2022. Баландликка сакрашда кетма-кет 4 та ОЎда Ўзбекистон олтин медални қўлга киритмоқда!

Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 14-олтин медаль қўшилди.Енгил атлетиканинг аёллар ўртасидаги баландликка сакраш йўналишида олтин ва кумуш медаллари ўзбекистонликларга насиб этди.

Ханчжоу-2022: Футболчи қизларимиз бронза медали учун баҳс олиб боришади

Осиё ўйинларида дебют қилаётган футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финал учрашувини ўтказди. Ушбу босқичда жаҳоннинг кучли жамоаларидан бири КХДРга қарши баҳс олиб борган ҳамюртларимиз 0:8 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Ханчжоу-2022, шахмат. Қизларимизда яна йирик ғалаба, йигитларимиз Хитой билан дуранг ўйнади

Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақада бугун 5-тур баҳслари ўтказилди.Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Гонконг термасига қарши дона суриб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ханчжоу-2022, бокс. Абдумалик Ҳалаков филиппинлик олимпиада вице-чемпионини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Осиё Ўйинларида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги 57 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалаков чорак финал жангини ўтказди.

Ханчжоу-2022, бокс. Нигина Ўктамова бронза медали совриндори бўлди

Осиё Ўйинларида бокс бўйича аёллар ўртасидаги 54 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Нигина Ўктамова бронза медалиги сазовор бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.