Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов 7-турда мусобақанинг амалдаги чемпионини енгиб, пешқадамга айланди

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 7-тур баҳслари ўтказилмоқда.Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 7-турда нидерландиялик Аниш Гирига қарши оқ доналарда ўйнади.

7 боксчимиз Сербиядаги мусобақа финалига чиқди

Сербияда ўтаётган бокс бўйича «Миллатлар кубоги»да финалчилар аниқланди. Аёллар ўртасида ўтаётган мазкур мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар вакили етиб келди.

UFC. Жон Жонс Хамзат Чимаевнинг чақирувига жавоб берди

Оғир вазнда америкалик UFC чемпиони Жон Жонс аралаш яккакураш бўйича араб-чечен жангчиси Хамзат Чимаевнинг америкалик билан жанг қилиш истагини билдирган сўзларига жавоб қайтарди. “Хамзат, тўхта, одамлар сенга бу саволларни беришларига йўл қўйма”, — деб ёзган Жонс Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.

Спорт арбитраж суди Норманнингмасини мурожаатини қабул қилди

Спорт арбитраж суди норвегиялик ярим ҳимоячи Матиас Норманннинг Халқаро футбол федерасияси (ФИФA)нинг “Ростов” билан шартномасини бекор қилганлиги бўйича уни айбдор деб топиш қарори устидан берган апелляциясини рўйхатга олди. Aввалроқ ФИФA футболчини Россия клубига товон пули тўлашни буюрганди.

Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов 6-турда чемпион билан дуранг ўйнади

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 6-тур баҳслари ўтказилмоқда.Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 6-турда хитойлик Динг Лиренга қарши қора доналарда ўйнади.

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги кимга қарши бўлиб ўтиши маълум

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 17 февраль куни Фьюри—Усик ўртасидаги жанг оқшомида рингга чиқиши маълум қилинганди. Саудия Арабистонида ташкил этиладиган бокс кечасида Баҳодирга Дилан Прашович рақиблик қилади, дея хабар бермоқда Olamsport.

Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов 5-турда дуранг ўйнади ва 2-ўринга кўтарилди

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида кеча 5-тур баҳслари ўтказилмоқда.Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 5-турда хитойлик Вей Йига қарши оқ доналарда ўйнади.

Бокс. Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг мағлубиятсиз юриши давом этмоқда

Сербияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги "Миллатлар кубоги" мусобақасида Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг мағлубиятсиз юриши давом этади. Ортда қолган учинчи кун баҳсларида Феруза Казакова (-50 кг) 3 раунд тўлиқ устунлик билан ғалаба қозонган бўлса, Райҳона Қодирова (-60 кг) иккинчи раундда муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Ҳабиб Нурмагомедов UFC’га қайтиши учун таклиф этилган 40 миллион долларни рад этгани маълум бўлди

UFC собиқ чемпиони Даниэль Кормье Ҳабиб Нурмагомедов UFC’га қайтиши учун катта миқдордаги пулни рад этганини маълум қилди.“Ҳабиб билан суҳбатимизда у UFC’га қайтиши учун 40 миллион доллар таклиф қилингани, лекин у рад этганини айтганди.

Бокс. Ҳамюртимиз миллатлар кубогини ғалаба билан бошлади

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги Миллатлар кубоги мусобақаси давом этади. Сербияда ўтаётган турнирнинг кечаги дастурида баҳс олиб борган Саидахон Раҳмонова словакиялик рақибасини 5:0 ҳисобида доғда қолдиришга эришди.

Баҳодир Жалоловнинг эҳтимолий рақиби номи маълум бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 17 февраль куни Фьюри-Усик ўртасидаги жанг оқшомида рингга чиқиши маълум қилинганди. Жалоловга кубалик боксчи Луис Ортисга қарши жанг қилиши мумкин.

Канвон-2024: Ўзбекистон делегацияси Олимпия шаҳарчасига жойлашди

Яна 2 кундан сўнг Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида IV қишки ўсмирлар Олимпиадаси старт олади. Унда қатнашадиган Ўзбекистон делегацияси Олимпия шаҳарчасидан қўним топди.

Сербиядаги халқаро мусобақада бугун 1 нафар боксчимиз рингга кўтарилади

Сомбор шаҳрида (Сербия) бокс бўйича аёллар ўртасидаги Миллатлар кубоги мусобақасининг биринчи куни ортда қолди. Унда рингга кўтарилган 3 нафар ҳамюртимизнинг барчаси рақибларига ҳеч қандай имконият қодирмай 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

UFC-300. Жастин Гетжи ўз камарини ҳимоя қилиш учун Макс Ҳоллоуэйга қарши жанг қилади

UFC-300 турнирида яна бир катта жанг бўлиб ўтади.Жастин Гетжи Макс Ҳоллоуэйга қарши жангда BMF камарини ҳимоя қилади.

Сербиядаги халқаро мусобақани 3 нафар боксчимиз ғалаба билан бошлади

Кеча Сербияда бокс бўйича аёллар ўртасида “13-Миллатлар кубоги” халқаро мусобақаси старт олади. Биринчи кун дастурида  терма жамоамиздан 3 нафар боксчи ринга кўтарилди.

WBC рейтингни янгилади. Баҳодир Жалолов 2 поғона, Шаҳрам Ғиёсов эса бир поғона юқорилади, Ҳасанбой Дўстматов ўз ўрнида қолди

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.Ярим енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Отабек Холматов бу сафар WBC рейтингига киритилмади.

Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов 4-турда пешқадам билан дуранг ўйнади

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 4-тур баҳслари ўтказилмоқда. Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 4-турда франциялик Алиризо Фиружага қарши қора донада ўйнади.

Баҳодир Жалолов Усик—Фьюри жанги оқшомида рингга кўтарилади

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 17 февраль куни Саудия Арабистонида ўтказади.Баҳодирнинг жанги Олександр Усик ва Тайсон Фьюри жанги оқшомида бўлиб ўтади.

Надаль Саудия Арабистонида теннис элчиси этиб тайинланди

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надал Саудия Арабистони теннис федерацияси элчисига айланди. Бу ҳақда қироллик теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов 3-турда Мақсудлуни мағлуб этди

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. Турнирнинг мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов эронлик Парҳам Мақсудлуга қарши қора донада ўйнади.

Тошкент қиличбозлик бўйича нуфузли турнирга мезбонлик қилади

20-21 январь кунлари қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичларининг янги мавсуми старт олади. Аҳамиятлиси, беллашувлардан бири Тошкентда ўтади.

Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги иккинчи жанги тасдиқланди

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) UFC промоушенидаги навбатдаги жангини 30 март санасида ўтказади.Рўзибоев АҚШдаги UFC Fight Night турнирида Седрик Дюмага (9-1) қарши жанг қилади.

Боксчиларимиз халқаро турнирга жўнаб кетишди

14-22 январ кунлари Сербиянинг Сомбор шаҳрида аёллар ўртасида халқаро “13 Миллатлар кубоги” бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий аёллар терма жамоамиз, олдинда турган Олимпиядага йўлланма берадиган мусобақалардан олдин, ушбу турнирда ўзларининг имкониятларини яна бир бор саралаб олиш мақсадида, Сербияга йўл олдилар.

Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов илк турда ҳиндистонлик гроссмейстерга қарши дона сурди

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнири старт олди.13 январь куни мусобақада илк партия беллашувлари ўтказилди.

IBF рейтинги янгиланди. Ўзбекистонлик боксчилар эгаллаб турган ўринлари эълон қилинди

Халқаро бокс федерацияси (IBF) январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.Ушбу рейтингдан 4 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган:Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойдаги каби 3-ўринда қайд этилди;Ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 15-ўринда қолди;Супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) Исроил Мадримов ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб, 12-ўринни банд этди;Супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 6 поғона пастлаб, 14-ўриндан жой олди.

Дзюдо оламидаги йилнинг биринчи мусобақасида қатнашадиган жамоамиз таркиби аниқ

26-28 январь кунлари Португалияда дзюдо бўйича йилнинг илк турнири – Одивелаш Гран-приси бўлиб ўтади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси мазкур мусобақада иштирок этадиган терма жамоа таркибини эълон қилди.

Макгрегор: «20-нокаут учун қайтдим»

Машҳур ирландиялик аралаш яккакураш (ММА) жангчиси, икки вазн тоифасида UFC промоутерлик компанияси собиқ чемпиони Конор МакГрегор қайтиши ҳақида гапирди. “Мен профессионал ММА карьерамдаги 20-нокаутимни амалга ошириш учун қайтдим”, — деб ёзди МакГрегор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Дзюдо. Тажрибали спортчимиз ёшлар терма жамоаси мураббийига айланди

Диёрбек Ўрозбоев ёшлар терма жамоаси мураббийига айланди.  Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди: “Рио-2016” ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларининг бронза медали соҳиби, “Жакарта-2018” Ёзги Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпионати совриндори ва яна кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ҳамда совриндори Диёрбек Ўрозбоев эндиликда дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида мураббий бўлиб фаолият юритади. Хоразмлик спортчимиз ўз билим ва кўникмалари ҳамда тажрибасини ёшларимиз билан ўртоқлашади.

UFC-300 турнирининг илк чемпионлик жанги иштирокчилари маълум бўлди

Лас-Вегасда ўтадиган UFC 300 турнирининг навбатдаги иштирокчилари номи маълум бўлди.13 апрелда бўлиб ўтадиган мусобақада UFC чемпиони Вейли Чжан ўз ҳамюрти Ян Сяонанга қарши октагонга кўтарилади.

Таэквондо. Терма жамоамиз катта йиғин олдидан сўнгги машғулотларни ўтказди

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугун терма жамоамиз сафар олдидан сўнгги машғулотини ўтказди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.