Шахмат. Жавоҳир Синдоров “Рустам Қосимжонов халқаро турнири” ғолиби бўлди

“Рустам Қосимжонов халқаро турнири” кутилган ва кутилмаган натижаларга бой кечди. Истеъдодли шахматчи Жавоҳир Синдаров 6,5 очко жамғарган ҳолда мамлакатимизда илк бор ташкил этилган "Рустам Қосимжонов халқаро турнири"нинг “Мастерс” гуруҳида ғолибликни қўлга киритди.

Дзюдочиларимиз катта таркибда Анталия «катта дубулға» турнирида иштирок этишади

31 март – 2 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги «катта дубулға» турнири бўлиб ўтади. Бу мусобақа май ойида ўтадиган жаҳон чемпионатидан аввал сўнгги турнир бўлиб, кўплаб терма жамоалар спортчиларнинг тайёргарлигини кўздан кечириб олиш имкониятига эга бўлади.

Оғир атлетика. Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда илк медаллар қўлга киритилди

Дуррес шаҳри (Албания) мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк медалларига эга чиқди. -81 кг вазн тоифасида супага чиққан Диёрбек Эрматов 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Нью-Дели-2023. Навбаҳор Ҳамидовани мағлуб этган рақиб эркак бўлиб чиққани учун ватандошимизга бронза медали тақдим этилди

Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида аёллар бокси бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова бронза медали билан тақдирланди.

Дзюдочиларимиз Тбилиси «Катта дубулға» турнирини учта медаль билан якунлашди

Грузия пойтахтида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси учта медалга сазовор бўлди.

Грузия пойтахти мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича «Катта Дубулға» мусобақасининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг ғазнаси кумуш медали билан бойиди. -73 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Обидхон шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Дзюдо. Тбилиси «катта дубулға» турнирида бугун 4 спортчимиз татамига чиқади

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Тбилиси «катта дубулға» турниридаги иштироки давом этади. Бугун ўрта вазн тоифасида кечадиган баҳсларда 4 нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб боради.

Дзюдо. Диёра Келдиёрова Тбилиси «катта дубулға» турнирида ғолиб чиқди

Дзюдо бўйича Тбилиси «Катта дубулға» турнирида биринчи кун баҳслари якунига етиб бормоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова ғолибликни қўлга киритди.

Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди

Бугун Албаниянинг Дуррес шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Мазкур мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси эрта тонгда Европа сафарига йўл олди.

Дзюдо. Бугун Тбилиси «катта дубулға» турнирида 4 дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Бугун Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «катта дубулға» туркумига кирувчи турнир бошланади. Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи мусобақада 11 нафар дзюдочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Нью-Дели-2023. Ўзбекистонлик аёл боксчилар ЖЧни медалсиз якунлашди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар жаҳон чемпионатида бугун ярим финал жанглари ўтказилади. Афсуски, мусобақанинг ушбу босқичигача ўзбекистонлик спортчилардан ҳеч бир етиб кела олмади.

Нью-Дели-2023. Уч боксчимиз ярим финал остонасида тўхтади

Ҳиндистон мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 22 март, чоршанба кунги баҳсларида уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.-48 кг вазн тоифасида Фарзона Фозилова Мўғулистон вакили Алтансесег Лусиаханга қарши рингга кўтарилди ва 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Нью-Дели-2023. Бугун 3 боксчимиз ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади

Нью-Дели мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун уч нафар ватандошимиз чорак финал босқичида ўз жангларини ўтказишади. Бугунги ғалаба уларни ярим финалга олиб чиқади ва камида бронза медалини тақдим этади.

Бокс. Бугунги кун вакилларимиз учун омадли ўтди

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Маълум қилганимиздек, унда уч нафар ҳамюртимиз саралаш босқичида ўз жангларини ўтказишди.

Боксчиларимиз Қирғизистондаги турнирда иштирок этишади

21-25 март кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этилади. Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.

Бокс. Бугун уч нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади

Ҳиндистонда бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этади. Бугун уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади: -48 кг: Фарзона Фозилова - Снежана Силжкович (Сербия) (13:30) -63 кг: Хадичабону Абдуллаева - Елена Яничиевич (Сербия) (16:00 дан сўнг) -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Манжу Бамбория (Ҳиндистон) (19:25 дан сўнг).

Бокс. Аёллар ўртасидаги ЖЧнинг бугунги кунида барча ҳамюртларимиз мағлуб бўлди

Нью-Дели мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги куни ҳамюртларимиз учун якунланди. Афуски, унда рингга кўтарилган барча вакилларимиз мағлубиятга учрашди.

Бокс. ЖЧ. Бугун тўрт нафар ҳамюртимиз саралаш босқичида рингга кўтарилади

Ҳиндистон пойтахтида дунёнинг энг кучли аёл боксчилари ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионати давом этади. Бугун мусобақанинг бешинг бешинчи куни.

Таэквондочиларимиз Бельгиядаги турнирда 6 та медаль қўлга киритишди

Бельгиянинг Ломмел шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Belgian Open» турнири ниҳосига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этиб, 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

UFC-286. Камару Усмон реванш жангида ҳам Эдвардсга ютқазиб қўйди, Гэтжи Физиевдан устун келди

Англиянинг Лондон шаҳрида UFC 18 март оқшомида ўзининг навбатдаги рақамли мусобақасини ўтказди.UFC 286 нинг асосий жанги ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари Леон Эдвардс (21-3) ва Камару Усман (20-3) ўртасида кечди.

Нью-Дели-2023. Азиза Якубова илк жангдаёқ ютқазиб қўйди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун бир нафар боксчимиз ўз жангини ўтказди. 50 кг. вазн тоифасида Азиза Якубова таиландлик рақибасига қарши рингга кўтарилди ва, афсуски, 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Нью-Дели-2023. Икки жанг ва икки ғалаба

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун икки нафар боксчимиз рингга кўтарилди.Энг енгил вазн тоифасидаги (48 кг.) спортчимиз Фарзона Фозилова италиялик Роберта Бонаттига қарши жанг олиб бориб, ишончли ғалабани қўлга киритди — 5:0. 54 кг.

Нью-Дели-2023. Бугун икки боксчимиз ўз жангини ўтказади

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учинчи кун жанглари ўтказилади. Унда икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади: Фарзона Фозилова - Роберта Бонатти (Италия) (А ринг, 17:30)Нигина Ўктамова - Глория Фернандес Куиноньес (Мексика) (Б ринг, 19:10 дан сўнг) Манба: stadion.uz

Таэквондо. Бугун терма жамоамиз Бельгиядаги турнирда иштирокини бошлайди

Бугун таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Бельгиянинг Ломмель шаҳрида “Belgian Open” халқаро турнирида иштирок этади. Улуғбек Рашитов, Светлана Осипова каби 8 нафар терма жамоамиз етакчилари мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади: -68 кг: Нияз Пулатов – Муҳаммад Омейрат (Германия) -74 кг: Улуғбек Рашитов – Вадим Дурлеску (Германия) -74 кг: Жасур Жайсунов – Томас Афонсенко (Австралия) / Габриел Турбио (Бразилия) -80 кг: Шуҳрат Салаев – Алиаскар Алиев (Озарбайжон) -87 кг: Никита Рафалович – Жошуа Юргенс (Германия) / Мануел Поллет (Белгия) -49 кг: Мадинабону Маннопова – Наира Линан (Андорра) -62 кг: Феруза Содиқова – София Котби (Бельгия) / Мартина Атанасова (Болгария) +73 кг: Светлана Осипова – Сара ди Зинно (Германия) / Калина Бояджиева (Болгария) Манба: Olympic.uz

Хоккей. «Ҳумо» сафардаги иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди ва финалга яқинлашди

"Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон чемпионати плей-офф босқичидан ўрин олган ярим финалнинг тўртинчи учрашувини ўтказди. Жамоамиз бугун ҳам Атирау шаҳрида "Бейбарис" клубига қарши муз устига чиқди.

Ўзбек спортида тарихий ғалаба: ёш хоккейчиларимиз Осиё чемпиони!

Мўғулистон пойтахтида хоккей бўйича U-18 ёш тоифасида қитъа биринчилиги ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, мазкур спорт турида илк бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Нью-Дели-2023. Ўзбекистонлик боксчиларда 2 ғалаба ва бир мағлубият

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари 17 март, жума куни бўлиб ўтди.Кун давомида уч нафар ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилди.

Нью-Дели-2023. Бугун уч нафар боксчимиз ўз жангини ўтказади

Бугун Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи кун жанглари ўтказилади. Унда уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади: -63 кг: Ҳадичабону Абдуллаева – Алеша Жекман (Гуайана) (Б ринг, 14:25 дан сўнг)-75 кг: Соҳиба Рўзметова – Кун Дием (Вьетнам) (А ринг, 14:55 дан сўнг)-60 кг: Ситора Турдибекова – Римма Волассенко (Қозоғистон) (А ринг, 17:40 дан сўнг)Жанглар бошланиш вақти тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Хоккей. «Ҳумо» ярим финалда олдинга ўтиб олди

Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей плей-офф босқичининг ярим финалидан ўрин олган Қозоғистоннинг «Бейбарис» клубига қарши учинчи ўйинни ўтказди.Атирау шаҳридаги кечган қийин ўйинда тошкентликлар ғалабани илиб кетишди.

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги ЖЧ. Биринчи кунда бир ғалаба ва бир мағлубият

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 16 март, пайшанба куни старт олди.Биринчи кунги баҳсларда икки нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.