Ханчжоу-2022. Футбол. Ўзбекистон Гонконг устидан иродали ғалабага эришди ва гуруҳ ғолибига айланди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё Ўйинларида футбол мусобақасининг гуруҳ босқичига якун ясалди. Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Гонконгга қарши иккинчи ўйинни ўтказиб, иродали ғалабага эришди.

Ханчжоу-2022: Делегациямизда тўртинчи олтин медал!

Муроджон Йўлдошев Ўзбекистон делегацияси учун бугун учинчи, умумий ҳисобда эса тўртинчи олтин медални тақдим қилди. -73 кг вазн тоифасининг чемпионлик баҳсида татамига чиққан Йўлдошев япониялик Соичи Хашимотони мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Ханчжоу-2022: Мадинабону Маннопова икки карра Осиё ўйинлари совриндори!

Таэквондочимиз Мадинабону Маннопова иккинчи бор Осиё ўйинларининг медалига сазовор бўлмоқда. -49 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, таиландлик Панипак Вонгпаттанакитга кичик ҳисобларда имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланди.

Ханчжоу-2022: Делегациямизда навбатдаги кумуш медаль

Ўзбекистон делегацияси Осиё Ўйинларида ўз ғазнасини яна бир кумуш медаль билан бойитмоқда. Академик эшкак эшиш бўйича М4х дастурида стартга чиққан Шаҳзод Нурматов, Шаҳбоз Холмирзаев, Меҳрожбек Маматқулов ва Собиржон Сафаралиев кумуш медални қўлга киритди.

Ханчжоу-2022: Академик эшкак эшувчиларимиздан яна бир олтин медаль!

Ханчжоу Осиё Ўйинларида академик эшкак эшувчиларимиз навбатдаги олтин медални қўлга киритишди. Бу гал эркаклар ўртасида М4- дастурида иштирок этган Шеҳроз Ҳакимов, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев ва Алишер Турдиев квартети марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтишди ва учинчи олтин медални қўлга киритишди.

Ханчжоу-2022: Тонгни «олтин» билан қарши оламиз

Осиё ўйинларининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди. Академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида кечган яккалик дастурида ҳамюртимиз Анна Пракатен делегациямизга иккинчи олтин медални тақдим қилди.

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари маълум бўлди

Музаффарбек Тўрабоев ҳамда Зайнан Дайибекова Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинлари олдидан байроқдори бўлади.  Яна саноқли соатлардан сўнг Ханчжоу-2022 XIX Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими старт олади. Унда дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев ҳамда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори бўлишади.

ООК вице-президенти Ўзбекистон делегациясининг штаб-квартирасида яратилган шароитлар билан танишди

Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг Атлетлар шаҳарчасига ташриф буюриб, Ўзбекистон делегациясининг штаб-квартирасини кўздан кечирди. Отабек Муҳаммадалиевичга Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ойбек Касимов бошчилигидаги Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти ҳамроҳлик қилишди.

Боксчи қизларимиз Осиё ўйинларини кимларга қарши бошлашади?

Кеча Ханчжоуда Осиё ўйинларининг бокс бўйича баҳсларига қуръа ташланди. Унда боксчиларимиз ўзларининг рақиблари номини билиб олишди.

Париж-2024 Олимпиадасига яна бир йўлланма қўлга киритилди!

Юнон-рим курашчимиз Арам Варданян Париж-2024 Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланди. Спортчимиз ушбу натижага Сербияда ўтаётган жаҳон чемпионатида кучли бешликдан ўрин олгани орқали эришди.

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг муваффақиятли иштирокини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Ханчжоу шаҳрида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адкҳам Икрамов бошчилигида Ўзбекистон спорт делегациясига ажратилган бинода штаб вакиллари билан мулоқот ўтказилди. Мулоқот давомида спортчиларнинг мусобақалар давомидаги иштирокини юқори савияда ташкил қилиш, уларнинг яшаш шароитларини янада такомиллаштириш ва штаб фаолиятини узлуксиз таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ханчжоу-2022. Шахматчиларимиз кучли таркиб билан Осиё ўйинларида иштирок этишади

Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби аниқ бўлди.Унга кўра терма жамоамиз таркиби қуйидагича: Эркаклар: Нодирбек АбдусатторовЖавоҳир Синдаров Нодирбек Якуббоев Жаҳонгир Воҳидов Шамсиддин Воҳидов Аёллар: Нилуфар Якуббоева Умида Омонова Афруза Ҳамдамова Маржона МаликоваМафтуна БобомуродоваМураббий: Рустам Қосимжонов.

Мустақил Ўзбекистон боксчилари Осиё ўйинларида (натижалар ва барча совриндорларимиз)

Яқинлашиб келаётган Осиё ўйинлари муносабати билан ўзбекистонлик боксчиларнинг мусобақадаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнг илк маротаба 1994 йилда терма жамоа сифатида Хиросимадаги Осиё ўйинларида иштирок этган.

Оғир атлетикачи йигитларимиз медаллар жамғариш бўйича иккинчи бўлишди

Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Париж-2024 Олимпиадаси йўлида литсензион характерга эга бўлган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муносиб қатнашди.

Жавраил Шапиев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасига эга чиқди

Сербияда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг ушбу куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Унда ҳамюртимиз Жавраил Шапиев (-86 кг) Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Рустам Жангабев жароҳат туфайли баҳсларда иштирок эта олмади

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги дастурида ҳамюртимиз Рустам Жангабаев эркаклар ўртасида +109 кг вазн тоифасида «А» гуруҳ баҳсларида иштирок этиши белгиланган эди.Таъкидлаш керакки, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун кураш олиб бораётган барча атлетлар Ар-Риёддаги мусобақада қатнашиши шарт этиб белгилангани туфайли, спортчимиз елкасидаги жароҳати билан бўлсада ушбу беллашувда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган эди.

Оғир атлетика. Акбар Жўраев — жаҳон чемпиони, Руслан Нурудинов кумуш медални қўлга киритди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ҳозиргина эркаклар ўртасида 109 кг. вазн тоифасида баҳслар якунига етди.

Бектемир Мелиқўзиевнинг кейинги рақиби номи ва жанг санаси маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев октябрь ойида навбатдаги жангини ўтказади.Мелиқўзиев 7-октябрь куни Лас-Вегас шаҳрида жойлашган “Cosmopolitan” аренасида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Алентез Фоксга (28-4-1, 13КО) қарши жанг қилади.

Оғир атлетика. ЖЧ. Бугун юлдуз спортчиларимиз супачага чиқишади

Саудия Арабистонида ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги кунида Ўзбекистон терма жамоасининг юлдузлари иштирокидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз. Унда жаҳон ва Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ҳамда Акбар Жўраев, шунингдек, яна бир жаҳон чемпиони Турсуной Жабборова супачага чиқишади.

11 нафар боксчимиз Доғистондаги турнир ярим финалига йўл олди

Россия Федерацияси Доғистон Республикаси Каспийск шаҳрида "М.Умаханов хотирасига бағишланган XXII анъанавий турнир" давом этмоқда. Ҳозирча мусобақа доирасида саралаш беллашувлари ортда қолди.

Боксчиларимиз Доғистондаги халқаро турнирга жўнаб кетишди

Бугун Россия Федерацияси Доғистон Республикаси Каспийск шаҳрида "М.Умаханов хотирасига бағишланган XXII анъанавий турнир" старт олади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.

Оғир атлетика. Тоштемиров жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Терма жамоамиз Саудия мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатида дастлабки медалини қўлга киритди. -81 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Тоштемиров Муҳаммадқодир даст кўтариш машқида 164кг билан олтин медални қўлга киритди.

Оғир атлетика. Жаҳон чемпионатида илк медални қўлга киритдик

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонида ўтаётган жаҳон чемпионатида илк медалини қўлга киритди. -81 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Муҳаммадқодир Тоштемиров ҳозиргина якунланган даст кўтариш машқида 164 кг натижа билан олтин медални нақд қилди.

Теннис US Open-2023. Жокович Медведевни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди

Россиялик теннисчи Даниил Медведев US Open финалида сербиялик Новак Жоковичга 3:6, 6:7 (5:7), 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашув 3 соат 17 дақиқа давом этди.

Бокс. Қозоғистондаги халқаро турнирда медаллар шодаси!

Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳрида бокс бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ўз якунига етди. Қозоғистонда хизмат кўрсатган спорт арбоби А.Досмаилов хотирасига бағишланган халқаро турнирда ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди.

Ханчжоу-2022. Осиё Ўйинларида иштирок этадиган боксчиларимиз аниқ бўлди

Ўзбекистон бокс федерацияси Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, боксчиларимиз бўлажак мусобақада қуйидаги таркибда қатнашишади:Эркаклар:-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов-57 кг: Абдумалик Халоков-63,5 кг: Руслан Абдуллаев-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев-92 кг: Лазизбек Мулложонов+92 кг: Баҳодир ЖалоловАёллар: -50 кг: Сабина Бобоқулова-54 кг: Нигина Ўктамова-57 кг: Ситора Турдибекова-60 кг: Райҳона Қодирова-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова-75 кг: Азиза ЗокироваЭслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларининг бокс дастурида Париж-2024 Олимпиадасининг йўлланмалари ҳам ўйналади.

UFC-293. Шон Стрикленд Исраэл Адесаняни мағлуб этиб, ўрта вазн чемпионига айланди (видеошарҳ)

Австралиянинг Сидней шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 10 сентябрь тонгида UFC 293 мусобақаси ўтказилди.Мусобақанинг марказий жанги ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони, нигериялик Исраэл Адесаня ҳамда америкалик даъвогар Шон Стрикленд ўртасида кечди.

Шоҳжаҳон Эргашевнинг чемпионлик жанги санаси маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (23-0, 20 КО) ўзининг навбатдаги жангини АҚШда ўтказади.Ўзбекистонлик боксчи 4 ноябрь куни супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида IBF йўналиши чемпиони Сабриэль Матиасга (19-1-0, 19КО) қарши рингга кўтарилади.

Оксана Чусовитина Туркиядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди

Айни кунларда Туркиянинг Мерсин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина ниҳоясига етган аёллар ўртасидаги таяниб сакраш дастурида Оксана Чусовитина олтин медални қўлга киритди.

Таэквондо. Бугун Осипова ҳамда Рафалович Париждаги Пран-прида даянга чиқади

Бугун Парижда таэквондо WT бўйича Гран-при турнири ўз якунига етади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили даянга чиқади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.