“Пекин-2022 машъаласининг ёқилиши Олимпия ўйинлари тарихида инқилоб бўлади”

Яқинлашиб келаётган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими миллионлаб мухлислар интиқиб кутаётган тадбирлардан бири. Ташкилотчилар тадбирнинг барча қисмини очиқламаётган бўлсалар ҳам, томошабинларни янада қизиқтириш учун баъзи маълумотларни айтишмоқда.

Ҳукуматга қарши чиққани учун яна бир спортчи ўлимга маҳкум этилди

Эронлик боксчи Муҳаммад Жавад Вафаеи-Сани ўлим жахосига маҳкум этилди. У 2019 йилги ҳукуматга қарши намойишларда иштирок этганди.

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг чипталари очиқ савдога чиқарилмайди

Яна бир неча кундан сўнг Хитойнинг Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинлари старт олади. Мусобақа ташкилий қўмитаси беллашувлар учун чипталарни очиқ савдога чиқармасликка қарор қилди.

Пекин-2022: Биатлонда терма жамоаларнинг нечта квотага эга бўлгани маълум

Кеча Германиянинг Рупольдинг шаҳрида биатлон бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Эътиборлиси, шундан сўнг Пекин-2022 Олимпиадаси йўлида терма жамоаларнинг рейтинг очколарини йиғиш даври тугади ва қайси давлат Олимпиадага нечта спортчи билан бориши маълум бўлди.

Қиличбозларимиз Жаҳон кубогида яккалик дастурдаги иштирокларини якунлашди

Тбилиси шаҳрида қиличбозлик бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Бугун яккалик дастурида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

Жокович судда ютқазди

Сербиялик теннисчи Новак Жокович визасининг бекор қилиниши бўйича судда ютқазди. Мелбурн федерал судида Новак Жокович визасининг бекор қилиниши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.

Қиличбозлик. Зайнаб Дайибекова Жаҳон кубоги медали учун жанг олиб боради

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги турнири бошланди. Аёллар дастурида ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова (22, рейтингдаги ўрни) медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.

Ҳабиб Нурмагомедов коронавирусга чалинди

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Asian MMA хабар берди.

Бокс. «Сидней Жаксон феномени» ҳужжатли фильмининг тақдимоти ўтказилди

Бугун пойтахтимиздаги «Cinema Palace» кино саройининг кичик залида (собиқ «Панорама» кинотеатри) ўзбек бокс мактабининг асосчиси Сидней Жаксон хотирасига бағишланган ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, «Миллий ПР-марказ» ДУК ҳамкорлигида ташкил этилди.

2021 йилда энг кўп пул топган спортчилар (топ-5)

Ирландиялик MMA жангчиси Конор Макгрегор ўзининг инстаграм саҳифаси орқали даромадлари ҳақида мақтанди. У OLBG таҳлилчилари томонидан тузилган дунёдаги энг кўп маош олувчи спортчилар рейтингини эълон қилди.

Бокс. Соро - Мадримов жанги натижаси бекор қилинадими?

17 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтаётган профессионал бокс кечаси доирасида Исроил Мадримов ва Мишел Соро ўртасидаги жанг бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз жангнинг 9-раундида рақибини техник нокаутга учратиб, ғалаба қозонган эди.

Муроджон Аҳмадалиевнинг жанги учун промоутерлик савдоси муддатидан аввал ўтказиладиган бўлди

Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон «Кака» Аҳмадалиевнинг (10-0, 7 КО) навбатдаги рақиби мазкур тоифада мажбурий даъвогар филиппинлик Марлон Тапалес (35-3, 18 КО) бўлиши ҳақида хабар берилганди.IBF ҳар икки томон вакилларига жангни ташкил қилиш борасида ўзаро келишувга эришиш учун 2 февралга қадар муҳлат берилганди.

Бокс. Тошкентда Осиё чемпионатига тайёргарлик давом этмоқда

20-30 январь кунлари Тошкент шаҳри бокс бўйича 22 ёшгача бўлган йигит ва қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Вазирлар Маҳкамаси баённомасига асосан айни пайтда чемпионатга тайёргарликнинг ташкилий масалалари қизғин давом этмоқда.

WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон «Кака» Аҳмадалиевнинг (10-0, 7 КО) навбатдаги рақиби маълум бўлди. Бу ҳақда BoxingScene хабар қилмоқда.

Тўрт нафар курашчимиз жаҳон рейтингинг ўнталигида, улардан иккитаси эса кучли бешликда

Бирлашган кураш дунёси 2022 йил январ ойи учун спортчиларнинг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда кучли 10 таликдан терма жамоамиз вакиллари ҳам ўрин олишган.

ФИДE рейтингида юртимиз шахматчилари қайси ўринларни эгаллаб туришибди?

Халқаро шахмат федерациясининг ҳар ой якунида эълон қилинадиган рейтингида классик шахмат йўналишида айни дамда ТОР-100дан биргина шахматчимиз ўрин олган. Ҳисоб бўйича 17-жаҳон чемпиони, халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов 2 659 балл билан 82-ўриндан жой олган.

IBА антидопинг Халқаро тест агентлиги билан ҳамкорлигини узайтирди

Халқаро бокс ассоциацияси (IBА) Халқаро тест агентлиги (ITА) билан ҳамкорлигини уч йилга янгилаб, 2022 йилда ва ундан кейин ҳам спорт ҳалоллигига содиқлигини билдирди. Шартнома IBА барча антидопинг тадбирларини, жумладан тест синовлари, разведка маълумотларини тўплаш, тестларни тақсимлашни режалаштириш, таълим ва терапевтик фойдаланишдан озод қилиш, шунингдек натижаларни бошқариш ва антидопинг қоидаларининг бузилиши билан шуғулланишни ўз ичига олади.

Енгил атлетикачиларимиз икки манзилда йиғин олиб боришмоқда

Айни кунларда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси пойтахтимиз ва Тошкент вилоятининг Дукент масканида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Пойтахтимизда 14 нафар спортчи йиғинда қатнашаётган бўлса, терма жамоамизнинг 11 нафар асосий вакиллари “Янгиобод спорт базаси”даги машғулотларда иштирок этмоқда.

Пекин Олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади

Жорий йилнинг 4-20 февраль кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам иштирок этиши маълум бўлди.

Ҳамюртимиз халқаро ташкилот аъзосига айланди

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси бош котиби, Ўзбекистон поло федерацияси раиси ўринбосари Ксения Гулямова Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи (УИПМ) ижроия қўмитаси қарорига кўра, 2024 йилгача бўлган муддатга қадар УИПМ Хотин-қизлар қўмитаси аъзоси этиб тайинланди. Олдинроқ ҳамюртимизнинг номзоди УИПМ президенти, доктор Клаус Шорманн томонидан ташкилот Ижроия қўмитаси томонидан кўриб чиқишга тавсия қилинган эди.

Бокс. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига Амман мезбонлик қилади

27 февраль - 15 март кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳри ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақида Осиё бокс конфедерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Тез орада “Тошкент йўлбарси” янги уйга кўчиб ўтади

Аввал маълум қилганимиздек, шу кунларда ўзбек бокси афсонаси Руфат Рисқиевга янги уй қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ҳукуматимизнинг эътибори ҳамда ғамхўрлиги билан қад ростлаётган янги хонадоннинг том қисми ёпилиб, пардозлаш ишлари бошлаб юборилди.

Бугун таэквондочиларимиз йиғин бошлашади

Таэквондо WT бўйича терма жамоамиз бугундан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Мураббий Павел Хан қўл остидаги жамоа 30 январга қадар машғулот олиб боради.

Хитой давлати раҳбари Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларига тайёргарликни кўздан кечирди

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин яқинлашиб келаётган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни билан танишди. Ташриф давомида у мусобақа учун янги қурилган конькида югуриш стадиони, асосий матбуот маркази, Олимпия шаҳарчасида бўлиб, спортчилар ва меҳмонлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Тошкентда дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилади

8-25 январь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. "ЖАР" спорт соғломлаштириш мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган қўшма машғулотларда Россия, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон давлати терма жамоалари иштирок этади.

Миср 2036 йилги ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқчи

Қора қитъанинг тарихий мамлакатларидан бири Миср 2036 йил бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш ниятида. Бу ҳақида мамлакат спорт вазири Ашраф Собҳи маълум қилган.

Қиличбозлик. Саблячиларимиз йилнинг илк йиғинига жўнаб кетишди

Бугун эрта тонгда сабля бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари йилнинг дастлабки йиғинида иштирок этиш учун Грузияга жўнаб кетди. Тбилисида ўтадиган машғулотлар 18 январга қадар давом этади.

“Янги Ўзбекистон” мамлакатимизнинг ёш қаҳрамонига қучоқ очди

Бугун шахмат бўйича дунёнинг энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовни тақдирлаш маросими кўплаб мутасаддилар, ҳамюртларимиз, ОАВ ва блогерларнинг диққат-марказидан ўрин олди. МОҚда ўтган тантанали тадбирдан сўнг иштирокчиларнинг барчаси ажратилган сайёҳлик автобусларида шаҳримиз кўчалари бўйлаб ҳамюртларимиз кўз ўнгида "Янги Ўзбекистон" боғига йўл олишди.

Дунёнинг энг ёш жаҳон чемпионига 2 хонали уй, 250 миллион сўм ва давлат мукофоти топширилди

Хабарингиз бор, 26-30 декабрь кунлари Польшада шахматнинг блиц ва рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиб, унда ҳамюртимиз, 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов рапид йўналишида чемпионликни қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, ушбу муваффақият бир неча кун давомида спорт оламидаги барча нашрларни ларзага келтирди.

Томас Бах: “Токио-2020 энг кўп томоша қилинган Олимпия ўйинлари бўлди”

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг бутун дунёдаги Олимпия оиласига йўллаган Янги йил табриги эълон қилинди. Унда ХОҚ раҳбари ортда қолган Токио-2020 Олимпия ўйинлари биргаликда юқори савияда ўтказилгани, мусобақа шу пайтгача энг кўп кўрилган Олимпиада бўлганини алоҳида таъкидлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.