Тошкентда ўтган Халқаро оғир атлетика федерациясининг Конгрессидан сўнг ушбу спорт тури бўйича яқин йиллар ўтказиладиган турли ёшдаги жаҳон чемпионатларига мезбонлик қилувчи мамлакатлар эълон қилинди. Унга кўра, бўлажак мусобақалар мезбонлиги қуйидаги давлатларга берилди: 2023 йил:Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – АлбанияЁшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – МексикаКатталар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Саудия Арабистони 2024 йил:Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – ПеруЁшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Испания 2025 йил:Катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Норвегия Манба: Olympic.uz
Халқаро дзюдо федерацияси йил якунидан аввал дзюдочиларнинг янгиланган рейтинг жадвалини эълон қилди. Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасида яна пешқадамга айланди.
Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида йилнинг сўнгги дзюдо мусобақаси - катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақанинг сўнгги учинчи куни эркаклар -100, +100 кг, аёллар эса -78 ва +78 кг вазн тоифаларида татамига чиқадилар.
Пойтахтимиздаги “Универсал” мажмуасида ўтаётган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ҳам иккинчи кун баҳслари якунланди. Бугунги дастур билан “классик” курашчиларнинг иштирокидаги беллашувлар ниҳоясига етди.
ESPN нашри Миллий хоккей лигаси (МХЛ) ўйинчиларининг яқинлашиб келаётган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларидаги иштироки бўйича хабар чоп этди. Манбанинг таъкидлашича, океан ортининг юқори лигасида ўйнайдиган хоккейчилар бўлажак қишки Олимпия ўйинларида иштирок этмайди.
Халқаро оғир атлетика федерациясининг маълум қилишича, Париж-2024 Олимпия ўйинларида ушбу спорт вазн тоифалари 4 тага қисқартирилди ва 10 та вазн тоифасига тушди. Спортчилар жорий йил Токио-2020 Олимпиадасида 14 вазнда (эркак ва аёлларда 7 тадан тоифа) беллашишган бўлса, Париж-2024 да бу тоифалар қисқармоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида бир неча спорт турлари бўйича баҳслар ўтказилмоқда. Шу жумладан, самбо бўйича баҳслар ҳам XXX Спартакиада дастуридан ўрин олган.
Маълум қилганимиздек, бугун дзюдо бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионати старт олди. Регламентга кўра, биринчи кун енгил вазн тоифасидаги дзюдочилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Бугундан пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси” ҳамда “Универсал” спорт саройларида икки ажойиб спорт турларида катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати бошланади. 21-23 декабрь кунлари “Юнусобод спорт мажмуаси”да юртимизнинг энг кучли дзюдочилари мамлакат биринчилиги учун баҳс олиб боришади.
Бугун, 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди. Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан 502 нафар боксчи 15 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Жорий йил 9-20 декабрь кунлари Италиянинг Кети шаҳрида 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида гандбол бўйича «ABRUZZO CUP-2021» халқаро турнири ўтказилди. Италия гандбол федерацияси томонидан уюштирилган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
Россиянинг «неКАРАтэ» номли Youtube-канали Тошкентда ўтказилган профессионал бокс жанглари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, унда 7 нафар ўзбекистонлик спортчи рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси ғалаба қозонишди.
Кўтаринки кайфиятда ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг пойтахтимизда IWF (Халқаро оғир атлетика федерацияси) конгресси бошланди. Унда ташкилотнинг ортда қолган йилдаги сарҳисоби, янги режалар муҳокама қилинмоқда.
Бугун, 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди. Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан 502 нафар боксчи 15 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Испанияда аёллар ўртасида гандбол бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Норвегия терма жамоаси ўз тарихида тўртинчи бор чемпионликни расмийлаштирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.