Янина Кускова Осиё чемпионатидаги иккинчи олтин медалини қўлга киритди

Велоспорт бўйича терма жамоамиз вакиласи Янина Кускова Тожикистонда ўтаётган қитъа биринчилигида навбатдаги олтин медалга сазовор бўлди. Бугун 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги алоҳида стартда спортчимиз энг яхши натижани қайд этди.

3х3 баскетбол: Қизларимиз Жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга кирита олишмади (видео)

Қатарда баскетболнинг 3х3 йўналиши бўйича Жаҳон кубоги йўлланмаси учун Осиё минтақасининг саралаш мусобақаси бўлиб ўтди. Унда аёллар жамоамиз финалгача етиб борди.

Усик ва Жошуаларнинг реванш жанги қачон бўлади?

Промоутер Эдди Хирн оғир вазн тоифасидаги чемпион Александр Усик ва экс-чемпион Энтони Жошуалар ўртасидаги реванш жангининг вақти ва жойи ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. “Жанг ўтказиш учун жой бўйича бутун дунёдан тўрт-бешта таклиф бўлди.

Шумахернинг ўғли Саудия Арабистонидаги гран-прида ҳалокатга учради (видео)

Haas жамоаси ҳайдовчиси Майк Шумахер Саудия Арабистони Гран-присининг бугунги саралаш босқичи пойгасида ҳалокатга учради. Пойгаларнинг иккинчи сегментида 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, катта тезликда деворга бориб урилган.

Таиланддан хушхабарлар давом этади

Районг шаҳрида ўтказилаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги куни ҳам ортда қолди. Кутилганидек, бугунги баҳслар ҳам жамоамиз учун муваффақиятли якунланиб, қатор медалларни қўлга киритдик.

Душанбедаги Осиё чемпионатида навбатдаги олтин медални қўлга киритдик

Тожикистон пойтахтида ўтказилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида делегациямиз яна бир олтин медалга сазовор бўлди. Бугун ҳамюртимиз Анна Кускова ёшлар орасида энг яхши натижани қайд этди.

Баскетболчиларимиз Жаҳон кубоги йўлланмаси учун баҳс олиб боришади

Қатар пойтахтида 3х3 баскетбол бўйича Жаҳон кубоги йўлланмаси учун Осиё минтақаси саралаш босқичи ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган аёллар жамоамиз бугун жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритиши мумкин.

Ўзбекистонлик боксчи Фаррух Жўраев техник нокаут эвазига Камшибек Кункабаевга ютқазиб қўйди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.Унда ўзбекистонлик Фаррух Жўраев (6-6-1, 2 КО) ҳам иштирок этди.

Гандбол: Қизларимиз Осиёда учинчи бўлишди, Сарвиноз эса энг яхши ўйинчи деб топилди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида гандбол бўйича 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ИХ Осиё чемпионати баҳслари ўз якунига етди. Дунёда пандемик вазият ҳанузгача барҳам топмагани боис мусобақада атиги 5та жамоа қатнашди.

Таиландда яна бир бор мадҳиямиз янгради

Таиландда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Спортчиларимиз куннинг иккинчи ярмида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, яна 6 та медалга сазовор бўлишди.

Дзюдочиларимизнинг Анталия «катта дубулға» турнири учун таркиби билан танишинг

1-3 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича «катта дубулға» туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Дунёнинг 70 дан зиёд мамлакат вакиллари иштирок этиши кутилаётган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам ғолиблик учун татамига чиқишади.

Оғир атлетика: Хитой жаҳон чемпионатини қабул қила олмайди

Бу ҳақда Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) маълум қилди. Жорий йил бир қатор спорт турлари бўйича Париж-2024 ўйинларига рейтинг очколарни тақдим этадиган спорт мусобақалари ўтказилиши белгиланган. Ана шундай баҳслардан бири шу йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Хитойнинг Чунцин шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида ўтадиган жаҳон чемпионати ҳисобланаётган эди. Бироқ, 23 март куни Хитой оғир атлетика федерацияси мамлакатда коронавирус касаллигининг янги тўлқини ёйилиши сабабли ушбу чемпионатни қабул қила олмаслиги бўйича Халқаро оғир атлетика федерациясига мурожаат йўллади. Айнан ушбу чемпионатда жаҳон оғир атлетикачилари 2024 йилги Олимпия ўйинлари учун илк рейтинг очколарини жамлаши лозим эди.  Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) сайтининг маълум қилишича, ҳозирда мазкур чемпионатни қабул қиладиган янги номзод давлат қидирилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Олимпия ўйинларидаги оғир атлетика баҳсларининг эркаклар ва аёллар ўртасидаги вазн тоифалари 5+5 этиб тасдиқланган.

Волейболнинг Ўзбекистондаги ҳолати: спортчиларимизнинг жаҳон майдонига чиқиш имконияти қандай?

Волейбол дунёдаги энг оммавий спорт турларидан бири саналади. Жаҳонда букмекерлар ўртасида энг машҳур компаниялардан бири ҳисобланган "Ligalbit"нинг маълумотига кўра, волейболга қизиқувчилар, ўйинларни бевосита томоша қилувчилар 900 миллион нафардан ортиқни ташкил этади.

Конор Макгрегор ҳибсга олинди. Спортчи машинани хавфли бошқаргани айтилмоқда

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор машинани хавфли бошқаргани туфайли ҳибсга олинди.Хабарга кўра, спортчининг 170 минг евролик Bentley автомобили ҳам вақтинчалик мусодара қилинган.

Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси фаолиятини якунлади

Айни пайт WTA тасниф жадвалида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлиб турган австралиялик Эшли Барти фаолиятини якунлаганини маълум қилди. “Мен биринчи бор бу мавзуда баралла сўз очдим.

Россиялик шахматчи Сергей Карякин 6 ойга дисквалификация қилинди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) россиялик гроссмейстер Сергей Карякинни олти ойга дисквалификация қилди.FIDE Карякинни этика кодексининг 2.2.10 банди (шахмат ва FIDE обрўсига доғ тушириш) бўйича айбдор деб топди ва уни олти ой муддатга ташкилот таснифидаги ҳар қандай мусобақалардан четлатди.

Париж-2024 учун 13.4 миллион чипта сотувга чиқарилади

Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун умумий ҳисобда 13.4 миллион дона чипта сотувга чиқарилади. Бу ҳақида ташкилий қўмита маълум қилмоқда.

Биатлонда Олимпиада мавсуми якунланди

2021 йилнинг 27 ноябрь куни Швециянинг Эстерсунд шаҳрида старт олган биатлон мавсуми ўз ниҳоясига етди. Норвегиянинг Холменколлен шаҳрида ўтган босқичдан сўнг барча йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Оғир атлетика. Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиқишди

Хива шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасидаги мамлакат биринчилиги ўз якунига етди. Сўнгги кун дастурида оғир вазнли полвонлар ўзаро баҳс олиб боришди.

Оғир атлетика. Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги кунида Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов иштирок этди

Хива шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасидаги мамлакат биринчилиги ўз якунига етди. Сўнгги кун дастурида оғир вазнли полвонлар ўзаро баҳс олиб боришди.

Спорт гимнастикаси: Жаҳон кубогининг сўнгги кунида яна бир медаль

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг жорий йилги учинчи босқичи ҳам ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида терма жамоамиз аъзолари навбатдаги медални қўлга киритишди.

Ҳаваскор боксда Баҳодир Жалоловга 4 марта ютқазган Қамшибек Қўнқабаев 25 март куни Фаррух Жўраев билан жанг қилади

Ўзбекистонлик боксчи Фаррух Жўраев (6-5-1, 2 КО) 25 март куни Қозоғистон вакили Қамшибек Қўнқабаевга қарши рингга кўтарилади.Аслида Қўнқабаев ЖАР вакили Жонни Миллерга қарши рингга кўтарилиши керак эди.

Оғир атлетика: Етакчилар ишончни оқлашмоқда

Хоразмда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича мамлакат чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Ортда қолган навбатдаги кунда бир қатор вазн тоифаларида баҳслар ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Ҳамюртимиз Комил Рўзиев Осиё-Океания кураш конфедерациясига президент этиб қайта сайланди

Душанбе шаҳрининг марказида жойлашган Тожикистон Миллий кутубхонаси мажлислар залида Осиё-Океания кураш конфедерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Ушбу Конгресс Осиё-Океания кураш конфедерацияси раҳбариятига сайловлар бўлгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Оғир атлетика: Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов биринчи кун қаҳрамонлари

Хивада ўтаётган оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида катталар ўртасидаги баҳсларга старт берилди. Биринчи кун дастурида мухлислар Токио-2020 иштирокчиси Адҳамжон Эргашев, 2021 йилги жаҳон чемпиони Достон Ёқубов каби номдор полвонларнинг иштирокидан баҳраманд бўлишди.

Бектемир Мелиқўзиев проф боксдаги 10-жангида перулик рақибини 2-раунддаёқ нокаутга учратди (видео)

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Бектемир Мелиқўзиев (9-1, 7 КО) Тошкент вақти билан 20 март тонгида навбатдаги жангини ўтказди.Лос-Анжелесда бўлиб ўтган бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчи перулик Дэвид Сегаррага (34-8, 21 КО) қарши жанг қилди.

Самбо бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди

17-18 март кунлари Самарқандда самбо бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада қизлар ва йигитлар 7 тадан, умумий ҳисобда 14 та вазн тоифасида кураш олиб боришди.

Бектемир Мелиқўзиев 20 март тонгида профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади

Американинг Лос-Анжелес шаҳрида 20 март, якшанба тонгида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.Мазкур жанг оқшомида профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (8-1, 6 КО) иштирок этади.

Чусовитина яна бир бор шоҳсупага кўтарилди

Шу кунларда Мисрнинг Қоҳира шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб иштирок этишаётгани таҳсинга лойиқ.

Енгил атлетика бўйича ЖЧ. Саъдуллаева 6-ўринни эгаллади, Радзивил кучли ўнликка кирди

Сербиянинг Белград шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Хабар берганимиздек, ушбу мусобақада икки нафар ҳамюртимиз Светлана Радзивил ҳамда Сафина Саъдуллаева иштирок этишди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.