Махачев Роналду ва Месси ўртасида танлов қилди

Россиялик аралаш яккакураш устаси ва енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев кимни кўпроқ ёқтириши ҳақида гапирди: Лионель Месси ёки Криштиану Роналду. Жангчининг сўзларига кўра, у яқинда Роналдунинг Саудия Арабистонига, Мессининг эса АҚШга кўчиб ўтиши туфайли ўз фикрини ўзгартирган.

Хабиб самолётдан тушириб юборилди

UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан жанжаллашиб қолгани сабабли самолётдан тушириб юборилди. Спортчи фавқулодда чиқиш жойи яқинига ўтирган, стюардесса ундан "Фавқулодда вазиятда йўловчиларга ёрдам беришга тайёрмисиз ёки йўқ"—дея савол берган.

Ўзбекистонлик каратэчи қиз Грузияда шоҳсупага кўтарилди

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида каратэ WKF бўйича жаҳон рейтинг балларини берувчи “ А” cерияси таснифида ўтаётган мусобақада ўзбекистонлик спортчи совриндорлар қаторидан жой эгаллади. 87 та давлатнинг минг нафардан зиёд каратэчилари иштирок этаётган йилнинг илк рейтинг турнирида бош мураббий Сулаймон Юсупов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоасининг 16 нафар аъзоси Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

UFC. Богдан Гусковнинг жанги бекор бўлди, Рамазон Темировники эса тасдиқланди

19 январь куни АҚШда UFC-311 турнири ўтказилади.Ушбу мусобақа доирасида ўзбекистонлик MMA устаси Богдан Гусков бразилиялик Жонни Уокерга қарши октагонга кўтарилиши керак эди.

Лос-Анжелесдаги Махачев иштирокидаги UFC турнири қолдирилмайди

18 январь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган UFC 311 турнири Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари давом этаётганига қарамай қолдирилмайди. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида Intuit Dome матбуот хизмати хабар берди.

Қиличбозлик: Зайнаб Дайибекова Тунисда ҳонгконглик спортчи билан беллашади

Тунисда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ўтаётган Гран-при турнирининг биринчи кунида аёллар ўртасидаги дастлабки саралаш баҳслари ташкил этилди. Муросасиз баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Фернанда Эррера ва Гулистан Пердибаева рақибларини доғда қолдирган ҳолда 1/32 финал босқичида курашни давом эттирадиган бўлди.

Нодирбек Абдусатторов энг даромадли шахматчилар рўйхатидан жой олди

Халқаро шахмат федерацияси тизимидаги сhess.com тизими 2024 йилда шахмат турнирларида энг катта мукофот пулларини қўлга киритган шахматчилар рўйхатини эълон қилди. Келтирилган рўйхатга кўра, 2024 йил классик шахмат бўйича жаҳон чемпионлигига эришган ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу 1 миллион 577 минг 842 доллар, Дин Лижэнь 1 миллион 183 минг 600 доллар, Магнус Карлсен 639 минг 369 АҚШ доллари билан дунёнинг энг даромадли шахматчилари сифатида эътироф этилди.

Паралимпия чемпионлари иштирокида учрашув ўтказилди

Бугун пойтахтимиздаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети академик лицейида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда Паралимпия ўйинлари чемпиони Гулжаной Наимова ҳамда кумуш медал соҳиби Зиёда Исоқова, шунингдек, ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

Теннис. Гаэль Монфис ASB Classic финалида ўйнайди

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида теннис бўйича ATP 250 тоифасига кирувчи турнир якунига етиб бормоқда. Дунёнинг 52-ракеткаси бўлиб турган Гаэль Монфис мусобақанинг финалига йўл олди.

ММА. Перейра Волковга қарши жанг қилиши мумкин

UFC чемпиони Алекс Перейра Александр Волков билан тўқнаш келиши мумкин. Бу ҳақида бразилиялик журналист Лаэрте Виана маълум қилди.

Жон Жонсга 30 миллион доллар гонорар берилиши ҳақидаги хабар рад этилди

UFC шарҳловчиси Жо Роган Жон Жонснинг Аспиналл билан жанг учун оладиган гонорари ҳақидаги хабарни инкор этди. "Жон Жонс Аспиналл билан жанг учун 30 миллион доллар олишни истаётгани ҳақида эшитдим.

Шахмат: Йил якунлари ва келажак режалари муҳокамаси бўлиб ўтди

Бугун, Халқаро шахмат академиясида Ўзбекистон шахмат федерациясининг “2024-йил якунлари ва 2025-йилдаги режалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб, Федерация томонидан 2024-йилда амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Туркиянинг етакчи тиббиёт клиникалар тармоғи билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Бугун тиббиёт соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Туркиянинг "Мемориал" клиникалар тармоғи вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Спорт тиббиёти бўлими бошлиғи, профессор Нодиржон Турсунов ҳамда "Мемориал" клиникалар тармоғи вакиллари - Нафосатхон Гулямова ва Шахноза Хайдарова иштирок этди.

Исроил Мадримов - Теренс Кроуфорд жанги йилнинг энг яхшиси бўлиши мумкин

Нуфузли The Ring журнали бир нечта номинация бўйича 2024 йилнинг энг яхшиларини аниқламоқда. Эътиборлиси, супер яримўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримовнинг америкалик машҳур Теренс Кроуфордга қарши чемпионлик ҳимоя жанги йилнинг энг яхши оқшоми номинациясига киритилган.

Хоккей викторинасида иштирок этинг ва «Ҳумо» - «Кулагер» ўйинига чипта ютиб олинг

Stadion.uz веб-сайти ва Ўзбекистон хоккей федерацияси мухлисларни Викторинада иштирок этишга таклиф этади. Эътиборингизга 10 та савол тест шаклида тақдим этилади.

Хоккей бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони вафот этди

Хоккей бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони Валентин Хардин вафот этди Собиқ хоккейчи, мураббий ва ҳакам 86 ёшда эди. У миллий терма жамоа билан тўрт марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритди ва 1974 йилда СКА-Свердловск клуби билан биринчи марта Европа чемпионлар кубогини қўлга киритди.

Бокс. WBC 2024 йилнинг энг яхши боксчиларини эълон қилди

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) якунига етган 2024 йилнинг энг яхши эркак ва аёл боксчиларини аниқлади. Супероғир вазн тоифасида WBC, WBA, WBO ва IBO йўналишларида амалдаги жаҳон чемпиони Александр Усик 2024 йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди.

Sports Illustrated Александр Усикни йил боксчиси деб топилди

Супероғир вазн тоифасида асосий камарлардан учтасини ўзида сақлаб турган Александр Кличко WBC томонидан йил боксчиси деб топилганди. Дунёга машҳур Sports Illustrated нашри ҳам украиналик жаҳон чемпионини 2024 йилнинг энг яхши боксчиси деб эълон қилди.

Бокс. Наоя Иноуэ мутлақ чемпионлик унвонини йўқотади, Аҳмадалиев автоматик тарзда тўлақонли чемпионга айланиши мумкин

Япониялик боксчи, иккинчи ўта енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэнинг WBA камаридан маҳрум бўлиши кутилмоқда. Ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевнинг промоутери Эдди Хирннинг айтишича, Иноуэ мексикалик Алан Пикассо билан жанг қилишга рози бўлган.

Спорт кураши бўйича терма жамоа вакиллари машғулотларга киришди

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ўқув-машғулот йиғинларига киришди. Машғулотлар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ташкил қилинмоқда.

Қиличбозларимиз Колумбиядаги Жаҳон кубогини олтита медал билан тугатишди

Саблячиларимиз Колумбиядаги Жаҳон кубогини олтита медал билан тугатишди. Ёш қиличбозларимиз Колумбияда ўтган сабля бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичини юқори нотада якунлашди.

Эймантас Станионис Шаҳрам Ғиёсовга қарши жангдан қочишга уриняпти

Яримўрта вазн тоифасида IBF чемпиони Жейрон Эннис (33-0, 29 КО) ҳамда WBA чемпиони Эймантас Станионис (15-0, 9 КО) ўзаро жанг қилиш бўйича музокара ўтказмоқда. "Умид қиламанки, биз келишувни муваффақиятли якунлай оламиз", дея вазиятга муносабат билдирган Энниснинг промоутери Эдди Хирн.

ММА. Фергюсон Хабибга кескин жавоб қайтарди

UFC жангчиси Тони Фергюсон Хабиб Нурмагомедовнинг доғистонлик ММА жангчилари етакчилиги ҳақидаги гапларига муносабат билдирди. "Жим бўл, бақалоқ.

Теннис. Соболенко Брисбендаги турнирда ғалаба қозонди

Дунёнинг биринчи ракеткаси Арина Соболенко Брисбендаги турнирда чемпионлик унвонини ҳимоя қилди. У финалда дунёнинг 107-ракеткаси, россиялик Полина Кудерметовага қарши кортга чиқди.

Рамазон Темировнинг UFC'даги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Супер енгил вазн тоифасида жанг қилувчи ўзбекистонлик ММА жангчиси Рамазон Темировнинг UFC'да навбатдаги жангини Чарлз Жонсонга қарши ўтказади. Манбага кўра, 1 март куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC Fight Night турнирида супер енгил вазн тоифаси вакиллари Рамазон Темиров ҳамда Чарлз Жонсон октагонга кўтарилади.

Олимпиадаларда ўзбек полвонларига мағлуб бўлган машҳурлар

Олимпия ўйинларида атлетларимиз шоҳсупага кўтарилиш учун дунёнинг кўплаб номдор спортчиларини мағлубиятга учратишган. Бугун бир қизиқ факт билан бўлишмоқчимиз.

Исроил Мадримов АҚШда Ортисга қарши жанг учун тайёргарликни бошлади

Супер яримўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз, собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримов кейинги жанги учун машғулотларга киришди. У 22 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида WBC Interim чемпиони Вержил Ортисга қарши рингга кўтарилади.

Белал Муҳаммад Хабиб Нурмагомедов бошчилигидаги доғистонликларга ёрдам беряпти

Хабарингиз бор, 19 январь тонгида АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида UFC 311 турнири ташкил этилади. Унда уч нафар доғистонлик спортчилар, жумладан, енгил вазн чемпиони Ислам Махачев, Умар Нурмагомедов ҳамда Тагир Уланбеков октагонга кўтарилади.

Бокс. 2025 йил ҳисобидан илк WBA рейтинги эълон қилинди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Ушбу рейтингдан 6 боксчимиз ўрин олган бўлиб, Муроджон Аҳмадалиев вақтинчалик чемпион сифатида қайд этилган.

Бокс. Шоҳжаҳон Эргашев баҳоргача жанг ўтказиши мумкин

Биринчи яримўрта вазн тоифасидаги професионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жанги бўйича тафсилотларни очиқлади. "Машғулотларни давом эттиряпман.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.