Париж-2024. Лазизбек Мулложонов – Олимпиада чемпиони!

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лазизбек Мулложонов Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди. Муросасиз руҳда ўтган финал жангида юртдошимиз озарбайжонлик Альфонсо Домингесни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Париж-2024. Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Олимпиада чемпиони!

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев -71 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди. Муросасиз руҳда ўтган финал жангида юртдошимиз мексикалик Марко Алваресни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Париж-2024. Озода Собиржонова бронза медали учун жанг қилди

Таеквондочимиз Озода Собиржонова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали учун даянга чиқди. -67 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз белгиялик Сара Чарига имкониятни бой берди ва шу нуқтада иштирокини якунлади.

Олимпиада-2024. Футбол. Финал. Испания даҳшатли ўйинда мезбон Францияни қўшимча таймларда енгди

Францияда давом этаётган Олимпиада ўйинларида футбол спорт туридан баҳслар якунланди. Финалда мезбонлар Франция Испанияга қарши майдонга чиқди.

Жавраил Шапиев Париж-2024 Олимпиадасини бешинчи ўринда якунлади

Эркин курашчимиз Жавраил Шапиев -86 кг вазн тоифасининг бронза медали учун кураш олиб борди. Америкалик номдор Арон Брукс билан беллашган ҳамюртимиз муросасиз баҳсда имкониятни бой берди ва Олимпия ўйинларини кучли бешликда тугатди.

Жавраил Шапиев Париж-2024 Олимпиадасини бешинчи ўринда якунлади

Эркин курашчимиз Жавраил Шапиев -86 кг вазн тоифасининг бронза медали учун кураш олиб борди. Америкалик номдор Арон Брукс билан беллашган ҳамюртимиз муросасиз баҳсда имкониятни бой берди ва Олимпия ўйинларини кучли бешликда тугатди.

Париж-2024. Озода Собиржонова мусобақадаги иштирокини давом эттиради

Таеквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медал қўлга киритишга яқин. -67 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз Озода Собиржонова ўтиш босқичида таиландлик Сасикам Тонгханни мағлубиятга учратиб, бир оздан сўнг бронза медали учун даянга кўтариладиган бўлди.

Париж-2024. Ғуломжон Абдуллаев бронза медалига эга чиқди!

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида яна бир медаль. Унга эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев муаллифлик қилди.

Президент Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочимиз Улуғбек Рашитов ва боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари спортчиларни қизғин табриклаб, терма жамоамиз томонидан бир кун ичида Олимпиаданинг иккита олтин медали қўлга киритилгани Ўзбекистон спорти учун тарихий воқеа бўлганини катта мамнуният билан қайд этди.

Париж-2024. Икки таэквондочимиз бронза учун курашади

Таэквондочиларимиз Жасур Жайсунов ва Озода Собиржонова бронза медали учун курашишадиган бўлди. Ҳамюртларимизни биринчи даврада мағлуб этган рақиблари финалгача етиб боришгани боис, атлетларимиз учинчи ўрин учун баҳс олиб боришади.

Париж-2024. Разамбек Жамалов финалда!

Узоқ йиллик танаффусдан кейин ўзбекистонлик эркин курашчилар яна Олимпия ўйинларида финалида. -74 кг вазн тоифасида иштирок этаётган терма жамоамиз аъзоси Разамбек Жамалов ярим финалда тожикистонлик Виктор Рассадинни мағлубиятга учратиб, эртага бўлиб ўтадиган финал йўлланмасига эга чиқди.

Париж-2024. Гимнастикачи қизларимиз эртага бўлиб ўтадиган финалга йўлланма олишди

Бадиий гимнастика бўйича гуруҳ машқи йўналишининг саралаш босқичи ортда қолди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Мумтоза Исъҳоқзода, Шаҳзода Ибрагимова, Ирода Содиқова, Эвелина Аталянс ҳамда Амалия Мамедова 64.000 балл билан 7-ўринни эгаллашди.

Париж-2024. Разамбек Жамалов ярим финалда!

Эркин курашчимиз Разамбек Жамаловдан (-74 кг) яна бир ғалаба. Чорак финални албаниялик Чермен Валиевга қарши ўтказган спортчимиз ишончли ҳаракатлари билан баҳсни ўз фойдасига ҳал қила олди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Париж-2024. Игорь Мялин иштирокини якунлади

Хабар бериб ўтганимиздек, ўзбекистонлик спортчилар Олимпия ўйинларида сувга сакраш дастурида ҳам дебют қилишди. 10 метрли платформадан сакраш бўйича иштирок этган Игорь Мялин саралашда 357.10 балл жамғарди ва 21-натижани қайд этди.

Париж-2024. Янги зеландиялик велоспортчи трекда чемпион бўлди

Янги зеландиялик спортчи Эллесс Эндрюс велоспорт бўйича трекда Олимпиада олтин медалини қўлга киритди. Нидерландиялик Хэтти ван де Воу маррага иккинчи бўлиб етиб келди.

Париж-2024. Пляж волейболида финалчилар маълум бўлди

Немис пляж волейболчилари Нильс Элерс ва Клеменс Виклер Олимпия ўйинларининг сўнгги босқичига йўл олди. Ярим финал учрашувида Элерс ва Виклер норвегиялик Андерс Мол/Кристиан Сёрум тандемини (Токио-2020 Олимпия ўйинлари ғолиби) мағлуб этишди.

Швециялик сузувчи ўз дастурида иштирок этишдан бош тортди

Швециялик сузувчи Виктор Йоханссон Париж Олимпиадасида очиқ сувда 10 км масофага сузишдан бош тортди. “Тиббиёт штаби менга бундай қилмасликни маслаҳат берди.

Хитойлик атлет Олимпиаданинг бир нечта рекордларини янгилади

2023-йилги жаҳон чемпиони, хитойлик Шифанг Ло Олимпиадада оғир атлетика бўйича 59 килограммгача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта Олимпия рекордларини ўрнатди. Шифан Луо даст кўтаришда 107 кг, силтаб кўтаришда 134 кг (ҳар иккала натижа ҳам аввалроқ Олимпия ўйинларида қайд этилмаган эди).

Нидерландиялик Олимпия чемпиони Сенадаги сув ҳақида гапирди

Очиқ сувда сузиш бўйича нидерландиялик сузувчи Шарон ван Раувендаал Олимпия ўйинларида 10 км масофага сузишда финалда ғалаба қозонганди ва сузиш вақтида Сена дарёсидаги сув оғзига кириб кетганини тан олди. Эслатиб ўтамиз, Парижда Шерон 10 км масофага сузишда ўз фаолиятидаги иккинчи олтин медални қўлга киритди.

Гонконглик спортчилар Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлса, қанча мукофот пули олади?

Гонконглик спортчилар Париждаги Олимпия ўйинларида совринли ўринлар ва ғолиблик учун қанча пул олишлари маълум бўлди. Бу ҳақда Boston Globe нашри хабар бермоқда.

Хитойлик Сийи Се яна Олимпиада чемпиони бўлди

Токио-2020нинг икки карра чемпиони, тўрт карра жаҳон чемпиони, хитойлик Сийи Се Олимпиадада уч метрга трамплиндан сакрашда олтин медални қўлга киритди. Бу Токиодаги чиқишидан сўнг фаолиятини тўхтатган Сийи Се учун ушбу йўналишдаги иккинчи Олимпия олтинидир.

“Мен бу юртда туғилганимдан фахрланаман” — Улуғбек Рашитов

Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов кетма-кет иккинчи марта Париж Олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди. Улуғбек финалда иорданиялик Заид Каримни мағлуб этди.

Париж-2024. Бугун 9 нафар ҳамюртимиз медаллар учун баҳсларда иштирок этади (+рўйхат)

Бугун жорий Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун аҳамиятли кунлардан бири. Боиси, бугунги баҳслардан кейин делегациямиз умумжамоа ҳисобида сезиларли даражада юқорилаш имкониятига эга.

Гирманинг аҳволи қандай?

Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) коммуникациялар бўйича директори Марк Адамс 3000 м масофага тўсиқлар оша югуриш бўйича 2020 йилги Олимпиаданинг кумуш медали совриндори, жаҳон рекордчиси эфиопиялик Ламехи Гирманинг аҳволи ҳақида маълумот берди. Париждаги Олимпиадада тўсиқлар оша югуриш мусобақасининг финалида Гирма даҳшатли тарзда йиқилиб, сўнгги тўсиқлардан бирига дош беролмай, бошининг орқа қисмига зарба қабул олди.

Париж-2024. Медаллар жамғариш бўйича етакчиликда ўзгариш бўлдими?

Айни кунларда Парижда Олимпия баҳслари давом этмоқда. Қуйида медаллар жамғариш бўйича 8 августдаги ҳаолат билан танишиб чиқинг.

Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросимида Том Круз хавфли чиқишни намойиш қилади

Машҳур Голливуд актёри Том Круз Париждаги Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросимида “Миссия: имконсиз” фильми услубида хавфли каскадёрлик кўринишини намойиш қилади. 62 ёшли актёр Олимпия байроғини кўтарган ҳолда "Стад де Франц" томидан арена майдонига тушади.

Париж-2024. Германиялик байдаркачилар ҳам олтин медалга эга чиқди

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақалари давом этмоқда.  Эркаклар ўртасидаги 500 метрга байдаркада тўртлик баҳсларида 1:19,80 дақиқа вақт билан Германия терма жамоаси олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўринни Австралия спортчилари (1:19,84), кучли учликни эса Испания (1:20,05) вакиллари якунлади.

Париж-2024. Янги Зеландиялик байдаркачилар олтин медалга эга чиқди

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақалари давом этмоқда. Янги Зеландия терма жамоаси аёллар ўртасида 500 метрга байдаркада тўртлик баҳсида олтин медални қўлга киритди.

Ямайка терма жамоаси Олимпия тарихида анчадан бери бундай ҳолатга тушмаган эди

Ямайка эркаклар терма жамоаси 2004-йилдан бери биринчи марта Олимпия ўйинларида 4х100 метрга эстафетада финалга чиқа олмади. Ямайкалик спортчилар 38,45 балл билан турнирни якунланди.

Париж-2024. 9 август куни медаллар учун баҳсларга киришадиган ўзбекистонлик спортчилар

Париж олимпиадасида 9 август куни ўзбекистонлик қуйидаги спортчилар медаллар учун баҳсларда иштирок этишади:12:09. Таэквондо. Аёллар. 67 кг.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.