Деҳқон ва томорқа хўжаликлари уч ойда салкам ярим миллион тонна гўшт етиштирди

2024 йилнинг январь–март ойларида республикадаги деҳқон ва томорқа хўжаликлари томонидан жами 477 519 тонна (тирик вазнда) гўшт етиштирилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

ОТМга кириш тест синовлари 14-28 июль кунлари ўтказилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш, шу жумладан, давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун имтиҳонларни “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилди.  Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов гапирди.

Тошкентда тунда учта машина иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 13 июнь куни соат 01:00 ларда Чилонзор тумани  Бунёдкор кўчасида инсон ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи 1997 йилда туғилган М.А.

«Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

12−13 июнь кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу бўйича шошилинч Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.

Маҳаллий поезд қатновлари учун чипта нархи 25 фоизга қимматлайди

Жорий йилнинг 1 июль санасидан «Насаф», «Шарқ», «Ўзбекистон» поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга ошади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳайит куни Тошкентда барча турдаги юк транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

Жорий йилнинг 16 июнь куни пойтахтдаги 121 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида тирбандлик юзага келди

Ўзбекистон билан Қозоғистон чегарасидаги айрим ўтказиш пунктларида одамлар ва транспорт воситалари тирбандлиги келиб чиқмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати муносабат  билдирди.

Хитойда ҳиссиётларни ифода этадиган робот яратилди

Хитойнинг шимоли-шарқий қирғоғи бўйидаги Далян шаҳрида психотерапияда қўлланилиши мумкин бўлган гиперреал одамсимон роботларни ишлаб чиқилмоқда. Одамсимон  роботлар —  яратиш учун энг мураккаб робот тури, кашфиётчилар сунъий интеллектдан инсон хатти-ҳаракатларини таниб олиш ва унга тақлид қилишни ўрганиш мақсадида  фойдаланадилар.

Тошкентда юк машинаси 3 ёшли болани босиб кетди

Тошкент шаҳри Учтепа туманида юк машинаси 3 ёшли боғча бўласини босиб кетди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида маълум қилинди.

Жиззах вилояти прокуратурасининг прокурори пора билан ушланди

Жиззах вилояти прокуратурасининг прокурори пора билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентда чанг бўронларининг статистик кўрсаткичлари таҳлил қилинди

Атмосфера ҳавосини чанг билан ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар Тошкент шаҳри аҳолиси учун долзарб ҳисобланади. Тадқиқотда 1981-2021 йиллардаги ер юзасидаги кузатишлар асосида Тошкент-Обсерватория метеорология станциясида қайд этилган чанг бўронларининг статистик кўрсаткичлари таҳлил қилинган.

«Uzbekistan Airways» қўшимча авиақатновлар жорий қилмоқда

Қурбон Ҳайит байрами муносабати билан, республика ичидаги авиайўналишларга бўлган талаб ва қизиқишни инобатга олган ҳолда, «Uzbekistan Airways» қўшимча авиақатновлар жорий қилинмоқда. Бу ҳақда компания хабар берди.

«Қурбон ҳайити»да Тошкент метроси соат 03:00 дан 10:00 га бепул хизмат кўрсатади

2024 йил 16 июн — Қурбон Ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонги соат 03:00 дан иш фаолиятини бошлайди.  Бу ҳақида «Тошкент метрополитени» хабар берди.

“Ҳисорак” сув омбори ёрилгани ҳақида хабар тарқатганларга жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти ИИБнинг маълум қилишича, Жорий йил 10 июнь куни  Шаҳрисабз туманидаги  “Ҳисорак” сув омбори ҳақида интернет ижтимоий тармоғида баъзи фуқаролар ёлғон ахборот тарқатиб, одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига  зарар етказилишига сабабчи бўлган. Мазкур ҳолат бўйича  Шаҳрисабз туманида яшовчи  Д.У., Н.А.

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ маданият вакилларига табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари иштирокчиларига табрик йўллади. «Аввало, бугунги улкан воқеа – Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунларининг тантанали очилиши билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди

Бугун Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Кетрин Тай билан учрашди. Мулоқот давомида Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни фақатгина статистика – юқори кўрсаткичлар учун эмас, балки эътиборни, аввало, халқ манфаатлари ва фаровонлигига қаратиб, буни давлат сиёсати даражасига кўтарган ҳолда амалга ошираётгани таъкидланган.

Фикр ва намойиш

[1] Қаҳрамонлар: Собира Холдарова (1907–1984) – биринчи профессионал ўзбек журналистиМақсума Кариева (1903-1946) — Ўзбекистондаги биринчи актрисалардан бириЗулфия Умидова (1897–1980) – биринчи аёл шифокор, тиббиёт фанлари докториБашорат Мирбобоева (1916–2010) – биринчи аёл поезд машинисти ва парашютчиТамара Хонум (Петросян) (1906-1991) — атоқли раққоса, ўзбек рақси ўқитувчиси ва ислоҳотчиси.Шамсирой Хасанова (1917 – 1956) – биринчи профессионал ўзбек рассомиНеля Атауллаева (1931-1974) — биринчи ҳужжатли филм режиссёриИлария Райкова (1896–1981) – Ўзбекистон ва Тожикистоннинг атоқли олими, биология фанлари доктори.

Бухоро вилоятида чигирткалар галаси бартараф этилгани маълум қилинди

“Саросимага ўрин йўқ” Бухоро вилоятида чигирткалар галаси бартараф этилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълумот берди.

Сергилида машина устахонаси ёниб кетди

Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати Сергели туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди. Бугун, 11 июнь куни соат 13:24 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, 6 а-дахасидаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

“Мурожаатдан – даромадга” лойиҳаси доирасида 115 нафар хотин-қизлар ишли бўлди

Президент Халқ қабулхонасининг “Мурожаатдан – даромадга” лойиҳаси Бухоро вилояти Шофиркон туманида катта фестивалга айланди. Эрта тонгдан туман марказида ўтказилган соғлом ҳаёт учун “5000 қадам” юриш марафони Ёшлар боғидаги турли кўргазмалар-у китобхонлик анжуманига, ёш рассомлар учун маҳорат дарслари-ю ҳарбий-ватанпарварлик дастурларига, спорт мусобақалари-ю аҳоли даромадини ошириш йўлидаги эзгу амалларга уланиб кетди.

Судларда тергов судьяси лавозими жорий этилади — Президент Фармони

“Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-89-сон, 10.06.2024 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилади; жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими киритилади; жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартиби белгиланди; тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади; тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

2017-2023 йиллардаги Ўзбекистоннинг экспорт географияси сезиларли даражада кенгайди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг 2017-2023 йиллардаги экспорт географиясини таҳлил қилди. Мамлакатимиздан товарлар ва хизматлар экспорт қилинадиган давлатлар сони ва маҳсулотлар тури тобора ортиб бормоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.  Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Самарқандда Дамас икки нафар пиёдани уриб кетди

Тойлоқ туманида пиёдалар билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат бўйича Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.

Тожикистонда содир бўлган зилзила Сурхондарёда сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун, 11 июнь куни Тошкент вақти билан 09:13 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик; 68,15 градус шарқий узунлик.

Ўзбекистонда “Менинг боғим” лойиҳаси бўйича овоз бериш бошланди

“Менинг боғим” лойиҳалари бўйича оммавий овоз бериш жараёнларида бошланди.  Фуқаролар 2024 йилнинг 10-20 июнь кунлари “Очиқ бюджет ” ахборот порталида “Менинг боғим” лойиҳалари бўйича ўз таклифларини киритишлари мумкин.

Ҳокимларга 1 тадан туманни электр ва газ тежаш бўйича намуна қилиш топширилди

Аввал хабар берилганидек, бугун Президентраислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиш ўтказилди. Унда давлат раҳбари тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларнинг бу йил электр ва газни тежаш режаси қониқарсиз эканини, улар янада катта марра олиши шартлигини таъкидлади.

2017-2023 йилларда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,49 баробар ошди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда саноатни ривожлантиришда эришилган асосий натижаларни таҳлил қилди. 2017-2023 йилларда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,49 баробар ошди ва барча асосий тармоқларда ўсиш суръатига эришилди.

Электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади

Юртимизда электромобиллар сони охирги уч йилда 10 карра ошиб, 35 мингтага етди. Бу ҳақида Президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Энергоинспекция ҳар йили йирик электр ва газ истеъмолчилари рўйхатини эълон қилиб боради

Президент раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида энергия самарадорлиги, кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.