Нур қайтаргичли жилет кийиш пиёдалар учун мажбурий эмас — ИИВ ЙҲХХ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мазкур тартиб мажбурий бўлишига оид хабарлар тарқалган эди. ИИВ ЖХД ЙҲХХ тушунтириш берди.

ОКМК комбинат сабаб пойтахтда чанг бўлаётгани ҳақидаги хабарни рад этди

Комбинат «Ёшлик 1» конида ишлар қандай олиб борилаётгани ва шамол кўтарилишининг таъсири ҳақида баёнот берди. Олмалиқ кон-металлургия комбинати Тошкентдаги чангнинг асосий сабаби «Ёшлик 1» конининг янги участкасини очиш учун ОКМК томонидан амалга оширилган портлатиш ишлари эканлиги ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди.

"Қизларга нон ёпишни ўргатувчи авлод йўқолиб боряпти. Далада ҳамма ғўзапоя қолиб кетдику бу йил" — Сирдарё тумани ҳокими

Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов мактаб ўқувчи қизларига “Ҳаёт мактаби”дан дарс ўтилиб, уларга нон ёпишни ўргатишни таклиф қилди. Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов мактаблар негизида президент ташаббуси билан ташкил этилган "Ҳаёт мактаби" лойиҳаси ҳақида тўхталиб ўтиб, ҳаётий мисолларни келтириб ўтди.  “Ўқувчи қизларимизни ҳафтада бир кун ҳаётга ўргатиш куни бўлади.

Мактаб ўқувчилари ва пиёдалар тунги вақтда нур қайтаргичли жилет кийишлари керак бўлади

Энди йўлакларда ҳаракатланувчи пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади. ЎзАнинг хабар беришича, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уларнинг юзага келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган дастурлар доирасида куннинг қоронғи қисмида келгусида мактаб ўқувчилари, велойўлакда ҳаракатланувчи шахслар ва пиёдалар учун нур қайтаргичли жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади.  Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаментининг маълум қилишича, мактаб ўқувчилари ҳомийлик кўмаклари асосида нур қайтаргичли жилетлар билан таъминланади.

Ўзбекистонда тадбиркорларга қарши янги санкцияларга уч йиллик мораторий жорий этилди

Тадбиркорлик субъектлари уч йил муддатга янги турдаги жавобгарлик ва санкцияларни қўллашдан озод этилади. Президент фармонига кўра, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади.

Flynas авиакомпанияси Жидда ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқда

Рейслар ҳафтасига 4 маротаба мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган. Саудия Арабистонининг Flynas авиакомпанияси Жидда — Тошкент — Жидда йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда.

Ўзбекистонда жорий йилда янги биноларни қуриш ҳажми 1,6 баробар ортади

Уларни қуриш жараёнида ҳам кўп қаватли, ҳам ерости автотураргоҳлар ташкил этиш мажбурий талабга айланади. “Янги Ўзбекистон” массивлари ва 161 та бошқа массивларда янги уй-жойлар қуришнинг йиллик ҳажмлари 1,6 бараварга оширилиб, 90 мингга етказилади.

Мусулмонлар идораси бир қатор имом-хатибларни жазолади

Вазифасига виждонан ёндашмаган, диний соҳа ходими мақомига муносиб бўлмаган 1 нафар вилоят бош имом-хатиби ўринбосари, 2 нафар туман бош имоми ва 1 нафар имом-хатиб ишдан олинди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла ҳазратлари бир нечта имом-хатиб ишдан олиб, айримларига ҳайфсан берди.

Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан авиачипталарга 21 фоиз чегирма беради

Чегирмалар 18 мартдан 22 мартгача Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновлар учун амал қилади. Uzbekistan Airways 2023 йилнинг 18 мартидан 22 мартигача Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларининг эконом ва бизнес-класс тарифларига 21 фоиз чегирма эълон қилди.

ДХХ қатор вилоятларда қўшни давлатлардан олиб келинган 56 кг наркотик моддаларни мусодара қилди — видео

Сирдарё, Самарқанд, Тошкент ва Андижон вилоятларида “опий” ва “гашиш” гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди. Давлат хавфсизлик хизматининг хабарига кўра, Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тожикистондан мамлакатга контрабанда йўли билан ўтказилган 4 кг 810 гр “опий” ва 42 кг 892 гр “гашиш” моддалари тўхтатиб қолинди.

Ҳаракатнинг максимал тезлиги фақат айрим аҳоли пунктларида пасайтирилади

Янги чеклов Тошкент, Нукус, шунингдек, вилоят ва туман марказларига тааллуқлидир. Илгари бутун мамлакат бўйлаб тезликни 70 дан 60 км/соатгача камайтириш таклиф қилинган эди.

Барча мактабларда бепул овқатланиш ташкил этилади, ўқитувчиларнинг маоши оширилади — Президент қарори

2022-2026 йилларда Ўзбекистон таълим соҳасида касб-ҳунар таълими тизимини сифат жиҳатидан ошириш ва ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш режалаштирилган. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашишди — видео

Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳолатга изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчилари ўзаро йўловчи талашиб муштлашаётгани акс этган видео тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилган.

Тошкентда сохта пулларни сочиб, рақс тушган қизларнинг ота-оналари узр сўради — видео

Аввалроқ, мактаб ўқувчи қизлари пулларни сочиб, ўзларининг буюмларини эрим олиб берган дея кўз-кўз қилиб видео олишгани ижтимоий тармоқда тарқалди. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди, дея хабар берди Тошкент шаҳар ХТБ Матбуот хизмати.

​​Осиёдаги энг йирик авиакомпания Пекин ва Тошкент ўртасидаги парвозларни тикламоқда

Илк парвоз шу йилнинг 26 март куни амалга оширилади. Парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда педофилларни кимёвий ва жинсий бичиш амалиётини қонунчиликка киритиш таклиф қилинмоқда –видео

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида вояга етмаган қизларни зўрлаган шахсларга жазони кучайтириш таклиф қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Тошкентда қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Қалбаки 30 минг долларга эга бўлган шахс бу банкнотларни сотмоқчи бўлган. Прокуратура департаменти хабарига кўра, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида фуқаро С.С.

Фарғонадаги университетда абитуриентлар сунъий равишда имтиҳондан йиқитилгани аниқланди

Вилоятдаги Жисмоний тарбия ва спорт университетида абитуриентларнинг тўплаган балларига сохта ўзгартириш киритилган. Натижада, ҳақиқатда юқори балл тўплаганлар имтиҳондан йиқилган.

Нодавлат таълим ташкилотларида IT ўқишга кредит олиш учун ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 5 минг нафаргача фуқаро ахборот технологиялари йўналиши бўйича курсларда ўқиш учун таълим кредити олиши мумкин бўлади. Ҳукумат қарори билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  Низомга кўра, таълим кредитлари БҲМнинг 65 бараваригача бўлган миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатгача 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахсларга ажратилади.

АИ-80 бензини нархи ўзгармайди: солиқ имтиёзи йил охиригача узайтирилди

АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати декабрга қадар узайтирилди. АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Самарқандда ҳокимлик берган ерни $175 мингга сотмоқчи бўлган Миллий Гвардия ходими ушланди

Қўлга олинган шахс Миллий Гвардиянинг қўриқлаш бўлимида қоровул лавозимида ишлаган. ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Миллий Гвардия ходими ушланди.

Самарқандда ўқувчини уриб, унинг қулоқ пардасини йиртган мактаб директори жазоланди

Собиқ директор болани Тошкентда 3 марта даволатганини айтди. Аммо, боланинг отаси унинг қулоғи яхши эшитмаётгани ҳақида шикоят қилди.

Жиззахда туман суди ходими $2 минг пора билан ушланди — видео

ДХХ ва прокуратура ишни "ҳал қилиб бериш" учун $4 минг сўраган суд ходимини пора олаётган вақтида қўлга олди. Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Наманганда Damas ҳайдовчиси 25 нафар болаларни олиб ҳаракатланди — видео

Болалар ҳаётини хавф остига қўйиб, автомобилни бошқарган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди. Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан рейд ўтказилаётган вақтда туман ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Damas ҳайдовчиси тўхтатилган.

Тошкент вилоятида шаҳар прокуратураси терговчиси пора билан ушланди

Терговчи прокуратура биноси қоровули билан тил бириктирган. Қоровул фуқародан $9 минг олган вақтда ушланган.

Тошкентнинг 3 та туманида ноқонуний диний таълим берган шахсларга чора кўрилди

Сергели, Миробод ва Шайхонтоҳур туманларида 6 киши ноқонуний диний таълим беришда айбланиб, жазога тортилди. Жорий йилнинг февраль ойида профессионал диний маълумотга эга бўлмаган ҳолда ўзбошимчалик билан шахсий диний тушунчаларини бошқаларга пул эвазига сотишни касб қилиб олган фуқароларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Озарбайжон компанияси Ўзбекистондаги олтин конларини ўзлаштиришда иштирок этади

“AzerGold” YoAJ қимматбаҳо металлар конларини қидириш ва ўзлаштириш, шунингдек, мутахассисларни жалб қилиш ва техник ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади. “AzerGold” YoAJ ўзининг тажрибали мутахассисларини Ўзбекистондаги қимматбаҳо металлар конлари бўйича мавжуд геологик маълумотларни ўрганиш, олтин конларини қидириш ва ўзлаштириш билан боғлиқ тадбирларга жалб этади.

Энди кешбэк олиш учун Face ID тизимидан ўтиш керак бўлади

Давлат солиқ қўмитаси янги тизим тартибини маълум қилди. Солиқ қўмитаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, "Солиқ" мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган чеклардан ҳисобланган кешбэкни олиш учун Face ID бўйича идентификация қилиш талаб қилинади.  Бунинг учун қуйидагилар керак бўлади: — Face ID бўлимига кириш; — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ((ЖШШИР) кўрсатиш; — юзни тўлиқ суратга олиб, тасдиқлашга юбориш.

Сирдарёда бир оилани $40 минг эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У бир фуқаронинг ишончига кириб, у ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида АҚШга юборишини ваъда қилган. Сирдарё вилоятидаги бир оилани Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилган фирибгар ушланди.

Тошкентдаги номсиз бўлган 281та кўчага янги ном қўйилди

Қарорга кўра, пойтахтга қўшиб олинган ҳудудлар номи ҳам ўзгартирилган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарори билан Тошкентда 500дан ортиқ кўчалар ва жой номлари ўзгарди. Бу бўйича тегишли қарор қабул қилинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.