Шайхонтоҳур ва Олмазор туманида иссиқлик таъминоти вақтинча узилди. 2022 йилнинг 28 декабрь куни “Чорсу” бозори, “Болалар дунёси” савдо мажмуаси олд томонидаги иссиқлик қувурида носозлик юзага келди.
Таъмирлаш ишлари сабабли поездлар ҳаракати вақтинчалик соат 07:10 дан бошланади. Тошкент метрополитени Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида янги метро бекатларининг қурилиши билан боғлиқ қурилиш, таъмирлаш ишлари тунги белгиланган вақт оралиғида бажарилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан, “Ер усти ҳалқа йўли” метро йўналишида белгилан тартибда соат 05:00 дан эмас соат 07:10 дан поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
Ҳолат юзасидан гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. Самарқандда “Док-1 Макс” дорисини истеъмол қилган 18 нафар бола вафот этгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Бортда маст ҳолатда бўлган 34 ёшли эркак ўзини агрессив тутган. Алкоголли маст ҳолатда бўлган Ўзбекистон фуқароси майда безорилик учун Олмаота-Тошкент рейсидан олиб чиқилиши керак эди.
Аҳолининг муаммолари ҳудудлар кесимида ўрганилиб, натижада қўшимча 800 млрд сўм маблағлар ажратилиши белгиланди. "Сенатда давлат бюджети бўйича, Қонун расман киритилишини кутиб ўтирмасдан, тайёргарлик ишлари анча олдин бошланган.
Ягона порталда бепул олиш мумкин бўлган ҳужжатлар сони 240 тага етди. Давлат хизматларини кўрсатувчи My.gov.uz веб-сайти рўйхатдан ўтиши ва онлайн ариза юбориши керак.
Сенат раиси Танзила Нарбаева бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш бўйича танқидий фикрлар билдирди. Бугун, 27 декабрь куни Олий мажлис Сенатининг 36-ялпи мажлисида 2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджети тўғрисида" ги қонун кўриб чиқилди.
Тегишли қарор лойиҳаси эълон қилинди. "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Давлат чегараси орқали ўтишида биографик ва биометрик маълумотларини йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва алмашишнинг вақтинчалик тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор лойиҳасида хорижий фуқароларнинг биометрик ва биографик маълумотларини тўплаш зарурлиги қайд этилган. Қайд этилишича, қарор лойиҳаси қабул қилинишининг заруриятида айтилишича, бугунги кунда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудига меҳмон, меҳнат, хизмат, таълим олиш, даволаниш, зиёрат, дам олиш мақсадида келиб кетмоқда.
2023 йилдан бошлаб республиканинг 14 та туманида “Маҳалла бюджети” тизими тажриба тариқасида ишга туширилди. “Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
У Telegram'да канал очиб, Суриядаги "вазият", "жиҳод" қилиш бўйича фикрларни тарғиб қилган. ДХХ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида амалдаги давлат тузумини ўзгартиришни даъват этувчи материалларни тарғиб қилган шахс қўлга олинди.
Агентликнинг қайд этишича, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларга мурожаат билан чиқди. Таъкидланишича, сўнгги вақтларда интернет орқали катта миқдордаги пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар бўйича муаммолар юзага келмоқда.
МДҲ давлатлари норасмий саммит учун тўққизта узуклар махсус тайёрланган. Санкт-Петербургда бўлиб ўтган норасмий саммитда МДҲ давлатлари президентларига Ҳамдўстлик рамзлари туширилган узуклар совға қилинди.
Мазкур дори таркибида этиленгликоль мавжудлиги аниқланган. Ушбу модда заҳарли ҳисобланади.
Пиёда йўлни кесиб ўтаётган бўлган. Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат солиқ қўмитаси 2022 йилда истеъмолчиларга тўланган нақд пуллар миқдорини маълум қилди. Давлат солиқ хизмати хабарига кўра, "Солиқ" мобиль иловаси орқали тўланган кешбэк 695,5 млрд сўмдан ошди .
5 нафар фарзанднинг онаси ўша вақтда депрессия ҳолатида бўлгани ва бу ишдан пушаймонлигини айтди. Аввалроқ, Самарқанд вилояти Ургут туманида аёл ўзинг вояга етмаган фарзандини аёвсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
У бир гуруҳ шахслар билан бирга давлат бюджетидан 63 млрд сўмни талон-торож қилганликда айбланганди. Одий суд Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йилнинг 26 декабрь куни Фарғона вилоят суди биносида Б.
Маълум бўлишича, беморларнинг барчаси 6 ёшгача бўлган болалар. Уларнинг 15 нафари 3 ёшгача бўлган болалар.
Ҳайдовчи аскарларнинг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмасдан, улардан бирини уриб юборди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда номаълум шахс ҳарбий хизматчини автомашинада уриб юборганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан вилоят экология бошқармаси изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида ёввойи ғозлар ўлдирилиб, йўл бўйига осиб қўйилганлиги акс этган суратлар тарқалди.
Қўлга олинганлар телефонларни машинанинг ўриндиғи остига яшириб, олиб кетаётган бўлган. Тошкент вилоятида ўриндиқ остига яширилган 570 млн сўмлик уяли алоқа воситалари фош қилинди, дея хабар бермоқда вилоят Божхона бошқармаси Матбуот хизмати. Қайд этилишича, Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Марказий сайлов комиссияси Кушербаевнинг депутатлик ваколатини якунлаш бўйича бир овоздан қарор қабул қилди. Марказий сайлов комиссиясининг жорий йилнинг 26 декабрь куни навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
2023 йилдан бошлаб Давлат тест маркази ўрнига Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ташкил этилади. Давлат тест маркази (1994-2022 йиллар) тугатилмоқда.
Аэродром мажмуасини қуриш лойиҳаси 550 миллиард сўмга баҳоланмоқда. "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Тошкент — Термиз йўналиши бўйича HY-65 рейси, бортида 146 нафар йўловчилар билан, маҳаллий вақт билан соат 08:15 да Термиз аэропортига келиб қўнди.
Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида кўплаб фуқаролар тўпланганлиги акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларининг баъзи ҳудудларида бугун 19:00 гача газ таъминоти бўлмайди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Шайхонтоҳур тумани, Ибн Сино мавзеси, Белтепа кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурида юзага келган носозлик сабабли 2022 йилнинг 24 декабрь куни соат 10:00 дан 19:00 гача Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти бўлмайди.
Тугатилаётган давлат бошқаруви органларининг вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилади. 2023 йил 1 январдан бошлаб тугатилаётган республика давлат бошқаруви органларининг рўйхати: 1. Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги; 2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги; 3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги; 4. Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги; 5. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги; 6. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги; 7. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги; 8. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги; 9. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги; 10. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси; 11. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази; 12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси.
Бир нечта вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар таркибига ўзгартириш киритилмоқда. Президент фармони билан 2023 йил 1 январдан республика давлат бошқаруви органлари қуйидагича қайта ташкил этилади: Вазирликлар: Халқ таълими вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилмоқда; Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – негизида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этилмоқда; Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда; Молия вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилмоқда; Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилмоқда; Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги – негизида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда; Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда; Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – негизида Рақамли технологиялар вазирлиги ташкил этилмоқда; Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги – негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилмоқда; Мактабгача таълим вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Мактабгача таълим агентлиги ташкил этилмоқда; Инновацион ривожланиш вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил этилмоқда; Спортни ривожлантириш вазирлиги – негизида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилмоқда; Қўмиталар: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси – негизида Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилмоқда; Монополияга қарши курашиш қўмитаси – негизида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилмоқда; Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси – негизида Тоғ-кон ва геология вазирлиги ташкил этилмоқда; Агентликлар: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги – негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этилмоқда.
Қайд этилишича, мазкур даврда 90 дан ортиқ ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. 2022 йил бошидан буён Ўзбекистонда 90 дан ортиқ ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилган.
Йиғилишда президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор йўналишлар, “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги ҳамда яна бир нечта қонун ҳужжатлари кўриб чиқилади. Кеча, 23 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлисини 2022 йил 27 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.