Мазкур мукофотга 8 та дунёнинг етакчи корхоналари номзод сифатида киритилди. Нью-Йорк шаҳрида мукофот ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Аввалроқ, вазирлик томонидан 2021 йилгача Damas’лардан воз кечиб, замонавий тез тиббий ёрдам машиналарига ўтиш белгиланган эди. Бугун, 9 декабрь куни АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида тез тиббий ёрдам тизимида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев байрам куни, хусусан, Янги йилда аҳоли хонадонлари электр энергияси билан узлуксиз таъминланишини маълум қилди. Ходжаевнинг айтишича, байрам кунлари, хусусан, янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб сезиларди даражада пасаяди.
9 декабрь ҳолатига мамлакат аҳолиси 36 млн 1 минг 263 кишини ташкил қилмоқда. Статистика қўмитаси сайтидаги маълумотга кўра, айни вақтда Ўзбекистон аҳолиси 36 млн 1 минг 262 кишини ташкил қилмоқда.
МЧЖ томонидан 10 кун давомида газ ноқонуний фойдаланиб келинган. Иш прокуратурага оширилди.
Бензин нархини асоссиз оширган АЁҚШлар жазоланмоқда. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Нефтгазинспекция"нинг маълум қилишича, олиб борилган ўрганишларда, 299 та АЁҚШларда нархни асоссиз оширганлиги, маҳсулот сифатини бузганлиги сабабли, уларга автобензин етказиб бериш тўхтатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бош врач шифокор ва ҳамшираларни жазолаш учун совуқда машқ қилдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди. Ижтимоий тармоқларда Москва жамоат транспортида Россия Қуролли кучларида хизмат қилишга чақирувчи ўзбек тилида берилган эълон сурати тарқалмоқда.
У Telegram-каналларида зарарли ҳавола яратиб тарқатган. Унга кириб, рўйхатган ўткан фуқароларнинг банк карталари бошқарувини қўлга киритган.
Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 29 ноябрь куни аҳолига табиий газни кўпроқ етказиб бериш мақсадида Ўзбекистон тумани "Шўрсув” МФЙда жойлашган “ALBUS” гипс ишлаб чиқарувчи заводи олдиндан тузулган шартнома шартларига биноан туман газ идораси томонидан газ қувуридан узилган. Жорий йилнинг 6 декабрь куни заводнинг 20 нафар ишчилари юқоридаги ҳолатни нотўғри талқин қилиб, ўзбошимчалик билан жамоат тартибига қарши нозориликларни уюштирган.
“Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси Беҳзот Норматов ички эҳтиёжлар қондирилмаган газ экспорти масаласига ойдинлик киритди. “Ўзтрансгаз” раҳбари “Севимли” телеканалига берган интервьюсида Ўзбекистондаги газ экспорти кўрсаткичлари ҳақида гапирди.
Аввалроқ, бир қатор ОАВларда Ўзбекистон Афғонистондаги Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлгани ҳақида хабарлар берилганди. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Қайд этилишича, яқинда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва Афғонистон темир йўллари бошқармаси вакиллари ўртасида "Ҳайратон-Мозори Шариф" темир йўл участкасини 2023 йилга мўлжалланган фойдаланиш бўйича музокаралар бўлиб ўтган.
Шунингдек, айрим ҳудудларда қудуқлар бурғилаш ва ер ости сувларидан фойдаланишга мораторий жорий қилинади. Кеча, 8 декабрь куни Шавкат Мирзиёев ер ости сувларини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.
Бундай машиналар бензинга ўтказилади. Юзага келган вазиятни нормаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди.
Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов кескин танқидий руҳда йиғилиш ўтказмоқда. Президент Администрациясида жорий йил якуни билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги вазият бўйича йиғилиш ўтказилмоқда.
Энергетика вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда айни вақтда долзарб масалага айланган "свет" муаммоси кўтарилди. Бугун Энергетика вазирлигида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича тузилган махсус штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Президент чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 400 нафарга яқин фуқарони афв этиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёев афв тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов электр энергиясидаги етишмовчилик сабаб етказилган зарарни ундириш ҳақидаги саволга жавоб берди. Истеъмолчилар электр энергиясидаги етишмовчилик сабаб етказилган зарарни ундириш учун судга мурожаат қилса, зарар ундириб берилади.
Аёл дорихоналардан ва фарзандининг энагасидан қарздор бўлганлиги сабабли сотишга мажбур бўлган. Олий суд ахборот хизматининг маълум қилишича, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида аёл ўзи билан бирга истиқомат қилувчи вояга етмаган қиз фарзандини танишига 5 млн 700 минг сўм эвазига сотиб юборган.
Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон — Россия ва Қозоғистон билан “уч карра газ иттифоқи”ни аҳоли ўртасида маъқуллаш учун сунъий равишда энергия ресурслари танқислигини яратаётгани ҳақидаги таклифларга изоҳ берди. Бош вазир ўринбосари, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондира олмаётганида вазирликни айблади.
Бунда бизнесини ишончли бошқарувга бериб, давлат ишига келган тадбиркор бошқарувга берилган бизнесидан ҳам даромад олиши мумкин. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилингандан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартиби тўғрисида низом муҳокамага қўйилди. Унга кўра, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс тадбиркорлик фаолиятини ишончли бошқарувга бериб, ўзи давлат ишида ишлаши мумкин.
Унинг таъкидлашича, пост бошқа маънода ёзилган. Депутат ёзган пости учун барчадан узр сўраб, депутатлик ваколатини муддатидан аввал тугатиш ҳақида ариза берган.
Қайд этилишича, АЁҚШларда АИ-80 бензинининг чакана нархлари ўртача 6 800 сўмдан 7 100 сўмгача ошганлиги кузатилмоқда. Қўмита АЁҚШларни огоҳлантириш билан чиқди.
Авариявий ҳолатни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилмоқда. Жорий йилнинг 7 декабрь куни соат 07:15 да “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш объектларини таъминлаб турган “ШГКМ 220/110/6 кВ” подстанциясидан чиқувчи “Кимё-1” 110 кВ ҳаво электр узатиш тармоғида электр энергиясининг қисқа муддатли ўчиши содир бўлди.
Бунга аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг табиий газга бўлган эҳтиёжи ортгани сабаб бўлмоқда. Қачон ишга тушиши маълум қилинмаган.
Аввалроқ, наманганлик депутат Facebook'да халқга газ ва "свет"дан шикоят қилмай, эркинлик ва тинчликни қадрига етишини тавсия қилганди. "Қамалиб озодликдан маҳрум бўлганлар эркинлик ва тинчликни қадрига шу даражада етадики, газ "свет" муаммоси аҳамиятсиз бўлади.
Жиноий гуруҳ 4 кишидан иборат бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво шароитида янада режали ўчиришлар йўлга қўйилмаса, жиддийроқ талафотлар юзага келиши мумкин. Бош вазир ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда энергия таъминотидаги узилишларга изоҳ берди.
У 50 нафар фуқародан пулларини 18-23 фоизгача кўпайтириб беришни ваъда қилиб, 10 млрд сўмдан кўп пул олган. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан миқдори 10 млрд сўмдан зиёд бўлган молиявий пирамида аниқланди.
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан рухсат этилган транспорт тезлигини 70 км/соатдан 60 км/соатгача камайтириш тасдиқланди. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан вилоятнинг 12 та кўча ва йўлларида транспорт тезлигини 70 дан 60 км/соатгача чеклаш таклифи маъқулланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.