Президент дарахтларни 3 йил парваришлаш, касалликдан сақлаш, суғориш харажатлари ҳам инвестиция дастурига киритилишини маълум қилди. Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаммони ҳал этиш учун пойтахтда дренаж тизимини қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Шавкат Мирзиёев "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида пойтахт дренаж тизимининг ишлашига эътироз билдирди.
Давлат раҳбари экологияга ихтисослашган биринчи олий ўқув юрти – Green University'da бўлиб, ҳар бир ҳудудда экология бўйича техникумлар ташкил этиш, янги билимларни амалиётга татбиқ қилишни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Президент Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди.
Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консуллиги ўзбекистонликларни ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирганидан кейин шундай баёнот берди. Россия Давлат думаси депутати, «Справедливая Россия» фракцияси раҳбари Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги фуқароларни Россия армиясида хизмат қилмасликка чақиргани сабабли Ўзбекистон билан виза режимини жорий қилиш лозимлигини айтди. “«Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги Ўзбекистон фуқароларини Россия армияси сафларига қўшилмасликка чақирди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан UzNews.uz’га маълумот берди. Кеча, 20 октябрь куни Тошкентда эркак кўп қаватли турар жой биносининг дераза қисмига яланғоч ҳолатда чиқиб олгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Бошланғич касбий таълим бўйича кадрлар 9-синфини тамомлаган ўқувчилар учун грант асосида бўлади, ўрта махсус касбий таълим дастурларининг битирувчиларига бакалавриатнинг тегишли босқичидан ўқишни давом эттиришга рухсат этилади. “Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.
Эндиликда бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Қайд этилишича, Ўзбекистонда автобусларда 2025 йил 1 январдан йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилишдан воз кечилади.
Таъкидланишича, ушбу кўчанинг инфратузилмасини ўзгартириш ва 7/24 ишлайдиган кўчага айлантириш режалаштирилган. Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек туманидаги “Ўзбекистон овози” кўчаси 7/24 кўчага айланиб, кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва албатта шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган масканга айланмоқда.
Ҳолат юзасидан ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Сергели туманида фуқарога ипотека кредити ажратиб бериши эвазига 61 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди.
Digital university МЧЖга 2022 йилда берилган лицензия Тошкент туманлараро иқтисодий суди қарори билан бекор қилинди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Digital university масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 13 сентябрда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун берилган 038673-сонли лицензия бекор қилинди. Қайд этилишича, суд МЧЖ лицензия талаб ва шартларига амал қилмаганлиги учун мазкур қарорга келган.
Бухоро вилояти Экология бошқармаси томонидан саксовулнинг ноқонуний кесилишининг олдини олишга қаратилган назорат рейдлари натижалари эълон қилинди. Бухоро вилоятида саксовул ўсимликлари ноқонуний кесиь кетиш ҳолатлари аниқланди.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдириб, ҳолат тафсилотларини очиқлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сирдарёда ўқитувчи 7 ёшли ўқувчи қизга игна санчгани ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Таъкидланишича, паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинган. Аввалроқ, Тошкент марказида 2,2 мингдан ортиқ пуллик автотураргоҳлар очилиши ва ўнта марказий кўчада 2251 та автомобиль учун пуллик тўхташ жойлари ташкил этилиши ҳақида хабар қилган эдик.
Судда эркак ўз айбига иқрор бўлиб, хизмат учун шартнома имзолашга мажбур бўлганини ва Донецк вилоятига жўнатилганини айтди. Жиззахда хорижий давлат ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган 56 ёшли Жиззах вилоятида туғилган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд ҳукмига таяниб.
Аҳоли фикрини ўрганган ҳолда, барча шаҳар ва туманлардан вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ва пойтахтга янги қатнов линияларини ишга туширади. Тошкент вилояти аҳолисига транспорт хизматлари кўрсатишни яхшилаш мақсадида 1000 та янги автобус харид қилинади.
Veolia Energy Tashkent иссиқлик таъминоти компанияси пойтахтда иситиш мавсуми қандай шароитларда бошланиши ҳақида маълумот берди. Қаттиқ совуқ ва узоқ давом этган ёғингарчилик туфайли пойтахт аҳолиси иситиш тизимини ишга тушириш санаси ҳақида саволларга дуч келмоқда.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида "Ўзенергоинспекция" томонидан энергетика объектларида электр қурилмаларининг техник эксплуатациясини назорат қилиш тадбирлари ўтказилди. "Ўзенергоинспекция" матбуот хизматининг маълум қилишича, подстанциялар ва трансформатор пунктларидаги контактлар ва болт бирикмаларининг вужудга келадиган чўғланишини аниқлаш мақсадида ҳудудларда иссиқлик визуализацияси ўтказилган.
Суд чиқарилган қарорни ўзгартириб, уларга берилган жазони енгиллаштирди. 9 октябрь куни "Абока 2" қўшиғи учун клип олган блогерлар 15 суткага қамалиб, жаримага тортилгани ҳақида хабар бергандик. Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг UzNews.uz’га хабар қилишича, бугун, 15 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди апелляция инстанцияси юмористик клипи учун ҳибсга олинган brbalo мусиқий гуруҳи аъзоларига нисбатан ҳукмни ўзгартирган.
Давлат раҳбари бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолияти ва янги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолияти ва янги инвестиция лойиҳалари билан танишди.
Қўлга олинган шахс тангаларни $67 мингга сотаётган бўлган. Тангаларни олаётган шахс эса уларни Қирғизистонга олиб бориб сотишни режа қилган.
Тошкентда франциялик олим, иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Жан Тирол билан очиқ маъруза ташкил этилди. Тошкентда 14 октябрь куни франциялик олим, иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Жан Тирол билан очиқ маъруза ташкил этилди.
Самарқанд шаҳрида "SAMARKAND MARATHON 2024" халқаро югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан қўшимча йўловчи поезди йўлга қўйилди. Жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида "SAMARKAND MARATHON 2024" халқаро югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 1-2-3-4 ноябрь кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилди.
Эркак ўзи билан ишқий муносабатда бўлган аёлнинг қўл телефонини ўзбошимчалик билан олиб кетиб унинг шахсий маълумотларини қўлга киритган. Самарқанд вилоятида 35 ёшли аёл билан 33 ёшли эркак танишиб қолади.
Йўлда ҳайдовчилар ўртасидаги муаммони ёритиш мақсадида видео ишлаб, бир-бирларини ҳақоратлаган икки эркак жазога тортилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда икки ҳайдовчи ўртасида тортишув бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
"Абока 2" қўшиғи учун клип олган блогерлар жаримага тортилди. Клипда вояга етмаганларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар мавжудлиги аниқланди.
Икки фуқаро сохта сертификатга эга бўлган “Хитофер-S 5 мл” номли дори воситасини 43 750 АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва ДБҚ ходимлари ҳамкорлигида тумандаги Чорбоғ кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.А.
"Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти лицензияланадиган фаолият турига айлантирилди. Лицензия олишнинг талаблари ҳам қатъийлаштирилди.
ИИВга кўра, Тошкентда квадроберлик субмаданиятининг ёшлар орасида тарқалгани жамиятда ташвиш уйғотмоқда. Ёшлар ҳайвонларга тақлид қилиб, одамларга ташланган.
Ушбу кўча 24/7 ишлаб, кечки соат 20:00 дан тонгги 06:00 гача автомобиллар учун ёпилади ва пиёдалар ҳудудига айланади. Миробод тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, гастрономик кўча бўйлаб фото-зоналар ва яшил ҳудудлар барпо этилган.
Жиззахда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийларининг "Ҳамкорлик-2024" қўшма машғулотлари якунланди. Қўшма машғулотлар Жиззах вилоятидаги "Фориш" полигонида бўлиб ўтди, уларни Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаблари бошлиқлари генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов ва Қозоғистон генерал-лейтенанти Султон Камалетдинов кузатиб борди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.