Маблағ ҳомиладор аёллар ва уларнинг янги туғилган чақалоқлари учун перинатал соғлиқни сақлаш хизматларини яхшилаш учун сарфланади. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон ҳукуматига ҳомиладор аёллар ва уларнинг янги туғилган чақалоқлари учун перинатал соғлиқни сақлаш хизматларини яхшилашга ёрдам бериш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.
Давлат четдан мазкур соҳа учун $50 млн қарз олади, туризм соҳасидаги тадбиркорлар солиқдан озод қилинади, ягона онлайн платформа ишга туширилади. Президент Шавкат Мирзиёев 16 июль куни ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Блогерга фирибгарлик, туҳмат ва ҳақорат сингари айбловлар билан жиноят иши қўзғатилган. Жорий йилнинг 15 июль куни соат 17:00 атрофида Тошкент вилояти Қибрай тумани Дўрмон аҳоли пунктида блогер Шерали Комилов ҳибсга олинди.
Омухта ем ишлаб чиқариш цехи ҳужжатларсиз, тўгридан-тўғри газ тармоғига уланиб, ундан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди. Қарши шаҳрида яширинча тармоққа уланган ишлаб чиқариш цехи 1 млрд сўмликдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Мазкур тартиб Таиланд ҳукумати томонидан иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида бир томонлама жорий этилди ва маълум муддатдан сўнг бекор қилиниши ҳам мумкин. Жорий йилнинг 15 июль кунидан эътиборан Таиланд ҳукумати 93 та давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш режимини расман жорий қилди, дея хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
У давлат раҳбарига орзу-мақсадлари ҳақида гапириб берган ва ўзи орзу қилган олийгоҳга имтиёзли грант асосида ўқишга тавсия қилинган. Маълум қилинишича, Ўзбекистон туманидаги «Зинаша» МФЙда яшовчи Мадинахон Солиева Фарғона шаҳрига имтиҳондан ўтиш мақсадида келган.
Битирувчиларга Aризона давлат университети ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий университетнинг дипломи берилади. Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, олий таълим тизимида сифатни ошириш ва халқаро ўқув дастурларини татбиқ этишга оид ҳисобот билан танишди.
DavrOn деб номланган виртуал ёрдамчи самимий ва профессионал маслаҳатчи сифатида солиқ ва солиққа тортиш масалаларида маълумотлар ҳамда персонал маслаҳатлар бера олади. Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга 24/7 режимида маълумот беришга мўлжалланган, DavrOn деб номланган виртуал ёрдамчини ишга туширди.
У ўлимидан аввал танасини Ҳиндистон Республикасига жўнатилишини илтимос қилиб, тилхат ёзиб қолдирган. Жорий йилнинг 12 июль куни тахминан соат 12:00-13:00 оралиғида Тошкент шаҳри Яккасарой туманида фирма биноси ичидаги ҳаммомхонада 1963 йилда туғилган ҳиндистонлик эркакнинг жасади тан жароҳатлари билан топилди.
Урганч халқаро аэропортида реконструкция ишлари сабаб икки аэропорт ўртасида йўловчилар учун бепул автобуслар қўйилади. Урганч халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилиниши муносабати билан Uzbekistan Airports Нукус ва Урганч аэропортлари ўртасида бепул трансфер хизматини тақдим этади.
Ижтимоий тармоқда бир аёлнинг вилоятликларни жирканчли маҳлуқот дея сўккани акс этган видео тарқалди. Унинг шахси аниқланиб жаримага тортилди.
Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек бугун кундузи Хоразм, Навоий вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +32...+35 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +36...+39 даражагача бўлади.
Тўланган солиқларнинг деярли ярми давлат иштирокидаги 10 та йирик компанияга тушади. Жорий йилнинг январь-май ойларида 2187 нафар йирик солиқ тўловчи томонидан 52 триллион 48 миллиард сўм солиқ тўланган.
У хориждаги эрига жаҳл қилиб, фарзандларини калтаклаган ва уни тасвирга олиб, эрига жўнатган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Бухорода аёл икки нафар қизини калтаклаётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманидаги кўчаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Жорий йилнинг 15 июль куни соат 00:00 дан бошлаб пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги қуйида келтирилган кўчаларида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Туман ҳокими гўштни тарозига торттириб кўрди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
"Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова инсонларнинг ўлимига сабаб бўлаётган қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан жиноий жазо чораларини кучайтиришни таклиф қилди. "Адолат" социал демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова тезликни ошириб автомашина бошқарган ҳайдовчиларни ҳайдовчилик гувоҳномасидан умрбодга маҳрум қилишга ва спиртли ичимлик истеъмол қилиб инсон ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчиларга жиноий жазо чораларини кучайтиришни таклиф қилди.
Янги аэропортидан Самарқанд, Бухоро ва воҳа шаҳарларига эса ҳар ҳафта авиақатновни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди. Қува туманида 12 июль куни Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда қайд этилишича, душанбадан бошлаб янгиланган Қўқон аэропортидан Тошкентга ҳар куни, Самарқанд, Бухоро ва воҳа шаҳарларига эса ҳар ҳафта авиақатновни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.
Президент вилоятда бошқарув масъулиятини оширишнинг янги тизими яратилишини маълум қилди. Эндиликда Фарғона вилояти ҳокими ва унинг ҳар бир ўринбосари, 19 та туман ва шаҳар ҳокими кунига камида 5 нафар тадбиркор ва хорижий инвесторларни қабул қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилади.
У сотган дори воситасидан заҳарланган 4 нафар шахс вафот этган. 20 нафар фуқаро жонлантириш бўлимига ётқизилганди.
Ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси боғча боласига оёғини уқалатаётгани акс этган видео тарқалди.
Қўлга олинган шахс юқори мартабали танишлари орқали ижодий имтиҳондан ўтишда ёрдам беришга ваъда берган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, Урганч давлат университети факультет декани С.К.
Янги тизим кадастр маълумотларини ва бир киши учун қайд этилган ҳисоблагичларни ўз ичига олади. Ушбу тизим аллақачон Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида тест режимида жорий қилинган.
Бахтиёр Қудратуллаев товламачилик, фирибгарлик, баданга оғир шикаст етказиш ва бошқа жиноятларда айбланмоқда. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман суди “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва яна 36 нафар судланувчига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқишни якунламоқда.
Давлат раҳбари Фарғонада янги корхоналарни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросимларида иштирок этди. Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида сўнгги беш йилда Фарғонада саноат ҳажми 1,3 баробарга кўпайганини қайд этди.
У бунинг эвазига уни ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахсни жазони бошқа жойда ўташи ва тадбиркорлик олиб бориши учун ёрдам беришни ваъда қилган. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи катта инспектори пробация назоратида турган, жорий йилнинг февраль ойида суд ҳукмига асосан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахсни жазони Янгиер шаҳрида ўтамаслик, Тошкент шаҳрида эркин тадбиркорлик фаолиятини олиб бориши учун ёрдам бериш, яшаш манзилини текширмаслик ҳамда чора кўрмасликни ваъда қилган. У бунинг эвазига Янгиер шаҳридан 2 хонали уйни сотиб олиб, унинг номига расмийлаштириб беришини ҳамда 500 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи беришини талаб қилади.
Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига келди. Мамлакатда транспорт инфратузилмаси соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Болаларни боғчага қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда йўлланма ўз кучида қолади. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди.
У фуқаронинг пластигидан пул маблағини ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига пора талаб қилди. Навоий вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими Кармана туманида яшовчи фуқаронинг пластик картасидан 62 млн сўм пул маблағини ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилади. Бундай ҳолатларни фош этиш катта тезкор ходимнинг бевосита хизмат вазифасига кирсада, у жабрланувчидан сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Эркак марҳумнинг онаси билан унинг уйида никоҳсиз яшаб келган ва қотилликга уларнинг ўртасидаги ўзаро жанжал сабаб бўлган. Эридан ажрашган аёлнинг йигити ундан ўч олиш мақсадида аёлнинг ўғлини пичоқлаб ўлдиргани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.