Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархини кўрсатувчи ахборот тизими ишга туширилади

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмоли соҳасида хавф-хатарларни хабардор қилиш бўйича Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади. “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Тошкентда мактаб ўқитувчиси ўқувчини уриб, бошига жароҳат етказди

Ўқувчи касалхонага тушиб қолган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентдан Варшавага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Польша пойтахтлари ўртасидаги рейслар ҳафтасига уч марта LOT Polish Airlines томонидан амалга оширилади. Жорий йилнинг 13 март санасидан бошлаб LOT Polish Airlines авиакомпанияси томонидан Варшава–Тошкент–Варшава ҳаво қатнови йўлга қўйилади.

Андижонда чет тили сертификати олган ёшларга ўқиш харажати 50 фоизгача қоплаб берилади

Президент немис ва француз тили бўйича B-2 сертификатини олган ҳар бир ўқувчи учун хусусий ўқув марказларини субсидиялаш жорий этишни топширди. Андижонда тил чет тили сертификати олган ёшларга ўқиш харажатини 50 фоизгача қоплашни йўлга қўйилади.

Парламент қуйи палатаси Ўзбекистоннинг Россияга қарши санкцияларга қўшилиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси санкциялар остидаги жисмоний ва юридик шахсларга республикада банк операцияларини амалга оширишни тақиқловчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Аввалроқ, Халқаро Пресс клуб Матбуот хизмати Ўзбекистон ҳукумати Россияга қарши молиявий санкцияларга қўшилишга қарор қилгани, бу бўйича Ўзбекистон ҳукумати 11 мингдан ортиқ фуқаро ва компанияларни ўз ичига олган Россияга қарши санкцияларга амалда қўшилиш ҳақида қарор қабул қилгани ҳақида хабар бергандик.  Қайд этилишича, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 13 февралдаги мажлисида “Иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқариш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган.

Тошкентда одамларнинг пластигидан пул ўғирловчи зарарли илова яратган талаба қамалди

Турин политехника университети талабаси тадбиркор шериги билан зарарли илова яратиб, бир фуқаронинг 50 млн сўмга яқин пулларини ўғирлаган. Олий суд берган маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи тадбиркор Ш.Ш.

Қозоғистонда совуқда йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Ичида йўловчилар, жумладан 17 нафар болалар бўлган йўловчи автобуси Жақси қишлоғи яқинида бузилиб қолган. Ақмола вилоятида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик йўловчилар эвакуация қилинди.

Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари 31 туп биологик соғлом дарахтларни қўпориб олди

Табиатга салкам 200 млн сўм зарар келтирган фермерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Хоразм вилояти прокуратураси хабарига кўра, вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида Қўшкўпир тумани “Пахтакор” маҳалласида жойлашган “Қ.Т” фермер хўжалигига қарашли дала майдонларида табиий ҳолда ўсиб турган, биологик соғлом 31 туп тўронғил ва жийда дарахтлари ноқонуний равишда қўпориб олиниб, нобуд қилинганлиги аниқланди.  Бунинг натижасида табиатга 199 миллион 240 минг сўм зарар етказилган.

Тошкентда 6 ёшли болани зўрлаган эркак 16 йилга қамалди

Жазо қаттиқ тартибдаги колонияларда ўташ белгиланди. Болалар омбудсмани хабарига кўра, бугун, 15 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида 2017 йилда туғилган болага жинсий жиноят содир этган шахсга доир иш кўриб чиқилган.

Ўзбекистонда яқин кунларда "метан заправкалар" иш графиги ўзгариши кутилмоқда

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳайдовчилардан машиналарини ёқилғи билан таъминлаб олишларини сўрамоқда. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ 16–18 февраль кунлари ҳавонинг кескин совиши сабаб АГТКШларда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда уларнинг иш графигига ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини маълум қилди.  АГТКШларда навбатлар ва ноқулайликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида ҳайдовчилардан ўз автомобилларини ёқилғи билан таъминлаб олишлари сўралмоқда.

Бугун Тошкентда 110 минг қути сигаретлар ёқиб юборилди — видео

Божхона қўмитаси блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида тамакиларни йўқ қилиш тадбирини ўтказди. Бугун Божхона қўмитаси томонидан бугун 110 минг қути сигаретлар журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида ёқиб юборилди, дея хабар бермоқда қўмита Матбуот хизмати.  Қайд этилишича, божхона органлари томонидан 2023 йилда 291 та ҳолатда қиймати 92,2 млрд сўмлик 5,7 млн қути, жорий йилда эса 56 та ҳолатда қиймати 14,0 млрд сўмлик, 528 740 қути тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Ўзбекистонда ўтган йили 21 минг нафардан ортиқ эгизак чақалоқлар туғилди

Энг кўп эгиз туғилиш кўрсатгичи 2 494 нафар билан Фарғона вилоятига тўғри келмоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда республикада 962 минг нафар тирик туғилиш қайд этилди.

Пора билан ушланган судья ва прокурорлар кўрган ишларни қайта текшириш таклиф қилинмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарига кўра, жиноятда айбланаётган судья ва прокурорларнинг ўтган фаолияти давомида фуқароларга нисбатан тасдиқлаган айблов хулосалари ва қабул қилган қарорларига ҳам баҳо берилиши керак. “Бугун яна бир прокурор пора билан қўлга тушди.

Тошкентда танасига скотч ўраб, "пешеходдан" думалаб ўтмоқчи бўлган йигит қамалди — видео

"Мақсад интернетда танилиш эди. "Яшил"да тез ўтиб оламан дегандим", - дейди ҳуқуқбузар.

Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди

Тегишли қарор Президент томонидан имзоланди. Шавкат Мирзиёйев муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ва белгиланган хизмат муддатларини ўтаган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Тошкентда 1,5 млрд сўмлик "свет" ўғирлаган “майнинг” ферма аниқланди

Учтепа туманида “майнинг” ферма ташкил қилган фуқаро қўлга олинди. Бош прокуратура берган маълмотга кўра, Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи фуқаро Ж.М.

Ўқувчилар томонидан мактаб "қамоқхона"га айлантирилаётгани айтилди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими бунга изоҳ берди. "Мақсад мактабни қамоқхонага айлантириш бўлса, бунга эришишди" сарлавҳаси остидаги видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Аввалроқ тўхтатилган шаҳарлараро поездлар ҳаракати қайта тикланди

Бугундан бошлаб Тошкентни Сирдарё ва Хожикент билан боғловчи электропоездлар ҳаракатлана бошлайди. Ўтган йилнинг ноябрь ойи бошларида Тошкентдан Хожикентга поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.

"Ўзлари қарор қилишсин, улар босқинчими ёки аҳмоқми?" — Шерзодхон Қудратхўжа ўзбек тилини билмайдиган ўзбекистонликлар ҳақида (видео)

МСК раиси Ўзбекистонда ўнлаб йиллардан буён яшаб келаётган ва давлат тилини билмайдиган Ўзбекистон фуқароларига муносабат билдирди. Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, “Халқаро пресс-клуб” раиси Шерзодхон Қудратхўжа YouTube'даги AlterEgo каналига берган интервьюсида хориждан Ўзбекистонга кўчиб келган, аммо ҳалигача ўзбек тилини билмайдиганларга муносабат билдирди.

Тошкентда иссиқ сув ва “отопление” тарифлари оширилади

Нархлар электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари қимматлаши билан боғлиқ. Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023-2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг оширилади.

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Гулнора Абдуллаева қарийб 2 йилдан сўнг вилоят ҳокимлиги раҳбари ўринбосари, оила ва хотин-қизлар масалалари бошқармаси бошлиғи лавозимини тарк этди. Андижон вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Абдуллаева Гулнора Маъруфжановна бошқа лавозимга ўтаётганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Ўтган йили Ўзбекистондаги веб-ресурсларга 11,2 млн.дан ортиқ киберҳужумлар уюштирилди

Киберҳужумлар асосан Нидерландия ва АҚШ ҳудудига тегишли IP-манзиллардан уюштирилганлиги кузатилган. 2023 йилда Ўзбекистондаги веб-ресурсларга 11 млн 20 минг 235 та киберҳужумлар уюштирилди.

"Тошкентда мазутнинг атмосфера ҳавосининг ифлосланишига таъсири йўқ" – Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг Тошкент иссиқлик электр станциясида мазут ишлатилаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. Аввалроқ Экология вазирлиги ходимлари Тошкент иссиқлик электр станцияси фаолиятини текширгани ҳақида хабар берган эдик.

Бухорода мультирадар ўрнатилган автомобилни тепган ҳайдовчи қамалди

У автомашинасида катта тезликда ҳаракатланиб мультирадар қурилмасига қайд этилганидан жахл қилиб ҳуқуқбузарлик содир этган. Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи фуқаро А-380 автомобиль йўлида соатига 112 км тезликда ҳаракатлангани учун мультирадар қурилмасига қайд этилган.

Махсус харбий кийим кийиб қўқонлик "табиб"ни ҳимоя қилган "тан соқчи"лар жазоланди

Қўқонлик "табиб"нинг фаолияти юзасидан ИИО томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда. Ижтимоий тармоқларда қўқонлик "табиб" номи билан танилган Иқболжон Солиев исмли шахсни бир нечта қўриқчилар қўриблаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Қирғизистон билан чегарада яна бир чегара пости қурилмоқда

Наманган вилояти Учқўрғон туманида чегара пости қурилиши давом этмоқда. Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Ўзбекистонни Қирғизистон билан боғлайдиган “Учқўрғон” чегара пости қурилиши бошланди, деб ёзади ЎзА.

Энди Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжонда 15 кун рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин

Икки давлат фуқаролари ўзаро мамлакатларда вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан 15 кунгача бўлишлари мумкин бўлади. Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг визасиз саёҳати тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги протокол кучга кирди.

Мактабда дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-онаси жаримага тортилиши юзасидан изоҳ берилди

Келтирилишича, асосий мақсад, дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлигини оширишдан иборат. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фарзандлари мактаб дарсларини қолдириб келаётган ота-оналарга “Огоҳлантириш хати” юборилаётгани бўйича хабарлар тарқалди.

Энди аёллар ҳам йўловчи автобусларини бошқариши мумкин бўлади

Ҳукуматнинг аёлларга юк автомобиллари ва автобусларни бошқариш бўйича чеклови олиб ташланди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорининг 2-иловаси 27-банди ҳамда 3-иловаси 5-банди ўз кучини йўқотди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Судья $1000, Миллий Гвардия ходими эса $1,5 пора билан ушлади — видео

Судья фуқаронинг қилган мурожаатини ижобий ҳал этиб беришни, Миллий Гвардия ходими эса фуқарони Қўриқлаш бошқармасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциациясининг Навоий вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди судьяси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Нурота туманида яшовчи фуқаронинг муқаддам бухоролик харидорларга сотган 250 бош қўйларининг пуллари берилмаётгани юзасидан қилган мурожаатини ижобий ҳал этиб бериш эвазига 1 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.