Умра зиёратини лицензиясиз реклама қилган икки сайёҳлик компанияси жиноий жавобгарликка тортилди

Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган компаниялар лицензияси йўқлигига қарамай, зиёратларни ташкил этиш хизматларини реклама қилгани аниқланди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг хабарига кўра, Туризм қўмитаси томонидан Қорақалпоғистондаги туроператорларнинг рекламаси фаолияти юзасидан мурожаат келиб тушган.  Ўрганишлар давомида бугунга қадар мазкур ҳудудда бундай хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензияга эга туроператорлар мавжуд эмаслиги, улар Тошкент шаҳри ва вилоят туркомпаниялари билан ҳамкорликда зиёратларни ташкил этишда иштирок этаётганлиги маълум бўлган.

Кучли шамол натижасида Самарқанд ва Жиззах вилоятлари аҳолиси "светсиз" қолди

Самарқандда 114,2 минг истеъмолчи, Жиззахда эса 16 мингта истеъмолчи электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Энрегетика вазирлиги хабарига кўра, бугун соат 07:30 ҳолатига Самарқанд ва Жиззах ҳудудларида юз бераётган кучли шамол баъзи бир электр қурилмаларида носозликларга сабаб бўлган.  Бунинг натижасида, Самарқанд вилоятида 457 МВт (114 минг 250 та истеъмолчи), Жиззах вилоятида эса 64 МВт (16 мингта истеъмолчи) қувват билан электр таъминотида вақтинчалик қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.

Тошкент метроси носозлик сабаб тўхтаб қолди — видео

3 дақиқа давомида ҳаракатлана олмаганлиги натижасида метрода қатор навбатлар юзага келган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда метро ишламай қолгани акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Умра сафаридан қайтиш чораларини кўрмаган хусусий авикомпания мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир қатор ўзбекистонликлар Макка ва Мадина шаҳарлари кўчаларида қолиб кетишгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аввалроқ, Умра зиёратига борган кўплаб ўзбекистонликлар кўчада қолиб кетишгани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистонда “BYD” компанияси ҳамкорлигида электромобиллар учун бутловчи қисмлар ўзлаштирилади

Шавкат Мирзиёев электромобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бугун, 6 февраль куни Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни электромобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси ҳавони ифлослантиргани учун 1 миллиарддан ортиқ жаримага тортилди

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Янги Ангрен иссиқлик электр станциясидаги ҳаво ифлосланиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни ўрганди. Янги Ангрен ИЭСда мутахассислар томонидан ўтказилган текшириш давомида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан юқори эканлиги аниқланди.

Тошкентдан Бухорога учган самолёт Бухородаги чанг бўрони сабаб ортга қайтди

Бортида 125 йўловчи бўлган самолёт Бухорога қўнолмасдан Тошкентга қайтиб келди. Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Бухоро йўналишида парвоз қилаётган HY23 йўловчи рейси учиш аэропортига қайтди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.  Қайд этилишича, самолёт экипажи Бухоро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (чанг бўрони) туфайли учиш аэропортига қайтишга қарор қилган.

102 миллион сўм жарима олган Binance криптобиржаси уни тўлашдан бош тортди

Олдин бир қатор қоидабузарликлар учун Binance платформасига жарима солган Истиболли лойиҳалар миллий агентлиги ушбу муаммони ҳал қилиш учун судга даъво аризаси бераётганини эълон қилди. Бир ой олдин Истиболли лойиҳалар миллий агентлиги крипто-активлар айланиши соҳасидаги лицензиялаш талаблари ва шартларига мувофиқлиги бўйича Binance фаолиятининг аудитини ўтказган ва бузилишларни аниқлаган.

“Биронтангизни ранжитган бўлсам, барчаларингиздан узр сўрайман”

Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов ишдан олинди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқуловни лавозимдан озод этиш ҳақидаги қарори қабул қилинди.

Наманганда қалбаки “Зодак”, “Анаферон” ва “Витамин В6” дорилари ишлаб чиқарилаётгани аниқланди — видео

Қалбаки дори воситалари "103" фельдшери томонидан уйда ишлаб чиқарилган. Дорилар кейинчалик сотиш учун Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарга етказиб берилган.

Энди мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига иккинчи хорижий тилга ўқитилади

5–9-синфларда ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади. Юқори синфда эса тил ўргатилади.

Хоразмда 81 туп дарахт кесган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Биологик соғлом туронғил дарахтларни кесилиши натижасида табиатга 6 млн сўмдан кўп зарар этказилган. Хоразм вилояти Гурлан туманида жойлашган "Х.О." фермер хўжалиги раҳбари Н.Х.

Навоийда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси икки нафар 9-синф ўқувчисини калтаклади — видео

Болалар Омбудсмани воқеага муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Навоийда рус тили ва адабиёт ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади" сарлавҳаси остида видео тарқалди.

Блогер Отабек Сатторий қамоқдан озод қилинди

Блогер 2021 йилда товламачилик, туҳмат ва ҳақорат қилиш моддалари билан айбланиб, 6,5 йилга қамалган эди. Олий суд Матбуот хизматининг хабар қилишича, 2024 йил 5 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида 6 йилга қамалган блогер Отабек Сатторийнинг судга киритган илтимосномаси кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.  Суднинг ажрими билан Отабек Сатторий 2024 йил февраль ойининг 5 кунига қадар ўталмай қолган 2 йил 11 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддаси (жазони енгилроғи билан алмаштириш) 3-қисми “в” бандига асосан ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланди.

“Халқлар дўстлиги” метро бекатига кириш қисмларидан бири вақтинчага ёпилади

Бекатнинг Tashkent city мажмуасига олиб чиқувчи томони бир ойдан кўп вақтга ёпилмоқда. Тошкент метрополитени хабарига кўра, метрополитен фаолиятини такомиллаштириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида ер ости метро бекатларида ўрнатилган эскалаторларнинг ўз хизмат муддатини ўтаб бўлганларини босқичма-босқич равишда янгиларига алмаштириш режалаштирилган.

"Тиббиётга бюджетдан 90 млрд сўм йўналтирилди. Лекин натижа кутилганидек эмас" — Шавкат Мирзиёев

Президент шифокор вақтининг учдан икки қисмини ҳисобот тўлдиришга кетказаётганлигини танқид қилди. Давлат раҳбари раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

“Она ва боланинг ҳар бир ўлими фавқулодда ҳолат деб баҳоланади" – президент

Шавкат Мирзиёев бугун йиғилишда оналар ва гўдаклар ўлимининг олдини олиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. "Ҳар бир она ва бола ўлими “фавқулодда ҳолат” деб баҳоланади ва сўров шунга яраша бўлади", - дея огоҳлантирди президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлари, вилоят ва туман тиббиёт идоралари раҳбарларини.  Хориждан мутахассисларни олиб келиб, энг аввало, она ва гўдак ўлими юқори 20 та туман ва шаҳардаги тиббиёт ходимларини ўқитиш топширилди.

Эндиликда коллеж-техникум ўқувчилари олийгоҳларнинг 2-3- курсларида таълимни давом эттиришлари мумкин

Бунинг учун ўқувчилардан икки йил давомида етарли "кредит" тўплаши талаб этилмоқда. Бугун, 5 февраль куни давлат раҳбари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Исроил қурилиш майдончаларига Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланкадан 65 минг ишчи жалб қилади — Reuters

Бу фуқаролар илгари фаластинлик ишчилар томонидан олиб борилган қурилиш ишларини давом эттирадилар. Reuters'га кўра, Исроил ҳукумати7 октабрдан буён тўхтатилган қурилишни қайта тиклаш учун Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистондан 65 минг хорижий ишчи жалб қилади.

Теннисчи Денис Истомин профессионал спортчилик фаолиятини якунлади

Теннисчи Ўзбекистон – Польша учрашувидан сўнг фаолиятини якунлаганини маълум қилган. Бу ҳақда ўзбекистонлик спортчи “Ҳумо Арена” мезбонлик қилган Девис кубоги доирасидаги Ўзбекистон – Польша учрашувидан сўнг теннисчи Денис Истомин профессионал спортчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

Тошкентдаги чекка ҳудудларни метро билан боғлаш учун экспресс автобуслар қўйилади

Ҳукумат 2024 йилда шаҳарда тирбандликни камайтириш учун қатор режалар қилди. Тошкент шаҳар атрофидаги чекка ҳудудларини метро бекатлари билан боғлаш учун экспресс автобус қатновларини йўлга қўйилади.

Жин чиқариш вақтида аёлни ўлдирган эракакларга қарор чиқарган судья жаримага тортилди

Оққўрғон туман суди раиси чиқарган суд қарори матнида бир қатор хатолар, хусусан мазмун жиҳатдан телба-тескари жумлалар аниқланди. Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди раиси Санжар Исақулов эътиборсизлик билан чиқарган қарори сабаб жаримага тортилди.

ДХХ Тошкент вилоятида бош мутахассисни, Бухорода эса архитекторни пора билан ушлади — видео

Икки мансабдордан бири 10 минг, иккинчи эса 5 минг АҚШ доллари эвазига "иш ҳал қилиб бериш"ни ваъда қилишган. Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан Ўрта Чирчиқ туманида қурилган 3 қаватли савдо мажмуаси биносини фойдаланишга қабул қилиб бериш ва бошқа ҳужжатларини тегишли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Тошкентда қоидани қўпол бузган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди — видео

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ интернетда тарқалган видеога изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда 83-cонли автобус ҳайдовчиси йўл қоидасини қўпол равишда бузиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалганди.

Ўзбекистон фуқаролари Канадада расман иш топиш имкониятига эга бўлади

Ўзбекистон бандлик вазири ва Канада элчиси икки давлат хусусий рекрутинг компаниялари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш масаласини кўриб чиқишди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Канаданинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алам Хемсон ўртасида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги.  Унда Канада билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик фуқароларни Канада меҳнат бозорига жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилган.

Тошкент ИЭСда мазут ишлатилди: Экология вазирлиги Тошкентда тутун пайдо бўлиши сабабини аниқлади

Пойтахт иссиқлик электр станциясига атроф-муҳит ва ерни ифлослантиргани учун 1 млрд сўмдан ортиқ миқдорда товон тўлаш мажбурияти юкланди. Жорий йилнинг 23–31 январь кунлари Экология вазирлиги томонидан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчасида жойлашган "Тошкент ИЭС" (иссиқлик электр станцияси) фаолияти текширилди.

Тошкентдаги метрода қизга шилқимлик қилган эркакка суд ҳукми ўқилди

31 ёшли фуқаро суд жараёнида электропоезд ичида қизни йиқилиб тушмаслиги учун елкасидан ушлаб қолганлигини айтиб, ҳаракатини тан олмаган.  Маълум қилинишича, 1993 йилда туғилган фуқаро M.A.

Қашқадарёда канални реконструкция қилиш жараёнида 150 та дарахт қўпориб ташланди

Дарахтлар кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 1,1 млрд сўмдан кўп зарар етказилгани аниқланди. Қашқадарёда “To‘palang HPD Holdin” МЧЖ масъуллари томонидан "Денов-Новқат" каналини реконструкция қилиш жараёнида канал қирғоғига экилган жами 150 та дарахт илдизлари билан қўпорилганлиги аниқланди.

Тошкентда ёш болага куч ишлатиб, мажбуран машинасига "тиққан" ИИО ходимларига ҳайфсан берилди — видео

Ижтимоий тармоқда тарқалган ходимлар ёш болани хизмат машинага ўтиргизаётгани акс этган видеога расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари бир болани машинага мажбуран тиқиб олиб кетиши акс этган видео тарқалганди.

Дам олиш кунларида Бўстонлиқдаги тоғли ҳудудларда автомобиллар ҳаракати "бир томонлама" ташкил этилади — харита

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Билдирсой ва Чимён каби дам олиш жойларига борувчи ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди. Яқинлашаётган дам олиш кунларида Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларида йўлнинг маълум қисмида ҳаракат "бир томонлама" ташкил этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.