Ҳодиса оқибатида 26 киши яраланган, 6 кишининг аҳволи оғир. Украина ғарбидаги Закарпат вилоятидаги қишлоқ кенгаши йиғилишида депутатлардан бири гранаталарни портлатиб юборди.
Болалар боғчаси ходимлари болаларга қўпол муомала қилишган, жумладан, қулоқларини тортиб, бошининг орқа қисмига урган ва тепган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Хоразмдаги боғчалардан бирида тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.
Ўзбекистон Эронга кириш визаси бекор қилинган 33 давлат рўйхатига киритилди. Эрон ҳукумати 33 давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга визаларни бекор қилди.
13-бекат ва 14-бекатларда қурилиш ишлари ўз якунига етди. Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичи доирасидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесига қадар қурилаётган 2 та янги метро бекатларда ("Турон" ва "Қипчоқ") қурилиш ишлари ўз якунига етказилди.
Улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради. Аввалроқ, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан заправкалар фаолияти соат 6:00 дан соат 12:00 гача этиб белгилангани ҳақида хабар бергандик.
Агентлик мутахассислари Амударёдан сув оладиган канал аварияси содир бўлган жойни сунъий йўлдошдан олинган суратлар орқали ўрганди. Аввалроқ, “Чегара билмас дарёлар” халқаро экологик коалициясининг экспертларига ҳавола қилган ҳолда Афғонистонда қурилаётган Қўш-Тепа суғориш каналида биринчи жиддий “авария” юз берганлиги тўғрисида маълумот тарқатилди. “Ўзбеккосмос” агентлигининг хабар қилишича, агентлик Қўш-Тепа каналидан сув сизиб чиқишга оид хабарлар турли фазовий ўлчам аниқликдаги мультиспектрал космик суратларнинг ретроспектив таҳлили асосида ўрганиб чиқилди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеога расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги мактабларнинг бирида ўқувчилар пиротехника воситасидан фойдаланишгани акс этган видео тарқалди.
Фарғона вилояти ИИБ спортчи қўйиб юборилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Аввалроқ, “Долзарб 40 кунлик” тезкор тадбирлари доирасида MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган вақтида спортчи ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушлангани ҳақида хабар бергандик. Шундан сўнг, ижтимоий тармоқда Тўхтамуродов қўйиб юборилгани, айни вақтда очиқликда юргани ҳақида хабар тарқалди.
Водий вилоятларида чет элдан четдан наркотик олиб келиб, сотиш билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди. Давлат хавфсизлик хизматининг хабар беришича, хизматнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида Тошлоқ туманида яшовчи 2006 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.
Давлат раҳбари “Ўзавтосаноат”ни трансформация қилишни жадаллаштириш, харажатларни камайтириш лозимлигини таъкидлади. Президент Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Боланинг айтишича, уни отаси калтаклаган. Омбудсман ҳолатни назоратга олди.
Туман ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди. Бугун ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманидаги "Янги дархон" маҳалласи, 18-уйдаги лифтда электр токи узилгани, натижада лифтнинг тормози ишламай пастга қулагани, ичида ёш қизалоқ бўлгани ҳақида маълумот тарқалди.
Labo ҳайдовчиси юкхонадаги тўсинларни ёпишда байроқни ишлатгани учун жазога тортилди. Аввалроқ, Андижон вилоятида ҳайдовчи томонидан юклар устини тўсиш учун байроқдан ёпқич сифатида фойдаланилгани акс этган фотохабар тарқалганди.
Ўрмон хўжалиги ходимларининг ўз ишига совуққонлиги ортидан бир нечта дарахтларга шикаст етди, айримлари кесиб кетилди. Ўрмон хўжалиги ходимлари ўз ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этилишига йўл қўйганлиги учун жавобгарликка тортилди.
Мактабда 8-синф ўқувчиси ток уриши оқибатида вафот этганди. Мактаб директори ўринбосарига нисбатан жиноят иши очилди.
"Red Wings” авиакомпаниясининг "Махачқалъа — Наманган" йўналиши бўйича рейси Фарғонадаги муқобил аэродромга йўналтирилган. Маълум қилинишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Россиянинг “Red Wings” авиакомпаниясининг "Махачқалъа — Наманган" йўналиши бўйича парвоз қилаётган RA1123 рейси кутиш ҳудудида бўлганидан сўнг, Фарғона халқаро аэропортига йўналтирилди.
Музлама сабаб ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, столбага урилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда электробус ЙТҲга учрагани акс этган видео тарқалди.
Қоидани бузмаган ходимни тўхтатиб, қоидабузарликда айблаб, видеога олганларга деярли 7 млн сўмдан жарима солинди. Бухорода йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини обрўсизлантирувчи видео олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган ҳамда ҳақоратлаган икки нафар шахслар жазоланди.
Тошкентдаги бир қатор қозонхоналарга 31 та мобил генераторлар ўрнатилди. Veolia Energy Tashkent компанияси маҳаллий қозонхоналарга 31 та мобил генераторлар ўрнатди.
У Жиноят кодексининг учта моддаси, жумладан, “туҳмат” моддаси билан айбдор деб топилди. Аввалроқ, “Эмине-Лемара Мирзаахмедова” тахаллуси билан фаолият олиб борувчи блогер Эмина Карамановага нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш ва қалбакилаштириш, сотиш ёки фойдаланиш) 2 ва 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик. Олий суд хабарига кўра, Зангиота туман суди ҳукми билан блогер ЖКнинг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 7,5 йилга қамалган. Аммо, Мирзаахмедова ва унинг ҳимоячилари томонидан апелляция тартибида шикоятлар берилган.
Пойтахт ҳокимлиги янги йил арчалари ўрнатиладиган жойлар рўйхатини эълон қилди. 27 декабрдан 8 январга қадар Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги майдон ва истироҳат боғларида Янги йил тадбирлари, концерт дастурлари бўлиб ўтади.
СЭС қўмитаси хабарига кўрa, ҳудудлардаги лаборатор таҳлил натижалари гриппнинг А (H3N2) тури аниқлангани кўрсатган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий лабораториялари томонидан беморлардан олинган лаборатор таҳлил натижаларига кўра, гриппнинг А (H3N2) тури аниқланмоқда.
Маблағ Ўзбекистондаги банклардан бирига кредит сифатида берилмоқда. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) йирик хусусий маҳаллий кредитор Ҳамкорбанкга янги маблағлар тақдим этиш орқали Ўзбекистонда яшил молиялаштириш ва яшил инновацияларни рағбатлантириш учун 10 млн доллар қарз беради.
Ҳаво ҳароратининг совуқ кунларида истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бу норма бекор қилинган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 4,5 киловатт соатдан ортиқча электр энергияси ишлатган хонадон электр таъминотидан узилиши ҳақида хабарлар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
“Билим учун 100 миллион” олимпиадасида 99та финалчи иштирокчилар ҳам 1 млн сўмдан рағбатлантирилган. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жорий йилнинг 12 декабрь куни “Билим учун 100 миллион” олимпиадасининг финал босқичи ўтказилди.
Ер силкиниши Навоий ва Самарқанд вилоятининг қатор туманларида сезилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 10:13 да зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри: Навоий вилояти, Хатирчи тумани.
Мазкур марказга 7 мингдан ортиқ видеокузатув камералари уланган бўлиб, пойтахтда содир қилинган 925 та жиноят тезкор фош этилган. Маълум қилинишича ушбу мажмуа “Геоинформацион электрон харита” дастури асосида ишлайди.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев жиноятчилар тадбиркорлардан "доля" қандай ундиришини маълум қилди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев рейдлар давомида қўлга олинаётган шахслар товламачилик билан қандай шуғуллангани ҳақида гапирди.
Электр тармоқлари ва газ таъминотининг авария бригадалари 24 соат ишлайди ва зарур восита ва материаллар захираси кўпайтирилади. Шавкат Мирзиёев раислигида 12 декабрь куни қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлат раҳбари "Тошкент иссиқлик маркази" корхонасининг Учтепа туманидаги иссиқлик марказини бориб кўрди. Шавкат Мирзиёев аҳоли яшаш шароитлари, қишга тайёргарлик ва ободончилик ишларини кўриш мақсадида 12 декабрь куни Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.