Сенат раиси Танзила Нарбаева БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори вазифасини бажарувчи Консуело Видал Брюс билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 8 май куни Тошкент шаҳрининг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ташкил этилади. Ушбу тадбир Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча уруш ва фронт орти меҳнат фахрийларига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, юрт ҳимоячиларининг Ватанга садоқатини намойиш этиш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларда фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш мақсадида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилади. «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси (Сағбон ва Зарқайнар кўчалари орқали) – Ўзбекистон давлат табиат музейи – «Чорсу» бозори – Тошкент цирки (Зарқайнар кўчаси) – «Халқлар дўстлиги» санъат саройи (Ўзбекситон шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчаси) – «Magic City» майдони (Фурқат кўчаси) йўналиши бўйлаб ҳаракатланган ҳарбий бўлинмаларнинг «Magic city» майдонидаги тўхташ нуқтасида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилади.
Самарқанд вилоятидаги бир қатор туман солиқ инспекцияларида янги бошлиқлар иш бошлади. Солиқ қўмитаси Раисининг буйруғи билан Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Ургут, Тойлоқ ва Пастдарғом туманлари солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланди: Шарипов Шухрат Шавкатович Самарқанд тумани солиқ инспекцияси; Қурбонов Сардор Хусанович Ургут тумани солиқ инспекцияси; Синдоров Зафар Болманович Тойлоқ тумани солиқ инспекцияси; Низомов Фирдавс Рахматович Пастдарғом тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 7 май куни қўшма Ҳукуматлараро комиссия тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийяртони қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисми қон айланиш тизимидаги касалликлардан вафот этиши аниқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури” лойиҳаси доирасида биохилма-хилликни кўпайтириш ҳамда глобал атроф-муҳит учун ишлаб чиқариш ландшафтларида экотизимларни сақлаш ва тиклаш мақсадида қиймати 1,1 млн. АҚШ доллари миқдорида Келишув имзоланди.
Сурхандарёда 3 кун давом этган ёғингарчилик сабабли қўйлар нобуд бўлган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёев Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоирнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда 7-9 май кунлари автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти хабар берди.
Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Соймўмин Ятимов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида томонлар очиқ ва махфий тарзда минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид барча муаммолар тўпламини атрофлича муҳокама қилдилар.
«Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-73-сон, 06.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
«Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-73-сон, 06.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси бошчилигида йил бошида Самарқанд вилояти тўрт сектори ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий шароити оғир тўрт маҳаллада “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланганди. Жумладан, Иштихон тумани Қиёт маҳалласида ҳам аҳоли хонадонларидан бошлаб ҳудуд инфратузилмасигача бўлган муаммоларга ечим топиш, одамлар турмуш тарзини яхшилашга киришилганди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Корея Республикасининг Миллий Ассамблеяси делегациясини қабул қилди. Учрашувда томонлар икки давлат парламентларининг алоқалари ҳозирда янги босқичга кўтарилганини, яқин дўстлик ришталарига, халқларимизнинг менталитети, анъана ва қадриятлари ўхшашлигига асосланган алоқалар стратегик шериклик муносабатлари даражасида ривожланиб бораётганини қайд этдилар.
“9-май — Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 10, 11, 12 май кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов «Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Қарори мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди: Пленум қарорида қонуний кучга кирмаган суд қарорларини шикоят ёки протест асосида апелляция тартибида, қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация тартибида қайта кўришнинг асосий жиҳатлари, иш юритишнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Шунингдек, ушбу ҳужжатда судларда ягона амалиётни шакллантиришга оид муҳим тушунтиришлар ҳам ўз ифодасини топган.
Олий судга Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашларининг махсус йиғилишининг 1930-1938 йиллардаги қарорларига кўра ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Хоразм, Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳудудларида аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатлар ва қуролли қўзғолонлар, террорчилик, бандитизм ва шпионаж содир этиш, Туркфронт махсус бўлими ҳайъати ҳамда Бутун Россия фавқулодда комиссияси Президиумининг махсус йиғилишининг 1920-1921 йиллардаги қарорларига кўра ҳозирги Фарғона вилояти ҳудудида босмачилик ҳаракатида иштирок этиш ҳамда ЎзССР Олий судининг 1938 йилдаги ҳукмига кўра партия ташкилотларида аксилшўро фаолиятини амалга оширганликда айбланган 198 нафар шахсга оид 11 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда айтиб ўтилди. Давлат раҳбари бугун ўтказилган видеоселекторда бу тизимни адолатли йўлга қўйиш, ёшларга ва ота-оналарга етказиш зарурлигини таъкидлади.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларга тавсиянома бериш учун аризалар қабул қилиш бошланганлигини маълум қилди. Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.
“Ўзгидромет” 9-11 май кунлари кутилаётган ноқулай об-ҳаводан огоҳлантирди. 9-11 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болаларни калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида аёлнинг жасади яшаш хонадонидан топилди. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди.
Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмологик кузатишлар ва тадқиқотлар миллий илмий маркази маълум қилди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва “China CAMC Engineering” компанияси раиси Ван Бо ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун, 6 май куни соат 10:41да зилзила содир бўлди. Эпицентр: Самарқанд вилояти, Ургут тумани. Зилзила координаталари: 39,32 градус шимолий кенглик; 67,46 градус шарқий узунлик.
Кеча, 5 май куни соат 07.50 ларда Чилонзор тумани Фурқат кўчаси Magic city қаршисида 2 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Қуёшда энг катта магнитудали чақнаш содир бўлди ва кучли магнит бўронлари кутилмоқда. Бу ҳақда Коинот тадқиқотлари институти ва Россия Фанлар академиясининг Қуёш-ер физикаси институти қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.
Самарқанд халқаро технология университети ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбирни юқори савияда, 16 та давлатдан келган олимлар иштирогида ўтказди. Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.