ЖССТ саломатлик бўйича сунъий интеллектга асосланган виртуал маслаҳатчини ишга туширди

ЖССТ Жаҳон соғлиқни сақлаш куни (7 апрель) арафасида S.A.R.A.H. — генератив сунъий интеллектга асосланган такомиллаштирилган эмпатик жавоб функциясига эга саломатлик масалалари бўйича виртуал маслаҳатчи (консультант) прототипининг ишга тушганини эълон қилди.

Оҳангарондаги туғриқхонада хомиласи билан бирга вафот этган ҳолат юзасидан ССБ расмий изоҳ берди

Бироз аввал, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида ҳомиладор аёл қорнидаги ҳомиласи билан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагилар маълум қилди.

Оҳангаронда хомиладор аёл қорнидаги хомиласи билан вафот этди

Ижтимоий тармоқда тўғруқхонага ўз оёғи билан юриб борган хомиладор аёл қорнидаги хомиласи билан ўлиги чиқди мазмунидаги видео хабар тарқалди.  Воқеа Охангарон шаҳрида содир бўлган.

Wizz Air Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида рейсларни йўлга қўйиши мумкин

Европанинг энг йирик лоукостери Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор. Бу ҳақда  “Дунё” АА хабар бермоқда.

Ер олган ёшларга 100 млн сўмгача кредит ажратилади

«Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарорига кўра, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим бўйича талабгорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.

«Ўзбекистон — 2030» стратегияси рамзи ишлаб чиқилди

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси рамзининг асосини «Янги Ўзбекистон» ва «Учинчи Ренессанс» тимсоли сифатида «Янги Ўзбекистон» боғидаги Мустақиллик монументи образи ташкил этади. Рамзда акс эттирилган Мустақиллик монументи мамлакатимиз тарихи, бугунги куни ва келажакнинг ўзаро уйғунлиги ифодаси сифатида талқин этилса, унинг юксакликка бўйлашиши негизида халқимизнинг бирлиги ва бирдамлиги, Ўзбекистоннинг дунё давлатлари билан ҳамжиҳатлиги, тинчликсевар сиёсати мужассамлашган.

Ёмғир Тошкент ҳавосини «яшил» даражага тозалади

IQAir портали маълумотларига кўра, атмосферадаги майда ПМ2.5 зарралари контсентрацияси ЖССТ стандартидан 1,2 бараварга ошади. Бошқа ифлосланиш манбалари учун кўрсаткичлар нормалдир.

Ер юзида тоза ҳаво бўйича 1 ўринда турадиган жой аниқланди

Ер юзидаги энг тоза жой — Жанубий океан устидаги Антарктида яқинидаги фазо экани маълум бўлди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Тил сертификати талаби натижасида ОТМлар 3 йилда 206 млрд 435 млн сўм йўқотган

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Президентнинг 2021 йил 19 майдаги ПҚ–5117-сон қарори тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ) дан ўтказилмоқда. Вазирлик томонидан мазкур қарор бўйича тўлдирилган ТСТБ ҳисоботи эълон қилинди.

Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон ва Осиё футбол конфедерацияси ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) бош котиби Виндсор Жон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Dunyo» AA хабар қилди.

Умумтаълим мактабларидаги давомат қандай?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида давомат билан боғлиқ ҳолатни ўрганди. Таҳлил натижасида қуйидагилар аниқланди: 2022-йилда мактаблардаги ўртача давомат 83,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2023-йилга келиб 82,5 фоизга тушган.

Бугун Тошкент ва Тошкент вилояти кўчаларида ҳарбий зирҳли техникалар ҳаракатланади

Бугун, 6 апрель куни Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

«Ўзгидромет» 12 кун давомида кетма-кет ёмғир ёғиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 12 кун давомида кетма-кет ёмғир ёғиши ҳақида хабарлар тарқалди. «Ўзгидромет» бу бўйича маълумот берди.

Самарқандда журналистлар боғига тамал тоши қўйилди

Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ижтимоий тармоқлар фаоллари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Журналистлар боғи” яратишдек хайрли ишни бошладилар. Янги боғ Самарқанд тумани Оҳалик массивида ташкил этилмоқда.

Нью-Йоркда 4,8 магнитудали зилзила содир бўлди, бу сўнгги 40 йилдаги энг кучлиси

Жума куни эрталаб АҚШнинг шарқий қирғоқларида содир бўлган 4,8 магнитудали зилзиладан зилзила Ню-Ёрк ва унинг атрофида сезилди. Зилзила эпицентри Ню-Жерси штатининг Ливан шаҳрида, Ню-Ёркдан 64 км ғарбда жойлашган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига янги бошлиқ тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Нартаев Агзам Орумбаевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Темиров Алишер Сматиллаевич Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. А.

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 74 ёшни ташкил этади

2023 йилда Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 74,7 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қулай инвестициявий муҳитни яратишга қаратилган чора-тадбирлар қандай натижа берди?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳитни яратиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ва уларнинг натижасини таҳлил қилди. 2023-йилда мамлакатимизда асосий капиталга инвестициялар 2017-йилдагига қараганда 2,2 маротаба ортиб, 352,0 трлн.

Андижонда учта машина иштирокидаги аянчли ЙТҲда икки киши вафот этди

Хўжаобод туманида инсон ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.

10, 11, 12, 13 апрель кунлари “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида Afrosiyob электропоездининг қўшимча ҳаракати амалга оширилади

2024 йилнинг 10, 11, 12, 13 апрель кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида Afrosiyob электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар бермоқда.

5-7 апрель кунлари 9 та вилоятда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” хабарига кўра, жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилмоқда. Жумладан: Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қуролли кучлари қўшма машғулотларга тайёрланмоқда

Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон қуролли кучлари 2024 йилда “Биз бирмиз – 2024” қўшма машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлигига таяниб, Armiya.az хабар берди.

Тошкентда ер қимирлади

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун 5 апрель куни Тошкент вақти билан 04:36 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди.  Зилзила координаталари: 41,36 градус шимолий кенглик; 69,02 градус шарқий узунлик.

NASA Ойда ўсимлик етиштиришни режалаштирмоқда

Америкалик астронавтлар «Артемида III» миссияси доирасида 2026 йилда Ой юзасига кресс салат, ўрдак ўти ва Brassica rapa карамини экишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

Москвада мусулмонларга Ҳайит намозини уйда ўқиш тавсия этилди

Москвада расмийлар Қурбон ҳайити куни мусулмонларга ҳайит намозини уйда ўқишни тавсия қилди.  Қайд этилишича, Москва Миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар департамент вакиллари Москва префектларига мактуб йўллаган.

Тўқаев Ақтўбедаги ҳалокатда вафот этганлар учун Мириёевга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Ақтўбе вилоятида рўй берган автомобиль ҳалокатида вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига билдирилган чуқур ҳамдардлик учун самимий миннатдорлик билдирди. Бу ҳақида Мирзиёевнинг Матбуот котиби хабар берди.

2017-2023 йилларда кимё маҳсулотлари экспорти қарийб 1,5 баробар ошди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда асосий турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш суръатини таҳлил қилди. 2017-2023 йилларда кимё саноати хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётган бир шароитда ривожланди.

Танзила Норбоева Эроннинг мамлакатимиздаги элчиси Муҳаммадали Искандарийни қабул қилди

Жорий йилнинг 4 апрель куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммадали Искандарийни қабул қилди. Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни, шунингдек, парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида икки поғонага юқорилади

ФИФА 4-апрел куни терма жамоалар рейтингини янгилади.  Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабар берди.

Ўзбекистон фуқаролари ва ОАV вакиллари диққатига! Чиқиндиларни бошқариш соҳасида Call-markaz ишга тушди

Сизда чиқиндиларни бошқариш соҳаси ҳамда тизимдаги ташкилотлар фаолиятига тегишли аниқ ва конкрет масалалар юзасидан таклифлар, шикоятлар, мурожаатлар борми? Унда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг 1205 ҳамда 1275 ишонч рақамларига қўнғироқ қилинг!

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.