Бир кунда ўртача ташиладиган йўловчилар сони 662,3 мингдан ошди. Бу эса 2022 йилга нисбатан 62% га кўп.(2022 йилда ўртача 404,4 минг йўловчи ташилган).
СУДЛАР ТОМОНИДАН 2023 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ 2023 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 73 797 нафар шахсга нисбатан 58 418 та жиноят иши кўриб чиқилди. 1 244 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди.
Қишлоқ хўжалиги махсулотида чорвачилик ҳажми 206 трлн сўмни (улуши 52%) ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 110 фоиз ўсишга эришилди, — деди Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров Чорвачиликни ривожлантириш учун қилинган ишлар: 🔸Халқаро молия институтларидан 240 млн доллар маблағлар жалб қилинди ва 565 та янги чорвачилик субъектлари ташкил қилинди. 🔸Наслчиликни ривожлантириш мақсадида 2,5 млн бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Лондон шаҳрида Буюк Британия Парламентининг Лордлар палатаси спикери Жон МакФолл билан учрашди. Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий-дипломатик мулоқотни кенгайтириш, парламент дипломатиясини фаоллаштириш, савдо-иқтисодий алоқаларга янги тус бериш ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш каби масалалар музокаранинг асосини ташкил этди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар чорак якунига кўра, “Очиқ бюджет” ахборот порталида фуқароларнинг бюджет жараёнига жалб этилиши ҳамда ташаббусли бюджетлаштириш тадбирларининг амалга оширилиши самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан ҳудудлар фаолиятини баҳолаб боради. Анъанага мувофиқ, “Ташаббусли бюджет” жараёнларида ҳудудлар фаоллигини баҳолаш мақсадида 2023 йил якунларига кўра эришилган кўрсаткичлар асосида “Ҳудудлар рейтинги” шакллантирилди.
Соат 17:30 да Тошкент шаҳридаги 110 кВли “Л-Ботаническая-2” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати. Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари истеъмолчилари қисман (3500 та) электр таъминотидан узилган.
Давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида президент Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида Хитойнинг етакчи «BYD» компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди. Ташриф чоғида компания ютуқларига бағишланган кўргазма, автомобиллар ва бошқа турдаги техникаларнинг ишлаб чиқарилаётган ва истиқболли моделлари, компаниянинг янги технологиялари ва илғор ишланмалари намойиши бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асоан Президент администрацияси ва Халқ қабулхоналари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи жойларда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида аҳоли кайфияти билан боғлиқ долзарб масалаларни ўрганиш ва соҳавий муаммоларни жойида ҳал этиш ишлари бошланди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Хитойдан Ўзбекистонга 42 470 нафар туристлар ташриф буюрган. 2023 йилда Хитойдан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:— дам олиш – 35 574 нафар — хизмат юзасидан – 4 825 нафар— тижорат – 1 016 нафар— қариндошларни йўқлаш – 631 нафар— ўқиш – 421 нафарОйлар кесимида Хитойдан Ўзбекистонга келган туристлар сони:— январда – 394 нафар— февралда – 1166 нафар— мартда – 2088 нафар— апрелда – 2684 нафар— майда – 3301 нафар— июнда – 3640 нафар— июлда – 4382 нафар— августда – 4106 нафар— сентябрда – 7676 нафар— октябрда – 5931 нафар— ноябрда – 3582 нафар— декабрда – 3520 нафар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шэньчжэнь шаҳрига ташрифи доирасидаги навбатдаги учрашув “CSG” компанияси директорлар кенгаши раиси Мэн Чжэньпин билан бўлди. Хитойнинг электр тармоқлари соҳасидаги етакчи компаниялардан бири “CSG” тармоқларни қуриш ва бошқаришга ихтисослашган.
3 январь куни Хитойнинг Шенчжен шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзаков бошчилигидаги делегация Beijing North Bartholet Ropeway Technology компанияси вакиллари билан учрашди.
Иқтисодиётдаги юқори талаб динамикаси таъсирида шаклланаётган кутиламаларни инобатга олиб асосий ставка даражасиўзгаришсиз қолдирилди. Прогнозларга кўра, инфляция йил якунида 8-9 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ҚҚС бўйича ноль даражали ставка ҳисобланиши бекор қилинади. Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур тартибни жорий этилиши бўйича масъул Солиқ органи томонидан берилган тушунтиришга кўра, хизмат кўрсатувчи корхона томонидан кўрсатиладиган санитар тозалаш хизматлари қийматига нисбатан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланади.
Бокуда Ўзбекистон фан ва маданияти кунлари бошланди Озарбайжонда Ўзбекистон фан ва маданияти кунлари бошланди. Тантанали маданий тадбирлар Озарбайжон Миллий фанлар академияси M.
Қарорга кўра, юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади: “ААА” тоифадаги тадбиркорлар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди, (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно) шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорларга ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кунда текширувларсиз амалга оширилади; 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган “АА” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 15 фоиз миқдоридаги дастлабки тўлов бир йўла амалга оширилганда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланмайди ҳамда бўлиб-бўлиб тўлаш муддати 5 йилгача узайтирилади; “А” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига: — солиқлар бўйича (ҚҚС бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш 3 кунда амалга оширилади; — товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади. 2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.
Бугун Америка Қўшма Штатлари ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали қиймати 425 000 долларга тенг бўлган 131 тонна озиқ-овқатни Ўзбекистонга етказиб берди. Бу ҳақида АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси хабар бермоқда.
Хитойнинг Урумчи шаҳрида Ўзбекистон-Хитой биринчи ҳудудлараро бизнес-форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” миллий кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу икки тадбирда Ўзбекистон делегацияси таркибида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда унга аъзо корхоналар вакиллари иштирок этиб, Хитой компаниялари ва инвесторлари билан самарали мулоқот ва музокаралар ўтказди.
“Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-20-сон, 23.01.2024 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, 2024 йил 1 июлдан: ➖дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотлар аҳолини сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун масъул бўлган ташкилот сифатида эътироф этилади ҳамда уларга нисбатан давлат назоратини амалга оширишнинг алоҳида қоидалари белгиланади; ➖дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган, халқаро стандартлар талаблари асосида фармакологик назорат тизими ташкил этилади; ➖дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотларда уларга берилган лицензия талабларига риоя этилишини бир йилда кўпи билан бир маротаба ваколатли органни хабардор этиш орқали назорат қилиш тартиби жорий этилади; ➖дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш учун ишлаб чиқилган контент Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган хулоса асосида эфирга узатилади; ➖янги ташкил этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланадиган божхона омборлари ва эркин омборлар мажбурий равишда “Зарур сақлаш амалиёти – GSP” талабларига мувофиқ ташкил этилади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Хитой Халқ Республикаси Раисининг рафиқаси Пэн Лиюань ҳамроҳлигида Пекиндаги Хитой Миллий музейини кўздан кечирди. Ушбу ҳашаматли музейда Чин мамлакатининг 5000 йилдан ортиқ тарихидан сўзловчи 620 мингдан ортиқ ноёб экспонатлар сақланади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари миллий қадриятларимиздан бири ҳисобланувчи ўзбек тилини мукаммал билиш иқтисодий фаровонликка қандай таъсир қилишини эконометрик ёндашув асосида ўрганиб чиқди. Миллатнинг биринчи кўриниши бу тил.
Олий даражадаги музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Қўшма баёнот имзоладилар.
24 январь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Президентимиз Хитой етакчисига ташриф билан келиш таклифи ва кўрсатилаётган илиқ меҳмондўстлик ҳамда Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг юксак эътирофи учун самимий миннатдорлик билдирди.
Пенсия жамғармаси 2023 йилда республикада қанча фуқарога янги пенсиялар тайинланганини маълум қилди. Хабарга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 миллион 930 минг 400 нафарга етган.
2022 йил 17 мартдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида адолат ва ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур ҳужжатда аҳолига профессионал хизмат қиладиган ихчам ва самарали бошқарувни яратиш бўйича чоралар белгиланган.
ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд тарихий маркази 1123 гектар ва унинг муҳофаза зонаси 1369 гектарни ташкил этади. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан вилоятда 1607 та моддий маданий мерос объектлари рўйхатга олинган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси «кўҳна қитъа» давлатларини зудлик билан қизамиққа қарши эмлаш кампанияларини ўтказишга чақирди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бугун, 24 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифи доирасида Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисига икки янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифининг ишбилармонлик тадбирлари доирасида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки бош қароргоҳига ташриф буюриб, банк президенти Цзинь Лицюнь билан музокара ўтказди. Ушбу етакчи халқаро молиявий институт билан стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон терма жамоасининг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди. Терма жамоамиз сўнгги бора Сент-Луис шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувида АҚШ терма жамоасига мағлуб бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.