Ўзбекистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди

Ўзбекистон президентининг 29 декабрдаги фармони билан Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори этиб тайинланди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.

Бўстонлиқда 10 январгача ҳаракат бир томонлама бўлади

1 январдан 10 январга қадар Тошкент вилоятининг Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига (Ғазалкентдан Юсуфхонагача) транспорт ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. 1 январдан 10 январга қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига автомобиллар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.

Ўзбекистонда 1 порция паловнинг ўртача нархи қанча?

Статистика агентлиги томонида ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2023 йил декабрь ойи учун):  1 порция ошнинг ўртача нархи:— Қорақалпоғистон Р. – 23 400 сўм    — Андижон вилояти – 24 200 сўм    — Бухоро вилояти – 28 200 сўм     — Жиззах вилояти –25 000 сўм    — Қашқадарё вилояти – 26 600 сўм     — Навоий вилояти – 23 400 сўм     — Наманган вилояти – 20 000 сўм    — Самарқанд вилояти – 27 000 сўм    — Сурхондарё вилояти – 25 400 сўм    — Сирдарё вилояти – 25 200 сўм    — Тошкент вилояти – 24 300 сўм   — Фарғона вилояти – 21 500 сўм— Хоразм вилояти – 25 800 сўм— Тошкент шаҳри – 29 700 сўм

Ўзбекистонда кир ювиш машиналарини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилларга нисбатан ошган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь ноябрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 507,7 минг дона кир ювиш машиналари ишлаб чиқарилган. Кир ювиш машиналарини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,7 % га ошган.

«Forbes» журнали Ўзбекистонни энг яхши сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритди

АҚШнинг машҳур «Форбес» журналида 2024 йилда албатта бориб кўриш керак бўлган дунёдаги ажойиб сайёҳлик йўналишларга бағишланган мақола босилди. Унда Ўзбекистон 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишлар рўйхатига киритилган.  Хусусан, «Форбес» молиявий-иқтисодий журнали ўз ўқувчиларига Ўзбекистонни 2024 йилда ташриф буюриш учун энг яхши жойлардан бири сифатида қайд этиб, юртимизга саёҳат қилишга тавсия этмоқда.

Бугундан ”эски” ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади

2023 йил 31 декабрь куни Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномалари ва 2015 йилдан кейин берилган «техпаспорт»ларни алмаштириш якунланди. Гувоҳномани янгилашга улгурмаган ҳайдовчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, яъни 340 минг сўм жаримага тортилади.

МУБОРАКБОД

Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор.

2024 йилнинг илк кунида кутилаётган об-ҳаво прогнозлари эълон қилинди

Бугун кундузи республика бўйча ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Янги йилнинг илк дақиқаларида Сурхондарёда уч эгизак дунёга келди

Сурхондарё вилояти 1-сонли перинатал марказида янги йил бошланишининг илк дақиқаларида уч эгизак туғилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонлик мутахассислар учун давлат ҳисобидан АҚШ университетида ўқишга танлов эълон қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва АҚШнинг Вебстер университети ўртасида имзоланган келишувга биноан 2024 йилнинг 2 январидан 26 январига қадар Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига “Соғлиқни сақлаш бошқаруви магистри (МНА)” дастури бўйича ўзбекистонлик мутахассисларни давлат ҳисобидан (бепул) ўқишга қабул қилиш учун очиқ танлов ўтказилади. Бу ҳақда ССВ Хабар берди.

2023 йил давомида аниқланган қалбаки фармацевтика маҳсулотлари маълум қилинди

Жорий йилда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертиза қилиш юзасидан 1671 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатлар асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда лаборатория текширувидан ўтказилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 январь куни Қатар мамлакатида старт оладиган Осиё кубогига тайёргарлик кўришда давом этмоқда. 2 январь куни жамоамиз турнирга сўнгги тайёргарлик жараёнини ўтказиш учун Доҳага йўл олади.

Педагогларга малака тоифалари беришнинг янги тартиби белгиланди

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагогларига малака тоифалари беришнинг янги тартиби белгиланди.  Жорий йилнинг 29 декабрида Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 692-сон қарори тасдиқланди.

Россия элчиси Шавкат Мирзиёевни Янги йил билан табриклади

Олег Малгинов ўз табригида 2024 йилда ҳам мамлакатлар ўртасида жадал ва ишончли сиёсий мулоқот давом этишига, иқтисодий алоқалар, савдо ва сармоя фаол ривожланишига ишонч билдирди, дея ёзмоқда Zamon.uz.  Малгинов, шунингдек, ўтган йилдаги самарали ҳамкорлик учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди, дейилади хабарда.

Янги йил байрами куни Наманган шаҳрида автобуслар бепул хизмат кўрсатади

Наманган вилояти ҳокими ташаббусига асосан, Янги йил байрамида аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида 31 декабрь куни шаҳар ичи йўналишидаги автобуслар бепул xизмат кўрсатади. Хусусан, Наманган шаҳар йўналишида 1-сонли «3-кичик туман – Тахтакўприк», 7-сонли «Оромгоҳ – Эшобод“, 10-сонли «Хамза – Гўзал», 12-сонли «Сув хўжалиги – Чорсу», 13-сонли «Чорсу – 1-кичик туман», 18-сонли «Ирвадон – Чорсу», 21-сонли «1-кичик туман – Жаҳон бозори», 23-сонли «Ахсикент – 36-мактаб», 29-сонли «Шербулоқ – Чорсу» йўналишида ҳаракатланувчи автобуслар хизматидан йўловчилар бепул фойдаланиши мумкин.

Келаётган 2024 йил — Кабиса йили

Келаётган 2024 йил кабиса йили бўлади. Кабиса йили — қуёш тақвими бӯйича қўшимча 29 февраль кунини ўз ичига олган йилдир.

Самарқандга Хитойдан янги автобуслар олиб келинди

Самарқанд вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, деб xaбар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Хусусан, “Дилшодтранссервис” МЧЖ томонидан Хитойнинг CРРC компаниясида ишлаб чиқарилган 10 та янги автобус олиб келинган.

Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди

Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил 29 декабрдаги қарорига кўра, Илҳомжон Саттаров Чортоқ туманига ҳоким этиб тайинланди.  Тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги билим ва инновациялар маркази директори ўринбосари — республика тижоратлаштириш ва маслаҳат хизматлари мажмуаси раҳбари вазифасида ишлаб келаётганди.  Илҳомжон Саттаров — 1985 йилда Чортоқ туманида туғилган.  Маълумоти олий, 2008 йилда Наманган муҳандислик педагогика институти, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Янги йил байрами ва дам олиш саналарида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди

Бу гал Янги йил байрамида юртдошларимиз 30 декабрдан 2 январгача кетма-кет 4 кун дам олади. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Сурхондарёда чиқинди олиб кетиш нархлари ўзгаради

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши қарори билан чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетишнинг янги нархлари тасдиқланди.  Унга кўра, тўлов тарифлари қуйидаги миқдорда бўлади: — қаттиқ маиший чиқинди аҳоли учун бир кишига — 4500 сўм; — юридик шахслар учун бир метр квадратга 70 минг сўм; — суюқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш бир метр квадрат учун 70 минг сўм этиб белгиланди.  Сурхондарёнинг барча 15 ҳудудида бир хил нархлар амал қилади.  Вилоятда чиқинди олиб кетиш нархлари сўнгги бор 2021 йилда ошганди.  Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда аҳоли ва ташкилотлар учун чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати нархи 1,5−1,6 бараварга — уйда яшовчи ҳар бир киши учун ойига 4500 сўмдан 7500 сўмга, бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 53 986 сўмдан 89 966 сўмгача ошганди.

Четдан машина олиб киришга чеклов қўйиляпти

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслар республика ташқарисидан ўз номига бир йилда фақат бир дона автомобил олиб келиши мумкин бўлади. Жисмоний шахсларга тижорий мақсадларда автомобил импорт қилиш тўлиқ тақиқланади.

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги тегишли қарорларига мувофиқ: ташқи ишлар вазири ўринбосари Аълоев Бахромжон Жўрабоевич Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;  Мадраҳимов Музаффарбек Анварбекович ва Нуримбетов Раҳматулла Ибрагимович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

Ўзбекистонда илк бор паркинсонга чалинган бемор операция қилинди

Паркинсон касаллиги ҳозирги замон нейрохирургия ва неврологиясининг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, дунёда ҳар 1000 та одамдан 1-3 тасида (0,1-0,3%) кузатилади. Ўзбекистонда ҳам ушбу касаллик билан касалланганлар сони сўнги вақтларда ортиб бормоқда.

Air Samarkand авиакомпанияси биринчи парвозни муваффақиятли амалга оширди

2023 йил 29 декабрда Air Samarkand авиакомпаниясининг илк парвози Airbus А330 самолётида йўловчиларни Истанбулга етказиш орқали амалга оширилди. Борти 305 йўловчидан иборат биринчи тижорат рейси Самарқанд халқаро аеропортидан соат 10:50 да Истанбулга йўл олган.

Маҳаллаларда янги лавозим жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни энг қуйи тизимгача тушириш ҳамда маҳаллардан бошлаб иқтидорли ёшларни селекция қилиш тизимини яратиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи раиснинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими негизида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи маҳалла футбол етакчиси лавозими жорий этилади.

Лазиз Кудратов Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Агостино Пинна билан учрашувди

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Агостино Пинна билан учрашди. Томонлар жорий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳамда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистонда юк машиналарига йўл йиғими жорий этилади

Ўзбекистонда юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори транспорт воситалари ва тиркамаларга йиғим жорий этилади. Бу ҳақда 2024 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисидаги қонунда белгиланди.

Турк дунёси киночилар уюшмаси «ТURKFILM» ташкил этилди

Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтган маросимда Турк Дунёси Киночлар Уюшмаси (TURKFILM)ни ташкил этиш бўйича яхши ният декларацияси имзоланди. Тошкентда Халқаро Туркий маданият ташкилоти (TURKSOY) билан учрашув бўлиб ўтди.

“Афросиёб” электропоезди йўл созловчини босиб кетди

Ижтимоий тармоқда Самарқандда “Афросиёб” электропоезди бир кишини босиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумот берди.

Ҳокимият органларининг очиқ ахборот рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан 2023 йилнинг июл ва декабр ойларида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан мониторинг ўтказилди. Унга кўра, 2023 йил январидан декабрига қадар бўлган даврда Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 21 та республика ижро этувчи ҳокимият органининг 50 та энг кўп ўқиладиган электрон миллий ОАВдаги чиқишлари мониторинг қилинди ва якуний рейтинги тузилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.