Венгрияда спорт курашлари бўйича халқаро рейтинг турнири давом этади. Бугун эркин ва аёллар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йилдаги «Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйҳатини тўғрисида»ги буйруғига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда. Жумладан, автомобиль салонида сақланадиган дори қутичасидаги дорилар рўйхатига ҳам ўзгартириш киритиляпти.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл келаси ҳафта Марказий Осиёнинг учта давлати — Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Кореа Times хабар берди.
2017 йилдан буён Кинематография агентлик директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб Шуҳрат Ризаев мазкур ташкилот раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ахборот хизмати хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Яккасарой тумани солиқ инспекцияси бош инспектори, Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси собиқ шўъба бошлиғи ҳамда Қарши ва Ғиждувон туманларида солиқ инспекторлари пора билан қўлга тушди. ДХХ Қарши тумани солиқ инспекцияси бош инспектори, Ғиждувон тумани солиқ инспекцияси катта инспектори, Яккасарой тумани солиқ инспекцияси бош инспектори ва шўъба бошлиғи ҳамда Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси собиқ шўъба бошлиғини коррупция жинояти устида қўлга олди. Қашқадарё вилояти Қарши туман солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бош инспектори маҳаллий 5 та МЧЖ фаолияти юзасидан жорий йилнинг сентябрь ойига қадар камерал солиқ текширувлари ўтказмаслик эвазига 2300 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳужжатлар орасида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишида техник кўмак кўрсатиш, энергетик ривожланиш соҳаси, туризм ва бошқа соҳаларда қатор ҳужжатлар имзоланди. Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.
Вашингтонда сенаторлар ва конгрессменлар идоралари ходимлари, шунингдек, АҚШ Конгрессининг ташқи ишлар, йўллар ва воситалар ҳамда миллий хавфсизлик қўмиталари вакиллари учун Ўзбекистонга бағишланган брифинг ўтказили, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. Тадбирда жами 44 сенатор ва конгрессменлар идорасидан 60 нафар ходим – стаффер иштирок этди.
Туркия президентининг қарорига мувофиқ мазкур олий мукофот Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади. Анқара шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Анқара шаҳридаги самарали Ўзбекистон-Туркия саммити якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, чўл ҳудудларида 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пекин шаҳрида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида Президент Матбуот котиби хабар берди.
Нурсултон Рўзибоев UFC промоушени билан шартномани янгилади. Бу ҳақида спортчининг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
"Амалда иккиёқлама стандартлар кузатилмоқда. Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган давлатлар бу қотилликларга, ваҳшийликларга кўз юммоқда", - дейди Шавкат Мирзиёев.
Суд ҳайдовчи эркакка жазо тайинлади. Тошкентда йўловчи қизга шилқимлик қилган такси ҳайдовчисига нисбатан жазо тайинланди.
6-11 июнь кунлари Эроннинг Теҳрон шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон кураш федерацияси ушбу нуфузли мусобақа учун терма жамоа таркибини эълон қилди.
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш ва улар учун қулай шароитлар яратиб бериш мутасаддилар олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади. Бунинг учун ҳукумат томонидан махсус платформа ишлаб чиқиш борасида топшириқ берилган бўлиб, бугун Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида унинг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған раислигида Ўзбекистон-Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Сиёсий мулоқот, парламентлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар жадал ривожланмоқда, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик фаоллашмоқда.
Шаҳрам Ғиёсов IBF чемпионлик камари учун жанг қилиши мумкин. Таниқли промоутер Эдди Хирн ушбу жангни ташкил қилиш бўйича амалий ҳаракатларни бошлаб юборди.
Жорий йил 27-31 май кунлари Жаҳон банки миссиясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Марказий банки илк бор хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Қурбон ҳайити билан бир-бирларини самимий қутладилар.
Маросимдан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди. 6 июнь куни Анқара шаҳридаги президент саройида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
2026 йил ўтказиладиган жаҳон чемпионати саралашининг «E» гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси бугун Туркманистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу терма жамоалар ўртасидаги биринчи баҳсда ҳамюртларимиз сафарда 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
190 нафарга яқин болалар заҳарланди. Бир болакай эса дори сепилган мевани истеъмол қилиши оқибатида вафот этди.
Бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади. 12 июнга қадар давом этадиган мусобақада қитъамизнинг энг кучли спортчилари ғолиблик учун кураш олиб боради.
UFC'нинг энг яхши жангчиларидан бири арманистонлик Арман Царукян енгил вазн тоифасида (70 кг гача) Ислом Махачевни эҳтимолий реванш жангида қандай мағлуб этиши мумкинлигини айтди. “Агар менга қарши Порье билан курашда бўлган Ислом версияси чиқса, мен учун бу жуда осон жанг бўлади.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида 32 ёшли аёл чет давлатдаги эрига жаҳл қилиб, фарзандини ўлдирмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Жаҳонгир Саъдуллаев хабар берди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг иштирокида бўлган судда маҳкум суд залида қамоқда озод этилди. Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили А.
Кеча, 5 июнь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги фермер хужалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув ҳавзасига чўмилиш учун тушган уч нафар вояга етмаган бола эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб, вафот этган. Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нуробод туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби ҳодиса бўйича маълумот берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.