Водийда транспорт бошқармаси бошлиғи ва ҳокимлик ходими ҳибсга олинди — видео

Икки мансабдор ҳам коррупцияга оид жиноятда айбланиб, қўлга олинди. Андижон ва Фарғона вилоятида транспорт бошқармаси бошлиғи ва ҳокимлик ходими ДХХ томонидан ушланди.

Uzbekistan Airways Тошкент — Тел-Авив — Тошкент йўналишидаги авиақатновларини бекор қилди

Яқин Шарқ мамлакатларининг бир қисми устидан ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси авиация ҳукуматининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқ қарорини ҳисобга олган ҳолда,Uzbekistan Airways фақат 2024 йил 15 апрель куни HY301/302 Тошкент — Тел-Авив — Тошкент йўналишидаги авиақатновларини бекор қилади. Фақат 2024 йил 15 апрель куни амалга оширилиши режалаштирилган HY301/302 авиақатнови авиачипталарини қайта бронь қилиш ёки пул маблағларини жарима ундирилмаган ҳолда қайтариш учун йўловчилардан Uzbekistan Airways Sales филиалига ёки авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналарига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Тошкент МИБнинг катта инспектори қўлга олинди — видео

У қаздорликни ошириб, ортиқча тўланган пулдан улуш олмоқчи бўлган. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори Бюронинг марказий аппарати иш юритувидаги паррандачилик корхонаси ҳисобидан акциядорлик тижорат банки фойдасига жами 11 млн 108 минг 629 АҚШ доллари ва 265 минг 187 евро миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро иши юзасидан, корхонага тегишли кўчмас мулкларни баҳолаш ишлари учун белгиланган хизмат ҳақини турли важлар билан баҳолаш фирмаси фойдасига оширилган нархда кўрсатган.

Электр токи билан балиқ овлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраевнинг маълум қилишича, ҳозирда ишчи гуруҳ тузган ҳолда электр токи ёрдамида балиқ овлаганлик учун жазо чораларини кучайтириш, жумладан, Жиноят кодексига алоҳида модда киритиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда. Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида, 2024 йилнинг ўтган 3 ойида 39 та электр токи ёрдамида балиқ овлаш ҳолатлари аниқлангани қайд этилган эди.

Uzbekistan Airways Тел-Авивга парвозни бекор қилди

15 апрель куни Тошкентдан Тел-Авивга амалга оширилиши керак бўлган парвоз Яқин Шарқдаги айрим давлатлар устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли бекор қилинди. Авиакомпания Матбуот хизмати хабарига кўра, Яқин Шарқ давлатларининг бир қисми устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистон авиация маъмуриятининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқ қарорини инобатга олган ҳолда, фақат 15 апрель куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – ​​Тел-Авив – Тошкент йўналиши бўйича HY301/302 рейсини бекор қилди.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларга бир марталик пул мукофоти берилади

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.  Фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ҳақида ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилиши; Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг ёхуд давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси ўзига нисбатан пора беришни таклиф этган ёки пора талаб қилган шахс ҳақида ёхуд ўзига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга (коррупцияга қарши курашувчи органларнинг ходимлари эса бевосита ўз раҳбарига) берган хабари асосида ҳуқуқбузарлик фош этилиши; Коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бундан мустасно.

Ўзбекистондаги икки университет QS рейтингида ТОП-500 таликка кирди

Ўзбекистондаги 2 та университет QS рейтингида ТОП-500 таликка кирди. Бу ҳақда Quacquarelli Symonds – QS World University Rankings халқаро рейтинг агентлиги хабар бермоқда.

Самарқандда ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилаётган вақтда машинасидан 600 гр гиёҳвандлик моддаси топилган

Ургут тумани  Навоийшох кўчасида ҳаракатланиб келаётган кобалт русумли транспортда 600 гр гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланган. Бу ҳақда Туман ҳокимлиги хабар берди.

Фарғонада фуқаро яшаш хонадонида ноқонуний оҳак цехи ташкил қилгани аниқланди

Давлат рўйхатидан ўтмасдан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қоратепа Дашт қишлоғи ҳудудидаги яшаш хонадонида тижорат мақсадларида ноқонуний  оҳак  цехи ташкил қилиб, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Ҳасанбой Дўсматов IBA чемпионлик камарини қўлга киритди!

Тошкентдаги "Ҳумо арена" мажмуасида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси ўз якунига етди. Оқшомнинг марказий жанги энг енгил вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов ҳамда Испания вакили Самуэль Кармона ўртасида кечди.

Қашқадарёда “замҳоким” пора билан қўлга тушди

У 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, ундан 15 млн сўмни олаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Ҳоким ўринбосари, Транспорт бошқармаси бошлиғи, МИБ ходими ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

UFC. Конор Макгрегорнинг ҳам навбатдаги жанги тасдиқланди (фото)

UFC Майкл Чандлер ва Конор Макгрегор ўртасидаги жангни расман эълон қилди. Конор Макгрегор ва Майкл Чандлер ўртасидаги беш раундлик жанг 30 июнга ўтар кечаси Лас-Вегасда (Невада) Халқаро жанглар ҳафталиги доирасида UFC 303 мусобақасида бўлиб ўтади.

UFC. Ислом Махачев ва Дастин Порье жанги тасдиқланди

Ислом Махачев 2 июнга ўтар кечаси Дастин Порье билан жанг қилади. Бу ҳақда UFC президенти Дана Уайт маълум қилди.

Энди имтиёзли тоифага кирувчи шахслар маълумотларни онлайн тарзда олишлари мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси фаолиятига боғлиқ янги хизмат ишга туширилди. Эндиликда имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ўзларига тиббиёт ташкилотларида кўрсатилган тиббий хизматлар, дори воситалари ва тиббий буюмлар учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланган маблағлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни онлайн тарзда олишлари мумкин бўлди.

Ўзбекистон ва Испания олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқмоқда

Ўзбекистон ва Испания ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш мақсадида жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Испания Таълимни халқаролаштириш хизмати директори Альфонсо Хентил Альварес-Оссорио бошчилигидаги делегация амалий сафар билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар бермоқда.

«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги китоб-альбомлар Япония музейига топширилди

Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ходимлари Михо музейига Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тақдим этилган «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 50 жилдлик китоб-альбомларни топширдилар, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Тадбир қатнашчиларга «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тошкентда 15 апрелдан бошлаб иссиқ сув ўчирилади

Тошкентда 15 апрелдан бошлаб иссиқ сув таъминотида 4 кунлик узилишлар кузатилади. Бу ҳақида Veolia Energy Tashkent компанияси хабар бермоқда.

Бокс. IBA президенти Умар Кремлёв Тошкентга етиб келди

Аввал хабар берганимиздек 14 апрел куни юртимизда илк бор "IBA чемпионлар оқшоми" бўлиб ўтади. Ушбу бокс жангларини жонли кўзатиб бориш ва боксчиларни қўллаб-қувватлаш учун бугун тунда IBA президенти Умар Кремлёв ҳам Тошкентга ташриф буюрди.

Майкл Жорданнинг 1996 йилги NBA финалидаги кроссовкалари 482 000 долларга сотилди

"Чикаго Буллз"нинг собиқ ҳужумкор ҳимоячиси баскетболчи Майкл Жорданнинг автограф қолдирган кроссовкалари Sotheby's аукционида 482 минг долларга сотилди. Жордан бу оёқ кийимни 1995/96 йилги мавсум якуний сериясининг бешинчи ўйинида "Чикаго" 78:89 ҳисобида мағлуб бўлган "Сиэтл Суперсоникс"га қарши ўйинда кийганди.

«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 50 жилдлик китоб-альбомлар Британия музейига топширилди

Мамлакатимиз элчиси Равшан Усманов «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 50 жилдлик китоб-альбомларни Британия музейига топширди. Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тақдим этилган китобларни топшириш тадбири Британия музейи директори Марк Жонс ва ходимлар иштирокида тантанали тарзда ўтказилди.

Қашқадарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Аминова Зиёда Аслоновна — Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.    У тайинловга қадар вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон Россиядан бир миллионга яқин сайёҳлар келишини кутмоқда

Ўзбекистон Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Россиядан бир миллионга яқин сайёҳ келиши кутилмоқда ва республика ҳукумати ушбу мамлакатдан сайёҳлар оқимини кўпайтириш устида фаол ишламоқда. Бу ҳақида Хусусан,«РИА Новости»ахборот агентлиги томонидан тарқатилган мақолада таъкидланган.

Қорақалпоғистонда «Орол туризми» ҳафталиги бўлиб ўтади

Шу йилнинг 16-19 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида «Орол туризми» ҳафталиги ўтказилади. Туризм қўмитаси маълумотига кўра, ҳафталик доирасида «Оролбўйи эзгу ният элчилари» халқаро илмий-амалий конференция, «Орол рассомлар нигоҳида» ижодий кўргазмаси ва пленери ҳамда «Aral Dea Eco Race» пойгаси бўлиб ўтади.

«Тез ёрдам» тизимида аҳолига нечта реанимобил хизмат кўрсатмоқда?

Жаҳон тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларидан фойдаланиш муддати ўртача 5-8 йилни ташкил этади. Юртимизда ҳам 8 йилдан ошган ана шундай автомашиналарни янгилаш белгиланган.

Эркин курашчимиз Осиё чемпионати финалида имкониятни бой бериб қўйди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жавраил Шапиев Қирғизистонда ўтаётган Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди. -86 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз финалда қозоғизстонлик Азамат Даулатбековга имкониятни бой берди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади.

Баҳодир Жалолов 14 апрель кунги жанги бекор қилинганига муносабат билдирди

Хабарингиз бор, 14 апрель куни пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена" мажмуасида "IBA Чемпионлар оқшоми" ташкил этилади. Ушбу оқшом доирасида оғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов хорватиялик Смакичи Агронга қарши рингга чиқиши керак эди.

Бокс. Терма жамоамиз Халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади

12-21 апрел кунлари Қозоғистон давлатининг Туркистон вилоятида мезбон давлат боксчилари ва яна бир қатор мамлакат спортчилари билан терма жамоамиз ўқув-машғулот йиғинини олиб боришади. Бугун эса жамоамиз катта мураббий Раҳматжон Рўзиоҳунов бошчилигида қўшни давлатга йўл олдилар.

Баҳодир Жалолов ўрнига бошқа бир ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади

14 апрель куни “Ҳумо Арена”да IBА'нинг “Чемпионлар оқшоми” турнири бўлиб ўтади. Аввалроқ, ушбу турнирда Баҳодир Жалоловнинг жанг қилмаслиги ҳақида хабар қилинганди.

Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Президенти томонидан қабул қилинди

Учрашувда кўплаб соҳалардаги ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди. Томонлар ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада кенгайтиришга келишиб олдилар.

Меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатувчи Call-марказ ташкил этилади

Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан ҳужжатларни онлайн талаб қилиб олиш бўйича консуллик йиғимлари миқдори фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун давлат божи миқдорига тенглаштирилади. 2024 йил 1 сентябргача: — меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган Call-марказ фаолияти ташкил этилади; — чет элдан чиқувчи абонентлар учун Call-марказ рақамига қўнғироқларни бепул асосда амалга ошириш имкони яратилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.