Тўланиши мумкин бўлган максимал миқдор автотранспортга етказилган зарарларни қоплашга етарли бўлмаяпти. Шу каби омиллар сабаб ИЛМА тарифларни қайта кўриб чиқишни режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, ишлаётган талабалар ўртасида Тошкентда ўқиётганлар етакчи. Бандлик вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, жами ишлаётган талабалар сони 114 135 нафарни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон фуқаролари қиролликда 60 кунгача визасиз қолишлари мумкин бўлади. Таиланд ҳукумати қиролликнинг туризм саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни тасдиқлади.
Улар сохта ҳужжатлар орқали фуқароларни "Ҳаж"га юбориш учун улардан 5,5-10 минг АҚШ доллари талаб қилишган. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи 1983 йилда туғилган шахс Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи фуқарони ишончига кириб, танишлари ёрдамида, унга Саудия Арабистонига “Ҳаж” сафарига бориши учун зарур бўладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва зиёратга юбориш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бошқа ҳолатда эса пойтахтда фаолият юритувчи иккита сайёҳлик фирмалари ходимлари Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманида яшовчи фуқарони сохта ҳужжатлар орқали “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига улардан биридан 5,5 минг, иккинчисидан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Ҳаракат таркиблари асосан, “Ер усти ҳалқа йўли йўналишда”да ҳаракатга чиқарилади. Бугун Тошкент метрополитени вагон паркига яна янги тўрт вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди.
Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари натижасида топилган топилмалар эрамиздан аввалги II - эрамизнинг III асрларига тегишли эканлиги аниқланган. Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди.
Жорий йилнинг 28 май куни Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери фаолиятини ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Белгиланмаган жойларга чиқинди ташланишининг олдини олиш мақсадида республика бўйлаб 200 га яқин замонавий видеокамералар ўрнатилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева маълум қилди.
Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, изланишлар давомида турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда турли қадимий қабрлар аниқланди.
Майамидан Лос-Анжелес шаҳрига учган бокс афсонасини фавқулодда госпиталга олиб кетишга тўғри келди. Гувоҳларнинг айтишича, самолёт қўнишига ярим соатдан кўпроқ вақт қолган бир пайтда бортда шифокор борми деган эълон янгради.
Жаҳон чемпиони Исроил Мадримов Теренс Кроуфoрд билан бўладиган жангига сўнгги тайёргарлик машғулотларини ўтказиш учун АҚШга йўл олганди. Чарм қўлқоп устамиз Лос-Анжелес шаҳрига етиб борди.
“The Grand Serai” номи билан қуриладиган паркда мавсум танламас аквапарк, аттракционлар парки, меҳмонхона, савдо галереяси, ресторанлар ва фудкортлар, рекреацион пляжлар бўлади. Лойиҳа учун инвестициялар ҳажми 200 млн АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2’нинг газ баллони портлаб кетгани натижасида бир нечта инсонлар вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади. Президентнинг бюджет ҳисобидан таълим кредитини ажратиш бўйича фармони эълон қилинди.
2024 йил январь — апрель ойларида Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 66 513 та юридик шахс томонидан 12,1 триллион сўм солиқ тўланган. Бу ҳақда Фискал таҳлиллар портали маълум қилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги “InterHotel” МЧЖдаги (International меҳмонхонаси) 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бошланганини маълум қилди. Қайд этилишича, хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида “Deloitte” компанияси жалб этилган.
Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиянинг 2024 йил 15 майдаги қарори билан ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.Унга кўра, бензин учун компенсация миқдори 2024 йил II чоракдан бошлаб 128 700 сўмни ташкил қилади.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрини сув билан таъминлаётган асосий магистрал сув қувурларидан бири тешилгани туфайли айрим кўчаларни сув босгани айтилган видео хабарлар тарқалди. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд шаҳридаги Чўпон ота сув иншоотидан келаётган диаметри 1000 миллиметрлик катта босимдаги марказий сув қувурида фавқулодда носозлик юзага келган.
Маҳлиё Аҳророва муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 540 млн сўм товон пули талаб қилиб, судга шикоят қилган. Хонанда Авазбек Олимов “Гўзал ёрим” шеърини шоиранинг рухсатисиз йиллар давомида “Севар ёрим” номи остида ўзгартириб куйлаб келган.
Боғча нархларининг ошиши, хорижда ишлашга кетаётганларга компенсациялар, имтиёзли ипотека каби қатор ўзгаришлар 1 июндан кучга киради. Қонунчиликка кўра, “Xorijda ish” меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги компенсациялар тўланади: — хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМнинг 3 бараваригача (1 млн 20 минг сўм) миқдорда; — хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 700 минг сўм) миқдорда; — йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача (680 минг сўм) миқдорда.
Франциялик теннисчи, дунёнинг 121-ракеткаси Теренс Атманн 26 май, якшанба куни “Ролан Гаррос-2024”нинг беш сетлик биринчи давра баҳсида ATP рейтингининг 45-рақами, австриялик Себастьян Офнерга ютқазди – 6:3, 6:4, 6:7, 2:6, 5:7.Учрашув давомида Атман хатоларини жуда оғир қабул қилди ва кўп асабийлашди. Ўйиннинг бир вазиятида у тўп билан томошабинга зарба берди.
Ўзбекистон-Россия саммити доирасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Тошкент шаҳридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар. Кўп миллатли халқларимиз кўп асрлик умумий тарихимиз ва унинг ёрқин саҳифалари, жумладан, Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабани алоҳида ҳурмат-эътибор билан ёд этадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг “Тамаки маҳсулотлари учун техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Ҳужжат билан тамаки маҳсулотлари учун техник регламент тасдиқланди.
27 май куни Тошкент шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Путин раислигида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, бу платформа олти йил аввал икки давлат раҳбарлари томонидан ишга туширилган бўлиб, қўшма Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми шаклида фаолият юритган.
Жорий йилнинг 17-25 май кунлари Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлик қилган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, 103 мамлакат орасида 3-ўринни эгаллаган терма жамоамиз аъзолари бугун юртимизга қайтиб келишди. Матонатли пара атлетларимиз Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва оила аъзолари томонидан катта тантана билан кутиб олинди.
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Париж Олимпиадасига лицензия берувчи турнир ўтказилмоқда. Мусобақа доирасида -75 кг вазнда иштирок этаётган Азиза Зокирова, ўзининг мусобақадаги илк учрашувида латвиялик Китижа Зарбергани 5:0 ҳисобида таслим этди ва кейинги босқичга йўл олди.
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Франция Очиқ чемпионатининг иккинчи босқичига чиқа олмади. Испаниялик теннисчи турнирнинг биринчи даврасида германиялик Александр Зверевга 3:6, 6:7 (5:7), 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Жорий йилнинг 22-26 май кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.Ушбу мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари якунда 2 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза, жами 12 та медаль қўлга киритган ҳолда дунёнинг 50 га яқин давлати орасида умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллади.
Ўзбекистоннинг оғир вазн тоифасида жанг қилувчи профессионал боксчиси Баҳодир Жалолов жанглардан тушган даромади қандай сарфлагани маълум бўлди. Бу ҳақда спортчи Халқаро бокс ассоциациясига (IBA) берган интервьюсида айтиб ўтган.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга Янги Тошкент кўчаларидан бири “Санкт-Петербург” деб номланиши ҳақида маълум қилди. Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашувда Тошкент кўчаларидан бирига Россия Федерациясининг маданий пойтахти шарафига ном бериш қарори ҳақида гапирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.