Оғир атлетика. Таиланддаги Жаҳон кубогида иштирок этадиган терма жамоамиз аъзолари билан танишинг

Жорий йилнинг 31 март – 11 апрель кунлари Таиланднинг Пукет шаҳрида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади.Қуйида ушбу мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоамиз аъзолари ҳамда уларнинг иштирок этиш вақтлари билан таништириб ўтамиз:Аёллар-49 кг.

Термизда “TOEFL” сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Р фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, унга олий таълимнинг магистратура босқичига ўқишга кириши учун “TOEFL” сертификатини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 100 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда янги ахборот маркази ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикасининг ‘Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида’ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.Ҳужжат билан: Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияси тўғрисидаги низом; Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

Хаттот Ҳабибулло Солиевга олтин медаль берилди

Таниқли хаттот Ҳабибулло Солиев Ўзбекистонда хаттотлик санъатини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси ҳамда узоқ йиллик фидокорона хизматлари учун Бадиий академиянинг олтин медали билан тақдирланди. Ҳ. Солиев Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси ҳисобланди.

Фарғонада ўзини ногирон кўрсатиб, тиланчилик қилган икки йигит қамалди

Улар соғлом бўлса-да, ногиронлик аравачасига ўтириб, тиланчилик қилишган. Фарғона шаҳрида фирибгарлик йўли билан тиланчилик қилаётган йигитлар аниқланиб, жазога тортилди.

Турк авиакомпаниясига Европага парвозлар тақиқланди

Туркиянинг Southwind Airlines авиакомпанияси Россия билан алоқалари туфайли энди Европага парвоз қила олмайди. Бу ҳақда Turizm Guncel ЕИ қарорига таяниб хабар берди.

Иқтисодиётни барқарор ўстириш бўйича вазифалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва тармоқларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар, шу жумладан, йирик корхоналарни трансформация қилиш, ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида соҳа ва тармоқларда иқтисодий фаоллик ошиб бормоқда.

«Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати» ишлаб чиқилади

«Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (157-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди. Қарор билан Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари «Ўзатом»нинг янги директори бўлди

Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақида вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Париж-2024. Осиё-Африка саралаш ўйини ўтказиладиган жой аниқ бўлди

Хабарингиз бор, футбол бўйича Қатарда ўтадиган U23 Осиё кубогида тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа ушбу ёш тоифасида ўтган Африка кубогининг тўртинчи ўрин соҳиби – Гвиния билан Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг сўнгги йўлланмаси учун қитъалараро плей-офф ўйинида кураш олиб боради. Ташкилий қўмита, мазкур учрашув тафсилотларини маълум қилди.

Президент иқтисодиётни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва тармоқларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар, шу жумладан, йирик корхоналарни трансформация қилиш, ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида соҳа ва тармоқларда иқтисодий фаоллик ошиб бормоқда.

Содиқ Сафоев Ўзбекистон регби федерацияси раислигига қайта сайланди

Бугун Ўзбекистон регби федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамов, шунингдек, федерациянинг Ижроия қўмитаси, вилоятлардаги вакиллари, мураббийлар штаби ва спортчилар иштирок этишди.

Эндиликда ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади

Ҳукумат топшириғига биноан, 2024 йил март ойидан бошлаб ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни (агар байрам кунига тўғри келса, пайшанба куни) Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатланишини (жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларидан ташқари) қисқартиришга қаратилган «Автомобилсиз кун» деб эълон қилинди. «Автомобилсиз кун» жамоатчилик лойиҳасида вазирлик ва идоралар, ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва масъул ходимлари иш жойига жамоат транспортида келиб, намуна кўрсатиб бориши белгиланди.

Италияда Европадаги энг баланд осма кўприк қурилди

Италиянинг марказий Умбриа минтақасида Европадаги энг баланд кўприк қурилди. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

Энди ҳар ойнинг охирги чоршанбасида Тошкентда “Автомобилсиз кун” ўтказилади

Ойига бир марта маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва бошқа ходимлари шахсий намунаси билан жамоат транспортидан фойдаланишлари белгиланди. Ҳукумат топшириғига биноан, 2024 йил март ойидан бошлаб ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни (агар байрам кунига тўғри келса, пайшанба куни) Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатланишини (жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларидан ташқари) қисқартиришга қаратилган "Автомобилсиз кун" деб эълон қилинди.

Тошкент вилоятида одам ўғирлаб, ундан пул талаб қилган жиноий гуруҳ ушланди

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан босқинчилик ва одам ўғирлаш жиноятларини режалаштирган уюшган жиноий гуруҳнинг ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонда табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда

10 мартдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда. Ушбу тақиқ Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги 627-сонли Қонунига асосан жорий қилинмоқда.

“Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” бир мақсад сари бирдам ҳаракат

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи энг олис ва оғир ҳудудларда  “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этишга қаратилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини олиб бормоқда. Дастурга мувоффиқ жойларда танлаб олинган 56 та “қизил” тоифадаги маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, кўмакка муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш, оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жойларда соғлом маънавий-маърифий муҳитни шакллантириш каби қатор мақсадлар кўзда тутилган.    Мазкур режаларни сифатли ва тезкор амалга ошириш мақсадида Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тижорат банклари ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Чиқиндини саралаган ҳолда шохобчага олиб боришга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади

“Маҳалла еттилиги”га ҳудудида аслида кўрсатилмаган хизмат бўйича нореал қарзни ҳисобга олмаслик ваколати берилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Олий таълим ректорларига маълумотларни ўзбек тилида кирил алифбосида тўлдирилиши айтилди

Ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги муносабат билдирди. Жорий йилнинг 27 март куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллари директорларига маълумотлар лўнда ва аниқ ҳамда ўзбек тилида кирил алифбосида тўлдириши кераклиги тўғрисида айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

«Great Silk Way-2024». Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

24-29 март кунлари Озарбайжон давлатининг Боку шаҳрида халқаро "Great Silk Way-2024" турнири бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз ҳам иштирок этишди.

Дзюдо: Бугун 7 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Бугун Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлигида ўтадиган «Катта Дубулға» турнири старт олади. Одатдагидек, дастлабки кун енгил вазн тоифасидаги спортчилар татамида куч синашишади.

Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео)

29 март тонгида АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди. DAZN томонидан ўтказилаётган ушбу оқшомнинг иккинчи асосий жангида супер енгил вазн тоифасида IBA камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев панамалик Хуан Хуэртасга қарши рингга чиқди.

Пойтахтнинг 4 та туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Бунга таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган. Янгиҳаёт, Сергели, Бектемир, Олмазор туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

Тошкентда қабристондаги қабр тошларини синдириб ташлаган йигитга суд ҳукми ўқилди

29 ёшли йигитнинг бундай ҳолатни содир қилганлиги сабаби маълум қилинди. «Миллар» дастурининг хабарига кўра, ушбу ҳолат Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги қабристонлардан бирида содир бўлган.

Ўзбекистон - Гонконг учрашувида майдонга югуриб чиққан мухлислар қамалди — видео

Тошкентда кечган футбол ўйинида мухлислар тартибни бузиб, майдонга югуриб чиқишди. ОФК ҳам Ўзбекистон футбол ассоциациясини жаримага тортган.

Олий Мажлис Сенатининг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни чақирилади

28 март куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Маҳаллаларда концертлар, мактабларда маданият кунлари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантириш ва сифатини оширишга оид режалар тақдимоти билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари энг биринчи вазифа этиб белгиланган.

Инвесторлар фаолиятини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бермоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) тадқиқотчилари томонидан 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантиришга қаратилган ислоҳотлар натижаси ўрганилди. 2017-йилдан буён Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш ва бунинг учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган 23 та йирик чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ер ислоҳотлари: Болтиқбўйи мамлакатлари мисолида

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Болтиқбўйи мамлакатлари (Литва, Латвия, Эстония) мисолида ер ислоҳотларини ўтказиш бўйича хориж тажрибасини ўрганди. Литва, Латвия ва Эстонияда ер ислоҳотларидан кўзланган умумий мақсад хусусий мулкчиликка асосланган ерга эгалик қилиш тузилмасини тиклаш эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.