Самарқанд – Тошкент автомобиль йўлида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берган.
Шавкат Мирзиёев киночилар билан учрашувда ўзбек футболидаги ютуқларни ва жамоага озгина омад етишмаганини эслади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев куни кеча киночилар билан учрашувда Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига Осиё кубоги финалида озгина омад етишмаганини эслади.
Шаҳардаги реклама экранларининг нурлари бўйича аҳолидан кўплаб шикоятлар келиб тушган. Уларнинг 90 фоизидан кўпи меъёрдан ортиқ ёруғлик тарқатиши аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Ташрифнинг биринчи кунида Тошкент шаҳрида олий даражадаги тадбирлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Тошкент шаҳрида май—сентябр ойларида қатор кўча ва чорраҳаларда кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақида ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди. Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда.
Тошкентда старт олган спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионатининг биринчи куниёқ Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб натижани қайд этди. Ҳамюртимиз Абдулла Азимов яккалик йўналишининг кўпкураш дастурида 82.431 балл жамғариб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистонда илк бор ўтадиган триатлон бўйича Жаҳон кубогига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. 18-19-май кунлари рўйи замин сайқали Самарқанд триатлон ва пара-триатлон бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилади.
Россиянинг Хабаровск шаҳрида ўтказилаётган “Константин Коротков” халқаро хотира турнирида эркаклар ўртасида ярим финал жанглари 17 май, жума куни бўлиб ўтади.Эртанги кун давомида эса 11 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.
Ишларнинг асосий қисми жорий йилнинг май ойидан сентябригача – мактаблар ва олий ўқув юртларида таътил кунларида амалга оширилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг қатор чорраҳалари ва кўчаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланишини маълум қилди.
Фарғона ва Сурхондарё ИИБлари тармоқларда тарқалган бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар маълумот берди. Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳудудида бола ўғрилари аниқлангани тўғрисидаги турли хабарлар тарқалмоқда.
Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган Шаҳрам Ғиёсов катта эҳтимол билан навбатдаги жангини 3 август куни ўтказади. Бухоролик чарм қўлқоп устамиз 3 август куни Лос-Анжелесда ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга кўтарилади.
Гитлернинг нацизмга қарши курашнинг оғирлигини елкасида кўтарган ва унинг мағлубиятига ҳал қилувчи ҳисса қўшган Гитлерга қарши коалициядаги Ғарб иттифоқчилари-Ақш ва Буюк Британия эмас, балки Совет Иттифоқи эди. Нацистлар 22 июнь 1941 йилда СССРга ҳужум қилишди. Америкаликлар ва инглизлар Гитлер қўшинларига қарши курашни фақат уч йилдан сўнг, 6 июнь 1944 йилда бошлашга қарор қилишди.
Президент томонидан Ботир Зокиров меросини чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ишларини давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига алоҳида қарор тайёрлаш топширилди. Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилганлиги муносабат билан ўтказилган тадбирда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди, дея хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати.
Республикадан Саудия Арабистонига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади. Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади.
Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси “Фарҳод” деҳқон бозорида қулупнай сотувчилар билан содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берди. Маълумотларга кўра, 15 май куни соат 11:00 ларда “Фарҳод” деҳқон бозори ҳудудига бозор маъмурияти чақирувига асосан Миллий гвардия ва профилактика инспектори етиб келиб, ноқонуний ер усти савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб борган.
Тошкент шаҳридаги мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги навбати мавжуд бўлмаган давлат мактабгача таълим ташкилотлари рўйхати эълон қилинди. Улар қуйидагилар: Бектемир: 572, 573 Миробод: 66, 85, 135, 195, 507 Мирзо Улуғбек: 72, 83, 134, 270, 466, 456 Олмазор: 8, 65, 94, 181 Сергели: 96 Учтепа: 224, 328, 334, 361, 397, 409, 514, 529, 604 Чилонзор: 7, 266, 291, 526 Шайхонтоҳур: 21, 84, 229, 461, 567, 607 Юнусобод: 33, 53, 136, 417, 485, 544 Яккасарой: 103, 132, 357, 362, 487 Яшнобод: 92, 237, 308, 373, 481, 529, 602 Мазкур МТТга болани олиб бориш учун Давлат хизматлари марказига ариза юборилади ва қисқа муддат ичида мурожаат қаноатлантирилади.
Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган.
Регина Мария Кастижио хоним Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИCЕФ) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз вазифаларини бажаришга киришди. Ушбу лавозимга тайинланишдан аввал Кастижио хоним ЮНИCЕФнинг Хорватия Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари ва ЮНИCЕФнинг Парагвайдаги ваколатхонаси раҳбари лавозимларида ишлаган.
Аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Жума шаҳрида котлован (хандақ) қазилаётган пайтда қўшни уй қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Чилонзорда бир йигит кўприкка ва қўлларига турли хил ёзувлар ёзиб, ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди. Унга жазо тайинланди.
Бу тайинланишдан олдин у UNIFECнинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхонаси раҳбари лавозимида ишлаган. Реҳина Мария Кастижио Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (UNICEF)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз вазифаларини бажаришга киришди.
Жорий йилнинг 16-22 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Айрим жойларда момақалдироқ бўлиб, кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Яшнобод туманида автобуслар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Самарқанд кулолчилиги мактабининг кейинги йиллардаги йирик вакили, моҳир ҳунарманд, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси Шариф Азимовнинг 70 йиллиги ва ярим асрлик ижодий фаолиятига бағишланган «Афросиёб садоси» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими томонидан ташкил этилди.
Пойтахтнинг Яккасарой тумани Шота Руставели — Бобур кўчалари чорраҳасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур-Сеул, Бобур — Фурқат кўчалари чорраҳасигача бўлган оралиқда йўл ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Lacetti “яшил”дан ўтаётганда фуқаро пиёдалар йўлакчасидан кескин ўтиб юборган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Lacetti йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юборгани акс этган видео тарқалди.
Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флейд Мейвезер Виктор Ортисга қарши кўргазмали жангда иштирок этади. Бу ҳақида журналист Салвадор Родригес маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Учрашув аввалида Владимир Воронков давлатимиз раҳбарига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида “катлован” нотўғри қазилиши оқибатида қурилиш объектига туташ бўлган уй қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратуранинг darakchi.uz га маълум қилишича, Самарқанд маҳалласи, Самарқанд кўчаси, 28-рақамли уйда яшовчи фуқаро Мурадуллаев Ҳасаннинг қўшниси Т.Бегматов ҳовлисида дўкон қуриш учун катлован қазиган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.