Самарқанд — Тошкент йўналиши бўйича қўшимча "Афросиёб" йўловчи поезди йўлга қўйилди

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида "Ўзбекистон темирйўллари" АЖ қўшимча йўловчи поездлар ҳаракатини йўлга қўйди. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 17, 18, 19 май кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди

Меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Таэквондо WТ. Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди

16-18 май кунлари Вьетнамда таэквондо WТ бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда мусобақа ўтказиладиган Дананг шаҳрига жўнаб кетди.

Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатини 11 та олтин медал билан бошлашди

Тошкентда енгил атлетика бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Украина ва Озарбайжондан ташриф буюрган 400 нафардан ортиқ атлет ғолиблик учун баҳс олиб боряпти.

Хитой Бош вазири ўринбосари мамлакатимизга ташриф буюради

Жорий йилнинг 12-15 май кунлари Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.

Нурсултон Рўзибоев жангда мағлубиятга учради

Нурсултон Рўзибоев 3 раундлик жангда Хоакин Баклига ютқазди. UFC’нинг Сент Люисдаги турнирида Нурсултон Рўзибоев (34-9-2) америкалик Хоакин Бакли (19-6) билан жанг қилди.

Ўзбекистонда яна иккита шамол электр станцияси қурилади

Президент қарори билан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида иккита шамол электр станциясини қуриш бўйича инвестиция шартномалари тасдиқланди. Ушбу лойиҳаларнинг пудратчилари сифатида Хитойнинг Universal Energy компанияси шўба корхоналари Peak Wind Alpha ва Peak Wind Beta МЧЖлар кўрсатилган.

Нурсултон Рўзибоев UFCдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

Амери Қўшма Штатларининг Сент-Луис шаҳрида UFC Fight Night турнири бўлиб ўтди. Ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик жангчи Нурсултон Рўзибоев "Co main event"да мезбонлар вакили Ҳоакин Баклига қарши октогонга кўтарилди.

Магнус Карлсен Нодирбек Абдусатторовга мағлуб бўлганидан сўнг ҳиссиётларини жиловлай олмади (видео)

Польша пойтахти Варшава шаҳрида Superbet Poland 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.Кеча мусобақанинг блиц йўналишидаги ўйинлар бўлиб ўтди.

Тошкентда 20 ёшли йигит пиёдани уриб юборган

11 май куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар бермоқда.

Боксчиларимиз Россиядаги Халқаро мусобақага жўнаб кетишди

13-19 май кунлари Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” хотирасига бағишланган Халқаро турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун Тўлқин Қиличев бошчилигидаги Ўзбекистон бокс эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаси ҳам Россияга жўнаб кетишди.

Тошкент халқаро аэропортини кўчириш бекор қилинди

Ҳукуматнинг айрим қарорлари иловага мувофиқ 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди ва мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш адлия вазири зиммасига юклатилди. Унда, 1989 йилдан 2023 йилга қадар бўлган жами 493 та ҳужжатни бекор қилиш назарда тутилган.

Отабек Умаров Геннадий Головкин билан учрашди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизматининг хабар беришича, тадбир арафасида расмийлар билан бир қатор учрашувлар ташкил этилган. Улардан бири Қозоғистон МОҚ президенти Геннадий Головкин билан ўтказилган.

Шуҳрат Аббосов ҳақида китоб чоп этилди

Таниқли кино ва театр режиссёри, профессор Шуҳрат Аббосов ҳақида “Шуҳрат Аббосов замондошлар хотирасида” номли китоб чоп этилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Биринчи ўзбек кинооператорининг асарлари UNESСО рўйхатига киритилди

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида 7- 8 май кунлари UNESСО Осиё ва Тинч океани ҳавзаси бўйича Жаҳон хотираси қўмитаси (MOWCAP)нинг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда UNESСО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси ташаббуси билан тақдим этилган икки номинация – “Туркистон альбоми (1871-1872)” ва “Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари (1879-1937)” Осиё ва Тинч океани ҳавзаси Жаҳон хотираси рўйхатига киритилгани эълон қилинди.

Тошкентда сохта «права» сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

2022 йил ўрталарида Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатда туриб, IT компанияларидан бирида фаолият юритаётган 2 нафар бухоролик йигит сохта ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиш режаcини тузишган. Улар ижтимоий тармоқлардаги канал ва гуруҳларда муайян нарх эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси сотилиши ҳақида эълонлар тарқатишган.

Қибрайда радар ўрнатиш вақтида муҳандис ток уриши оқибатида вафот этди

Ҳодиса  1 май куни тахминан соат 17:20 ларда Қибрай тумани Университет ва Салар кўчаларининг чорраҳасида содир бўлган. Шу ердаги устунга автомобиль радарини ўрнатиш ишларига жалб қилинган компьютер тармоғи муҳандиси 1998 йилда туғилган йигит 6,5 метр баландликдаги электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетган.

Тошкент халқаро аэропортини кўчириш бекор қилинди

Ҳужжатда аэропортни Тошкент шаҳридан 45 километр узоқликда жойлашган ер участкасига кўчириш назарда тутилган эди. Ҳукуматнинг айрим қарорлари иловага мувофиқ 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди ва мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш адлия вазири зиммасига юклатилди.

Қибрайда радар ўрнатиш вақтида муҳандис ток уриши оқибатида вафот этди

Мазкур бахтсиз ҳодисани текшириш учун махсус комиссия тузилган. Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 1 май куни тахминан соат 17:20 ларда Қибрай тумани Университет ва Салар кўчаларининг чорраҳасида содир бўлган.

Тошкентда сохта "права" сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош қилинди — видео

Ясалган ҳайдовчилик гувоҳномалари нархлари 3,5-5,5 млн сўм бўлган. Қўлга олинганлар 200 нафардан ортиқ фуқароларни алдаб, пулларини олишган.

Кучли ёғингарчилик туфайли "Қамчиқ" довони ёпилди — видео

Тафсилотларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди. ФВВ хабарига кўра, А-373 автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтувчи 229-километрида жалали ёмғирларнинг ёғиши оқибатида йўлнинг ҳаракат қисмини лой, қумтошли масса қоплаган.

2023 йилдан бери лазер нурларининг самолётларга йўналтирилишининг 15 дан ортиқ ҳолати қайд этилди

Uzbekistan Airports ҳаво кемаларига лазер нурлари солиш ҳолатлари сонини маълум қилиб, жавобгарлик ҳақида эслатди. Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 январидан 10 майига қадар ҳаво кемаларининг қўниши ва қўниши вақтида лазер нурлари самолётларга йўналтириш ҳолатлари аниқланди.

Санкт-Петербургда ичида йўловчилар бўлган автобус дарёга қулади

Маълумотларга кўра, автобус ичида 20 га яқин одам бўлган. Бир нечта йўловчилар вафот этишган.

Эртага 8 баллик магнит бўрони кузатилиши прогноз қилинмоқда

Айни дамда 8 баллик магнит бўрони бўлаётгани ҳақида фейк хабарлар ижтимоий тармоқларга тарқалганди. Ушбу хабар юзасидан Ўзгидромет муносабат билдирди.

Самарқандда 8 синф қиз чақалоқ дунёга келтирди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.

Сурхондарёда 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда истеъмолга яроқсиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Самарқандда 8-синф қиз чақалоқ дунёга келтирди

Чақалоқнинг отаси 2006 йилда туғилган йигит. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда пилла етиштирувчилар даромад солиғидан озод қилинди

Йиғилишда соҳага ипак қуртини парваришлаш, касалликдан сақлаш агротехникаси ва инновациялари кириб келмагани ҳисобига уруғдан пилла олишда йўқотишлар сақланиб қолаётгани таъкидланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қашқадарёда МИБ ходимларини калтаклаб, уларнинг машинасига шикаст етказган фуқаро қамалди — видео

Ходимлар фуқаронинг 41,6 млн қарздорлигини ундириш юзасидан уйига борганида фуқаро жанжал кўтарган. Мажбури ижро бюроси хабарига кўра, МИБнинг Касби туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳужжатига асосан фуқаро Д.П.нинг 41 млн 660 минг солиқ, давлат божи ва маъмурий жарималарини ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Тошкентда сохта ҳужжатлар билан ўқишга киритишга уринганлар қўлга олинди

Қўлга олинганлар Қозоғистондаги университетда ўқиганлиги ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб, Ўзбекистондаги олийгоҳларга киритишни ваъда қилишган. Прокуратура департаменти хабарига кўра, фуқаро А.Х.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.