Жорий йилнинг 1 март куни Президентимиз раислигида ўтказилган Хоразм вилоятидаги фаоллар билан учрашувида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Республика ишчи гуруҳи вакиллари Шовот туманида ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманда ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллаларнинг ижтимоий инфратузилмаси ҳолати, ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш каби қатор масалалар бўйича ўрганишлар олиб бормоқда.
Улар 15 минг АҚШ пора олганликда айбланмоқда. Асака тумани ИИБ тергов бўлинмасининг собиқ ходими мазкур туман прокуратураси иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида қурилиш фирмаси раҳбарига нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини ўзгартириб, аниқланган зарар суммасини камайтириб беришни ваъда қилган.
Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот бериб, вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинганини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мактабда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини доскага олиб чиқиб, танбеҳ бераётган вақтида бир ўқувчи хушидан кетиб қолгани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратура хабарига кўра, ҳодиса Пахтакор туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.
У бир нафар фарзанди учун алимент тўлашдан қочган. Қидирув давомида ертўлага яшириниб олгани аниқланди.
Таниқли шоир Салим Ашур “Ўзбекистон овози” газетасида ишлаган пайтда олдига кирсам, иш столида янги китоб кўзимга ташланди. Салим Ашур менга қараб: “Шоир Муҳаммад Исмоилнинг янги китоби чиқибди.
АОКАда Бош прокуратура мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси юзасидан прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Дарахтлар кесилишига эълон қилинган мораторий ижросини ўрганиш бўйича ташкил этилган назорат тадбирлари давомида 4 190 та ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланиб, ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчатни компенсация тарзида экиш мажбурияти юкланиши ва давлат ихтиёрига 8,7 млрд.
Ўзбекистонда фарзанд туғилганда унинг номига тамғаланган дарахт кўчатлари экилади. Бу ҳақида муҳокамалар порталига жойлаштирилган ҳукумат қарори лойиҳасида белгиланган.
2024 йил январь-февраль ойларида жамоат транспортларида йўл ҳаққини АТТО виртуал карталари орқали тўлаш 6 баробарга ошган. Ҳозирги кунда жами 126,3 минг виртуал карталар мобил илова орқали яратилган бўлиб, улардан фойдаланган ҳолда 773,4 мингта транзакциялар амалга оширилди.
Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Мирзо Улуғбек туманидаги таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларнинг айрим синфларида физика, кимё, биология каби фанлар бўйича педагоглар етишмаслиги танқид қилган эди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Тошкент шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактабларидаги таълим рус ва ўзбек тилларида ўтиладиган фанлардан ўқитувчиларга бўлган эҳтиёж ўрганилди.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) февраль ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.Ушбу рейтингда 4 нафар ўзбекистонлик боксчи 1-ўринни эгаллади.
Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов UFC 300 да жанг қилиш учун таклиф бўлганини айтиб ўтди.UFC’нинг юбилей рақамли турнири Лас Вегасда 13 апрель куни бўлиб ўтади.
Абдуҳалилов Абдурасул Абдурашидович — Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 1984 йили Тошкент шаҳрида туғилган.
Сўнгги йилларда мактаб таълимига бўлган эътибор ортиб тизимда бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Мисол тариқасида яқин йилларгача мактабга ўқувчиларни қабул қилиш ва уларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш энг кўп коррупциявий ҳолатлар қаторига кириб ота-оналарнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида болаларни 1-синфга қабул қилиш ва ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари (my.gov.uz ва my.maktab.uz портали) жорий этилди.
Кеча Россиянинг Сочи шаҳрида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси ўтказилди. Ушбу бокс кечасида яримоғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Одилжон Аслонов ҳам рингга кўтарилди.
Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказган 20 ёшли йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Миллий гвардия хабарига кўра, жорий йилнинг 1 март куни соат тахминан 13:00 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани “Боғишамол” МФЙдаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ходими юқори синф ўқувчиларининг мактабни орқа тараф ҳовлисида ўзаро жанжаллашаётганини кўриб қолиб, ҳолатни бартараф этишга киришади. Шу вақтда профилактика инспектори ҳам етиб келиб, Миллий гвардия ходими билан биргаликда ўқувчиларни тинчлантиришга киришишида, ушбу мактабнинг 10-синф ўқувчиси М.Б.нинг чақируви билан ташқаридан етиб келган акаси ҳамда унинг иккита шериклари эса ходимларнинг огоҳлантиришига қарамасдан жанжалга аралашиб кетишади.
Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 йўлланмаси учун Италияда ўтаётган 1-жаҳон лицензион турнирида иштирокини бошлайди. Ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб Тўрабек Ҳабибуллаев рингга кўтарилади.
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Михал Бойми номидаги Польша Осиё ва глобал тадқиқотлар институти вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон дипломатлари, “Тараққиёт стратегияси” маркази департаменти директори Фаррух Ҳакимов иштирок этди.
Президентнинг мазкур қарори жорий йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради. “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент Қарори қабул қилинди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент «Катта дубулға» турниридаги иштирокини муваффақиятли якунланди. Дунёнинг 68 мамлакатидан 500 нафарга яқин спортчи иштирокида кечган мусобақада ҳамюртларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлишди.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи 48 ёшли (аёл) М.Ф. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 74,5 млн.
“Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-108-сон, 01.03.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.
“Ўзгидромет” жорий ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, кундуз кунлари ҳароратнинг жадал кўтарилиши бошланади, ҳароратнинг кўтарилиши иш ҳафтасининг охиригача давом этади.
Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди. Кеча, 3 март куни Янгийул тумани "Марказ " МФЙдаги уйлардан бирида 68 ёшли эркак ва унинг турмуш ўртоғи ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Ер қимирлаш эпицентри Қашқадарё вилоятида бўлган. Бугун, 4 март куни Республикада маҳаллий вақт билан 11:29 да Гринвич бўйича 06:29 да) зилзила содир бўлди.
Аввал хабар қилинганидек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга асосан, дарахтларни кесиш ёки шикаст етказганлик учун жазо чоралари кучайтирилди. Экология, атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Қонун билан МЖтКнинг 79-моддасига ўзгартириш киритилди.
2024 йилнинг январь ойида 87 673 та ташкилот умумий қиймати 4 трлн сўмга яқин миқдордаги солиқ имтиёзларидан фойдаланилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Аввалроқ UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини сотиб олган Petroleum Technology Group Чиноз нефтни қайта ишлаш заводининг эгасига айланди. Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Дониёр Комиловнинг Petroleum Technology Group компанияси "Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖни сотиб олган.
Қонунга кўра, бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) мансабдор шахс бўлиб, у давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади. Вакил ўз ваколатларини мустақил равишда ҳамда давлат органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ҳамда ўз фаолиятида Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир.
"Фақат пул сарфлаб, сарфлаб қайтдик. Бу шунчаки реклама.
3 март куни Наманганда Damas ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.