Тошкент шаҳрига ҳоким тайинланди

Бугун, 3 апрель куни Шавкат Умурзаков Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.  Эслвтиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 24 март куни Ш.Умурзаковни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган эди.

Ўзбекистонда уч ойда 4562 та жиноят фош этилди — Бош прокуратура

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар ҳақида маълумот берди.  Маълум қилинишича, ўтган уч ойда кўрилган чоралар натижасида республикадаги маҳаллаларнинг 7 762 тасида (82,2%) жиноят қайд этилмади, 1 364 таси (14,4%) жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди.

Солиқ кодексига айрим тадбиркорларга имтиёзлар бериш бўйича ўзгартиришлар киритилмоқда

"20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассислар" дастурида иштирок етадиган тадбиркорлар солиқларни тўлаш учун тўловлар билан таъминланади ва баъзи солиқлар бўйича ставкаларни камайтиради. Солиқ кодексига айрим тадбиркорлик субъектларига қўшимча имтиёзлар беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ўзбекистон ТИВ Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралади

Буни халқаро дипломатик ҳуқуқ асослари ва тамойилларини энг қўпол равишда бузилиши деб ҳисоблади. Аввалроқ, Сурия пойтахти ғарбидаги Эрон элчихонаси ва консуллиги жойлашган Меззе маҳалласига Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ракета зарба берган эди.  Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, камида 13 киши, жумладан, етти нафар эронлик ҳарбий маслаҳатчи, жумладан Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг икки юқори мартабали генерали ва олти нафар суриялик ҳалок бўлган.

Тошкентда боғча тарбиячиси ёш қизчани уриб, қўлини кўкартирди — видео

Болалар омбудсмани ҳолат тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда боғчада тарбиячи кичик ёшдаги болага нисбатан қўпол муомала қилаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Президент йўллар қурилишига оид режалар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев автомобиль йўллари қурилишига оид режалар тақдимоти билан танишди. Мамлакатимизда халқаро ва маҳаллий йўллар тармоғини ривожлантириш, транспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш мақсадида кўплаб лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Допинг бўйича Конордан кўп шубҳаланишади

Икки вазн тоифасида UFC'нинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор 2024-йил бошидан буён промоушеннинг энг кўп допинг-тестдан ўтган жангчисига айланди. Ирландиялик беш марта допинг текширувидан ўтган.

Энди мигрантларнинг виза, чипта, тил ўрганиш харажатлари қисман қопланади

Президент Шавкат Мирзиёевга миграцияни тартибга солиш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди. Бутун дунёда ишчи кучи кўчиб юриши табиий жараён.

Жамоат транспорти нархини 3000 сўмгача ошириш режаси тайёрланяпти

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов жамоат транспортида нақд пул билан тўлов нархини қимматроқ қилиш — 3000 сўмгача ошириш режаси борлигини айтди.Бунда нақдсиз тўловлар миқдори 1700 сўм ҳолида ўзгаришсиз қолади.

Ерга катта астероид яқинлашмоқда

Диаметри 122 метр бўлган 2024 FH2 астероиди Ер томон учмоқда. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

Бокс. WBO Oriental чемпиони Олимжон Назаров яна бир камар учун жанг қилади

Ўта енгил вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз, WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров (30-5-0)нинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди. Ҳамюртимиз 5 май куни Корея Республикасининг Гоҳьёнг шаҳридаги "Paryeong Gymnasium" мажмуасида "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси қисман қоплаб берилади

Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган ҳар бир ходим учун корхонага субсидия берилади. Бу учун бу йил 100 млрд сўм ажратилади.

Ҳасанбой Дўстматов ҳаваскор боксда жаҳонда етакчи. Руслан Абдуллаев кучли бешликда

Боксга ихтисослашган Boxrec.com сайти дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтингини эълон қилди.Рейтингда биринчи ўринни (вазн тоифасидан қатъий назар) ўзбекистонлик жангчи Ҳасанбой Дўстматов эгаллади.

Россия Ўзбекистонга эпидемиологик хавф-хатарларга қарши курашиш учун мобил лаборатория топширди

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Асилбек Худаяров ва Россия Федерацияси бош санитария врачи Анна Попова ўртасида учрашув бўлиб ўтди. “Роспотребнадзор” томонидан Ўзбекистон ССВга III авлод индикатор ва мониторинг мобил лабораторияси тақдим этилди.

3-8 апрел кунлари қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 3-8 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эъион қилинади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистонлик бизнес-леди илк бор Британияликларнинг юзига айланди бағишланган халқаро конференцияда журнал ва маърузачи туризмни ривожлантириш

2024-йилнинг 1-апрелида “Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиши Ижодий иқтисодиёт: Марказий Осиёда туризмнинг янги модели” мавзусида иштирок этди АҚШ, Буюк Британия, Кения, Испания, Россия, Қозоғистондан мутахассислар. Калит энг нуфузли аёллардан бири инглиз тилидаги анжуманда маърузачи бўлди Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатлари маданият, гўзаллик ва парфюмерия соҳасида Гулчеҳрабегим Маҳмудова.

Тошкентда апрель-май ойларида ичимлик сувининг ўчирилиши вақтларини маълум қилинди

"Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди. 2024 йил баҳорги – ёзги мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика – таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан "Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди.

Лондон шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилиши режалаштирилди

Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Умидбек Сафаров Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.

Президент Халқ қабулхонаси ташаббуси: эҳтиёжманд оилаларга дарахт кўчатлари бепул етказилмоқда

Президент Халқ қабулхоналари томонидан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 29 март куни “Яшил макон” лойиҳаси ва ободонлаштириш ишлари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида белгилаб берган вазифалар ижроси доирасида жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳудудларда боғлар яратиш, йўл бўй ҳамда бўш ва қаровсиз ерларда дарахтлар экиш, “яшил белбоғлар” барпо этиш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш бўйича берилган топшириқлар ижроси бошлаб юборилган.  Жумладан, Президент Халқ қабулхонаси раҳбарияти ташаббуси билан жойларда “Халқ қабулхоналари боғ”лари яратилмоқда.

Тошкент шаҳрида совуқ сув ўчирилади, ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ режали профилактика–таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди. Айтилишича, сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархлари оширилади

Ҳайвонларни парваришлаш ва даволаш харажатлари ошиши муносабати билан чипта нархлари оширилади. Бугун, 2 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархлари оширилади, дея хабар бермоқда Тошкент ҳайвонот боғи Матбуот хизмати.

Ўзбекистонда электромобиллар импорти 4 баробарга ошди

2 ойда $85,7 млнга 3мингтадан ортиқ электромобил импорт қилинган. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 85,7 млн АҚШ долларига 3 502 та электромобил импорт қилган.

Наманганда 4 эгизак дунёга келди

Эгизакларнинг 2 нафари ўғил ва 2 нафари қиз бўлиб, туғуруқ жараёни жарроҳлик амалиёти орқали, асоратсиз бажарилган. Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи Нафиса Юнусова ва Абдукамол Аҳмаджонов бирйўла тўрт эгизакнинг ота-онасига айланди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.

Банкларда доллар сотув курси 12 700 сўмдан ошди

Республиканинг айрим тижорат банкларида хорижий валютани сотиш курси 12 710 сўмни ташкил этди. Бугун, 2 апрелдан бошлаб банкларда долларнинг сотиб олиш курси 12 580 – 12 610 сўм, сотиш курси эса 12 650 – 12 710 сўмни ташкил қилмоқда.

Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди

Искандар Қутбиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Искандар Қутбиддинов 1995 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган.

Ўзбекистонда уй қамоғидаги маҳкумларга электрон браслет тақилади

Муҳокамалар порталига «Уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларни масофавий назорат қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Унда кўра, ИИВнинг Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган электрон браслетларни жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Бокс. Тим Цзюни мағлуб этган Фундора кейинги рақиби ким бўлишини айтди

Биринчи ўрта вазн (69,9 кг.гача) тоифасида WBO ва WBC йўналишларининг янги чемпиони Себастьян Фундора (21-1-1, 13 KO) эндиги режалари билан ўртоқлашди. Америкалик бўйдор боксчи кеча Лас-Вегасда ўтган проф бокс оқшомининг марказий жангида эндиликда WBO камарининг собиқ соҳиби, австралиялик Тим Цзюни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратиб, рақибига илк мағлубиятни тақдим этганди.

Тошкент ва Сирдарёда “Ижтимоий такси” лойиҳаси жорий этилади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент ва Сирдарёда пилот сифатида “Ижтимоий такси” лойиҳаси жорий этилишини маълум қилди.  Қайд этилишича, лойиҳа ногиронлиги бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг транспорт хизматларидан қулай фойдаланиши ва ҳаракатланиш қулайлигини таъминлайди.

Тошкентдаги учта туманда “свет” вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг Бектемир, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида 2 апрель куни “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фалаж беморлар фикрларини матнга айлантирувчи имплант яратилди

АҚШнинг Стэнфорд университети олимлари Говард Хьюз тиббиёт институти тадқиқотчилари билан биргаликда фалаж инсонлар фикрларини тўғридан-тўғри матнга айлантириб берувчи мия имплантини яратди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.